язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Декабрь, 2018 й./ Ваколатли сайлов органлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2018 й. 1035-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот-коммуникация инфратузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.12.2018 й.

N 1035



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва "Электрон парламент" тизимини янада ривожлантириш доирасида норма ижодкорлиги жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот-коммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот-коммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш учун компьютер техникаси, сервер ва коммуникация ускуналари, шунингдек, дастурий таъминлаш рўйхати иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси билан келишган ҳолда, зарурат бўлганда, ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси билан келишган ҳолда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот-коммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш учун энг яхши таклифларини танлаш асосида ушбу қарорга иловада* кўрсатилган компьютер техникаси, сервер ва коммуникация ускуналарини, дастурий таъминлашни етказиб беришга етказиб берувчилар ва пудрат ташкилотларини аниқласин;

ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ 2018 йил 25 декабргача - компьютер техникаси, 2019 йил 1 февралгача - сервер ва коммуникация ускуналари, шунингдек, дастурий таъминлаш - кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси аппаратига бепул берилган ҳолда белгиланган тартибда етказиб берилиши ва ўрнатилишини ташкил этсин.


4. Қуйидагилар:

компьютер техникасини харид қилиш ва ўрнатишга - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари;

сервер ва коммуникация ускуналарини, дастурий таъминлашни харид қилиш ва ўрнатишга - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот-коммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш учун ушбу қарорга иловада* кўрсатилган компьютер техникаси, сервер ва коммуникация ускуналари, дастурий таъминлаш, шунингдек, унга Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва етказиб берувчилар ва/ёки пудратчилар томонидан олиб кириладиган эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар 2019 йил 1 августгача бўлган муддатда божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона йиғимлари бундан мустасно).


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Д.А. Кучкаров ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 декабрь