язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Коммунал хўжалик/ Дафн этиш ва дафн иши/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2018 й. 1014-сон "Тошкент шаҳридаги қабристонларнинг санитария ҳолатини яхшилаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2018 й.

N 1014




ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ

ҚАБРИСТОНЛАРНИНГ САНИТАРИЯ

ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ВА МОДДИЙ-

ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги 120-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳридаги қабристонларнинг санитария ҳолатини яхшилаш, ободонлаштириш, қабристонларда халқимизнинг зиёрат қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва қабристонларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳридаги кенгайтирилиши режалаштирилаётган қабристонлар ва уларга ажратилаётган ер майдонлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳридаги қабристонларнинг санитария ҳолатини яхшилаш ишларини молиялаштиришнинг асосий параметрлари 2-иловага мувофиқ;

2018-2020 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасини таъминлаш учун махсус автотранспорт ва техника воситалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1-иловага мувофиқ турар жой ва нотурар жой бинолари бузилиши ҳисобига қабристонлар учун ажратиладиган ер участкаларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасига (кейинги ўринларда Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси деб аталади) бириктириб бериш чораларини кўрсин.


4. Тошкент шаҳридаги қабристонларни кенгайтириш, Тошкент вилояти ҳудудидан Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасига ер майдонлари ажратилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг ҳар чорак якуни бўйича прогноздан ортиқча тушган даромад қисми маблағлари, захира жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига белгиланган тартибда қоплаб берилиши белгилаб қўйилсин.


5. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳридаги қабристонларнинг санитария ҳолатини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни бажариш - ҳар йили Тошкент шаҳрининг ободонлаштириш соҳаси учун ажратиладиган маблағлар, Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасини махсус автотранспорт ва техника воситалари билан таъминлаш - Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари;

қабристонлардаги электр энергияси, газ таъминоти, алоқа тармоғи, ичимлик сув ва канализация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ишлари - "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, "Ўзбектелеком" АК ва "Сувсоз" ДУКнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


6. Тошкент шаҳридаги қабристонлар майдонларини кенгайтириш ва санитария ҳолатини яхшилаш ишлари бажарилиши мониторингини олиб бориш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 120-сон қарори билан тасдиқланган Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштиришга доир чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи зиммасига юклансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 декабрдаги

1014-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги кенгайтирилиши

режалаштирилаётган қабристонлар ва

уларга ажратилаётган ер майдонлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Қабристонлар номи ва

манзили

Ташкил этилган йили

Кадастр бўйича

умумий майдони, га

Шундан

бўш ер

майдон, га

Қўшимча

ажратилиши

режалаштири-

лаётган ер

майдони, га

Шу жумладан,

бузилиш ҳисобига

бўшайдиган ер

майдони, га*

Бузилиши режалаштирилган

турар жойлар сони

нотурар жойлар сони

Тошкент шаҳри бўйича жами

101,88

7,64

27,71

20,69

302

18

Миробод тумани

1.

"Қўйлиқ ота" қабристони

Қўйлиқ 1-тор кўчаси

1930 йил

4,88

1,00

2,94

2,30

3

1

Жами


4,88

1,00

2,94

2,30

3

1

Мирзо Улуғбек тумани

2.

"Авайхон" қабристони

Қорасув бўйи кўчаси

1940 йил

1,05

-

0,71

0,45

12

1

3.

"Ялонғоч-II" қабристони

Темур Малик кўчаси, 15

1910 йил

9,28

1,02

1,78

1,55

14


Жами


10,33

1,02

2,49

2,00

26

1

Олмазор тумани

4.

"Иброхим ота" қабристони

Иброхим ота кўчаси

XVIII-XIX асрлар

2,28

0,35

0,65

0,53

7


5.

"Ғойиб ота" қабристони

Қорасарой кўчаси

XVI аср

4,64

0,23

0,03

0,03

1


6.

"Тешик қопқоқ" қабристони

Тешик қопқоқ кўчаси

1880 йил

8,07

1,20

0,19

0,12

2


7.

"Чиғатой" қабристони

Фаробий кўчаси

XVI аср

9,70

0,19

0,99

0,70

8


Жами


24,69

1,97

1,86

1,38

18


Сергели тумани

8.

"Мағруф ота" қабристони

Чоштепа кўчаси, 93

ХI-ХII асрлар

1,13

0,15

0,61

0,24

5

1

Жами


1,13

0,15

0,61

0,24

5

1

Учтепа тумани

9.

"Чўпон ота" қабристони

Чилонзор 13-мавзе

ХIV аср

6,54

2,61

0,61

0,43

4


Жами


6,54

2,61

0,61

0,43

4


Чилонзор тумани

10.

"Чилонзор ота" қабристони

Эски Чилонзор 3-тор кўчаси.

XII-XIII асрлар

1,63

0,15

0,87

0,75

12

2

Жами


1,63

0,15

0,87

0,75

12

2

Шайхонтоҳур тумани

11.

"Зах" қабристони

Самарқанд дарвоза кўчаси

ХIХ аср

3,10

0,22

0,42

0,42

5


12.

"Хўжа Алон Бордор" қабристони

Янгиобод, Т.Расулов кўчаси

ХV аср

6,06

0,12

5,06

4,60

72

5

13.

"Кўкча Шайх Зайниддин"

қабристони Уйғур кўчаси

ХI-ХII асрлар

8,20

-

5,99

5,01

82

8

Жами


17,36

0,34

11,47

10,03

159

13

Юнусобод тумани

14.

"Минор" қабристони

Ш.Рашидов кўчаси

1866 йил

12,54

0,19

2,51

1,61

37


Жами


12,54

0,19

2,51

1,61

37


Яшнобод тумани

15.

"Жўрабек" қабристони

Фарғона йўли кўчаси

1910 йил

1,38

-

1,52

1,27

30


16.

"Мирзо ота" (Отамозор)

қабристони "Гўзал" маҳалласи

XVII-XVIII асрлар

21,40

0,21

2,83

0,68

8


Жами


22,78

0,21

4,35

1,95

38


*) Турар ва нотурар жойларнинг бузилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармони талабларига мувофиқ амалга оширилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 декабрдаги

1014-сон қарорига

2-ИЛОВА


Тошкент шаҳридаги қабристонларнинг санитария

ҳолатини яхшилаш ишларини молиялаштиришнинг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

млн. сўм

Т/р

Туманлар номи

Жами талаб этиладиган маблағ

Шу жумладан:

Атроф ҳудудини ободонлаштириш учун

Муҳандислик тармоқларини қуриш ва таъмирлаш учун

Тунги ёритиш тизимини мукаммал таъмирлаш учун

Жами:

6 683,2

3 885,0

162,6

2 635,6

1.

Бектемир тумани*

774,3

685,0

55,9

33,4

2.

Мирзо Улуғбек тумани

289,8

210,0

19,2

60,7

3.

Миробод тумани

511,9

470,0

10,7

31,2

4.

Олмазор тумани

389,3

255,0

3,1

131,2

5.

Сергели тумани

912,1

350,0

39,3

522,8

6.

Учтепа тумани

727,9

425,0

3,3

299,7

7.

Чилонзор тумани

873,1

345,0

11,8

516,4

8.

Шайхонтоҳур тумани

144,0

0

13,9

130,1

9.

Юнусобод тумани

897,8

515,0

2,4

380,5

10.

Яккасарой тумани

216,3

20,0

0,2

196,1

11.

Яшнобод тумани

946,5

610,0

2,8

333,7


*) Туманга бириктирилган Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган битта қабристон мавжуд.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 декабрдаги

1014-сон қарорига

3-ИЛОВА



2018-2020 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги

Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат

кўрсатиш бошқармасини махсус автотранспорт ва

техника воситалари билан таъминлаш

РЎЙХАТИ

Т/р

Махсус техника воситалари номи

Умумий сони

Шу жумладан:

2018 йилда

2019 йилда

2020 йилда


Жами

42

28

12

2

1.

ISUZU SAZ NP 26 автобуси

10

5

3

2

2.

ISUZU NPR 82L(CNG) базасидаги самасвал (4,5 тн)

6

5

1

-

3.

ISUZU NPR 82L(CNG) базасидаги чиқинди ташиш автомашинаси

6

5

1

-

4.

ISUZU NQR 71PL базасидаги сув сепиш машинаси

2

1

1

-

5.

ISUZU NOR 71PL базасидаги кран манипулятор

1

1

-

-

6.

ISUZU NQR 71PL базасидаги телескопик автокўтаргич (ОТР-18м)

2

1

1

-

7.

ISUZU NQR 71PL базасидаги ассенизатор

1

1

-

-

8.

FOTON бортли автомашинаси

2

1

1

-

9.

Эксковатор (Белорусь ЭО 26-21)

1

1

-

-

10.

GLAAS-100 М трактори

5

3

2

-

11.

Трактор тиркамаси (2ПТС-4 М)

5

3

2

-

12.

SPARK енгил автомашинаси

1

1

-

-

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 декабрь