ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Шартномаларнинг айрим турлари / Ижара. Прокат /

Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.12.2018 й. 1015-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 декабрдаги

1015-сон қарорига

ИЛОВА



Енгил автомобиллар ва мототранспорт

воситаларини қисқа муддатли ижарага

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини (кейинги ўринларда транспорт воситалари деб аталади) истеъмол мақсадларида қисқа муддатли ижарага бериш (30 кунгача) тартиби ҳамда ижарага берувчи ва ижарачининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликларини белгилайди.


2. Транспорт воситаларини ижарага бериш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, "Ижара тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлар билан тартибга солинади.


3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ижарачи - транспорт воситасини тегишли бошқариш ҳуқуқига эга ва маълум тўлов эвазига қисқа муддатли ижарага бериш шартномаси асосида транспорт воситасини олган жисмоний ёки юридик шахс;

ижарага берувчи - қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, маълум тўлов эвазига қисқа муддатли ижарага бериш шартномаси асосида транспорт воситасини ижарачига берувчи юридик шахс;


қисқа муддатли ижара шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) - ижарага берувчи ва ижарачи ўртасида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга тузиладиган, нотариал расмийлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказишни талаб этмайдиган транспорт воситасини қисқа муддатли ижарага бериш тўғрисида ёзма келишув.



2-БОБ. ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ

ҚИСҚА МУДДАТЛИ ИЖАРАСИ


4. Шартнома тузиш учун ижарачи ижарага берувчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

паспорт ёки идентификация ID-картаси;

транспорт воситасидан фойдаланадиган шахснинг ҳайдовчилик гувоҳномаси (миллий ёки халқаро намунадаги);

медик кўрикдан ўтганлиги ҳақида маълумотнома (ижарага берувчининг ихтиёрига кўра);

гаров депозити киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ижарага берувчининг ихтиёрига кўра).


4-1. Ижарага берувчи, зарурат булганда, юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олади.

5. Шартномада қуйидаги шартлар назарда тутилади:

томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

тақдим этилаётган транспорт воситасининг бозор нархи;

транспорт востасини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби;

қисқа муддатли ижаранинг аниқ муддатлари;

ижара тўловининг шартлари ва миқдори, уни тўлаш муддатлари;

гаров депозити миқдори (ижарага берувчи ва ижарачининг келишувига кўра);

шартнома амал қилиш муддати тугагандан сўнг транспорт воситасини ижарага берувчига қайтариш тартиби;

енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари.

Шартнома билан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ҳам мустаҳкамланиши мумкин.



3-БОБ. ИЖАРАГА БЕРУВЧИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


6. Ижарага берувчи унга шахсий мулк сифатида ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган, техник соз, видеорегистраторлар ва GPS навигаторлар билан жиҳозланган, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтган ҳамда Транспорт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган талабларга мувофиқ махсус таниқлик белгига эга бўлган транспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага беради.

7. Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жисмоний шахсда алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсиридаги ёки ўзгача тарздаги мастлик белгилари аниқ кўриниб турганда, у билан шартнома тузишни рад этиш;

шартномада белгиланган шартлар асосида транспорт воситасига етказилган ва ижарачи томонидан қоплашни талаб этадиган зарарни, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун тўловларни амалга ошириш кафолати сифатида хизмат қиладиган гаров депозитини тўлашни талаб этиш;

мурожаат қилиш орқали Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг "Маъмурий амалиёт" комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимида шахсий кабинет очиш;

"Маъмурий амалиёт" комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимидаги шахсий кабинет орқали ижарага берилган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини аниқлаш;

қўшимча хизматлар (бола учун махсус ўриндиқ, навигатор, қўшимча суғурта, йирик тўхташ жойларида алоҳида жой ажратиш ва бошқалар) кўрсатиш.

8. Ижарага берувчи томонидан моддий эътирозлар мавжуд бўлмаган тақдирда, шартнома муддати тугагандан сўнг гаров депозити миқдори ижарачига қайтарилади.


9. Ижарага берувчи:

қисқа муддатли ижарага бериш учун мўлжалланган транспорт воситаларини сақлаш ҳамда техник кўрикдан ўтказиш учун шахсий ёки ижарага олинган бинога эга бўлиши;

ижарачини қисқа муддатга тақдим этаётган транспорт воситасидан фойдаланиш қоидалари билан таништириши;

транспорт воситаларини белгиланган муддатда топшириш ҳамда қабул қилиш далолатномасига асосан техник соз, йўл ҳаракати қоидалари талаблари ва хавфсизлик талабларига мувофиқ бутланган ҳамда махсус таниқлик белгига эга бўлган ҳолатда тақдим этиши;

транспорт воситаларидан фойдаланиш даврида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиги ва (ёки) мулкига зарар етказганлик учун ўзининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шарт;


10. Қисқа муддатли ижара муддати тугагандан сўнг транспорт воситаси ижарага берувчи томонидан топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида қабул қилиб олинади.



4-БОБ. ИЖАРАЧИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


11. Ижарага берувчи ижарачига қисқа муддатли ижарага бериладиган транспорт воситасини ўз вақтида тақдим этмаган ҳолда, ижарачи ушбу транспорт воситасини талаб қилиши ва бажариш муддати кечикишидан келиб чиқадиган зарарни қоплашни ёки шартномани бекор қилиши ҳамда шартномани бажармаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш хуқуқига эга.


12. Ижарачи:

қисқа муддатли ижарага бериладиган транспорт воситасидан фойдаланиш қоидалари билан танишиб чиқиши;

транспорт воситасидан фақат белгиланган мақсадда, бошқа шахсга бермаган ҳолда фойдаланиши;

қисқа муддатли ижара муддати тугагандан сўнг транспорт воситасини шартнома ва топшириш ҳамда қабул қилиш далолатномасига мувофиқ техник соз ҳолатда қайтариши;

ижарага берувчини транспорт воситасининг эгаси сифатида жавобгарликка тортиш - маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги, транспорт воситасидан фойдаланиш натижасида транспорт воситасига, учинчи шахслар ҳаёти ёки соғлигига зарар етказилганлиги билан боғлиқ ижарага берувчининг барча зарар (зиён) ва ҳаражатларини қоплаши;

ижарага олинган транспорт воситасида мамлакатни тарк этмаслиги;

шартнома тузилгандан сўнг ижара учун тўловни амалга ошириши шарт.


13. Траснпорт воситасига зарар етказилса ва (ёки) ижарага олинган транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган тақдирда:

ижарачи зудлик билан ижарага берувчини хабардор қилиши лозим;

ижарага берувчи ижарачи томонидан тақдим этиладиган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгардир.


14. Ижарага берилган транспорт воситасига зарар етказилганлиги аниқланган тақдирда, етказилган зарар миқдори уни баҳолаш йўли билан белгиланади ва қонун ҳужжатдарида белгиланган тартибда айибдор шахслардан ундирилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Ижарага берувчилар ва ижарачилар ўртасида транспорт воситаларининг ижара шартномасини тузиш, бажариш ва тугатиш юзасидан мунозарали масалалар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.


16. Мазкур Низом бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 декабрь











































Время: 0.2404
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск