язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Карор расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Декабрь, 2018 й./ Тадбиркорлик/ Лицензиялаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2018 й. 1028-сон "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.2018 й.

N 1028



БОЖХОНА ОМБОРИ, ЭРКИН ОМБОР ВА

БОЖ ОЛИНМАЙДИГАН САВДО ДЎКОНИ

ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонини ижро этиш юзасидан, эркин омбор, божхона омбори ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб уч ой муддатда амалдаги лицензияларнинг ушбу қарор шартлари ва талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқсин. Ўрганиш якуни бўйича лицензиялаш шартлари ҳамда талабларига жавоб бермаган лицензияларнинг белгиланган тартибда амал қилинишини тўхтатиб қўйиш ва/ёки тўхтатиш чоралари кўрилишини таъминласин;

бир ой муддатда - лицензиялар бериш учун хулосаларни тайёрлаш бўйича тегишли эксперт комиссиялари таркибини ва улар тўғрисидаги низомларни тасдиқласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 декабрдаги

1028-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 124-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)" 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 37-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)" 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда) 1-илованинг 54-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 19 ноябрдаги 253-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 11-сон, 60-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сон Қонуни)" 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 5-модда) илованинг 21-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда) 1-илованинг 51-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарори)" 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 73-модда) 1-илованинг 19-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 1-сон, 9-модда) илованинг 18-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-400-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида" 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сон қонунлари)" 2016 йил 20 июндаги 211-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 59-модда) 1-илованинг 10-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарори)" 2018 йил 26 мартдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 65-модда) 1-илованинг 1-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарори)" 2018 йил 18 июлдаги 553-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 185-модда) 1-илованинг 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 19 декабрь