ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш. Сувдан фойдаланиш лимитлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2018 й. 1019-сон "2019-2020 йилларда сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқаларига сув етказиб бериш учун суғориш қудуқларини қазишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2018 й.

N 1019




2019-2020 ЙИЛЛАРДА СУВ ТАЪМИНОТИ

ОҒИР БЎЛГАН ҲУДУДЛАРДАГИ АҲОЛИ

ТОМОРҚАЛАРИГА СУВ ЕТКАЗИБ БЕРИШ

УЧУН СУҒОРИШ ҚУДУҚЛАРИНИ ҚАЗИШГА

ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқаларига сув етказиб беришни яхшилаш учун суғориш қудуқларини қазишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2019-2020 йилларда сув таъминоти оғир, истеъмолга яроқли ер ости сув захиралари етарли бўлган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги аҳоли томорқаларига сув етказиб бериш мақсадида суғориш қудуқларини қазиш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) ва уни амалга ошириш учун Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига, "Томорқа хизмати" МЧЖга ажратиладиган кредит ресурслари 1-иловага;

сув таъминоти оғир ҳудудларда артезиан қудуқларни бурғулаш ишларини ташкил этиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Дастурга киритилган маҳалла фуқаролар йиғинларидаги аҳоли томорқаларини ҳар томонлама ўрганиб, ушбу томорқалардаги боғларни ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришни замоновий ресурс тежовчи илғор технологиялар асосида ва муқобил энергия воситаларидан фойдаланишни ташкил этилишини назарда тутсинлар.


3. Кенгаш:

Дастурни амалга ошириш доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирсин;

Дастурнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борсин, юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш учун зарур чораларни кўрсин;

зарур ҳолларда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда мазкур Дастурга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.


4. Дастурга мувофиқ суғориш қудуқларини бурғулаш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қудуқларни қазиш лойиҳаларига экологик экспертиза хулосалари ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси гидрогеологик хулосалар белгиланган тартибда берилишини таъминласин.


5. "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти 2019-2020 йилларда сув таъминоти оғир бўлган аҳоли масканларида қуриладиган суғориш қудуқларининг электр тармоқларига белгиланган тартибда уланишини ҳамда уларга электр энергияси узлуксиз етказиб берилишини таъминласин.


6. Кенгашнинг Дастурдаги сув таъминоти оғир, истеъмолга яроқли ер ости сув захиралари етарли бўлган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги аҳоли томорқаларига сув етказиб бериш учун суғориш қудуқларини қазиш ишларини ташкил этиш бўйича "Томорқа хизмати" МЧЖ ҳамда "Сувқурилишинвест" давлат унитар корхоналарини буюртмачи этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Дастурда назарда тутилган қудуқларни қазиш ва бурғулаш учун, шу жумладан энергия манбалари ускуналарини ўрнатиш ва уларни келгусида эксплуатация қилиш учун зарур ер майдонларини ўрнатилган тартибда ажратиб берилишини таъминласин.


8. Дастурга киритилган суғориш қудуқларини қазиш ҳамда сувни аҳоли томорқаларига етказиб бериш ишларини молиялаштириш:

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига, "Томорқа хизмати" МЧЖларга имтиёзли кредитлар бериш мақсадида "Микрокредитбанк" АТБ, "Агробанк" АТБ ва "Халқ банки" АТБга жойлаштириладиган ресурслар ҳисобидан;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларининг фермер ва деҳқон хўжаликлари, шахсий томорқа эгаларига суғориш мосламалари (насослар, суғориш қудуқлари ва бошқалар) харид қилиш учун ажратиладиган имтиёзли кредитлар;

белгиланган тартибда ҳамкорлик дастурлари доирасида жалб қилинадиган халқаро молия институтларининг маблағлари;

"Томорқа хизмати" МЧЖларнинг ва ташаббускорларнинг (суғориш қудуғидан фойдаланувчилар) ўз маблағлари ҳамда қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

Жамғарма Дастурга киритилган туманлардаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига, шунингдек, "Томорқа хизмати" МЧЖларга бурғулаш ускуналари харид қилиш, қудуқ қазиш ҳамда мавжуд қудуқларни таъмирлаш учун маблағ ажратиши мумкин.

9. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фундаментал, амалий инновацион тадқиқотлар бўйича давлат илмий - техник дастурларни шакллантиришда аҳоли томорқаларига сув етказиб бериш бўйича инновацион ишланмалар ва замонавий технологиялар ишлаб чиқишни назарда тутувчи илмий лойиҳалар киритилишини назарда тутсин.


10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи А.А. Хаитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 декабрдаги

1019-сон қарорига

1-ИЛОВА



2019-2020 йилларда сув таъминоти оғир, истеъмолга яроқли

ер ости сув захиралари етарли бўлган маҳалла фуқаролар

йиғинлари ҳудудларидаги аҳоли томорқаларига сув етказиб

бериш мақсадида суғориш қудуқларини қазиш дастури ва

уни амалга ошириш учун Кенгаш ҳузуридаги жамғарма

томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа

ер эгаларига, "Томорқа хизмати" МЧЖларга

ажратиладиган кредит

РЕСУРСЛАРИ

Т/р

Туманлар номи

Маҳалла фуқаролар

йиғинларининг

номи


Қазиладиган

қудуқлар

сони, дона


шундан

Ажратила-

диган кредит

ресурслари,

млн сўм

шундан муддатлари

бўйича:

2019

йилда

2020

йилда


2019

йилда


2020

йилда


Қорақалпоғистон Республикаси

1

Кегейли

Еркиндаря

1

1


1057,7

576,9

480,8

Қусқанатаў

1

1


2

Қунғирот

Раушан жалтыр

1


1

Раушан

1

1


3

Шуманой

Деханобод

1

1


Сарманбайкўл

1


1

Бекжап

1


1

Карабайли

1


1

Китенлер

1


1

4

Қонликул

Бескупир

1

1


Бостон

1

1


Жами:

4


11

6

5

Андижон вилояти

1

Шахрихон

Қўрғонча

1

1


576,9

288,5

288,5

Қумтепа

1


1

2

Балиқчи

Маллачек

1

1


Саховат

1

1


Кўл

1


1

3

Мархамат

Қорабоғич

1


1

Жами:

3


6

3

3

Бухоро вилояти

1

Бухоро

Кунжи Кала

1

1


4711,5

2403,8

2307,7

Суфикоргар

1

1


Гулшанобод

1

1


Шергирон

1


1

Кавула- Махмуд

1

1


Кучкумар

1

1


Юринболо

1

1


Сохибкор

1


1

Саховат

1


1

Работи калмокон

1


1

2

Жондор

Мустақиллик

1

1


Қаравул

1

1


Қазоқон

1

1


Ёш куч

1


1

Нурафшон

1


1

Қароли

1


1

Хумин

1


1

Занги

1


1

3

Когон

Ўрта-чўл

1


1

Нурафшон

1


1

Беклар

1


1

Мустақиллик

1

1


4

Қоровулбозор

Тинчлик

1

1


Чулқувар

1

1


5

Олот

Денов (Денов)

1

1


6

Пешку

Навгахон

1

1


Бобохожи

1

1


Боғимусо

1


1

Шавгон

1


1

Каракалпок

1


1

7

Ромитан

Хофизработ

1


1

Мугонча

1


1

Тарнуат

1

1


Тошработ

1

1


8

Шофиркон

Деча

1

1


Жўйнав

1

1


М Чандир

1


1

Боғи афзал

1


1

Дўрмен

1


1

Искогаре

1


1

9

Ғиждувон

Ш.Хамроев

1

1


Армечан

1

1


Тавариён

1

1


Мазраган

1

1


Пахтаобод

1

1


Мустақиллик

1

1


Лабирот

1


1

Шўрча

1


1

Жовгари

1


1

Жами:

9


49

25

24

Жиззах вилояти

1

Арнасой

Бахтли

1

1


1538,5

961,5

576,9

2

Бахмал

Октош

1

1


Кутлуғобод

1

1


Ўсмат

1

1


Дўстлик

1

1


Маданият

1

1


3

Дўстлик

Олтин водий

1


1

4

Зарбдор

Оқар

1


1

Ойбек

1


1

5

Зафаробод

Писталикент

1


1

6

Мирзачўл

Янгидала

1


1

Ўзбекистон

1


1

7

Фориш

Оқтепа

1

1


Кулба

1

1


Илонли

1

1


Нарвон

1

1


Жами:

7

16

10

6

Қашқадарё вилояти

1

Ғузор

"Мўминобод"

1

1


5673,1

3942,3

1730,8

Гулистон

1

1


Дўлтали

1

1


Чуғурма

1

1


Ботош

1

1


Пачкамар

1

1


Мехнатобод

1

1


Янгиобод

1

1


Эшонқудуқ

1

1


Шакарбулоқ

1

1


Янгикент

1

1


Халқабод

1

1


Қаракўл

1

1


2

Деҳқонобод

Бозортепа

1

1


Гумбулоқ

1

1


Обод

1

1


Обиравон

1

1


Бешқўтон

1

1


Оқтош

1

1


Белибойли

1

1


Чамбил

1

1


3

Қарши

Манғит

1


1

Дашт

1


1

4

Қамаши

Довуд

1

1


Одоқжонбўз

1

1


Савсантепа

1

1


Чим

1

1


Оқработ

1

1


Қорабоғ

1

1


Майда

1

1


Қоратепа

1


1

Лойқасой

1


1

Бадахшон

1


1

Довуд

1


1

Одоқжонбўз

1


1

5

Косон

Ширинтепа

1

1


Майдаёбу

1

1


Чироқчи

1


1

Хўжақудуқ

1


1

6

Нишон

Оқолтин

1


1

Наврўз

1


1

Нишон

1


1

Гулзор

1

1


7

Чироқчи

Қахрамон

1

1


Буронжуз

1

1


Дурсун

1

1


Уйшун

1

1


Ғаллачи

1

1


Чиял

1

1


Зум

1

1


Ғаллакор

1

1


Қумдарё

1


1

Чамбил

1


1

Чоштепа

1


1

Айритом

1


1

Хушали

1


1

Талоқтепа

1


1

Шўрқудуқ

1

1


Кўкдала

1

1


8

Шаҳрисабз

Оммағон (Хитой)

1

1


Жами:

8


60

42

18

Навоий вилояти

1

Кармана

Азамат

1


1

2115,4

1153,8

961,5

Кумушкон

1


1

2

Конимех

Дўстлик

1

1


3

Қизилтепа

Сарой

1

1


Қалай Азизон

1

1


Ғамхур

1


1

Баланд ғардиён

1


1

4

Навбахор

Ю.Бешрабод

1


1

Янги обод

1


1

5

Нурота

Истиқлол

1

1


Чуя

1

1


Янгитурмуш

1

1


Жарма

1

1


Янги хаёт

1

1


6

Хатирчи

Олтинобод

1


1

Учқара

1


1

Оқ-олтин

1


1

Навруз

1


1

Янги қурилиш

1

1


Қориз Араб

1

1


Найман

1

1


Олтинсой

1

1


Жами:

6

22

12

10

Наманган вилояти

1

Поп

Чоркесар

1


1

3076,9

1634,6

1442,3

Имон ота

1


1

Маданият

1


1

Бунёдкор

1


1

Баён

1


1

Майдон

1


1

Юқори Хонобод

1

1


Ўрта Хонобод

1

1


Қўшминор

1

1


Навбахор

1

1


Уч уйли

1

1


2

Чортоқ

Хазратишох

1

1


Тўриқ

1

1


Боғистон

1

1


Сохибкор

1

1


Созсой

1

1


Ободдиёр

1

1


Гулшан

1

1


Деҳқонобод

1

1


Алихон

1

1


3

Янгиқўрғон

Оқтом

1


1

Қайроқи

1


1

Бирлик

1


1

Тинчлик

1


1

Оқсув Ғовазон

1


1

Янгибоғистон

1


1

Қизилқиёқ

1


1

Ғалаба

1


1

Салмон

1


1

Сашъал

1

1


Бунёдкор

1

1


Қандиён

1

1


Жами:

3


32

17

15

Самарқанд вилояти

1

Пахтачи

Сарой

1


1

6826,9

4423,1

2403,8

Можор

1


1

Гулшан

1


1

Кўрпа

1


1

Тинчлик

1


1

Истиқбол

1


1

Ғуруғли

1


1

2

Каттақўрғон

Мундиён

1


1

Қўшховуз

1

1


Жизмонсой

1

1


3

Жомбой

Сариққипчоқ

1

1


Қўлбости

1

1


4

Булунғур

Лалимикор

1

1


5

Пойарик

Деҳқонобод

1

1


Истиқлол

1

1


6

Қўшработ

Қийқим

1

1


Шовона

1

1


Майинтепа

1

1


Кувкалла

1

1


Бойтўп

1

1


Заркент

1

1


Бозоржой

1

1


Тегирмоновул

1

1


Озод

1

1


Бойпурушли

1

1


Дўстлик

1

1


Чиноқ (Тепалик)

1

1


Новкант

1

1


Қовунчи

1

1


Жўш ота

1

1


Тоз

1

1


Оқчабсой

1

1


7

Ургут

Сариқтепа

1

1


Хўайждух

1

1


Қоратепа

1

1


Омонқўтан

1

1


Терсак

1

1


Ипак йўли

1

1


Терак

1

1


Муродқишлоқ

1

1


Ўрта гузар

1

1


Қўйигузар

1

1


Сойғўз

1

1


Кўтарма

1

1


Жайратепа

1


1

8

Иштихон

Янгикент

1


1

Чақар

1


1

Дўстлик

1


1

Барлос

1


1

Зарбанд

1


1

Бешбола

1


1

Бўстон

1


1

Қўтарма

1


1

Шейхлар

1


1

Боғихон

1


1

Қайирма

1


1

Ўзбекқўрғон

1


1

Сохибкор

1


1

9

Пастдарғом

Чимбой

1

1


Тўрт том

1

1


Мехнат

1

1


10

Самарқанд

Янгижой

1


1

Янгиариқ

1


1

Наврўз

1


1

11

Нуробод

Дўстлик

1

1


Сарикул

1

1


Олға

1

1


Кечкелди

1

1


Нурбулоқ

1

1


Мехнаткаш

1

1


Жом

1

1


Жами:

11

71

46

25

Сурҳондарё вилояти

1

Денов

Янгихазарбоғ

1

1


5288,5

2980,8

2307,7

Чоргул

1

1


Боғи эрам

1

1


Новбахор

1

1


Қовунли сой

1

1


Дунётепа

1

1


Ўрикзор

1

1


Қуёшли юрт

1

1


Боғиэрам

1

1


Тасмасой

1

1


Захартепа

1


1

Ўзбекистон

1


1

Намуна

1

1


Гулистон

1

1


Оловуддин

1

1


Қатмас

1

1


Навнихол

1

1


Қизилгул

1

1


Минбулоқ

1


1

Муқумий

1


1

Обод турмуш

1


1

А.Жомий

1


1

Мехнатобод

1


1

Лолазор

1


1

Ушор

1


1

2

Қизирик

Гулобод

1


1

3

Шеробод

Узунсой

1


1

Ойилли

1


1

Олтин воха

1


1

Октепа

1


1

Гулчинор

1


1

Мехнатобод

1


1

Шеробод

1


1

Мехробод

1

1


Қўшчинор

1

1


Қишлоқбозор

1

1


Гуржак 2

1

1


4

Олтинсой

Ботош

1

1


Мўминқул

1

1


Хўжаипок

1

1


Мингчинор

1

1


Хайрандара

1

1


Қўшарчи

1

1


Жобу

1

1


Жобу1

1

1


Мармун

1

1


Сайрак

1


1

Қорлик

1


1

Чинор

1


1

Обшир

1


1

Хуидиршо

1


1

Пахлавон

1


1

Карсаган

1


1

5

Узун

Истиқлол

1

1


Тожикобод

1

1


Обод юрт

1

1


Жами:

5


56

32

24

Сирдарё вилояти


1

Боёвут

Янгибўстон

1

1


1923,1

1057,7

865,4

Миришкор

1

1


Хосилобод

1

1


Янгиобод

1

1


Озодлик

1

1


2

Гулистон

Ҳ.Олимжон

1


1

Мустақиллик

1


1

Ишонч

1


1

Оқ олтин

1


1

3

Сайхунобод

Синтоб

1


1

Турон

1


1

Иттифоқ

1


1

Бахмалсой

1


1

Гулистон

1


1

4

Ховос

Афросиёб

1

1


Гулбаҳор

1

1


Пахтакор

1

1


Хуснобод

1

1


Бўстон

1

1


Қаҳрамон

1

1


Жами:

4


20

11

9

Тошкент вилояти

1

Оққўрғон

Толовул

1

1


3461,5

1923,1

1538,5

2

Охангарон

Марказий қўрғон

1

1


Шувулдоқ

1

1


Ўзбекистон

1

1


3

Бекобод

Деҳқонобод

1

1


Олтин водий

1

1


Ўзбекобод

1

1


Ачамайли

1

1


Исфара

1

1


Қўрғон

1

1


Турон

1

1


4

Бўка

Бўстонлиқ

1


1

Кўкорол

1


1

Жўраобод

1


1

Чувалсой

1


1

Қорақудуқ

1


1

Паркент

1


1

Самарқанд

1


1

Бўка

1


1

5

Бўстонлиқ

Айдарали

1


1

Қизилсу

1


1

6

Қибрай

Май

1


1

Янги авлод

1


1

7

Зангиота

Қуёшли

1

1


Тўқимачи

1

1


8

Тошкент т

Оқтош

1

1


9

Паркент

Теман

1

1


Сой

1

1


Қўшшукур

1

1


10

Пискент

Мустакиллик

1


1

Гулистон

1


1

11

Юқори-чирчиқ

Бўстонлиқ

1


1

12

Ўртачирчиқ

Бойовул

1


1

13

Янгийўл

Туябўғиз

1

1


Нов

1

1


Самарқанд

1

1


Жами:

13

36

20

16

Фарғона вилояти

1

Боғдод

Истиклол

1


1

1730,8

865,4

865,4

Бедарак

1


1

Муруват

1


1

Дашт

1


1

Мехнатобод

1


1

2

Ёзёвон

Сувлиариқ

1

1


Наврўз

1

1


Иштирхон

1

1


Гулистон

1

1


3

Данғара

Истиқбол қоратол

1

1


Янгизамон

1

1


Қумқияли

1

1


Жилва

1

1


4

Олтиариқ

Кўмирчи


1

1


5

Тошлоқ

Қалача

1


1

Жаркишлоқ

1


1

Қўқонлик

1


1

Обисиё

1


1

Жами:

5


18

9

9

Хоразм вилояти

1

Гурлан

Дўстлик

1


1

2019,2

961,5

1057,7

Шанғи

1


1

2

Қўшкўпир

Ошоқ қаъла

1


1

Шихобод

1


1

Ғалаба

1


1

3

Урганч

Богдорчи

1

1


Бободехкон

1

1


Ок ёп

1


1

Кунгирот

1


1

4

Хазорасп

Саноат

1

1


Камолот

1

1


Янги обод

1

1


Алоқали кўл

1

1


5

Шовот

Янги бўрлоқ

1

1


Қўшкўпир

1

1


6

Янгиариқ

Уйғур

1


1

Тузлоқ

1


1

Қоракўз

1


1

Гулшанда

1


1

7

Янгибозор

Истиқлол

1

1


Ифтихор

1

1


Жами:

7


21

10

11

Хаммаси:

85


418

243

175

40000,0

23173,1

16826,9

Изоҳ. Лойиҳа смета ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда, ажратиладиган маблағлар қиймати ўзгариши мумкин, ҳар бир қудуққа ажратилган маблағлар доирасида томорқа ер эгалари эҳтиёжидан келиб чиқиб, ҳар бирига алоҳида қудуқ қазиш ҳуқуқи берилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14декабрдаги

1019-сон қарорига

2-ИЛОВА



Сув таъминоти оғир ҳудудларда артезиан

қудуқларини бурғулаш ишларини ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Ижрочилар


Бажариладиган тадбирлар


Бажариш муддати








1-босқич


Туман хокимлиги, туман ирригация бўлими, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


Туман бўйича сув таъминоти оғир махалла фуқоролари йиғинларида томорқа ер эгалари сони ва экин майдонларини аниқлаш ва улар учун артезиан қудуқларини бурғулаш жойини белгилаш 


3 кун муддат








2-босқич


Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


Томорқа ер эгаларининг томорқасидаги экин майдонларидан келиб чиққан ҳолда тижорат банкларидан 7 фоизлик кредит олишлари учун талабномаларни йиғиб олиш, умумлаштириш ва жамғармага тақдим этиш


3 кун муддат








3-босқич


Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси


Жамғармадан томорқа ер эгаларига имтиёзли кредитлар бериш учун "Микрокредитбанк" АТБ, "Агробанк" АТБ ҳамда Халқ банкига ресурслар жойлаштириш


1 кун муддат








4-босқич


Томорқа ер эгалари, тижорат банклари ва "Томорқа хизмати" МЧЖлар ҳамда  "Сувқурилишинвест"давлат унитар корхоналари


Томорқа ер эгалари, тижорат банклари ва буюртмачи ("Томорқа хизмати" МЧЖ/"Сувқурилишинвест"давлат унитар корхоналари ) ўртасида худудда артезиан қудуқларини бурғулаш учун 3 томонлама шартномалар тузиш


3 кун муддат








5-босқич


Буюртмачи

("Томорқа хизмати" МЧЖ/"Сувқурилишинвест" давлат унитар корхоналари)


Артезиан қудуқларини қазиш ишларини бажаришга ихтисослаштирилган корхоналарни танлов асосида танлаб олиш ва шартнома тузиш


бир ой муддатда








6-босқич


Буюртмачи

("Томорқа хизмати" МЧЖ/"Сувқурилишинвест" давлат унитар корхоналари) ва лойиҳалаш институтлари


Ҳудудларда суғориш қудуқларини бурғулаш учун лойиҳа -смета хужжатларини ишлаб чиқиш


шартномада кўрсатилган муддатда







7-босқич


Буюртмачи

("Томорқа хизмати" МЧЖ/"Сувқурилишинвест" давлат унитар корхоналари) ва пудратчи ташкилотлар


Суғориш қудуқларини бурғулаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларига экологик ва гидрогеологик экспертиза хулосаларини олиш


3 кун муддат








8-босқич


Буюртмачи

("Томорқа хизмати" МЧЖ/"Сувқурилишинвест" давлат унитар корхоналари) ва пудратчи ташкилотлар


Артезиан қудуқларини бурғулаш ва қурилиш ишларини ташкил этиш


шартномада кўрсатилган

график асосида








9-босқич


"Ўзбекэнерго" АЖ


Артезиан қудуқларни буюртмачининг талабларига мувофиқ электр тармоқларига уланишини ташкил этиш


буюртмачи томонидан талабнома берилган кундан бошлаб 3 кун ичида








10-босқич


"Томорқа хизмати" МЧЖлар ва "Сувқурилишинвест"давлат унитар корхоналари


Артезиан қудуқларини қабул қилиш ва эксплуататция қилиш


доимий

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 декабрь















































Время: 0.2557
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск