Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Аудит / Ўзбекистон Республикаси аудит Миллий стандартлари / 04. 4-сон АМС "Аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларига қўйиладиган талаблар" /

4-сон АФМС "Аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларига қўйиладиган талаблар"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 25 сентябрда 1624-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2006 йил 21 августдаги

76-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


(4-СОН АФМС)


Аудиторлик ташкилотларининг ички

стандартларига қўйиладиган талаблар


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (бундан кейин матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларига қўйиладиган талабларни белгилайди.

2. Мазкур Стандартнинг мақсади, аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларни ишлаб чиқишдаги ёндашув ва принципларни, шунингдек уларнинг қўлланилиши устидан ички назоратни ташкил этиш ва тартибига қўйиладиган талабларни унификациялашдир.


3. Стандартнинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

а) аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларини ишлаб чиқишдаги умумий принципларни белгилаш;

б) ички стандартларни ишлаб чиқишда аудиторлик ташкилотларига қўйиладиган мажбурий талабларни белгилаш;

в) аудиторлик ташкилотлари аудиторлари (ходимлари) томонидан ички стандартларнинг талабларига риоя қилиниши устидан ички назоратни амалга ошириш тартибининг тавсифи.


4. Ички стандартларни ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.


5. Мазкур Стандарт аудиторлик фаолиятини амалга оширишда профессионал жиҳатлар доирасидан ташқаридаги масалалар бўйича аудиторлик ташкилотларининг ички тартибга солувчи ҳужжатларини тайёрлаш тартиби, шакли ва мазмунини мувофиқлаштиришни мақсад қилиб қўймайди.



II. АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИНИНГ ИЧКИ

СТАНДАРТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШНИНГ

МАҚСАДИ ВА ПРИНЦИПЛАРИ


6. Аудиторлик ташкилотининг ички стандартлари деганда, аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текширувининг самарадорлигини ошириш ҳамда унинг Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинадиган ва тасдиқланадиган, аудитни амалга ошириш ва расмийлаштиришга қўйиладиган ягона талабларни белгилайдиган ҳужжатлар тушунилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолияти миллий стандартларининг аудиторлик текширувини ташкил этиш ва ўтказишга қўядиган талабларини эътиборга олган ҳолда, аудиторлик ташкилоти, ўтказиладиган аудиторлик текширувлари ҳамда тузиладиган аудиторлик ҳисоботи ва хулосасига нисбатан ўз қарашларини акс эттирадиган ички стандартлар пакетини шакллантириши керак.


8. Аудиторлик ташкилотларининг ички стандартлари, Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолияти миллий стандартларининг аудиторлик текширувлари сифатини ошириш бўйича талабларини бажариш бўйича аудиторларга амалиётда ўз ҳаракатларининг аниқ тартибини белгилаш имконини берадиган аниқ тавсияларни ўз ичига олиши керак.


9. Ички стандартлар аудиторларнинг фаолиятини мазкур аудиторлик ташкилоти доирасида тартибга солади ҳамда аудиторлик ташкилотининг раҳбарияти ва ходимлари ўртасида бўлиши мумкин бўлган низоларни бартараф қилишга асос бўлади.


10. Ички стандартларни қўллаш аудиторлик ташкилотларига:

а) алоҳида бўлимларни текшириш бўйича иш ҳажмини камайтиришга (ишчи жадваллар ва саволномалар, бошқа техник характердаги ҳужжатлар ёрдамида), аудитор ёрдамчиларининг иши устидан қўшимча назоратни таъминлашга;

б) аудиторлик иши сифатини оширишга ҳамда аудиторлик рискини пасайтиришга ёрдам беради.


11. Аудиторлик ташкилотлари ички стандартларининг талаблари аудиторлик фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолияти миллий стандартларининг асосий принципларига мувофиқ амалга оширилишини тартибга солиши лозим.


12. Ички стандартлар аудиторлик текширувини ўтказиш тартибига, сифатига ва аудиторлик текширувининг ишончлилигига қўйиладиган ягона талабларни шакллантиради.


13. Ички стандартлар аудиторлик текширувини ўтказиш шароитидан қатъий назар, аудиторлик ташкилотининг аудитни ўтказишга бўлган умумий ёндашувини белгилаб бериши керак.


14. Аудиторлик ташкилотининг ички стандартларига аудиторлик фаолиятини амалга оширишга бўлган ички ёндашувларини ёритиб берадиган, аудиторлик ташкилотида қўлланилиши мажбурий бўлган қабул қилинган ва тасдиқланган стандартлар, методик ишланмалар, қўлланмалар ва бошқа ҳужжатлар киради.


15. Ички стандартлар аудиторлик ташкилотининг ички назорат тизими ва ташкилий-бошқарув ҳужжатларининг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади.


16. Аудиторлик ташкилотларининг ички стандартлари амалий нафга эга бўлиши керак:

ҳар бир навбатдаги ички стандарт қолган ички стандартларга мос келиши ва ўзаро боғланган бўлиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларига зид бўлмаслиги керак;

таърифларнинг аниқлигини, ифодаларнинг тушунарлилиги ва яхлитлигини таъминлаши лозим;

мазкур стандартнинг масалаларини тўлиқ қамраб олиши, ифодаланаётган принциплар ва низомларни мантиқан ривожлантириши керак;

барча ички стандартлардаги атамаларга бир хил талқин берилиши керак.


17. Ички стандартлар мажмуи аудиторлик ташкилотининг аудиторлик текширувини ташкил қилиш ва ўтказиш технологиясига бўлган комплекс ёндашувининг тавсифини ифодалаши керак.


18. Аудиторлик текширувини ўтказишга мўлжалланган ички стандартларни ишлаб чиқишда аудиторлик ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари ҳамда аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига таяниши керак.


19. Аудитнинг халқаро стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувларини ўтказишга мўлжалланган ички стандартларни ишлаб чиқишда, аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартларида назарда тутилган принцип ва нормаларга таяниши керак.


20. Аудиторлик текширувининг маълум бир соҳасида аудиторлик фаолиятининг стандартлари, батафсил методикалари ва аудитни ўтказиш ёндашувлари мавжуд бўлмаганда, аудиторлик ташкилотлари ички стандартларни ишлаб чиқишда, қонун ҳужжатларида белгиланган ўзига хос хусусиятларни эътиборга олган ҳолда аудитнинг халқаро стандартларига таяниши лозим.


21. Аудиторлик ташкилоти ички стандартларни ишлаб чиқиш тартиби ва рўйхатини мустақил белгилайди.


22. Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларида баъзи ҳолатлар ички стандартлар кўринишида қўшимча тасдиқланиши талаб қилиниши тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолларда, аудиторлик ташкилоти ушбу кўрсатмани биринчи навбатда бажарилишини таъминлаши шарт.



III. АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИ ИЧКИ

СТАНДАРТЛАРИНИНГ ШАКЛИ

ВА МАЗМУНИ


23. Аудиторлик ташкилотларининг ички стандартлари ўз мақсадларига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлиниши мумкин:

а) аудиторлик текшируви бўйича умумий қоидаларни ўз ичига оладиган стандартлар;

б) аудиторлик текширувини ўтказиш тартибини белгилайдиган стандартлар;

в) аудиторлар фикрлари ва хулосаларини шакллантириш тартибини белгилайдиган стандартлар;

г) махсус ихтисослашган стандартлар;

д) профессионал хизматларни кўрсатиш тартибини белгилайдиган стандартлар;

е) таълим ва кадрларни тайёрлаш бўйича стандартлар ва бошқалар.


24. Аудиторлик текшируви бўйича умумий қоидаларни ўз ичига оладиган ички стандартлар, аудиторлик текширувларини ўтказишнинг асосий принципларига мувофиқ аудиторлар ўртасидаги, шунингдек аудиторлик ташкилотининг раҳбарияти билан ходимлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солишга мўлжалланган.


25. Аудиторлик текшируви бўйича умумий қоидаларни ўз ичига оладиган ички стандартлар рўйхатига қуйидагилар киритилиши мумкин:

а) ички стандартларни ишлаб чиқишнинг концепцияси ва ёндашувларини тавсифлайдиган стандартлар, шу жумладан, уларнинг таркибини белгилайдиган стандарт;

б) аудиторнинг хулқ-атвори этикасини тартибга солувчи стандартлар;

в) аудиторлик текшируви ўтказилиши устидан ички сифат назоратини амалга ошириш тартибини, шунингдек, аудиторларнинг жавобгарлигини ва бошқаларни тартибга солувчи стандартлар.


26. Аудиторлик текширувини ўтказиш тартибини белгилайдиган ички стандартлар, аниқ қоидаларни, аудиторлик текширувини ўтказишнинг услубини шакллантиради.


27. Аудиторлик ташкилотининг аудиторлик текширувини ўтказиш тартибини белгилайдиган ички стандартлар рўйхатига қуйидагилар киритилиши мумкин:

а) аудиторнинг жавобгарлигини тартибга солувчи стандартлар;

б) аудиторлик текширувини режалаштириш тартибини тартибга солувчи стандартлар;

в) текширилаётган хўжалик юритувчи субъектдаги ички назоратни ўрганиш ва баҳолаш тартибини тартибга солувчи стандартлар;

г) аудиторлик далилларини олиш тартибини тартибга солувчи стандартлар;

д) учинчи шахслар ишларидан фойдаланиш тартибини тартибга солувчи стандартлар ва бошқалар.


28. Аудиторлар фикрлари ва хулосаларини шакллантириш тартибини белгилайдиган ички стандартлар аудиторлик ташкилотининг ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича фикрининг шаклланишига ва мазмунига ҳамда хулосаларни тузилишига қўядиган ички талаблардан таркиб топади.


29. Мазкур стандартлар рўйхатига қуйидагилар кириши мумкин:

а) аудиторлик ҳисоботлари ва хулосаларини тузиш тартибининг концепцияси ва ёндашувини тавсифлайдиган стандартлар;

б) аудиторлик текширувини ўтказиш натижалари бўйича хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига аудиторнинг ёзма маълумотини тайёрлашни тартибга солувчи стандартлар;

в) бошқа аудиторлик ҳисоботларини, шу жумладан, молиявий ҳисобот билан боғлиқ ҳужжатлардаги қўшимча маълумотларни тайёрлаш тартибини тартибга солувчи стандартлар;

г) ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича аудиторлик хулосаларини тайёрлаш тартибини тартибга солувчи стандартлар.


30. Махсус ихтисослашган ички стандартлар, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг турли йўналишлари бўйича аудиторлик текширувларини ўтказиш услубиётига оид стандартларни ўз ичига олади.


31. Мазкур стандартлар рўйхатига қуйидагилар киритилиши мумкин:

а) кредит ташкилотларида аудиторлик текширувларини ўтказишнинг ўзига хос жиҳатларини акс эттирадиган стандартлар;

б) суғурта ташкилотларида аудиторлик текширувларини ўтказишнинг ўзига хос жиҳатларини акс эттирадиган стандартлар;

в) биржалар, фондлар ва инвестиция институтларида аудиторлик текширувларини ўтказишнинг ўзига хос жиҳатларини акс эттирадиган стандартлар;

г) бошқа хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувларини ўтказишнинг тармоқ хусусиятларини акс эттирадиган стандартлар;

д) махсус саволлар бўйича аудиторлик ҳисоботини тайёрлашни тартибга солувчи стандартлар.


32. Профессионал хизматларни кўрсатиш тартибини белгилайдиган ички стандартлар консалтинг ва бошқа турдаги профессионал хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олади.


33. Мазкур ички стандартлар рўйхатига қуйидагилар киритилиши мумкин:

а) бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш ва юритиш бўйича хизматларни тартибга соладиган стандартлар;

б) хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботларини тузиш тартибини тавсифлайдиган стандартлар;

в) бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш, режалаштириш, менежмент ва молия-хўжалик фаолиятининг бошқа масалалари бўйича консалтинг хизматини кўрсатиш тартибини тавсифлайдиган стандартлар;

г) солиқлар ва бошқа мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китоблар ва декларацияларни тузиш тартибини акс эттирадиган стандартлар ва бошқалар.


34. Таълим ва кадрларни тайёрлаш бўйича ички стандартлар аудиторлар ва мутахассисларнинг маълумотига, малака даражасига қўйиладиган талабларни белгилайди, аудиторлик ташкилоти ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тартибини тартибга солади.


35. Аудиторлик ташкилотининг ички стандартлари қуйидаги тузилишга эга бўлиши мумкин:

а) тартибга солувчи параметрлар - мазкур ички стандартларни ишлаб чиқишда қўлланилган Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларига, шунингдек, аудитнинг халқаро стандартларига ҳаволалар;

б) умумий қоидалар - ички стандартнинг зарурияти, унинг асосий тушунча ва атамаларини аниқлаш, қўлланиш доираси;

в) стандартнинг мақсади ва вазифалари - стандартнинг мақсади ва уни қўллаш орқали ҳал қилинадиган аниқ муаммолар;

г) бошқа стандартлар билан ўзаро алоқадорлиги - бошқа стандартлардаги тегишли қоидаларга ҳаволалар;

д) асосий принциплар ва услубларнинг мазмуни - стандартда кўриб чиқиладиган муаммоларни ечишда қабул қилинган услублар ва техник усуллар, аудиторлик ташкилоти ёндашувларининг тавсифи;

е) расмийлаштириш - стандарт талабларига мувофиқ аудитор тузиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати.


36. Ички стандартларнинг реквизитлари қуйидагилардан ташкил топиши мумкин:

а) рақами - мазкур стандартнинг тартибли ёки серияли коди;

б) кучга кириш санаси;

в) номи - стандарт тартибга соладиган масаланинг қисқа ва аниқ ифодаланиши;

г) стандарни тасдиқлаган шахсни кўрсатиш ва санаси;

д) ворисийлик - мазкур стандарт билан боғлиқ бўлган, илгариги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қабул қилинган, эълон қилинган ёки белгилаб берилган қоидаларга ҳаволалар;

е) қўлланиш доираси - мазкур стандарт амал қиладиган (ёки амал қилмайдиган) объектлар рўйхати.


37. Ички стандартларга қўшимча равишда, ички стандартлардаги алоҳида қоидаларни қўшимча равишда тушунтиришларни таъминлайдиган иловалар (услублар, тартиб-таомиллар рўйхати, саволномалар, компьютер дастурлари, ишчи жадваллар ва ҳ.к.з.) ишлаб чиқилиши мумкин.


38. Ички стандартларга иловалар қуйидаги бўлимлардан таркиб топиши мумкин:

а) ички стандартни қўллаш тартиби;

б) аудиторлик текширувининг ҳар бир босқичини бажариш технологиясининг тавсифи;

в) саволномалар ва аудиторлик тартиб-таомиллар рўйхати;

г) аудиторлик тартиб-таомилларни ўтказиш услуби ва тартибини тасвирлайдиган жадваллар, схемалар, рақамли мисоллар билан кўрсатилган ишчи ҳужжатлар;

д) аудиторлик текширувида қўлланиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлашган рўйхати.


39. Аудиторлик ташкилотининг ички стандартларини тайёрлашнинг тартиби ва шакли мазкур Стандартнинг 1 ва 2-иловаларида келтирилган.



IV. АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИ ИЧКИ

СТАНДАРТЛАРИ ТАЛАБЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ

УСТИДАН ИЧКИ НАЗОРАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


40. Ички стандартлар аудиторлик ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади, агарда аудиторлик ташкилотининг таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда - таъсисчиларнинг йиғилиши ёки бошқа ваколатли орган томонидан тасдиқланади.


41. Аудиторлар ишининг сифатини назорат қилишни тартибга солувчи ички стандартлар, ички стандартлар талабларини бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича қоидаларни ўз ичига олиши керак.

42. Ички стандартлар, ички стандартларнинг талабларига риоя этилиши учун жавобгар тегишли мансабдор шахсларни тайинлашни назарда тутиши мумкин.


43. Ички стандартларга риоя этилиши устидан тегишли назоратни таъминлаш учун уларнинг қўлланилиши, аудиторлик ташкилоти ва аудиторлар ўртасидаги меҳнат муносабатларида назарда тутган ҳолда аудиторнинг функционал мажбуриятларига кириши лозим.


44. Аудиторлик ташкилотлари томонидан аудитни ўтказишда бажарилиши мажбурий бўлган ички стандартлар қоидалари белгиланиши мумкин. Бунда бажарилиши мажбурий бўлган Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари талаблари ҳисобга олиниши керак.


45. Ички стандартлар талабларининг бажарилиши устидан назорат аудиторлик текширувларини бошқаришнинг барча даражаларида, гуруҳ раҳбарлари ва текширув раҳбарларидан бошлаб аудиторлик хулосасини имзолашга ваколат берилган аудиторлик ташкилоти раҳбарларигача ташкил этилиши керак.


46. Аудиторлик текширувларини амалга ошириш давомида назорат функцияларини бажариш учун аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текширувлари ўтказишнинг сифат назорати хизмати ташкил этилиши мумкин. Аудиторлик текширувлари ўтказишнинг сифат назорати хизмати таркибига назорат функцияларини бажарадиган мутахассисларнинг профессионал тайёргарлиги даражасига қўйиладиган ички талаблар, аудиторлик ташкилотининг таълим ва кадрларни тайёрлаш бўйича ички стандартлари билан белгиланади.


47. Аудиторлик ташкилотларининг ходимларига ички стандартлар мазмунини ошкор қилмаслик ҳамда қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари, мазкур аудиторлик ташкилотининг фаолиятидан ташқарида уларни қўлламаслик мажбурияти юклатилади.






4-сон АФМСга

1-ИЛОВА



Аудиторлик ташкилотининг ички

стандартларини тайёрлашнинг

НАМУНАВИЙ ТАРТИБИ


1. Аудиторлик ташкилотининг ички стандартлари тизимини яратиш бўйича самарали ишларни таъминлаш учун аудиторлик ташкилоти ичида услубий кенгаш ёки аудиторлик ташкилотининг ихтиёрига кўра бошқа махсус коллегиал органни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.


2. Услубий кенгаш аудиторлик ташкилотининг бошқарув ходимларидан ва кўпроқ профессионал тайёргарликка эга мутахассисларидан шакллантирилади ҳамда аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган услубий кенгаш тўғрисидаги Низом асосида фаолият кўрсатади.


3. Услубий кенгаш ишида, агарда услубий кенгаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган бўлса, четдан жалб қилинган мутахассислар (бухгалтерлар ва аудиторларнинг жамоат ташкилотлари аъзолари, солиқ маслаҳатчилари, илмий ходимлар, ўқитувчилар, бошқа аудиторлик ташкилотларининг мутахассислари) иштирок этишлари мумкин.


4. Аудиторлик ташкилоти услубий кенгашининг вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

а) ички аудиторлик стандартларини ишлаб чиқиш;

б) аудитнинг амалий тажрибаларини умумлаштириш ва тизимлаштириш;

в) аудиторлик ташкилотининг аудиторлари ва бошқа мутахассисларини ўқитишни ташкил этиш;

г) аудит соҳасидаги амалда бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўплаш, тизимлаштириш ва таҳлил қилиш.


5. Ички стандартларни ишлаб чиқиш аудиторлик ташкилотининг нафақат услубий хизмат мутахассислари томонидан, балки аудиторлик ташкилотининг бошқа хизмат мутахассислари томонидан ҳам амалга оширилиши ва у кейинчалик услубий кенгашда кўриб чиқилиши ва маъқулланиши (ёки маъқулланмаслиги) мумкин. Бу ишга аудиторлик ташкилотининг ходими сифатида штатида бўлмаган мутахассисларни жалб қилиш мумкин.


6. Зарурий ҳолларда, ички стандартларни ишлаб чиқиш аудиторлик ташкилотининг раҳбарияти томонидан тасдиқланган ишланмалар дастурига мувофиқ, шартнома бўйича бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин.


7. Аудиторлик ташкилоти ички стандартларининг таркибий элементи сифатида бухгалтерлар ва аудиторларнинг жамоат ташкилотлари, шунингдек, давлат органлари томонидан тасдиқланган услубий ишлар ва ишланмалар қабул қилиниши мумкин.


8. Ишлаб чиқилган стандартлар (услублар, йўриқномалар, низомлар) услубий кенгаш томонидан кўриб чиқилади ва қабул қилинади, сўнгра аудиторлик ташкилоти раҳбариятига тасдиқлаш учун тақдим этилади. Қарор кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овозлари билан қабул қилинади. Қарши овоз берган услубий кенгаш аъзоларининг асосли фикрлари аудиторлик ташкилотининг раҳбариятига улар томонидан мустақил равишда тақдим этилиши мумкин.






4-сон АФМСга

2-ИЛОВА



Аудиторлик ташкилоти ички стандартининг

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ


Аудиторлик ташкилотининг бланкаси ва бурчак штампи

Логотипи, фирма номланиши

Раҳбарнинг тасдиқлайдиган ёзуви, санаси, имзоси

Ички стандартнинг тўлиқ номи

Рақами (индекси, коди)

Ишлаб чиқувчи: (департамент, бўлим, ходим)

Ишлаб чиқилган сана


Ҳужжатнинг таркиби


1. Умумий қоидалар

1.1. Стандартни ишлаб чиқиш асослари ва мақсадлари.

1.2. Стандартни қўллаш зарурияти.

1.3. Стандартни қўллаш доираси.

1.4. Бошқа стандартлар (шу жумладан, халқаро стандартлар) билан ўзаро боғлиқлиги.

1.5. Илгари қабул қилинган ички стандартлар билан ворисийлиги.

1..6. Амал қилиш муддати.


2. Асосий тушунчалар ва таърифлар


3. Ички стандартнинг моҳияти

3.1. Асосий талаблар.

3.2. Кўрсатилган муаммоларни ечиш услубиёти.


4. Аудитда қўлланиладиган норматив ҳужжатлар


5. Иловалар

5.1. Аудиторнинг ишчи ҳужжатлари макетлари

5.2. Саволлар ва тестлар

5.3. Аудиторлик тартиб-таомиллари


Ишланма раҳбарининг имзоси



Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 392-модда


































Время: 0.2101
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск