ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

Истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича "Тараққиёт" республика танлови финали иштирокчилари орасидан бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.12.2018 й. 1018-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 декабрдаги

1018-сон қарорига

ИЛОВА



Истиқболли бошқарув кадрларини танлаш

бўйича "Тараққиёт" республика танлови финали

иштирокчилари  орасидан  бошқарув  кадрлари

захирасини шакллантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда давлат ташкилотлари деб аталади) томонидан истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича "Тараққиёт" республика танлови (кейинги ўринларда танлов деб аталади) финали иштирокчилари орасидан бошқарув кадрлари захирасини (кейинги ўринларда кадрлар захираси деб аталади) шакллантириш тартибини белгилайди.


2. Танлов финали иштирокчилари фуқароларнинг бошқа тоифалари учун назарда тутилган кадрлар захирасига танлов тартиботларидан ўтмаган ҳолда давлат ташклотининг кадрлар захирасига киритилиши лозим ва бошқарув ходимларининг танловдаги номинация соҳаларига мос келадиган бўш турган, қоида тариқасида, раҳбарлик лавозимига танловсиз қабул қилиниш (тайинланиш) ҳуқуқига эга.


3. Истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича "Тараққиёт" республика танлови ўтказилишини ташкил этувчи Республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) томонидан "taraqqiyot-tanlov.uz" махсус веб-сайтида танлов натижалари жойлаштирилган кундан бошлаб уч йилдан ортиқ вақт мобайнида танлов финали иштирокчилари давлат ташкилотининг кадрлар захирасида туриши мумкин эмас.


4. Агар танловнинг финали иштирокчиси бирор-бир лавозимни эгаллаган ҳолда давлат ташкилотининг кадрлар захирасига киритилган бўлса, ўз номинацияси соҳасига мос келадиган бўш ўрин очилса, лавозими ошиши учун устувор ҳуқуқдан фойдаланади.


5. Танлов финалининг иштирокчиси бир вақтнинг ўзида иккитадан ортиқ бўлмаган давлат ташкилотининг, шу жумладан, ўзи ишлаётган ташкилотнинг кадрлар захирасига киритилиши мумкин.


6. Танлов финалининг иштирокчилари давлат ташкилотига ишга жойлаштирилса, уларга ишга қабул қилинган кунидан бошлаб дастлабки 12 ой мобайнида тегишли давлат ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 10 фоизи миқдорида устама тўланади.



2-БОБ. КАДРЛАР ЗАХИРАСИГА КИРИТИШ


7. Танлов финали иштирокчилари иштирокидаги кадрлар захираси тузиладиган давлат ташкилотининг лавозимлари рўйхати ҳар йили ташкилот кадрлар хизмати томонидан 1 декабрдан кечикмай қуйидаги лавозимлар бўйича алоҳида аниқланади:

давлат ташкилоти раҳбарлари (раҳбар ўринбосарлари);

давлат ташкилоти таркибий бўлинмалари раҳбарлари (раҳбарлар ўринбосарлари);

ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари (раҳбарлар ўринбосарлари);

давлат ташкилоти марказий аппаратининг бош бошқармалари, бошқармалари бўлимлари, шуъбалари бошлиқлари (бошлиқларнинг ўринбосарлари) ва бош мутахассислари.

Давлат ташкилотининг кадрлар захираси тузиладиган лавозимлар рўйхати давлат ташкилотининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши керак, унинг фаолияти тартибида ўзгача тартиб назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


8. Давлат ташкилоти:

"taraqqiyot-tanlov.uz" махсус веб-сайтига жойлаштирилган Республика комиссияси маълумотлари асосида ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган мазкур ташкилотдаги лавозимларни эгаллайдиган кадрлар захирасига киритиш учун танлов финали иштирокчиларининг шахсий рўйхатини шакллантиради;

ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган лавозимларни эгаллайдиган кадрлар захирасига киритиш тўғрисидаги шахсий таклифни (офертани) ёки тегишли бўш ўринлар мавжуд бўлса, таклиф этилаётган лавозимларни ва ҳар бир лавозим бўйича меҳнат шартномасининг асосий шартларини кўрсатган ҳолда ишга жойлаштириш (ишга қабул қилиш) тўғрисидаги таклифни финал иштирокчиларининг манзилига ёзма шаклда юборади.


9. Кадрлар захирасига киритиш учун танлов финали иштирокчисининг ёзма розилигини олгач давлат ташкилоти ушбу шахсни кадрлар захирасига киритиш тўғрисида фармойиш берувчи ҳужжатни (буйруқ) чиқаради ва ушбу ҳужжатнинг нусхасини танлов финали иштирокчисига юборади.

Танлов финали иштирокчиси давлат ташкилотидаги бўш лавозимга ишга жойлашишга рози бўлса, у билан уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда, белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузилади.

Танлов финали иштирокчисининг ёзма розилиги ёхуд кадрлар захирасига кириш ва (ёки) бўш лавозимга ишга жойлашиш ҳақидаги таклифни рад этиши давлат ташкилотига электрон шаклда юборилиши мумкин.

Танлов финали иштирокчиси манзилига шахсий таклиф (оферта) юборилгандан кейин у икки ой давомида кадрлар захирасига киришга ва (ёки) бўш лавозимга ишга жойлашишга ёзма розилик бермаса, у таклифни рад этган деб баҳоланади.



3-БОБ. КАДРЛАР ЗАХИРАСИДА БЎЛИШ


10. Кадрлар захирасига киритилган танлов финали иштирокчилари жумласига кирадиган шахслар билан бевосита иш олиб бориш давлат ташкилотининг кадрлар хизмати томонидан амалга оширилади.

Давлат ташкилотининг раҳбари кадрлар захираси билан ишлашга умумий раҳбарлик қилади ва бунинг учун жавоб беради.


11. Кадрлар захираси билан ишлаш давлат ташкилотининг раҳбари томонидан тасдиқланадиган ходимларни касбий юксалтиришга доир давлат ташкилотининг дастурига мувофиқ амалга оширилади.

Давлат ташкилотининг ходимларни касбий юксалтиришга доир дастури профессионализмни ошириш ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш бўйича шахсий режалар (кейинги ўринларда шахсий режа деб аталади) асосида шакллантирилади. Шахсий режада кадрлар захирасига киритилган шахс зарур назарий ва амалий билимларни эгаллаши, бўлажак иш хусусиятини чуқур ўзлаштириши, давлат ташкилоти олдида турган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда ташкилотчилик кўникмаларини ишлаб чиқиши учун имкон берадиган аниқ тадбирлар назарда тутилган бўлиши керак.

Шахсий режада қуйидаги иш шаклларидан фойдаланилиши мумкин:

бошқарувни ташкил этишнинг замонавий усулларини, иқтисодиёт ва қонун ҳужжатларини ўрганиш;

давлат ташкилотининг вазифалари доирасига кирадиган айрим масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этиш;

кадрлар захирасига киритилган финал иштирокчисига мўлжалланган лавозим бўйича мажбуриятларни вақтинчалик бажариш;

кадрлар захирасига киритилган танлов финали иштирокчисига мўлжалланган лавозимларнинг мутахассислигига мувофиқ билим соҳалари бўйича энг янги ютуқлар билан танишиш ва амалий кўникмалар олиш мақсадида конференциялар, кенгашлар, семинарлар, ишчи гуруҳлар ва бошқа коллегиал органлар ишида иштирок этиш.

Танлов финали иштирокчисининг кадрлар захирасида бўлиши бўйича шахсий режаси унинг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олиб шакллантирилади ва давлат ташкилотининг раҳбари томонидан тасдиқланади.


12. Танлов финали иштирокчиси кадрлар захирасида бўлиш даврида:

мос келадиган бўш ўринлар очилган кундан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ушбу бўш ўринларнинг мавжудлиги ҳақида ахборот олиш;

давлат ташкилотининг тегишли низомларида назарда тутилган тартибда, шу жумладан, қўшимча касбга ўқитиш шаклида касбга қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан бепул ўтиш;

кадрлар захирасига киритилган давлат ташкилоти томонидан ўтказиладиган тадбирларда (бундан давлат ташкилотининг мансабдор шахсларигина иштирок этадиган кенгашлар мустасно), шу жумладан, конференциялар, семинарлар, тажриба орттириш ишларида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Танлов финали иштирокчисининг шахсий режасига киритилган тадбирларни амалга ошириш харажатлари кадрлари захирага киритилган давлат ташкилоти томонидан қопланади.


13. Кадрлар захирасида бўлиш даврида танлов финали иштирокчиси:

давлат ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган профессионализмни ошириш ва кўникмаларни ривожлантириш шахсий режасини бажариши;

ишга жойлашганлиги ёки шахсий сабаблар туфайли кадрлар захирасида бўлишни тўхтатиши ҳақида кадрлар захирасига киритилган давлат ташкилотини ўз вақтида огоҳлантириши шарт.


14. Танлов финали иштирокчиси қуйидаги ҳолатларда кадрлар захирасидан чиқади ва унга ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган тўловлар тўланиши тўхтатилади:

кадрлар захирасига киритилмаган бошқа давлат ташкилотига ўтиш (лавозимга тайинланиш);

кадрлар захирасига киритилган давлат ташкилоти билан меҳнат шартномасини тўхтатиш;

танлов финали иштирокчисининг кадрлар захирасига киритилган давлат ташкилотидаги бўш лавозимга ишга жойлашишдан ёзма равишда воз кечиши;

ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган кадрлар захирасида бўлиш муддати тугаши;

давлат ташкилотининг раҳбари томонидан танлов финали иштирокчисининг малакасизлиги туфайли ушбу ташкилотга ишга жойлашишга мос эмас деб топилиши;

танлов финали иштирокчисининг суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилиши;

танлов финали иштирокчисига нисбатан суднинг айблов ҳукми чиқарилиши.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


15. Ушбу Низомга риоя этилиши юзасидан давлат ташкилоти раҳбарлари ва кадрлар хизмати жавоб беради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 декабрь











































Время: 0.0285
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск