ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикасининг 21.12.2018 й. ЎРҚ-506-сон "Қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 30.08.2018 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 13.12.2018 й. мақулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАНИНГ

ҚОНУНИ

21.12.2018 й.

N ЎРҚ-506



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ЭКИН

МАЙДОНЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

МЕХАНИЗМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 30 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги 915-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-350-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 96-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда, N 10, 674-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 11-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, шунингдек экин майдонларидан самарали фойдаланилиши ва ерларни муҳофаза қилиш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади";


2) 13-модданинг учинчи қисми:

ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"деҳқон, фермер хўжаликларининг ва томорқа ер эгаларининг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади";

қуйидаги мазмундаги йигирма учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"тегишли ҳудудда барча деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари кесимида етиштириладиган маҳсулотнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида қарор қабул қилади";

йигирма учинчи - йигирма тўртинчи хатбошилари тегишинча йигирма тўртинчи - йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 82-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 608-модда; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 432-модда) 55-моддаси биринчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Оилали ва қишлоқ жойларда камида уч йил мобайнида яшаб турган фуқароларга, шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг биргаликда берилган тавсиясига эга бўлган ёш фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ер участкаси суғориладиган ерларда 0,35 гектаргача ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 0,5 гектаргача ўлчамда, чўл ва саҳро минтақасида эса суғорилмайдиган яйловлардан 1 гектаргача ўлчамда берилади".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги 602-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 9, 248-модда; 2012 йил, N 9/1, 238-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2018 йил., N 4, 224-модда) 11-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар бошқа тенг шартларда устун ҳуқуқдан фойдаланади".

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги 69-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 5, 133-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 384, 385-моддалар) 25-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

иккинчи қисмидаги "томорқа" деган сўз чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги "Томорқа" деган сўз чиқариб ташлансин.

7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 21 декабрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 22 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 24 декабрь, 51-сон, 971-модда








































Время: 0.2064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск