Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.12.2018 й. 1012-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 декабрдаги

1012-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фильмнинг оммавий намойишини амалга

ошириш учун бир марталик рухсатнома

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмни оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом телерадиоэшиттириш, шунингдек телевизион фильмларни ишлаб чиқариш ва телевидениеда намойиш этиш соҳасидаги муносабатларга нисбатан тадбиқ қилинмайди.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома олиш учун мурожаат қилган юридик шахслар ёки жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар);


бир марталик рухсатнома - (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) "Ўзбеккино" Миллий агентлиги (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан ариза берувчиларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий    ёки хорижий фильмни оммавий намойишини амалга ошириш учун бериладиган бир марталик ҳужжат;


фильм - оммавий намойиш қилишга мўлжалланган аудиовизуал асар (бадиий тўлиқ метражли, бадиий қисқа метражли, ҳужжатли-хроникал, илмий-оммабоп ва анимацион фильмлар);


фильмнинг оммавий намойиши - фильмни жамоа учун очиқ жойда ёки айни бир оила аъзолари бўлмаган шахсларнинг кенг доираси ҳозир бўлган жойда (кинотеатрлар, кинозаллар ва бошқа махсус жиҳозланган биноларда ва жойларда) техник воситалар ёрдамида экранда кўрсатиш.


4. Фильмни оммавий намойиш қилиш ушбу Низомга мувофиқ берилган рухсатнома асосида амалга оширилади, қуйидагилар бундан мустасно:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан оммавий намойиш қилиниши кўрсатиб ўтилган фильмлар;

фестиваллар, семинарлар, ретроспектив намойишлар ва бошқа шу каби маданий тадбирлар учун нотижорат мақсадларда хорижий мамлакатлардан олиб кирилган (етказиб берилган) фильмлар.


5. Ариза берувчилар рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза билан ваколатли органга мурожаат қилишлари мумкин.


6. Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


7. Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ваколатли орган томонидан берилади.



2-БОБ. РУХСАТНОМА БЕРИШ ТАЛАБЛАРИ

ВА ШАРТЛАРИ


8. Қуйидагилар рухсатнома бериш талаблари ва шартларига тегишлидир:

фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишда тадбиркорлик фаолиятида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги ва бошқа қонун ҳужжатларига риоя этиш;

фильмда зўравонлик, порнография тарғиб қилинмаслиги, мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва динлараро тотувлик, тарихий, маданий ва маънавий қадриятлар бузиб кўрсатилмаслиги, Ўзбекистон ҳақида нотўғри ахборот тарқатилмаслиги;

фильмда инсоннинг онгига ва (ёки) унинг руҳий саломатлигига зарарли таъсир кўрсатадиган яширин кўринишдаги саҳналар ёки бошқа шу каби техник усулларнинг бўлмаслиги.


9. Ариза берувчилар рухсатнома олингунига қадар, фильмнинг оммавий намойиши тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали  ёки бошқа усулларда эълон қилишга ҳамда чипталар сотувини олдиндан амалга оширишга ҳақли эмаслар.



3-БОБ. РУХСАТНОМА ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


10. Рухсатнома олиш учун ариза берувчи ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар ва материалларни тақдим этади:

а) ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза;

б) фильмга нисбатан мутлақ ҳуқуқ эгалари томонидан тақдим этилган аризалар бўйича улар ва фильм муаллифлари (саҳналаштирувчи режиссёр, сценарий муаллифи, мусиқа асари муаллифи, саҳналаштирувчи оператор ва саҳналаштирувчи рассом) ўртасида тузилган шартномалар нусхаси;

в) қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга мувофиқ фильмдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан тақдим этилган аризалар бўйича фильмдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

г) фильмнинг қисқача аннотацияси;

д) фильм муаллифлари тўғрисида маълумот;

е) фильмда болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, унинг муайян ёш тоифасига мослиги ёки мос эмаслиги тўғрисидаги тегишли эксперт хулосасининг нусхаси;

ж) фильм ёзилган электрон ахборот ташувчилар;

з) ариза кўриб чиқилганлиги учун ариза берувчи томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


11. Ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларнинг тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


12. Ваколатли орган рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва маълумотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда ариза берувчининг иштирокисиз мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотлар бундан мустасно.


13. Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан ваколатли органга бевосита берилиши, шунингдек ариза берувчи бундай ваколатни ўз вакилига беришга ёхуд мурожаатни почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориши мумкин.


14. Рухсатнома олиш учун ваколатли органга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади. Рўйхат ваколатли орган томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда, дарҳол ариза берувчига берилади (юборилади).


15. Ариза берувчи томонидан рухсатномани олиш учун ваколатли органга тақдим этилган ҳужжатлар ва материаллар қайтарилмайди.



4-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА

РУХСАТНОМАНИ БЕРИШ ЁКИ УНИ БЕРИШНИ

РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


16. Рухсатнома олиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқиш ва техник баҳолаш учун ваколатли орган тизимидаги "Республика кинопрокат маркази" давлат унитар корхонаси ҳузурида Экспертлар кенгаши ташкил этилади. Экспертлар кенгашининг таркиби ваколатли орган раҳбари томонидан тасдиқланади.


17. Экспертлар кенгашининг таркибига ваколатли органнинг мутахассислари, киношунослар, кинотанқидчилар, фильм ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг намойиши билан шуғулланувчилар, кинодистрибьютерлар, шунингдек, кинематография соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари киритилиши мумкин. Зарурат бўлган ҳолларда, экспертлар кенгаши ишига фильмни техник баҳоловчи тегишли мутахассислар ва экспертлар жалб этилади.


18. Экспертлар кенгаши тўғрисидаги низом ваколатли орган томонидан ушбу Низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва унинг раҳбари томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.


19. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш ариза берувчидан ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

20. Ариза берувчининг рухсатнома бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида тўлов кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида ва рухсатномани берганлик учун қонун ҳужжатларида тўлов кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида йиғимлар ундирилади. Ушбу йиғим суммалари ваколатли орган ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси ҳисобрақамига ўтказилади.

Ариза берувчи рухсатнома бериш тўғрисида тақдим этган аризасидан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


21. Экспертлар кенгашининг тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича чиқарган тавсияси асосида ваколатли орган рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


22. Рухсатнома чекланмаган муддатга берилади ва ягона нусхада расмийлаштирилади.


23. Рухсатнома бланкалари ваколатли органда сақланади.


24. Ваколатли орган тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай ариза берувчига рухсатномани бериши (юбориши) ёки рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон почта алоқаси воситасида хабардор қилиши шарт.


25. Агар ваколатли орган ариза берувчининг рухсатнома бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддати мобайнида ариза берувчига рухсатномани бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда ариза берувчи ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган муддат ўтганидан кейин, рухсатнома олишни мўлжаллаган фильмни, бу ҳақда ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, оммавий намойиш этиш ҳуқуқига эга бўлади.


26. Ваколатли орган ариза берувчининг хабарномаси олингандан кейин беш иш куни ичида унга рухсатнома бериши шарт. Рухсатнома олингунига қадар, тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилиб олинган сана ҳақида белги қўйилган рўйхати ва ариза берувчи томонидан ваколатли органга йўлланган билдиришнома рухсатномага тенглаштирилади ҳамда фильмни оммавий намойишини амалга ошириш учун асос бўлади.


27. Қуйидагилар рухсатномани беришни рад этиш учун асос бўлади:

рухсатнома берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг ариза берувчи томонидан тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

ариза берувчи рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

экспертлар кенгашининг тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқиш якунлари бўйича асослантирилган салбий тавсияси олинганлиги.


28. Рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги билдиришнома ариза берувчига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда,   шу жумладан ахборот тизими орқали электрон почта алоқаси воситасида юборилади (топширилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги ёзма ёки электрон хабар олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


29. Ариза берувчи рухсатномани бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш ариза берувчининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ваколатли орган томонидан амалга оширилади. Ариза берувчининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Рухсатномани беришни бошқа асосларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга йўл қўйилмайди.


30. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан ариза берувчига илгари ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими, электрон почта алоқаси орқали баён қилинмаган рад этиш сабабларини ваколатли орган томонидан келтиришга йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари кўрсатилиши бундан мустасно.


31. Рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин ариза берувчи томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

Ваколатли орган томонидан рухсатномани бериш рад этилганганида ҳужжатлар ва материаллар ариза берувчи томонидан қайта ишланиб, экспертлар кенгаши муҳокамасига уч мартагача такроран тақдим этилиши мумкин. Агар, ариза берувчи томонидан ишланган ҳужжатлар ва материаллар экспертлар кенгаши томонидан уч марта ҳам салбий тавсия берилса, кенгаш томонидан қайта кўриб чиқилмайди.


32. Ариза берувчи рухсатномани бериш рад этилганлиги, шунингдек ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



5-БОБ. РУХСАТНОМАНИНГ ДУБЛИКАТИНИ

БЕРИШ ВА ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ


33. Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда ариза берувчининг аризасига кўра ваколатли орган томонидан унинг дубликати берилади.


34. Ваколатли орган рухсатнома йўқолганлиги ёки унинг яроқсиз ҳолга келганлиги тўғрисида ариза билан бирга рухсатномани олган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда унинг дубликатини бериши (юбориши) шарт.


35. Рухсатноманинг дубликатини берганлик учун ариза берувчининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризаси ваколатли орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун, дубликатни бериш ҳақидаги ариза топширилган санада тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ваколатли орган ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси ҳисобрақамига ўтказилади.


36. Юридик шахс бўлган ариза берувчи қайта ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, ариза берувчи ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни ичида ваколатли органга рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топширади.


37. Жисмоний шахс бўлган ариза берувчининг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, ариза берувчи қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни ичида ваколатли органга рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризада кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топширилади.


38. Рухсатнома қайта расмийлаштирилганда ваколатли орган берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.


39. Рухсатномани қайта расмийлаштириш бу ҳақидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ваколатли орган томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.


40. Рухсатномани қайта расмийлаштирганлик учун ариза берувчининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризаси ваколатли орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун, қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза топширилган санад тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ваколатли орган ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси ҳисобрақамига ўтказилади.



6-БОБ. РУХСАТНОМАНИНГ АМАЛ

ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТУГАТИШ

ВА РУХСАТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ


41. Ваколатли орган томонидан рухсатномани амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ҳамда уни бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


42. Рухсат бериш талаблари ва шартлари бир марта қўпол бузилишининг қуйидаги ҳоллари рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиш учун асос бўлади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 апрелдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга риоя қилмаслик;

рухсатнома берилган фильмдаги саҳналар рухсатнома олинганидан кейин ўзгартирилган ёки ваколатли орган томонидан кўриб чиқилиб, оммавий намойишни амалга ошириш учун рухсатнома берилган фильм мазмунига мувофиқ бўлмаган фильмни оммавий намойишини амалга оширишга йўл қўйилиши.



7-БОБ. РУХСАТНОМАЛАР РЕЕСТРИ


43. Ваколатли орган рухсатномалар реестрини юритади.

Рухсатномалар реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

юридик шахс бўлган ариза берувчининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефон рақами;

жисмоний шахс бўлган ариза берувчининг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми, почта манзили, телефон рақами;

оммавий намойишга рухсатнома берилган фильмнинг номи;

рухсатнома берилган сана ва тартиб рақами;

рухсатноманинг дубликатини беришнинг асоси ва дубликати берилган сана;

рухсатномани қайта расмийлаштиришнинг асоси ва сана;

рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш асослари ва санаси;

рухсатномани бекор қилиш асослари ва санаси.


44. Рухсатномалар реестрида мавжуд бўлган маълумотлар ваколатли органнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


45. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


46. Рухсат берувчи талаблар ва шартларга риоя қилиниши устидан назорат ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш

учун бир марталик рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи (юридик ёки жисмоний шахс)

1. Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Ваколатли органга ариза билан ҳужжатларни бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этади.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра

>

>

>



2-босқич

Ваколатли орган

1. Тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқиш ва техник баҳолаш учун Экспертлар кенгашини чақиради.


2. Экспертлар кенгашининг хулосаси асосида рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ариза қабул қилинган санадан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда

>

>

>

3-босқич

Ваколатли орган

1. Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ариза берувчига рад этиш сабаблари, ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такрор кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ёзма шаклда хабарнома юборилади (топширилади).


2. Ҳужжатларни илгари ваколатли органнинг рухсатнома беришни рад этиши учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин ариза берувчи томонидан такрор тақдим этилганда кўриб чиқади.


1. Қарор қабул қилинган

санадан эътиборан 1 иш

кунидан кеч бўлмаган

муддатда

  

2. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

>

>

>

4-босқич

Ваколатли орган

Рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рухсатнома расмийлаштирилади ва ариза берувчига юборилади (берилади).

Қарор қабул қилинган санадан эътиборан 1 иш кунидан кеч бўлмаган муддатда

>

>

>

5-босқич



1. Ариза берувчи

2. Ваколатли орган

1. Рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларнинг ёзма хабарномада белгиланган муддатда такроран кўриб чиқилиши учун тақдим этади.


2. Рухсатнома бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади.

Рухсатнома бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддатда

>

>

>





Низомга

2-ИЛОВА



(Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири)



"ЎЗБЕККИНО"

МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ


Фильмнинг оммавий намойишини амалга

ошириш учун бир марталик

РУХСАТНОМА


Серия BMR


N 000000

Рухсатнома берилган

юридик шахс номи /

жисмоний шахс Ф.И.О.,

манзили


СТИР

Фильмнинг номи

Жанри

Ранги

Давомийлиги:

Дақиқа

Сония

Фильмнинг оригинал

нусхаси:

Электрон ташувчилар

Формати

Ишлаб чиқарувчи студия

Мамлакати

Йили

Режиссёр

Оператор

Сценарий муаллифи

Рассом

Мусиқа бастакори

Асосий роллар

ижрочилари

Фильмдан фойдаланиш

ҳуқуқи тури

Фильмнинг кинозаллар

учун намойиш тоифаси


Фильмдан фойдаланиш ҳуқуқининг

шартномаларда кўрсатилган муддати

Фильмнинг ёшга оид

таснифи


Рухсатнома берилган сана

"Ўзбеккино" МА Бош директори




м.ў.

(имзоси)


(фамилияси, исми, отасининг исми)





Низомга

3-ИЛОВА





"Ўзбеккино"

Миллий агентлиги

Бош директорига


АРИЗА

Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш

учун бир марталик рухсатнома бериш тўғрисида

га

(юридик шахснинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли / жисмоний

шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми)



номли фильмни оммавий

намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома беришингизни сўрайман.

Манзили:

.

(юридик шахс ёки жисмоний шахснинг почта манзили, СТИР)


Телефон: ________________, факс: _________________, эл. манзил __________________.

Тақдим этилаётган ҳужжатлар рўйхати:



юридик шахс раҳбари /

жисмоний шахс Ф.И.О. ____________ _______________________________

(имзоси)

м.ў



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 декабрь
















































Время: 0.2077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск