Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Аудит / Ўзбекистон Республикаси аудит Миллий стандартлари / 31. 31-сон АФМС "Хўжалик юритувчи субъект фаолияти билан танишув" /

31-сон АФМС "Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти билан танишиш"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 21 июнда 1043-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2001 йил 31 майдаги

48-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


(31-СОН АФМС)


Хўжалик юритувчи субъектнинг

фаолияти билан танишиш


Мазкур Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (АФМС) Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон "Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини норматив тартибга солиш элементи ҳисобланади.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур стандартнинг мақсади аудиторлик текшируви ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти билан танишиш тушунчасини аниқлаш, ҳамда аудиторлик ташкилоти учун бундай танишишнинг муҳимлигини асослашдир.


2. Мазкур стандарт талаблари аудиторлик фаолиятини амалга оширишда барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.


3. Аудиторлик текширувини ўтказаётганда аудиторлик ташкилоти, хўжалик юритувчи субъект фаолияти тўғрисида, унинг иш услублари, операциялари ва ҳодисаларини тушуниш учун етарли бўлган ҳажмда билимга эга бўлиши ёки билимни эгалаши керак, чунки улар аудиторлик ташкилотининг фикрича, аудиторлик тартиб-таомилларининг масштабига, аудиторлик текширувининг усулларига ва муддатларига ёки аудиторлик хулосасининг мазмунига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.



2-§. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТНИНГ

ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИШ


4. Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти билан танишиш, маълумотлар тўплаш ва баҳолаш ҳамда текширувнинг барча босқичларида эгалланган билимлар натижаларини аудиторлик далиллари билан солиштириш каби узлуксиз давом этадиган жараён ҳисобланади.


5. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин, аудиторлик текшируви ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектнинг мулкчилик шакли, бошқаруви ва фаолияти тўғрисида дастлабки маълумотларни олиш учун хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис ҳужжатлари, бухгалтерия ҳужжатлари ва молиявий ҳисоботи билан олдиндан танишиб чиқиши ва аудиторлик текширувини ўтказиш учун талаб этиладиган зарурий билим даражасига эришиш мумкинлигини аниқлаши керак.


6. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик текшируви давомида хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти тўғрисида кўпроқ маълумот олиб тўплагани сари илгари олинган маълумотлар баҳоланади, аниқлаштирилади, янгиланади ва тўлдириб борилади.


7. Кейинги аудиторлик текширувлари вақтида аудиторлик ташкилоти сўнгги текширувдан кейин юз берган ўзгаришларни аниқлашга қаратилган тартиб-таомилларни бажаради. Шу билан бирга, хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ҳажми ошиб боради ва илгари олинган маълумотлар янгиланади ва қайта баҳоланади.


8. Аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъект тўғрисида, унинг фаолиятига таъсир кўрсатадиган умумиқтисодий омиллар ва тармоқ шароитлари ҳақидаги маълумотларни қуйидаги манбалардан олиши мумкин:

хўжалик юритувчи субъект фаолиятини тартиблаштирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

хўжалик юритувчи субъект томонидан танишиш учун тақдим этилган ҳужжатлар (олдинги аудиторлик ҳисоботлари ва хулосалари, ҳисоб сиёсати, бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар режаси, лавозим йўриқномалари, инвентаризация маълумотлари ва бошқалар);

ушбу хўжалик юритувчи субъект ёки у тегишли бўлган тармоқ тўғрисида чоп қилинган материаллар;

ушбу хўжалик юритувчи субъект билан ёки мазкур субъект тегишли бўлган тармоқдаги бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан олдинги иш тажрибалари.


9. Аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти билан танишиш учун кўриб чиқиладиган масалаларни профессионал касбий мулоҳазалардан келиб чиқиб белгилаши керак. Бунда, ушбу масалалар, аудиторлик текширувини самарали ўтказиш мақсадлари учун хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти тўғрисида етарли билимларни олишни таъминлаши керак.


10. Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти билан танишиш мақсадида кўриб чиқиладиган масалалар аудиторлик ташкилотининг иш ҳужжатларида акс эттирилади.


11. Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти билан танишиш мақсадида аудиторлик ташкилоти ушбу АФМСнинг иловасида келтирилган саволларнинг намунавий рўйхатидан фойдаланиши мумкин.



3-§. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


12. Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти билан танишиш, унинг фаолиятига доир билимларнинг мавжудлиги, аудиторлик ташкилотига аудиторлик текширувининг барча босқичларида билимлар олишни талаб этадиган масалалар юзасидан ўз фикрини билдиришга ёрдам беради:

рискларни баҳолаш ва муаммоларни аниқлаш;

аудиторлик текширувининг режасини ва дастурини ишлаб чиқиш;

аудиторлик текширувини самарали ва малакали ўтказиш, аудиторлик далилларини баҳолаш;

хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг аудиторлик текшируви давомида юзага келадиган масалалар бўйича билдиришномаларини баҳолаш;

бухгалтерия ҳисобидан олинган ва хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботларида ёритиб берилган маълумотларнинг ва ҳисоб сиёсатининг мувофиқлигини баҳолаш;

бир-бирига тўғри келмайдиган ахборотларни аниқлаш (молиявий ҳисобот маълумотлари, раҳбарнинг билдиришномалари ва хўжалик юритувчи субъект ва (ёки) тармоқ фаолиятига тегишли бўлган нашрлардаги маълумотларнинг қарама-қаршилиги);

аудиторлик текшируви буюртмачисига яхши хизмат кўрсатишни таъминлаш.






31-сон АФМСга

ИЛОВА



Аудиторлик текшируви ўтказиладиган хўжалик

юритувчи субъектнинг фаолияти билан танишишда

кўриб чиқилиши лозим бўлган саволларнинг

НАМУНАВИЙ РЎЙХАТИ


Ушбу Намунавий рўйхат аудиторлик текшируви ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъект фаолияти билан танишиш давомида кўриб чиқилиши мумкин бўлган бир қатор асосий саволларни ўзига қамраб олади, лекин улар тўлиқ тугалланган деб ҳисобланмайди.


1. Умумий иқтисодий омиллар:

иқтисодий ҳолат (пасайиш, ўсиш), молиялаштириш шартлари;

инфляция, валюта ревальвацияси, валюта чекловлари.


2. Хўжалик юритувчи субъект тааллуқли бўлган тармоқ фаолиятига таъсир кўрсатадиган омиллар

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

бозор ва рақобат;

мавсумий ва даврий фаолият;

ишлаб чиқариш технологиясининг ҳолати ва ундаги ўзгаришлар;

ишлаб чиқаришни қисқартириш ва кенгайтириш;

ноқулай вазиятлар (масалан, тармоқ маҳсулотларига бўлган талабнинг пасайиши, фойданилмаётган ишлаб чиқариш қувватлари, жиддий нарх рақобати);

бухгалтерия ҳисобини юритиш усулларининг махсус амалиёти ва у билан боғлиқ бўлган муаммолар;

экология талаблари ва у билан боғлиқ бўлган муаммолар;

энергия таъминоит ва унинг таннархи;

тармоқнинг молиявий ва статистик кўрсаткичлари;


3. Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти

а) бошқарувнинг муҳим жиҳатлари ва мулкчилик ҳуқуқи:

мулкчилик шакли;

иштирокчилар манфаатлари ва боғлиқ томонлар;

устав капиталининг таркиби;

ташкилий тузилма;

вазифалар, кутилаётганлар ва кейинги фаолиятни режалаштириш;

молия ва ишлаб чиқариш операциялари бошқарувчилари, директорлар кенгашининг фаолияти;

б) бошқарув органлари:

таркиби;

алоҳида шахсларнинг ишбилармонлик обрўси ва иш тажрибаси;

ташқи назорат органларидан мустақиллиги;

йиғилишлар ўтказишнинг даврийлиги (акциядорлар, иштирокчилар ва муассисларнинг);

лавозим йўриқномаларининг мавжудлиги, профессионал маслаҳатчилар таркибидаги ўзгаришлар (масалан, юристлар);

в) амалдаги раҳбарият:

иш тажрибаси, обрўси;

кадрлар қўнимсизлиги;

молия ходимлари ва уларнинг бошқарувдаги мавқеи;

бухгалтерия ҳисоби бўлинмаларининг кадрлар билан таъминланганлиги;

бизнес-режанинг мавжудлиги ва қўлланиши;

раҳбариятнинг ахборот тизими;

ички назорат функциялари (мавжудлиги, сифати);

г) хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти - маҳсулотлар, бозор, мол етказиб берувчилар, харидорлар, операциялар, даромадлар, харажатлар:

фаолият тури (ишлаб чиқариш, савдо ва ҳ.к.з.);

ишлаб чиқариш ускуналарининг, омборларнинг, офисларнинг жойлашгани;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ёки кўрсатилаётган хизматлар тури;

шартномалар ва контрактлар бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши;

товар ва хизматларни етказиб берувчилар рўйхати;

асосий фаолият самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш, молиявий менежмент, маркетинг ва ҳ.к.з. лар бўйича ишланмалар ва тадқиқотлар;

товар-моддий захиралари (жойлашган жойи ва сони);

активлар ва мажбуриятларнинг ҳолати;

молиявий ҳисоботнинг асосий кўрсаткичлари ва тармоқ бўйича статистика маълумотлари;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш ҳолати.



Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 12-сон































Время: 0.2002
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск