ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш. Сувдан фойдаланиш лимитлари /

Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.12.2018 й. 1008-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 декабрдаги

1008-сон қарорига

1-ИЛОВА



Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат

ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб

бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун

ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади) тизимидаги сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартибини ҳамда ушбу хизматларни кўрсатишдан келиб тушган маблағларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом талаблари гидроэнергетика соҳасидаги ташкилотларга ҳамда аҳоли истеъмоли учун ичимлик суви, иссиқ сув ва иссиқлик энергиясини етказиб берувчи коммунал соҳа ташкилотларига сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматларга нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


техник сув - саноат, энергетика ва бошқа соҳаларнинг техник эҳтиёжлари учун етказиб берилган ёки ишлатиладиган сув;

сув хўжалиги ташкилотлари - Вазирлик тизимидаги сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилувчи ҳамда саноат ва энергетика корхоналарига техник сув етказиб бериш хизматларини амалга оширувчи ташкилотлар;


саноат ва энергетика ташкилотлари - саноат маҳсулотлари ва электр энергияси ишлаб чиқариш учун техник сувдан фойдаланадиган ташкилотлар.


4. Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича хизматлар улар ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ тўловлар асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ТЕХНИК СУВ ЕТКАЗИБ БЕРИШ

ХАРАЖАТЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


5. Вазирлик тизимидаги сув хўжалиги ташкилотларининг бир бирлик (1 куб м) ҳажмдаги техник сув етказиб бериш харажатлари мазкур ташкилотларни сақлаш учун ажратилган маблағлар ва етказиб бериладиган сув миқдоридан келиб чиқиб аниқланади.


6. Бир бирлик ҳажмдаги сувни етказиб бериш тарифи қуйидаги формулага асосан аниқланади:


Хтс = Пхм / Ҳср


бунда:

Хтс - бир куб м сувни етказиб бериш харажати, сўм;

Пхм - тасдиқланган бюджет параметрларида календарь йилда сув хўжалиги ташкилотларини ривожлантириш ва сақлаш учун Вазирликка ажратилган харажатлар миқдори, сўм;

Ҳср - календарь йилда сув хўжалиги ташкилотлари томонидан иқтисодиёт тармоқларига етказиб бериладиган жами сув ресурси миқдори, куб м.

Ушбу тариф ҳар календарь йилнинг 1 февралигача Вазирлик томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.



3-БОБ. ТЕХНИК СУВ ЕТКАЗИБ БЕРИШ

БЎЙИЧА КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТЛАР

УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


7. Саноат ва энергетика ташкилотлари ҳар ой давомида етказиб берилган техник сув учун тўловларни кейинги ойнинг 5-санасига қадар сув хўжалиги ташкилотларининг Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси ҳисобрақамига ўтказиб беради.


8. Саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш хизматидан келиб тушган маблағлар сув хўжалиги ташкилоти томонидан қуйидагича тақсимланади:

90 фоизи - беш иш куни мобайнида Вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ўтказиб берилади;

10 фоизи - сув хўжалиги ташкилотларининг ихтиёрида қолдирилади.



4-БОБ. ТЕХНИК СУВ ЕТКАЗИБ БЕРИШ

БЎЙИЧА КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТЛАРДАН

КЕЛИБ ТУШГАН МАБЛАҒЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


9. Вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлардан келиб тушган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда кўрсатиб ўтилган мақсадларга сарфланади.

10. Ушбу Низом 8-бандининг учинчи хатбошида кўрсатиб ўтилган сув хўжалиги ташкилотларининг ихтиёрида қолдириладиган маблағлар қуйидаги мақсадларга сарфланади:

сув хўжалиги объектларида фавқулодда ҳолатлар юз беришининг олдини олиш ва табиий офатлар юз берган ҳолларда уларнинг салбий оқибатларини бартараф этишга;

ходимларни белгиланган тартибда ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантиришга;

сув хўжалиги ташкилотлари тасарруфидаги ирригация тизимини таъмирлаш ва тиклаш ҳамда сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлашга, ташкилотларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, жумладан лизинг тўловларини амалга ошириш ҳамда кадрлар малакасини оширишга йўналтирилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


11. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 декабрь









































Время: 0.2150
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск