Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.12.2018 й. 1028-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 декабрдаги

1028-сон қарорига

1-ИЛОВА



Божхона омбори фаолиятини

лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


божхона омбори - махсус жиҳозланган ва белгиланган жой бўлиб, биноларнинг ҳудудини ва (ёки) очиқ майдончаларни ўз ичига олган ҳамда товарларни божхона назорати остида сақлашга мўлжалланган. Божхона омбори очиқ ёки ёпиқ турда бўлиши мумкин.


очиқ турдаги божхона омбори - ҳар қандай шахслар фойдаланиши мумкин бўлган божхона омбори;


ёпиқ турдаги божхона омбори - лицензиатнинг товарларини сақлашга мўлжалланган божхона омбори, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Ёпиқ турдаги божхона омборига лицензиатнинг товарлардан ташқари унинг таркибий тузилмалари товарлари жойлаштирилиши мумкин;


лицензия даъвогари - лицензияловчи органга божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этган юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти;


лицензия - лицензияловчи орган томонидан берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этган ҳолда божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ);


лицензияловчи орган - Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг марказий аппарати;


лицензиат - божхона омбори фаолиятини амалга ошириш лицензияси бўлган Ўзбекистон Республикаси юридик шахси ёки божхона омборини таъсис этган Ўзбекистон Республикаси божхона органи;


божхона омборига бевосита туташ ҳудуд - божхона омбори атрофида жойлашган ва (ёки) божхона омборига туташиб кетадиган жойдаги товарларни ташувчи транспорт воситаларига товарлар ортиладиган (тушириладиган) ҳудуд;


омбор ўрни - битта божхона юк декларацияси бўйича божхона омборига жойлаштирилган товарларни ёки битта божхона юк декларацияси бўйича бошқа божхона режимига жойлаштиришга ариза берилган товарларни (божхона омборидан товарларни чиқаришда) сақлаш учун божхона омбори майдонининг бир қисми.


3. Божхона омборида:

Ўзбекистон Республикасига олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тақиқланган товарларни сақлашга рухсат берилмайди, божхона органлари томонидан олиб қўйилган ва божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборига жойлаштирилган товарлар бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айланиши ва сотилиши тақиқланган товарларни сақлашга рухсат берилмайди.


4. Божхона омборининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган товарлар (масалан, ортиш-тушириш техникаси, совутиш ускунаси, компьютер техникаси, махсус кийим-бош ва ҳоказолар) божхона омбори ва вақтинча сақлаш божхона режимлари остида жойлаштирилмайди.


5. Божхона омборида ва унга туташ ҳудудда товарлар билан ишлаб чиқариш операциялари ҳамда бошқа тижорат операциялари амалга оширилишига йўл қўйилмайди, тегишли божхона режимида назарда тутилган операциялар бундан мустасно.


6. Божхона омборида сақланаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви ариза берилган божхона режимларига мувофиқ тегишли божхона режимлари учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Божхона омборида сақлашни назарда тутмайдиган, ўзгача божхона режими остида ариза берилган товарларни божхона омборидан амалда олиб чиқиш, танланган божхона режимига мувофиқ, бундай товарлар чиқарилиши пайтидан бошлаб уч иш кундан кечикмай амалга оширилиши керак.


7. Лицензия лицензияловчи орган томонидан амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда, омбор ҳудуди, шунингдек, божхона омбори сифатида фойдаланиш мўлжалланаётган омбор ва қўшимча бинолар эгалигида бўлган лицензия даъвогарига лицензия даъвогари, божхона омбори ҳудуди ҳамда бинолар ушбу Низом талаблари ва шартларига мувофиқ бўлиши шарти билан берилади.


8. Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан таъсис этиладиган божхона омборлари очиқ турдаги божхона омборлари ҳисобланади.

Агар божхона омбори божхона органи томонидан таъсис этилса лицензия олиш талаб қилинмайди. Бундай божхона омборини таъсис этиш ва унда товарларни сақлаш тартиби мазкур Низомда белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.


9. Божхона омбори фаолиятини амалга оширишга лицензия "Лицензия" ахборот тизимлари комплекси орқали берилади.


10. Лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.



2-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ

ВА ШАРТЛАРИ


11. Божхона омбори ҳудуди божхона назорати зонаси ҳисобланади.

Божхона омбори ҳудудига қўриқланадиган ва мазкур Низомнинг 20-бандида белгиланган тартибда белгилаб олинган, товарларни божхона назорати остида етказиб беришни тугаллаш учун зарур бўлган вақтда, товарларни ташиётган транспорт воситалари тўхтаб туриши учун жиҳозланган ҳудуд туташиб кетиши керак. Кўрсатиб ўтилган ҳудуд ҳам божхона назорати зонаси ҳисобланади. Божхона назорати остидаги товарларни ташийдиган транспорт воситалари ушбу божхона назорати зонасига сутканинг исталган вақтида кириши мумкин.

Транспорт узеллари ва транспорт магистралларидан олиб борувчи йўл бўйлаб божхона омборигача бўлган масофа 3 km дан ошмаслиги керак.


12. Божхона омбори сифатида фойдаланилиши мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар сақланаётган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назорати амалга оширилиши, уларнинг сақланиши таъминланадиган тарзда жойлаштирилиши, жиҳозланиши ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши керак ҳамда қуйидагиларни истисно этиши лозим:

божхона омбори ҳудудига ва товарларга бегона шахсларнинг (омбор ходимлари бўлмаган, товарларга нисбатан ваколатга эга бўлмаган) яқинлашишини;

товарларнинг божхона назоратини четлаб олиб кирилишини ва олиб чиқилишини.

Агар бинонинг ёки иншоотнинг бир қисми божхона омбори ҳисобланса, унга бориш йўллари ва туташиб кетадиган тушириш майдончалари божхона назорати остидаги товарларга бегона шахсларнинг яқинлашишини истисно этадиган қилиб жиҳозланиши керак.


13. Божхона омбори ҳудуди ва бинолар майдони мазкур Низомда назарда тутилган талаб ва шартлар ҳисобга олинган ҳолда ажратилиши керак.


14. Божхона омбори бинолари:

ер устидаги иморатларда ёки иншоотларда жойлаштирилиши;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган техник, санитария, ёнғинга қарши ва бошқа талабларга жавоб бериши;

қўриқлаш ва ёнғин назорати сигнализациялари, содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар хил томонлардан олинган видеомаълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши;

ёнғин хавфсизлиги талабларига мос бўлган ёнғинни ўчириш тизими ва воситаларига эга бўлиши керак.


15. Тез бузиладиган товарлар божхона омборида бундай товарлардан ўз вазифасига кўра фойдаланиш имконини берувчи уларнинг сифати сақланиб қолиши муддати доирасида, бироқ танланган божхона режимига мувофиқ белгиланган муддатдан ортиқ бўлмаган муддатда сақланиши мумкин.


16. Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ёки алоҳида шароитларда сақланишни талаб этадиган товарлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган мажбурий талабларга риоя қилинган ҳолда божхона омборининг бир қисми ҳисобланган, бундай товарларни сақлаш учун махсус мослаштирилган омборларда ёхуд алоҳида биноларда сақланиши керак.


17. Лицензия даъвогари:

божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган очиқ майдончанинг умумий майдонини ва (ёки) бинолар ҳажмини;

божхона омборига бевосита туташ ҳудудни;

божхона омборида сақлашга мўлжалланган товарлар номенклатурасини белгилайди.


18. Лицензиат томонидан омбор ўрни махсус ажратилади ва белгиланади.

Ҳар бир омбор ўрнида унда сақланаётган товарлар тўғрисидаги, қуйидаги маълумотлар акс эттирилган, маълумотнома маҳкамланган бўлиши лозим:

божхона юк декларациясининг рўйхат рақами;

божхона режими;

юк қабул қилувчининг номи;

товарларнинг номи ва миқдори;

товарлар қиймати;

товарларнинг сақланиш муддати.


19. Божхона омбори сифатида ишлатиш учун мўлжалланган очиқ майдонча ҳудудида фақат қуйидагиларнинг сақланишига йўл қўйилади:

ёғоч-тахта материаллари;

қора ва рангли металлардан тайёрланган буюмлар;

контейнерлар;

транспорт воситалари;

божхона омборининг биноларида сақланишига хусусияти ва характеристикаси имкон бермайдиган бошқа товарлар.


20. Божхона омборига бевосита туташиб кетган ва божхона назорати зонаси ҳисобланган ҳудуд қуйидаги талабларга мувофиқ:

Божхона омборига туташиб кетган бутун ҳудуд периметри бўйича баландлиги 2 m дан кам бўлмаган махсус белгиланган (тўсилган);

ичкарисида божхона омборининг қисми ҳисобланмаган ўзга иморатлар ва иншоотларга эга бўлмаслиги;

оғир юкли транспортнинг манёвр қилиш имкониятини таъминлаши;

божхона омбори иморатига эшиклари томонидан бевосита туташиб кетган бўлиши;

ўзбек, рус ва инглиз тилларида "божхона назорати зонаси" деган белги қўйилган бўлиши керак.


21. Божхона омбори ва божхона назорати зонаси ҳисобланган, божхона омборига бевосита туташиб кетган ҳудуд:

умумий периметр бўйича бир-биридан ажралмаган;

баландлиги 2 m дан кам бўлмаган яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилган ва барча чиқиш (кириш) ва (ёки) чиқиш (кириш) жойларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида "божхона омбори" белгиси қўйилган ҳолда назорат-ўтказиш пунктларига эга бўлиши керак.


22. Божхона омбори сифатида ишлатиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар ёхуд божхона омборига бевосита туташиб кетган ҳудуд, қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, биттадан кам бўлмаган ёпиқ кўрик майдончасига эга бўлиши керак:

божхона омбори эшиклари томонидан жойлашиши;

40 кв.м дан кам бўлмаган майдонга эга бўлиши;

электр ёруғи билан жиҳозланиши;

содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар хил томонлардан олинган видеомаълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши;

товарларни тушириш-ортиш учун кўчма ва (ёки) ердаги эстакада бўлиши.

Божхона омборида товарларнинг ортилиши, туширилиши ва қайта юкланиши фақатгина кўрик майдончасида амалга оширилади.

Бунда, ҳаво шароитининг кескин ёмонлашиши ҳолатларида, амалга оширилаётган ҳаракатларни ҳар хил томонлардан узлуксиз видеокузатувга олиш имконини яратган ҳолда, товарларни ортилиши, туширилиши ва қайта юкланишини божхона омбори биносида амалга оширишга йўл қўйилади.


23. Божхона омбори доимий равишда соз, ишчи ҳолатда ва унинг нормал фаолият кўрсатиш учун қуйидагилар етарли бўлиши керак:

ортиш-тушириш ва транспорт воситалари;

омбор асбоб-ускуналари;

ўлчов асбоблари, аниқлиги ва ўлчаш чегаралари божхона омборида сақлашга мўлжалланаётган товарлар хусусиятига мувофиқ бўлган товарларнинг оғирлигини ўлчаш воситалари;

божхона органларининг дастурий таъминотига мос келадиган товарлар ҳисобини юритадиган автоматлаштирилган тизим;

божхона омбори сифатида ишлатиш учун мўлжалланган биноларни, очиқ майдончаларни, божхона омборига бевосита туташиб кетган бутун ҳудудни тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видеомаълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими;

кўрик ўтказиш учун стол;

аптечка;

термометр (дори воситаларини сақлашга мўлжалланган бинолар учун);

алоқа воситалари (шу жумладан телефон, маълумот узатиш тармоғи, Интернет);

ташкилий техника;

мебель.


24. Божхона омборига жойлаштирилган товарлар юзасидан божхона назоратини таъминлаш учун лицензияловчи орган сақлашга мўлжалланаётган товарларнинг хусусиятини, шунингдек, божхона омборини таъсис этиш учун мўлжалланаётган бинонинг (биноларнинг ёки бошқа жойнинг) жойлашишини ҳисобга олган ҳолда божхона омбори ва унга бевосита туташиб кетган ҳудуднинг жойлашиши ва жиҳозланишига аниқ талаблар ўрнатишга ҳақлидир.

Лицензияловчи органнинг қарорига кўра корхоналар ҳудудидаги ва эгаси ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи шахслар бўлган ёпиқ турдаги божхона омборларига нисбатан транспорт узеллари ва транспорт магистралларидан бўлган масофа бўйича талаб қўлланилмаслиги мумкин.


25. Божхона омборида ва божхона назорати зоналари ҳисобланган божхона омборига бевосита туташиб кетувчи ҳудудда ҳар қандай турдаги чиқиндилар ва бошқа маиший ахлат тўпланиши мумкин эмас.


26. Божхона органи ходимлари учун божхона омборида божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун қуйидагиларга жавоб берадиган бино ажратилиши керак:

6 кв.м кам бўлмаган майдонга ва 20 куб.м кам бўлмаган ҳажмга эга бўлиши;

доимий соз ҳолатдаги,божхона органларининг дастурий таъминоти билан ишлаш имконига эга бўлган компьютер, принтер ва нусха кўчирадиган аппарат, алоқа воситалари (шу жумладан телефон, факс, Интернет) билан жиҳозланган;

мебель жиҳозлари билан таъминланган.


27. Божхона омборининг таъсис этилиши ва унинг фаолият кўрсатиши Ўзбекистон Республикасининг атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши керак.


28. Божхона омборини қўшимча равишда асбоб-ускуналар билан таъминлаш (қўшимча равишда жиҳозлаш), тартибга келтириш, қўриқлаш ҳамда ўтказиш режимини таъминлаш лицензияловчи орган билан келишган ҳолда лицензиат томонидан ва унинг ҳисобига амалга оширилади.


29. Мазкур Низомнинг 21-24-бандларида белгиланган талаблар божхона омборини таъсис этиш учун берилган аризани кўриб чиқиш босқичида божхона органи томонидан белгиланиши ва божхона омборидан фойдаланиш тартиб-қоидасида акс эттирилиши керак.


30. Лицензиат қуйидагиларга мажбур:

вақтинча сақлаш божхона режими ва божхона омбори божхона режими шартларига мувофиқ божхона назорати остида товарлар сақланишини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

божхона органларининг рухсатисиз божхона омборига келиб тушган товарларнинг чиқариб юборилишига йўл қўймаслик;

берилган лицензия шартларига, шу жумладан божхона омборини жиҳозлаш ва уни асбоб-ускуналар билан таъминлаш талабларига оид қисмига риоя қилиш;

божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга эгалик қилиш (ўз мулкида бўлиши, хўжалик юритишида, оператив бошқарувида бўлиши ёки ижарага олган бўлиши);

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлаш;

мазкур Низомда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини таъминлаш;

божхона омборига жойлаштирилган товарларни фақат божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган очиқ майдончаларда ва (ёки) биноларда сақлаш;

божхона омборига жойлаштириладиган товарлардан уларни сақлашдан бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятини истисно этиш ва кўрсатиб ўтилган товарлар билан ариза берилган божхона режимига мувофиқ операциялар содир этилишини таъминлаш;

божхона назоратини амалга оширишда божхона органлари ходимларига ёрдам бериш;

божхона омборига келиб тушаётган ва божхона омборидан олиб чиқилаётган товарлар бўйича, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимида ушбу товарларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисида белги қўйган ҳолда, автоматлаштирилган ҳисобини юритиш;

божхона органининг талабига мувофиқ божхона омборидаги товарларни божхона органининг мансабдор шахси иштирокида хатловдан ўтказиш;

санитария қоидаларига, омборга жойлаштириш нормаларига, товарларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига ва сақлаш режимига, давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя қилиш, Ўзбекистон Республикасининг божхона иши соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва шартларни бажариш;

вақтинча сақлаш божхона режими ва божхона омбори божхона режими амал қилиши тугаллангандан кейин аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган божхона омборида сақланаётган товарлар билан юз берган ўзгаришлар тўғрисида божхона органига имкон қадар қисқа муддатларда маълум қилиш;

божхона омборида сақланаётган товарлар билан амалга оширилиши мўлжалланаётган операциялар тўғрисида божхона органини барвақт хабардор қилиш ва божхона органининг ёзма рухсатисиз бундай операциялар содир этилишига йўл қўймаслик;

божхона омборида сақланаётган истеъмол товарларига махсус марка ёпиштириш учун шарт-шароитлар яратиш ва ушбу товарларни омбордан фақат маркалари ёпиштирилган тақдирдагина чиқариш;

мазкур Низомнинг 75-бандида белгиланган ҳолатларда божхона тўловлари тўлаш;

таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шу жумладан, қайта ташкил этилганлиги, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида лицензияловчи органни ўз вақтида хабардор қилиш;

божхона омборига кириш учун рухсат берилган ҳамда белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтган (озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишловчи ходимлар учун) ходимларнинг (Ф.И.О. ва лавозимини кўрсатган ҳолда) руйхатининг мавжудлигини таъминлаш;

божхона омбори тугатилган тақдирда, унда турган товарларнинг сақланишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ белгиланган муддатда, уларни бошқа божхона омборига ўтказилиши ёхуд бошқа божхона режимига жойлаштирилиши бўйича чоралар кўриш;

Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг қонуний талабларини бажариш, шу жумладан божхона органлари мансабдор шахсларининг божхона омборида сақланаётган товарлар турган жойга киришини таъминлаш;

божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун божхона омборидаги жиҳозланган бинолар ва алоқа воситаларини божхона органлари ходимларига бепул тақдим этиш.


31. Лицензиатнинг товарларни сақлаш учун жойлаштирувчи шахслар билан муносабатлари шартнома асосида амалга оширилади.



3-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


32. Лицензия олиш учун лицензия даъвогари лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобрақами кўрсатилган, лицензия бериш тўғрисидаги ариза. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин;

лицензия даъвогарининг эгалигида бўлган ва божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар билан ва моддий-техника билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда божхона омбори учун мўлжалланган ҳудуд ва биноларнинг тарҳи ва чизмаси;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўлаш таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Лицензия даъвогаридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.


33. Ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия даъвогарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.


34. Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг жавобгар шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси мазкур орган томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда лицензия даъвогарига юборилади (топширилади).


35. Нотўғри ёки ишончли бўлмаган маълумотларни тақдим этганлиги учун лицензия даъвогари қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.



4-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА

ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


36. Лицензия бериш мазкур Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


37. Лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


38. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия даъвогарининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.


39. Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органининг ҳудудий божхона бошқармаларида эксперт комиссиялари ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг таркиби ва унинг тўғрисидаги низом лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.


40. Лицензия даъвогарининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда, улар қабул қилинган кунда, кўриб чиқиш учун божхона омбори ташкил этилаётган ҳудуддаги эксперт комиссиясига юборилади.

Эксперт комиссияси йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш учун бевосита божхона омборини ташкил этиш жойига борган ҳолда, кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия даъвогарини лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.


41. Лицензияловчи орган беш кун муддатда эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензияловчи орган лицензия даъвогарини қабул қилинган қарор тўғрисида мазкур орган тегишли қарорни қабул қилганидан кейин уч кун ичида хабардор қилиши шарт.

Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда, банк ҳисобварағи реквизитлари ва лицензия бериш учун давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).


42. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Бошқа асослар бўйича, шу жумладан лицензия беришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаби билан лицензия бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.


43. Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда, рад этишнинг сабаблари ва лицензия даъвогари кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.


44. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия даъвогарининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўн кундан кўп бўлмаган муддатда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.

Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар эксперт комиссиясининг кўриб чиқиши учун улар қабул қилинган кунда юборилади.

Эксперт комиссияси олти кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

Лицензияловчи орган тўрт кун муддатда эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


45. Лицензия даъвогарларининг аризаларини такроран кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.


46. Лицензия даъвогарининг аризасини такроран кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгидан берилган деб ҳисобланади.


47. Лицензия лицензия даъвогари томонидан лицензия берилгани учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан кейин уч кун муддатда расмийлаштирилади.


48. Лицензия электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади, лицензияловчи орган раҳбарининг, у бўлмаганда ўринбосарининг электрон рақамли имзоси билан имзоланади ва "Лицензия" ахборот тизимлари комплекси орқали лицензиатга юборилади.

Лицензия даъвогари "Лицензия" ахборот тизимлари комплексидан фойдаланиши учун идентификациялашнинг ягона тизими (OneID)да рўйхатдан ўтади.


49. Лицензияда қуйидагилар бўлиши керак:

лицензиатнинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва жойлашган жойи;

божхона тўловлари миқдорлари ва уларни тўлашни таъминлаш шакли тўғрисидаги маълумотлар;

божхона омборининг тури ва умумий майдони;

божхона омбори жойлашган жой.


50. Агар лицензиат унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан лицензияловчи органга лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни уч ой ичида тақдим этмаган тақдирда лицензияловчи орган мазкур лицензияни бекор қилишга ҳақли.


51. Божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензиатнинг лицензия олиши ва ундан фойдаланиши борасидаги лицензияловчи орган билан лицензия даъвогари ўртасидаги муносабатларни тартибга соладиган лицензия шартномаси тузилади.

Лицензия шартномаси лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи ҳужжат ҳисобланади.

Лицензия шартномаси "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим.

Лицензия шартномаси икки нусхада - лицензиат ҳамда лицензияловчи орган учун битта нусхадан тузилади.



5-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ


52. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.


53. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


54. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида, тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолдаги аризани олган кундан эътиборан беш кун ичида амалга оширилади.

Лицензиянинг қайта расмийлаштирилиши учун йиғим ундирилмайди.



6-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА

ШАРТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


55. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан ҳудудий божхона бошқармаларини жалб қилган ҳолда назорат қилинади.


56. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан ҳудудий божхона бошқармаларини жалб қилган ҳолда назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёхуд судга мурожаат қилиш.


57. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида лицензияловчи органнинг мансабдор шахслари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатда қолади.


58. Давлат ёнғин назорати органлари томонидан белгиланган тартибда давлат ёнғин назорати олиб борилганда, божхона омборида ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланганда, аниқланган ҳолатлар бўйича лицензияловчи органга хабар берилади.


59. Давлат санитария назорати органлари томонидан белгиланган тартибда давлат санитария назорати олиб борилганда, божхона омбори ҳудуди ва биноларининг ариза берилган товарларни, шу жумладан озиқ-овқат товарларини сақлаш шарт-шароитларининг номувофиқлиги ҳолати аниқланганда, аниқланган ҳолатлар бўйича лицензияловчи органга хабар берилади.



7-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ,

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


60. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.


61. Лицензиянинг амал қилиш муддати тўхтатиб турилиши ёки божхона омборининг тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб, божхона омборига товарларнинг янги туркумларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.


62. Божхона омборини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган санадан бошлаб божхона омбори божхона режими остида жойлаштирилган ва бундай омборда сақланаётган товарларга вақтинча сақлаш божхона режимида сақланаётган товарлар сифатида қаралади.

Тугатилаётган божхона омборида товарлар ва транспорт воситаларининг вақтинча сақлаш режимида бўлишининг умумий муддати уни тугатиш санасидан эътиборан олтмиш кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас.


63. Лицензиат лицензияловчи органнинг лицензия амал қилишининг тўхтатилиши ёки унинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарорини олган санадан бошлаб уч кун муддатда лицензияловчи органга лицензиянинг бекор қилиниши ёки амал қилишининг тўхтатилиши кунида тугатилаётган божхона омборида сақланаётган товарлар тўғрисида тўлиқ ҳисобот тақдим этади.


64. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб етти кун муддатдан кечикмай, тугатилаётган божхона омборида сақланаётган товарларни хатловдан ўтказади.


65. Божхона омбори тугатилган тақдирда, унда сақланаётган товарлар бошқа божхона омборига ўтказилиши ёки товарни божхона омборига жойлаштирган шахс ёхуд унинг ваколатли шахси томонидан:

лицензия бекор қилинганда - товарлар божхона омборига жойлаштирилган санадан бошлаб;

бошқа ҳолатларда - тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб бошқа божхона режимига жойлаштирилиши керак.


66. Лицензиянинг амал қилиши тўхгатилиши муносабати билан божхона омбори тугатилган тақдирда лицензиатдан тугатиш санасидан эътиборан божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборлари учун белгиланган, товарлар сақланганлиги учун божхона йиғимлари ундирилади.

Лицензия бекор қилинганлиги муносабати билан божхона омбори тугатилган тақдирда лицензиат томонидан олиб кирилган, шу жумладан чиқариб юборилган товарлар турган бутун даврга божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборлари учун белгиланган, товарлар сақланганлиги учун божхона йиғимларини тўлаши шарт.


67. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилишни асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.



8-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИНИ

ЮРИТИШ


68. Лицензияловчи орган берилган лицензиялар реестрини электрон кўринишда "Лицензия" ахборот тизимлари комплекси орқали юритади.

Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс - лицензиатнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, раҳбарининг Ф.И.О., телефон (факс);

лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳамда тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

лицензияни бекор қилишнинг асослари ва санаси.

Эгаси божхона органлари ҳисобланган божхона омборлари лицензиялар реестрига киритилмайди.


69. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар ярим йилда камида бир марта божхона органларининг расмий нашрларида лицензиялар реестри, эгаси божхона органлари ҳисобланган божхона омборлари рўйхати, шунингдек, реестрга ва рўйхатга киритилаётган ўзгартиришлар эълон қилинишини таъминлайди.


70. Лицензиялар реестрида мавжуд бўлган маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ бўлиб, лицензияловчи органнинг веб-сайтига ва "Лицензия" ахборот тизимлари комплексида жойлаштирилади.



9-БОБ. ДАВЛАТ БОЖИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


71. Лицензия берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади ва у Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.


10-БОБ. ЛИЦЕНЗИАТНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ.

БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ ТЎЛАНИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ


72. Божхона омборида товарлар сақланиши талаблари ва шартларига риоя этилиши учун лицензиат, товар божхона омборида сақлаш учун қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб жавоб беради, бу омборхона ҳужжатини (омбор гувоҳномаси, товарларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳоказоларни) расмийлаштириш ҳамда товарнинг божхона омборига қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимига киритиш орқали тасдиқланади.


73. Божхона омборида ёнғин хавфсизлиги ва санитария талабларига риоя этилиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади.


74. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона омборида сақланаётган товарларга нисбатан божхона тўловларининг тўланиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади.


75. Лицензиат томонидан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши ва қуйидаги ҳолатларда божхона тўловлари тўланиши таъминланишини назарда тутиши керак:

божхона омборида сақланаётган товарларнинг божхона органининг рухсатисиз бериб юборилиши ёки йўқолиши;

лицензиатнинг хоҳишига кўра ёхуд лицензия бекор қилингач ёки лицензиянинг амал қилиши тўхгатилган божхона омборининг тугатилиши;

божхона тўловлари тўланиши учун лицензиат жавобгар бўладиган, божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларида назарда тутиладиган бошқа ҳолатлар.


76. Агар божхона омбори сифатида очиқ майдонча ёки бинонинг фойдали ҳажми (бошқа жой) ҳақида ариза берилса, божхона омборини таъсис этиш пайтида божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси майдончадан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади ва 1 кв.м майдон учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида ёки 1 куб.м бино ҳажми учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тегишли равишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблаб чиқилади.

77. Лицензиат, агар товарлар фақат енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки сақлаш ва сотишнинг нормал шароитларида табиий камайиш туфайли йўқ қилинган ёки қайтариб бўлмайдиган тарзда табиий равишда йўқолган тақдирдагина божхона тўловлари тўланиши учун жавоб бермайди.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


78. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар




Субъектлар




Тадбирлар


Бажариш муддатлари








1-босқич

Лицензия даъвогари


1. Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Лицензияловчи органга ҳужжатларни бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этади.

Лицензия даъвогарининг хоҳишига кўра



































2-босқич

Лицензияловчи орган


     

1. Лицензияловчи органинг жавобгар шахси ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилиб, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда лицензия даъвогарига юборади (топширади).


2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун божхона омбори ташкил этилаётган ҳудуддаги эксперт комиссиясига юборади.

    

ҳужжатларни

қабул қилиш куни
































3-босқич



Эксперт комиссияси


       

1. Ҳужжатларни лицензиялаш талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш учун бевосита божхона омборини ташкил этиш жойга чиққан ҳолда кўриб чиқади, лицензия даъвогарини лицензиялаш талабларива шартларига мослиги тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.

1. Ҳужжатларни қабул қилган кундан бошлаб 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатда;













2. Лицензия даъвогари лицензия бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни бартараф этгандан сўнг, такроран тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.



2. Ҳужжат такроран тақдим этилгач  6 кун ичида






















4-босқич

Лицензияловчи орган


    

1. Эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

1. 5 кун ичида (такрорий мурожаатда - 4 кун ичида)














2. Лицензия даъвогарини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.


2. Қарор қабул

қилинганидан сўнг

3 кун ичида













3. Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда, рад этишнинг сабаблари ва лицензия даъвогари кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такрор тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборади (топширади).

      

3. Қарор қабул

қилинганидан сўнг

3 кун ичида















Лицензиат


    

Лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

     

лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган пайтдан эътиборан уч ойдан кечикмай







































5-босқич









  







  


Лицензия даъвогари


           

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддатда







































  

6-босқич

Лицензияловчи орган


    

1. Лицензиат томонидан лицензия берилгани учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда, лицензияни электрон ҳужжат кўринишида расмийлаштиради ва "Лицензия" ахборот тизимлари комплекси орқали юборади.


2. Лицензиялар реестрига тегишли маълумотларни киритади.


давлат божи тўлангач уч кун муддатда






















Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 19 декабрь
























































Время: 0.1637
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск