ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўсимлик дунёсини муҳофазаси қилиш, ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш /

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш, нашр этиш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.12.2018 й. 1034-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 декабрдаги

1034-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш,

нашр этиш ва юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини (кейинги ўринларда Қизил китоб деб аталади) тайёрлаш, нашр этиш ва юритиш тартибини белгилайди.


2. Қизил китоб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган ҳайвонлар, ёввойи ўсимликлар ва қўзиқоринлар (кейинги ўринларда ҳайвонлар ва ўсимликлар деб аталади) турларининг (кенжа турларининг) ҳолати, тарқалиши, камёблик мақоми ва йўқолиб кетиш хавфининг мақоми ва муҳофаза чоралари (кейинги ўринларда камёблик мақоми деб аталади) тўғрисидаги маълумотлар мажмуи ҳисобланиб, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турларнинг (кенжа турларнинг) муҳофазаси ва уларни қайта тиклаш мақсадида ташкил этилади.


3. Қуйидагилар Қизил китобни тайёрлаш, нашр этиш ва юритиш бўйича ваколатли давлат ташкилотлари ҳисобланади:

уни нашр этишни ташкил қилиш ва юритиш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза этиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади);

уни нашр этишга тайёрлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси.


4. Қизил китобга ҳайвонот ва ўсимлик олами турларини (кенжа турларини) киритиш (ундан чиқариш) бўйича таклифлар ва тавсияларни тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Зоология институти ва Ботаника институти ишлаб чиқади.

Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш (ундан чиқариш) ва уларни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш Камёб ва йўқолиб кетиш арафасида турган ҳайвонлар ва ўсимликларни муҳофаза қилиш бўйича идоралараро комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан амалга оширилади.


5. Комиссия ҳайвонот ва ўсимликлар оламини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш борасида фаолият олиб борадиган маҳаллий давлат органлари, илмий муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни амалга оширади.



2-БОБ. ҚИЗИЛ КИТОБНИ ТАЙЁРЛАШ, НАШР ЭТИШ

ВА ЮРИТИШ БЎЙИЧА АСОСИЙ ТАДБИРЛАР


6. Қуйидагилар Қизил китобни тайёрлаш ва нашр этиш бўйича асосий тадбирлар ҳисобланади:

Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва уларнинг муҳокамасида иштирок этиш;

Қизил китобга киритилган турларнинг (кенжа турларнинг) давлат ҳисобини юритиш (замонавий ҳолати ва ҳолатининг ўзгариши борасидаги тенденциялар тўғрисидаги илмий маълумотларни йиғиш ва таҳлил этиш билан биргаликда);

Қизил китобнинг расмий нашрларига турлар бўйича суратли илмий мавзулар, мақолалар тайёрлаш;

Қизил китобни нашр этишни ташкил этиш ва унинг расмий нашрларини тарқатишни таъминлаш.


7. Қуйидагилар Қизил китобни нашр қилиш бўйича асосий тадбирлар ҳисобланади:

Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш ва ундан чиқариш бўйича таклифларни кўриб чиқишни ташкиллаштириш;

Қизил китобга киритилган турларни (кенжа турларни) муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш борасидаги давлат экологик назоратини амалга ошириш;

Қизил китобга киритилган турлардан (кенжа турлардан) фойдаланиш соҳаси бўйича рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни тақдим этиш;

Қизил китобга киритилган турларнинг (кенжа турларнинг) давлат ҳисобини юритишни ташкил этиш ва таъминлаш;

Қизил китобга киритилган турларнинг (кенжа турларнинг) давлат кадастрини юритиш;

Қизил китобга киритилган турлар (кенжа турлар) популяциялари ва уларнинг ҳолати бўйича давлат мониторингини амалга ошириш;

Қизил китобга киритилган турларни (кенжа турларни) муҳофаза қилиш, қайта тиклаш борасидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширишда иштирок этиш.



3-БОБ. ҚИЗИЛ КИТОБГА КИРИТИЛГАН ТУРЛАРНИ

(КЕНЖА ТУРЛАРНИ) КИРИТИШ (УНДАН ЧИҚАРИШ)


8. Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш (ундан чиқариш) борасидаги чора-тадбирлар мазкур Низом иловасидаги схема бўйича амалга оширилади.


9. Қизил китобга Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг табиий шароитларида доимий ёки вақтинча яшайдиган ёки ўсадиган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича муҳофазага олинган турлар (кенжа турлар) киритилади.


10. Қизил китобга махсус муҳофаза чораларига муҳтож бўлган, хусусан:

йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликлар;

республика флора ва фаунасини сақлаб қолиш учун аҳамиятга эга бўлган муҳофазага муҳтож, тор ареалли ва камёб турлар.


11. Давлат экология қўмитаси Қизил китобга киритиш (ундан чиқариш) ёки турларнинг (кенжа турларнинг) камёблик мақомини ўзгартириш борасида жисмоний ва юридик шахслардан (ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар) келиб тушадиган таклифларни кўриб чиқади.

Давлат экология қўмитаси таклифлар келиб тушгандан сўнг уч кун мобайнида уларни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Зоология институтига ва/ёки Ботаника институтига, шунингдек, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институтига замонавий ҳолати ва ҳолатининг ўзгариши тенденциялари бўйича илмий маълумотларни йиғиш ва таҳлил этиш учун юборади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Зоология институти ва / ёки Ботаника институти, шунингдек, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти ўн уч кун мобайнида таклифларни кўриб чиқади ва эксперт хулосаси тарзида тавсиялар тайёрлайди.

Эксперт хулосаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти ёки вице-президенти томонидан тасдиқлангандан сўнг беш кун мобайнида Давлат экология қўмитасига юборилади.

Давлат экология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Зоология институтидан ва/ёки Ботаника институтидан эксперт хулосаси олингандан сўнг ўн кун мобайнида Комиссия йиғилишини ташкил этади ва унда турларни (кенжа турларни) Қизил китобга киритиш ёки ундан чиқариш масаласи муҳокама этилишини таъминлайди.


12. Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш ёки камёблик мақомини ўзгартириш учун миқдори ва (ёки) ареали хавфли равишда қисқариб бораётганлиги, ареалининг парчаланиш даражаси ортаётганлиги, яшаш шароитларининг ноқулай тарзда ўзгариши ва бошқа маълумотларга таянади ҳамда уларнинг турларини (кенжа турларини) муҳофаза этиш ва қайта тиклаш борасида махсус чоралар қабул қилиниши зарурлигидан далолат беради.


13. Қизил китобдан турларни (кенжа турларни) чиқариш ёки камёблик мақомини ўзгартириш миқдори ва (ёки) ареали тикланаётганлиги, яшаш шароитлари ижобий тарзда ўзгараётганлиги борасидаги маълумотларга таянади ва уларнинг турларини (кенжа турларини) муҳофаза этиш ва қайта тиклаш борасида махсус чоралар қабул қилинишига асос йўқ эканлигидан далолат беради, шунингдек, турлар (кенжа турлар) тиклаб бўлмас даражасида йўқ бўлиб кетган ҳолатларда рўй беради.


14. Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш (ундан чиқариш), шунингдек, камёблик мақомини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли Комплексининг раҳбари томонидан тасдиқланган Комиссия қарори асосида амалга оширилади.

Давлат экология қўмитаси Фанлар академияси ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан келишилган Комиссия қарорини ўн кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.


15. Қизил китобга киритилган турлар (кенжа турлар) рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли Комплексининг раҳбари томонидан тасдиқланади.


16. Қизил китобга киритилган турлар (кенжа турлар) табиий яшаш шароитларидаги ҳолатини акс эттирувчи, шунингдек, уларни сақлаб қолиш учун олиб бориладиган муҳофаза чораларининг долзарблигидан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган камёблик мақоми ва йўқолиб кетиш хавфига кўра қуйидаги категорияларга мансуб бўлади:

категория 0 - ("Эҳтимол йўқолиб кетган");

категория 1 - ("Йўқолиб кетиш арафасида");

категория 2 - ("Миқдори ва /ёки тарқалиши камайиб кетаётган");

категория 3 - ("Камёб");

категория 4 - ("Мақоми аниқланмаган");

категория 5 - ("Тикланган ёки тикланаётган").



4-БОБ. ҚИЗИЛ КИТОБГА КИРИТИЛГАН ТУРЛАРНИНГ

(КЕНЖА ТУРЛАРНИНГ) ДАВЛАТ ҲИСОБИ,

МОНИТОРИНГИ ВА КАДАСТРИ


17. Қизил китобга киритилган турларнинг (кенжа турларнинг) замонавий ҳолати ва ҳолатининг ўзгариши тенденциялари борасидаги илмий маълумотларни йиғиш ва таҳлил этиш ҳайвонот ва ўсимликлар олами объектларининг давлат ҳисоби, давлат кадастри ва давлат мониторингини юритиш давомида амалга оширилади.


18. Ҳайвонот ва ўсимликлар олами объектларининг давлат ҳисоби, шунингдек, Қизил китобга киритилган турлар (кенжа турлар) тўғрисидаги илмий маълумотларни йиғиш ва таҳлил этиш уларнинг рўйхатларини тузиш, республика худудлари бўйлаб тарқалиш ареалларини кўрсатиш, шунингдек, яшаш (ўсиш) шароитларидаги ҳолатини аниқлаш орқали амалга оширилади ва белгиланган тартибда Давлат экология қўмитасига тақдим этилади.


19. Қизил китобга киритилган турларнинг (кенжа турларнинг) давлат мониторинги атроф-муҳит бўйича давлат мониторингининг таркибий қисми ҳисобланади ва ҳайвонот ва ўсимликлар олами объектларининг тарқалиши, миқдори, ҳолати, шунингдек, яшаш (ўсиш) шароитларининг тузилиши, сифати ва майдонлари тўғрисидаги маълумотларни қамраб оладиган даврий кузатувлар тизимидан иборат.


20. Қизил китобга киритилган турларнинг (кенжа турларнинг) давлат мониторингини ташкил этиш ва юритиш қонунчиликда белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.


21. Қизил китобга киритилган турларнинг (кенжа турларнинг) давлат кадастри ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларнинг географик тарқалиши, миқдори, популяцияларининг тузилиши, шунингдек яшаш (ўсиш) муҳитининг тавсифи, чекловчи омиллар тўғрисидаги маълумотлар, муҳофаза чоралари ва бошқа зарур маълумотлар мажмуасидан иборат бўлади.


22. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонот ва ўсимликлар олами объектларининг давлат кадастрини қонунчиликда белгиланган тартиб асосида юритади.



5-БОБ. ҚИЗИЛ КИТОБГА КИРИТИЛГАН ТУРЛАРНИ

(КЕНЖА ТУРЛАРНИ) МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ҚАЙТА

ТИКЛАШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ИШЛАБ

ЧИҚИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ


23. Давлат экология қўмитаси манфаатдор давлат бошқаруви органлари, жисмоний ва юридик шахслардан Қизил китобга киритилган турларни (кенжа турларни) муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш, муҳофаза этиладиган табиий худудлар, ҳайвонот ва ўсимликлар олами объектларини табиатга реинтродукция (интродукция) қилиш учун махсус питомниклар, генетик банклар ташкил этиш борасидаги таклифларни кўриб чиқади.


24. Давлат экология қўмитаси манфаатдор давлат бошқаруви органлари, жисмоний ва юридик шахслар билан биргаликда қонунчиликка мувофиқ Қизил китобга киритилган турларни (кенжа турларни) муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади.


25. Қизил китобга киритилган турларни (кенжа турларни) муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар қонунчиликка мувофиқ ҳайвонот ва ўсимликлар олами объектлари ва уларни яшаш (ўсиш) муҳитларини муҳофаза қилишга доир давлат дастурлари доирасида фаолияти Қизил китобга киритилган турларни (кенжа турларни) ўрганиш, муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва фойдаланишга қаратилган манфатдор давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахслар билан биргаликда олиб борилади.



6-БОБ. ҚИЗИЛ КИТОБНИ НАШР ЭТИШГА

ТАЙЁРЛАШ ВА ТАРҚАТИШ


26. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қизил китобни нашр этишга тайёрлашни амалга оширади.


27. Қизил китобни нашр этишга тайёрлаш қуйидагиларни қамраб олади:

мазкур Низом асосида Қизил китобга киритилган (ундан чиқарилган) турлар (кенжа турлар) рўйхатларини шакллантириш;

Комиссиянинг таклифлари асосида суратли ва харита маълумотларини қамраб оладиган Қизил китобнинг қўлёзмасини ва электрон макетини тайёрлаш.


28. Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш (ундан чиқариш), шунингдек Қизил китобнинг таркибий қисми ҳисобланган ўзгартиришлар ва унга қўшимчалар тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Давлат экология қўмитасининг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.


29. Қизил китобни нашр этиш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.


30. Қизил китоб ҳар беш йилда камида бир марта электрон ва қоғоз шаклида нашр этилади.


31. Қизил китобни тайёрлаш, нашр этиш ва тарқатишни молиялаштириш:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш фонди маблағлари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


32. Қизил китоб қонунчиликка мувофиқ равишда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Давлат экология қўмитасининг жаҳон интернет тармоғи расмий веб-сайтларига жойлаштириш орқали тарқатилади.






Низомга

ИЛОВА



Қизил китобга турларни (кенжа турларни)

киритиш (ундан чиқариш) тадбирлари

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар


Амалга ошириш механизмлари


Муддатлари

1- босқич

Давлат экология қўмитаси


Ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимлик турларини Қизил китобга киритиш ёки камёблик мақомини ўзгартириш бўйича таклифларни кўриб чиқади.


келиб тушишига кўра













2-босқич

Давлат экология қўмитаси


Зоология институти ва/ёки Ботаника институтига замонавий ҳолати ва ўзгариш тенденциялари бўйича илмий маълумотларни йиғиш ва таҳлил этиш учун юборади.

   


таклиф тушганидан сўнг 3 кун мобайнида













3-босқич

Зоология институти ва / ёки Ботаника институти


  

1. Таклифларни кўриб чиқади ва эксперт хулосаси тарзида тавсиялар тайёрлайди.


2. Фанлар академиясига эксперт хулосасини тасдиқлаш учун йўллайди.

  


13 кун мобайнида











4-босқич

Фанлар академияси


Эксперт хулосасини тайёрлайди ва Давлат экология қўмитасига юборади.


5 кун мобайнида











5-босқич

Давлат экология қўмитаси


Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш ёки ундан чиқариш бўйича Комиссия йиғилишини ўтказади.

      


10 кун мобайнида











6-босқич

Давлат экология қўмитаси


Комиссия хулосасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига юборади.

    


10 кун мобайнида











7-босқич

Вазирлар Маҳкамаси тегишли Комплексининг раҳбари


Қизил китобга киритиладиган турлар (кенжа турлар) рўйхатини тасдиқлайди.

    


10 кун мобайнида



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 декабрь













Время: 0.0273
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск