ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 29.11.2018 й. 27-мҳ-сон "Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.12.2018 й. 2923-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.12.2018 й.

N 2923-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

ВАЗИРИНИНГ

29.11.2018 й.

N 27-мҳ


БУЙРУҒИ



Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини

эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш

ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 369-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 7 августдаги 5-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2923, 2017 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 939-модда) билан тасдиқланган Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                              Д. Набиев






Буйруққа

ИЛОВА



Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини

эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш

ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 369-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳакида"ги қарорига мувофиқ спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартибини белгилайди.


2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади."


3. 10-банднинг "д" кичик банди олтинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 24 декабрь, 51-сон, 982-модда











































Время: 0.1998
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск