ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2018 й. 1020-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг "Маънавий-маърифий ишлар аълочиси" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2018 й.

N 1020




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИНИНГ "МАЪНАВИЙ-

МАЪРИФИЙ ИШЛАР АЪЛОЧИСИ" КЎКРАК

НИШОНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган ҳарбий хизматчилар ва фуқароларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг "Маънавий-маърифий ишлар аълочиси" кўкрак нишони таъсис этилсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг "Маънавий-маърифий ишлар аълочиси" кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг "Маънавий-маърифий ишлар аълочиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасининг тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Бош прокуратурасининг буюртмаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг "Маънавий-маърифий ишлар аълочиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаcининг белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг "Маънавий-маърифий ишлар аълочиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Бош прокуратурасининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири А.А. Азизов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси И.Б. Абдуллаев ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 декабрдаги

1020-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг

"Маънавий-маърифий ишлар аълочиси"

кўкрак нишони тўғрисидаги

НИЗОМ


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг "Маънавий-маърифий ишлар аълочиси" кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.


3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар ҳар йили 1 декабрга қадар тегишлича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Бош прокуратураси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, шунингдек, тегишли вазирлик, идора ва бошқа республика ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, ҳар йили 10 декабргача Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича республика идоралараро комиссиясига (кейинги ўринларда Республика идоралараро комиссияси деб аталади) тақдим этилади.

5. Республика идоралараро комиссияси томонидан номзодлар бўйича тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади ва номзодлар юзасидан хулосалар ҳар йили 3 январга қадар тегишлича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Бош прокуратурасига юборилади.

6. Ҳарбий хизматчи ва фуқароларни кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқлари қабул қилинади. Кўкрак нишонининг гувоҳномаси тегишлича ҳар бир вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан имзоланади.

7. Кўкрак нишони ҳар йили 14-январь - "Ватан ҳимоячилари куни" байрами арафасида тегишлича Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори (ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.

8. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Бош прокуратурасининг газета ва журналлари ҳамда республиканинг бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

9. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.

Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Бош прокуратурасининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади.

10. Хизмат бурчини ўташ вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар ҳам кўкрак нишони билан тақдирланишлари мумкин. Бу ҳолатда кўкрак нишони ва пул мукофоти уларнинг оила аъзоларига топширилади.


11. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.


12. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.


13. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.






Низомга

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари

"Маънавий-маърифий ишлар аълочиси"

кўкрак нишони билан тақдирлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар


Тадбирлар


Муддат



1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, шунингдек, тегишли вазирлик, идора ва бошқа республика ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни кўриб чиқиш.


ҳар йили 1 декабрга қадар







2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, шунингдек, тегишли вазирлик, идора ва бошқа республика ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасн Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Кўкрак нишони билан тақдирлашга таклиф этилаётган номзодларнннг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича республика идоралараро комиссиясига тақдим этиш.


ҳар йили 10 декабрга қадар







3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича республика идоралараро комиссияси


Номзодлар бўйича тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш ва номзодлар юзасидан хулосаларни тегишлича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Бош прокуратурасига юбориш.



ҳар йили 3 январга қадар

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Ўзбекистон Республикасн фавқулодда вазиятлар вазири, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари "Маънавий- маърифий ишлар аълочиси" кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисидаги буйруғини қабул қилиш ва кўкрак нишонини тантанали вазиятда топшириш.


ҳар йили 14 январга қадар





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 декабрдаги

1020-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг

"Маънавий-маърифий ишлар аълочиси"

кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг "Маънавий-маърифий ишлар аълочиси" кўкрак нишонининг (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд томонида саккиз қиррали юлдузга китоб орқали таралаётган нур тасвирланган, яъни маънавият нурларининг Қуролли Кучларга таралаётган фони акс эттирилган. Китобнинг пастки қисмида ҳарфларининг баландлиги 1,3 миллиметр бўлган "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUROLLI KUCHLARI" сўзлари ёзилган.

Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган оқ рангдаги эмал доира ичида "MA'NAVIY - MA'RIFIY ISHLAR A'LOCHISI" сўзлари ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2,3 миллиметр, ёзувлар зарҳалланган. Унинг пастки қисми марказида фахр-ифтихор ва шараф маъноларини ифода этувчи дафна япроқлари тасвирланган.

Кўкрак нишонининг орқа томони марказида олти қаторда ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр бўлган "Harbiy xizmatchilar va yoshlarning tarbiyasiga qo'shgan munosib hissasi uchun" сўзлари ёзилган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир.

Кўкрак нишонининг олд ва орқа томонларининг четлари қабариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони шойи лента билан қопланган беш қиррали қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

Шойи лентанинг эни 24 миллиметр. Матонинг ўртасидан эни 4 миллиметрли кўк ранг йўл ўтган. Унинг икки ёнидан эни 1 миллиметрли оқ йўллар жой олган. Оқ йўлларнинг ёнидан эни 2 миллиметрли кўк ранг йўллар ва эни 5 миллиметрли яшил ранг йўллар ўтган. Матонинг чеккаларидан эни 2 миллиметрли кўк ранг йўллар ўтган.

Қадағичнинг бўйи 48 миллиметр, эни 45 миллиметр.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг

"Маънавий-маърифий ишлар аълочиси"

кўкрак нишони

 




Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 декабрдаги

1020-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг

"Маънавий-маърифий ишлар аълочиси"

кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг "Маънавий-маърифий ишлар аълочиси" кўкрак нишони гувоҳномаси 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ташқи бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ яшил рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 20 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3,5 миллиметрли 5 сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O'zbekiston Respublikasi", иккинчи сатрда "Qurolli Kuchlarining" учинчи сатрда "Ma'naviy-ma'rifiy", тўртинчи сатрда "ishlar a'lochisi" ва бешинчи сатрда "ko'krak nishoni" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 17-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда "GUVOHNOMASI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар тўқ яшил рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) "Тангир" тасвири туширилган оч яшил рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), тепа қисмидан 8 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O'zbekiston Respublikasi", иккинчи сатрда "Qurolli Kuchlari" ва унинг пастки қисмида кўкрак нишонининг рангли тасвири акс эттирилган. Кўкрак нишонининг пастки қисмидан 8 миллиметр юқорида, марказда, оралиғи 3 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "Ma'naviy-ma'rifiy", иккинчи сатрда "ishlar a'lochisi", учинчи сатрда "ko'krak nishoni" сўзлари ёзилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда "GUVOHNOMA" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун "N" белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

"GUVOHNOMA" сўзидан 7 миллиметр пастда тақдирланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 10 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O'zbekiston Respublikasi", иккинчи сатрда "mudofaa vazirining" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 12-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 6 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "20__ yil. "__" ________dagi", иккинчи сатрда "__-sonli buyrug'iga asosan" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи cатрда "Ma'naviy-ma'rifiy", иккинчи сатрда "ishlar a'lochisi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 14-кегль), учинчи сатрда "ko'krak nishoni bilan mukofotlandi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 8 миллиметр пастда, чап томондан "Vazir" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзи ёзилган.



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг

"Маънавий-маърифий ишлар аълочиси" кўкрак

нишонининг намунавий гувоҳномаси

Эслатма. Кўкрак нишонининг гувоҳномаси тегишлича Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан имзоланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 декабрь














































Время: 0.0262
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск