язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Декабрь, 2018 й./ Тадбиркорлик/ Банкротлик. Санация/ Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш Регламенти (ЎзР ВМ 14.12.2018 й. 1013-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 декабрдаги

1013-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат иштирокидаги корхоналарнинг

молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш

РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш (кейинги ўринларда таҳлил деб аталади) тартибини белгилайди.


2. Таҳлил иқтисодий таваккалчилик ва иқтисодий ночорлик аломатларини аниқлаш ҳамда келгусида молиявий соғломлаштириш, давлат активларини сотиш ёки банкротлик таомилини қўллаш бўйича таклиф тайёрлаш мақсадида мазкур Регламентга иловада келтирилган тартибда ўтказилади.


3. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ маълумотларни шакллантириш якуни бўйича ҳар чоракда таҳлил ўтказади.


4. Мазкур Регламентга мувофиқ, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхоналари (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) таҳлил объекти ҳисобланади.

Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлмаган хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг қарорига кўра жамиятнинг молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш учун мазкур Регламент қоидаларини татбиқ этишлари мумкин.



2-БОБ. КОРХОНАЛАР МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ

АҲВОЛИНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

(МЕЗОНЛАРИ)


5. Таҳлил учун қуйидаги асосий кўрсаткичлар (мезонлар) қўлланилади:

а) тўлов қобилияти ёки қоплаш коэффициенти - Тқк;

б) ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти - Ўак;

в) активларнинг ва харажатларнинг рентабеллилик коэффициенти - Арк, Хрк.

Шунингдек, қуйидаги қўшимча кўрсаткичлар ҳам қўлланилиши мумкин:

ўз ва қисқа муддатли қарз маблағларининг нисбат коэффициенти - Ўқк;

ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти - Қфк;

асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти - Авэк.


6. Тўлаш муддати келган кундан бошлаб уч ойдан ортиқ муддат ўтган пулли мажбуриятлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати ўтган кредиторлик қарзлари қонун ҳужжатлари ёки шартномаларга мувофиқ мажбурий тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлар ва кредиторларнинг пулли мажбуриятлар бўйича талабларини амалга ошириш юзага келган вақтдан бошлаб корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотлар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида белгиланади.


7. Тўлов қобилияти (қоплаш) коэффициенти корхонанинг нафақат дебиторлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш ва тайёр маҳсулотни қулай шароитда сотиш шарти билан, балки бошқа моддий жорий (айланма) маблағлар элементлари шароитида баҳоланувчи қисқа муддатли мажбуриятларни тўлаш имкониятларига эгалигини кўрсатади. Коэффициентнинг камайиши корхона тўлов имкониятларининг пасайганлигини кўрсатади.

Коэффициент қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Тқк =

Жорий (айланма) активлар

=

А2

, бунда:

Жорий мажбуриятлар

П2 - Умм

А2 - жорий (айланма) активлар (ишлаб чиқариш захиралари, тайёр маҳсулот, пул маблағлари, дебиторлик қарзлари ва бошқалар), баланс активининг II бўлим, 390- сатри;

П2 - мажбуриятлар, баланс пассивининг II бўлим, 770- сатри;

Умм - узоқ муддатли мажбуриятлар, баланс пассивининг II бўлим, 490 сатри.

Агар тўлов қобилияти коэффициенти ҳисобот даврининг якунига келиб 1,25 қийматидан паст бўлса, шу кўрсаткич бўйича корхона тўловга қодир эмас, деб ҳисобланади.


8. Ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти молиявий барқарорлик, корхона эгалари ва кредиторлар манфаатларига мос келиши учун зарур бўлган корхонанинг ўз айланма маблағлари мавжудлигидан далолат беради.

Коэффициент қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Ўак =

1 + Уқк2) - А1

, бунда:

А2

А1 - узоқ муддатли активлар (асосий маблағлар, номоддий активлар, капитал қўйилмалар ва бошқалар) баланс активининг I бўлим, 130- сатри;

П1 - ўз маблағларнинг манбалари (устав капитали, захира капитали, қўшимча капитал, тақсимланмаган фойда ва бошқалар) баланс пассивининг I бўлим, 480- сатри;

Уқк2 - узоқ муддатли активларни шакллантиришга йўналтирилган узоқ муддатли қарз ва кредитлар (бухгалтерия балансининг 570 ва 580-сатрлари бўйича ҳисоблаб чиқарилади).

Ушбу каср сурати корхона ўз маблағлари суммасининг қанча қисми айланма маблағларга йўналтирилгани, махражи - барча айланма маблағлар суммасини кўрсатади. Ушбу коэффициентнинг энг кам қиймати - 0,2.

Агар ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти ҳисобот даври охирида 0,2 дан кам қийматга эга бўлса, у ҳолда корхона ўз айланма маблағлари билан таъминланмаган саналади.


9. Харажатлар ва активларнинг рентабеллик коэффициенти корхонанинг молия-хўжалик фаолиятининг фойдалилик (зарарлилик) даражасини кўрсатади.

Харажатлар рентабеллиги коэффициенти қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Хрк =

Стф

, бунда:


Х

Стф - фойда солиғини тўлагунга қадар фойда, "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" 2-сон шаклнинг 240-сатр 5-устуни ёки фойда солиғини тўлагунга қадар зарар, "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" 2-сон шаклнинг 240-сатр 6-устуни "-" белгиси билан;

Х - жами харажатлар, "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" 2-сон шаклдан сатрлар (020 "6-устун" + 040 "6-устун" + 170 "6-устун" + 230 "6-устун") йиғиндиси;

Активлар рентабеллиги коэффициенти фақат йил якунларига кўра қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Арк =

Стф

, бунда:



Ўб


Ўб - баланснинг жами активи ёки пассивининг ўртача қиймати бўлиб, ўртача арифметик ёки ўртача хронологик формула бўйича ҳисобланган.

Агар ҳисобот даври учун рентабеллик коэффициентлари:

нолдан паст (манфий кўрсаткич) чиқса, корхона зарар кўриб ишлаётган;

0,05 дан паст чиқса, корхона паст рентабелли (монопол корхоналардан ташқари) ҳисобланади.


10. Ўз ва қисқа муддатли қарз маблағларининг нисбат коэффициенти (жорий молиявий мустақилликда) қарз маблағларини ўз манбалари орқали қайтариш билан таъминланганлик даражасини белгилайди.

Коэффициент қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Ўқк =

П1




П2 - Умм


Агар ўз ва қисқа муддатли қарз маблағларининг нисбат коэффициенти ҳисобот даври якунида 1 дан паст қийматга эга бўлса, бу ҳол корхонада молиявий таваккалчилик мавжудлигидан гувоҳлик беради.

Коэффициентнинг пасайиб бориши корхона молиявий таваккалчилигининг ошиб боришини кўрсатади.


11. Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини билдирувчи кўрсаткичдир:

Қфк =

Qҳақ.

, бунда:

Qлойиҳа - (Qижара + Qконсерв.)

Qҳақ. - ишлаб чиқарилган маҳсулот (кўрсатилган хизмат)нинг ҳисобот давридаги таққосланадиган қиймат кўринишидаги ҳақиқий ҳажми;

Qлойиҳа - белгиланган вақт давомида асосий технологик ускуналардан тўлиқ фойдаланиш ва белгиланган иш режимига риоя қилиш орқали эришиш мумкин бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш)нинг таққосланадиган қиймат кўринишидаги энг кўп ҳажми;

Qижара - ижарага берилган қувватларга тўғри келувчи маҳсулот (таққосланадиган) ҳажмлари;

Qконсерв. - консервация қилинган қувватларга тўғри келувчи маҳсулот (таққосланадиган) ҳажмлари.

Агар ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти ҳисобот даврида 0,5 дан ёки ўртача тармоқникидан паст бўлса, у ҳолда корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси паст ҳисобланади.


12. Асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти асосий фонднинг давр учун эскириш улушини билдирувчи кўрсаткич бўлиб, асосий воситаларнинг бошланғич нархига нисбатан эскириш қиймати асосида аниқланади:

Авэк =

Э

, бунда:


А

Э - асосий воситаларнинг эскириши - баланс активининг 011- сатри,

А - асосий воситаларнинг дастлабки қиймати - баланс активининг 010- сатри.

Агар асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти кўрилаётган давр охирида 0,5 қийматидан ошса, корхонанинг асосий воситалари сезиларли даражада эскирган ҳисобланади.


13. Мазкур Регламент билан тасдиқланган иқтисодий ночорликни аниқловчи коэффициентларнинг меъёрий аҳамияти иқтисодиётнинг барча соҳалари учун ягона саналади, бироқ муайян соҳаларнинг ўзига хослигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда уларни ҳисоблаш усули ўзгартирилиши мумкин.


3-БОБ. КОРХОНАЛАРНИ ГУРУҲЛАРГА

АЖРАТИШ ТАРТИБИ


14. Иқтисодий ҳолатига кўра корхоналар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

а) иқтисодий барқарор;

б) иқтисодий таваккалчилик;

в) иқтисодий ночор:

тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлган;

тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган.


15. Иқтисодий барқарор гуруҳига иқтисодий таваккалчилик ва иқтисодий ночор гуруҳига мансуб бўлмаган корхоналар киради.


16. Иқтисодий таваккалчилик гуруҳига мансуб корхоналар қуйидаги белгилар мавжудлиги асосида аниқланади:

мазкур Регламентнинг 7-бандида кўрсатилган тўловга қодир эмаслик белгиси;

мазкур Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган паст рентабеллик белгиси;

мазкур Регламентнинг 10-бандида кўрсатилган молиявий таваккалчилик белгиси;

мазкур Регламентнинг 11-бандида кўрсатилган ишлаб чиқариш қувватларидан паст даражада фойдаланиш белгиси.


17. Иқтисодий ночор гуруҳига кирувчи корхоналар пулли мажбуриятлар ва мажбурий тўловлар бўйича уларни тўлаш кунидан уч ойдан ортиқ муддат ўтган кредиторлик қарзларининг мавжудлигига қараб аниқланади.

Бунда:


а) тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлган корхоналарга қуйидаги мезонлар билан таснифланадиган корхоналар киради:

мазкур Регламентнинг 7-бандида кўрсатилган тўловга қодир эмаслик белгиси мавжуд бўлмаган;

мазкур Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ўз айланма маблағлари билан таъминланмаганлик белгиси мавжуд бўлмаган;

мазкур Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган паст рентабелли (зарар билан ишлаётганлик) белгиси мавжуд бўлмаган;


б) тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган корхоналарга қуйидаги мезонлар билан таснифланадиган корхоналар киради:

энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз борабаридан кам бўлмаган муддати ўтган кредиторлик қарздорлиги мавжуд бўлган;

мазкур Регламентнинг 7-бандида кўрсатилган тўловга қодир эмаслик белгиси мавжуд бўлган;

мазкур Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ўз айланма маблағлари билан таъминланмаганлик белгиси мавжуд бўлган;

мазкур Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган паст рентабелли белгиси мавжуд бўлган.


18. Корхоналарни гуруҳларга бўлиш натижасига кўра қуйидаги рўйхатлар шакллантирилади:

а) молиявий соғломлаштириш бўйича "йўл хариталари" - дастурлари ишлаб чиқиш таклиф этиладиган корхоналар;

б) давлат активлари белгиланган тартибда сотилиши таклиф этиладиган корхоналар;

в) белгиланган тартибда банкротлик тамоили қўлланилиши таклиф этиладиган корхоналар;

г) бошқа чоралар қўлланилиши таклиф этиладиган корхоналар.


19. Молиявий соғломлаштириш бўйича "йўл хариталари" - дустурлари ишлаб чиқиш таклиф этилувчи корхоналарга иқтисодий таваккалчилик ва тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлган иқтисодий ночор гуруҳларига мансуб корхоналар киради.


20. Давлат активлари белгиланган тартибда сотилиши таклиф этиладиган корхоналарга тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган иқтисодий ночор гуруҳига мансуб бўлган корхоналар киради, мазкур Регламентнинг 21-бандида кўрсатилган корхоналар бундан мустасно.


21. Белгиланган тартибда банкротлик таомили қўлланилиши таклиф этиладиган корхоналарга тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган иқтисодий ночор гуруҳига мансуб бўлган корхоналар қуйидаги белгилар мавжуд бўлганда киритилади:

сўнгги олти ой мобайнида ўз фаолиятини амалга оширмаган корхона;

сўнгги икки йил мобайнида тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган иқтисодий ночор гуруҳига мансуб бўлган корхона;

агар солиқ (божхона) органининг қарздорликни мулк ҳисобидан ундириш тўғрисида чиқарилган қарори ёки кредиторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига қарздорликни мулк ҳисобидан ундириш учун тақдим қилинган (ижрога қаратилган) ижро ҳужжати ижро қилиниши хўжалик фаолияти юритилишини мураккаблашадиган ёхуд имконсиз ҳолга келадиган корхона.


22. Иккинчи ва ундан кейинги ҳар йил давомида корхонанинг соф активлари устав фонди (устав капитали)дан кам бўлган ҳолатда, корхоналар устав фонди (устав капитали) соф активлари қийматидан кўп бўлмаган миқдоргача камайтирилади ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилади.


23. Мазкур Регламентнинг 20-22-бандларида кўрсатилган корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштирилмайдиган, стратегик давлат мулки объектларининг ягона рўйхатига киритилган, қайта ташкил этилган, реконструкция қилинаётган ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган ҳамда бюджетдан молиялаштириладиган корхоналар кирмайди.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Мазкур Регламентни қўллаш билан боғлиқ низолар қонунда белгиланган тартибда ҳал этилади.


25. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Регламентга

ИЛОВА



Давлат иштирокидаги корхоналарнинг

молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш

СХЕМАСИ

    






Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш схемаси
















































































1 босқич


Тўлов қобилиятини баҳолаш


Ўз айланма маблағлари билан таъминланганликни баҳолаш


Активларнинг ва харажатларнинг рентабеллилигини баҳолаш



Ўз ва қисқа муддатли қарз маблағларининг нисбатини баҳолаш


Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни  баҳолаш


Асосий воситаларнинг эскиришини баҳолаш


















































































Гуруҳларга бўлиш


















































































































2 босқич


Барқарор






Иқтисодий таваккалчилик

(тўловга қодир эмаслик, паст рентабеллик, ишлаб чиқариш қувватларидан паст даражада фойдаланиш)






Иқтисодий ночор

(муддати ўтган кредиторлик мажбуриятлари)

























































































































Тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга

(рентабеллик, молиявий барқарор тўловга қодирлик)


Тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган

(паст рентабеллик, молиявий ночор тўловга қодир эмаслик)






























V







V








3 босқич



Молиявий ҳолати мониторинги



"Йўл хариталари" ишлаб чиқиш
























































V








V

























Давлат активларини сотиш


Банкротлик тамоили қўллаш












































































































Бошқа ҳолатларда




Сўнгги 6 ой мобайнида ўз фаолиятини амалга


Сўнгги 2 йил мобайнида тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган


Қарздорликнининг катта қисмини мулк ҳисобидан ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг мавжудлиги



























      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 декабрь