язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Стандарт 2019 йил 1 январдан кучга киради.

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Декабрь, 2018 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Давлат бюджети/ Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (4-сонли БҲС) "Валюта курси ўзгаришининг таъсири" (АВ томонидан 14.12.2018 й. 3100-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 13.11.2018 й. 142-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 14 декабрда 3100-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2018 йил 13 ноябрдаги

142-сонли буйруғига

ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БЮДЖЕТ ҲИСОБИНИНГ СТАНДАРТИ


(4-сонли БҲС)


ВАЛЮТА КУРСИ ЎЗГАРИШИНИНГ

ТАЪСИРИ


Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (4-сонли БҲС) "Валюта курси ўзгаришининг таъсири" (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ молия органлари, ғазначилик бўлинмалари, давлат мақсадли ва бошқа жамғармалар ҳамда бюджет ташкилотларида (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) чет эл валютасида операцияларни юритишни норматив тартибга солинишини белгилайди.

Стандарт бюджет ҳисобининг бошқа стандартлари билан биргаликда қўлланилади.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


чет эл валютаси - муомалада бўлган ҳамда хорижий давлатда қонуний тўлов воситаси ҳисобланган банкнотлар, хазина билетлари ва тангалар кўринишидаги чет эл пул белгилари, шунингдек ҳисобварақларда ва омонатларда бўлган хорижий давлатларнинг пул бирликларидаги ҳамда халқаро пул ёки ҳисоб-китоб бирликларидаги маблағлардир;


чет эл валютасидаги операциялар - бюджет ҳисобида чет эл валютасида амалга оширилиши ёки ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган операциялар;


чет эл валютасида операция амалга оширилган сана - ташкилотларда чет эл валютасидаги операция натижасида қонун ҳужжатларига ёки шартномага мувофиқ актив ва мажбуриятларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириладиган сана;


курс фарқи - миллий валютага нисбатан чет эл валютаси курсининг ўзгариши муносабати билан чет эл валютасида амалга оширилган операцияларда вужудга келадиган (ижобий, салбий) фарқ;


расмий курс - валюта операциялари бўйича бухгалтерия ва статистика ҳисоботи учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курси.


2. Стандартнинг мақсади чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ҳамда унинг маълумотларини молиявий ҳисоботларда очиб бериш тартибини белгилаш ҳисобланади.



2-БОБ. СТАНДАРТНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШ

СОҲАСИ


3. Стандарт Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ташкилотлар ва ташкилотнинг хориждаги таркибий бўлинмаларида чет эл валютасидаги операцияларни амалга ошириш учун татбиқ этилади.


4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ташкилотлар бюджет ҳисобини миллий валюта - сўмда юритади ва молиявий ҳисоботларни тақдим этади.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги бюджет ташкилотлари бюджет ҳисобини миллий валюта - сўмда ва хорижий валютада юритади, молиявий ҳисоботларни эса миллий валюта - сўмда тақдим этишлари лозим.



3-БОБ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА ЧЕТ ЭЛ

ВАЛЮТАСИДАГИ ОПЕРАЦИЯЛАРНИ

АКС ЭТТИРИШ


6. Чет эл валютасидаги операциялар бюджет ҳисобида содир этилган вақтда тўлов кунидаги расмий курси бўйича миллий валютада акс эттирилади.


7. Қуйидагилар ташкилотларнинг чет эл валютасидаги операциялари бўлиб ҳисобланади:

а) активлар, ишлар, хизматларни чет эл валютасида харид қилиш ёки сотиш;

б) чет эл валютасида тўланиши ёки олиниши белгиланган кредитларёки қарзлар;

в) чет эл валютасидаги мажбуриятларни қабул қилиш ёки мажбуриятларни қоплаш;

д) чет эл валютасида ифодаланган активларни ҳисобдан чиқариш ёки қабул қилиш.


8. Бюджет ҳисобида чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларнинг қийматини ҳисоботларда акс эттириш учун сўмда қайта ҳисоблаш лозим.


9. Бюджет ҳисоби учун чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларни сўмда қайта ҳисоблаш чет эл валютасида операция содир этилган санадаги расмий курс бўйича амалга оширилади.

Чет эл валютасида айрим операцияларни амалга ошириш муддатлари Стандартнинг иловасида келтирилган.



4-БОБ. КУРС ФАРҚИ


10. Чет эл валютаси курси қийматининг сўмга нисбатан кўтарилиш натижасида ижобий курс фарқи юзага келади.


11. Чет эл валютаси курси қийматининг сўмга нисбатан пасайиш натижасида салбий курс фарқи юзага келади.


12. Ташкилотларнинг чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятлари ҳисобот даврининг сўнгги иш кунида чет эл валютасида операция амалга оширилган санадаги расмий курс бўйича қайта баҳолашни амалга оширади.

Бунда, ҳисобот даврининг сўнгги иш кунида ташкилотлар ягона ва шахсий ғазна ҳисобварағи, кассаси ҳамда бошқа ҳисоб рақамлардаги чет эл валюта маблағларини, шунингдек чет эл валютасидаги молиявий активларнинг қийматини операция содир этилган вақтдаги расмий курс бўйича сўмда ифодалайди.


13. Қуйидаги чет эл валютасидаги актив ва мажбуриятлар бўйича курс фарқи аниқланади:

а) ягона ва шахсий ғазна ҳисобварағида, кассада ҳамда бошқа ҳисоб рақамлардаги чет эл валюта маблағлари;

б) чет эл валютасидаги пул эквивалентлари;

в) грант лойиҳалари маблағлари;

г) чет эл валютасида ифодаланган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, аккредитивлар, кредитлар, заёмлар ва лизинг мажбуриятлари;

д) чет эл валютасида қабул қилинган молиявий мажбуриятлар.


14. Ташкилотларнинг чет эл валютасида харид қилинган асосий воситалар, номоддий активлар, ўрнатиладиган ускуналар, капитал қўйилмалар, товар-моддий захиралар бўйича курс фарқи аниқланмайди.


15. Ташкилотлар чет эл валютасини қайта баҳолашда ижобий курс фарқини баланснинг молиявий натижалар бўлимидаги курс фарқидан фойда субсчётига, аксинча чет эл валютасини қайта баҳолашда салбий курс фарқи баланснинг молиявий натижалар бўлимидаги курс фарқидан зарар субсчётида акс эттирилади.


16. Ташкилотлар Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) билан тасдиқланган 308-сон шаклдаги "Бош журнал китоби"нинг тегишли субсчётларида ҳосил бўлган курс фарқини (ижобий ва салбий) йил давомида жамғариб боради ҳамда йил охирида ташкилотнинг якуний молиявий натижаси ҳисобидан чиқарилади.



5-БОБ. АХБОРОТНИ ОЧИБ БЕРИШ


17. Молиявий ҳисобот ва унга доир тушунтиришларда қуйидагилар очиб берилади:

а) чет эл валютасидаги курс фарқидан кўрилган фойда ёки зарарлар;

б) ҳисобот даври бошланиш ва сўнги кунидаги расмий курслар ўртасидаги фарқлар;

в) ташкилот молиявий натижаларида акс этирилган курс фарқлари;

г) молиявий ҳисобот тузишда ҳисобот санасидаги расмий курси.






"Валюта курси ўзгаришининг таъсири"га

ИЛОВА



Чет эл валютасида айрим операцияларни

амалга ошириш муддатлар

РЎЙХАТИ

Чет эл валютасидаги операциялар

Чет эл валютасидаги операцияамалга оширилган сана

Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ёки банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар

Чет эл валютасидаги пул маблағларининг шахсий ғазна ёки банкдаги ҳисобварақларга келиб тушиш ёки уларни банк ҳисобварақларидаги ҳисобдан чиқариш санаси

Чет эл валютасидаги касса операциялари

Чет эл валютасини кассага кирим қилиш ёки уларни кассадан бериш санаси

Чет эл валютасидаги даромадлар

Чет эл валютасидаги даромадларни ҳисобга олиш санаси

Чет эл валютасидаги харажатлар

Чет эл валютасидаги харажатларни ҳисобга олиш санаси

Товар-моддий захиралари ва бошқа активларни баҳолаш

Товар-моддий захиралари ва бошқа активларнинг харид қилинганлигини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб хужжатлари (товарнинг кузатув ҳужжатлари ёки божхона юк декларацияси) мавжуд бўлганда, уларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санаси

Ҳисобдорлар бўйича чет эл валютасидаги ходимларга қарзларни акс эттириш

Бўнак ҳисоботини тасдиқлаш санаси

Чет эл валютасидаги қарзларни сўндириш

Чет эл валютасидаги қарзларни тўлаш санаси


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 15 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 декабрь, 50-сон, 968-модда