ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (5-сонли БҲС) "Қишлоқ хўжалиги" (АВ томонидан 25.12.2018 й. 3106-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 13.11.2018 й. 143-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 25 декабрда 3106-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2018 йил 13 ноябрдаги

143-сонли буйруғига

ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БЮДЖЕТ ҲИСОБИНИНГ СТАНДАРТИ


(5-сонли БҲС)


ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (5-сонли БҲС) "Қишлоқ хўжалиги" (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларининг (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) қишлоқ хўжалиги фаолияти ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


биологик актив - ҳайвонлар ёки ўсимликлар;


биологик активларнинг гуруҳлари - ўхшаш хусусиятларга эга ҳайвонлар ёки ўсимликларнинг жамланмаси;


биотрансформация - ўсиш, насл қолдириш, ишлаб чиқариш ва кўпайиш жараёни натижасида биологик активда содир этиладиган сифат ва сон ўзгариши;


етилган биологик активлар - бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотини йиғиб олиш мумкин бўлган даражага етган (фойдаланиладиган (истеъмол қилинадиган) биологик активларга нисбатан қўлланиладиган) ёки уларни мунтазам равишда йиғишни (олишни) таъминлаши мумкин бўлган (унумдор биологик активларга қўлланиладиган) активлар;


қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари - биологик активларидан олинган (йиғилган) маҳсулот;


қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш - маҳсулотни биологик активдан ажратиб олиш ёки биологик активнинг ҳаёт фаолиятини тугатиш;


қишлоқ хўжалиги фаолияти - ташкилотлар томонидан етилган биологик активлар ва биотрансформацияни ёки олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ёки қўшимча ишлаб чиқарилган биологик активларни сотиш, беғараз асосида ёхуд номинал қиймат бўйича бериш мақсадида бошқариш;


сотиш харажатлари - молиялаштириш харажатлари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан ташқари, активларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган тўғридан-тўғри қўшимча харажатлар. Активларнинг чиқиб кетиши сотиш, беғараз ёки номинал қиймати бўйича ўтказиш орқали амалга оширилади;


унумдор (наслдор) биологик активлар - ушбу биологик активлар қишлоқ хўжалиги фаолиятида бир йилдан ортиқ вақт давомида узлуксиз ва қайта фойдаланиладиган активлардир. Унумдор (наслдор) биологик активлар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти эмас, балки ўз-ўзидан қайта тикланувчи объект ҳисобланади. Унумдор (наслдор) биологик активлар ҳисобланувчи ҳайвон турларига насл қолдирувчи ҳайвонлар (балиқ ва қушлар), сут маҳсулотлари йўналиши бўйича йирик шохли қорамоллар, жун ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қўйлар ва бошқа ҳайвонлар мисол бўла олади. Унумдор (наслдор) биологик активлар ҳисобланувчи ўсимлик турларига мева ва резаворлар, ёнғоқ, шарбат, қатронлар, қобиқлар ва барглар олиш учун ўстириладиган дарахтлар, узумзорлар ва буталар киради;


фойдаланиладиган (истеъмол қилинадиган) биологик активлар - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатида олинадиган (йиғиладиган) ёки биологик активлар сифатида сотиладиган, беғараз ёки номинал қиймат бўйича бериладиган активлар. Масалан, фойдаланиладиган (истеъмол қилинадиган) биологик активларга бир марталик фойдаланиш учун ҳайвон ёки ўсимликлар, хусусан гўшт йўналишида йирик шохли қорамол, сотиш учун мўлжалланган қорамол, балиқ етиштириш ҳўжаликларидаги балиқ, маккажўхори ва буғдой каби донли маҳсулотлар, шунингдек ёғоч тайёрлаш мақсадида ўстириладиган дарахтлар киритилади.


2. Қишлоқ хўжалиги фаолияти турли соҳаларни қамраб олади, жумладан чорвачилик, ўрмончилик, қишлоқ хўжалигининг бир йиллик ёки кўп йиллик ўсимликларини ўстириш. Ушбу фаолиятга бир қатор умумий жиҳатлар ажратилади:

а) ўзгариш қобилияти. Ҳайвонлар ва ўсимликлар биотрансформация хусусиятига эга;

б) ўзгаришларни бошқариш. Бошқариш зарур бўлган қулайликлар  ёки ушбу жараённи амалга ошириш учун барқарор шарт-шароитларни яратиш йўли билан биотрансформацияга кўмаклашади (мисол учун, белгиланган даражада озуқа моддаларини таъминлаш, намлик, ҳарорат, маҳсулдорлик ва ёруғликни сақлаб туриш). Бундай бошқариш қишлоқ хўжалиги фаолиятини бошқа фаолият турларидан (бошқариб бўлмайдиган манбалардан олинадиган маҳсулотлар, жумладан табиий кўллар ва дарёлардан балиқ тутиш ёки ўрмонларни кесиш) фарқланади;

в) ўзгаришларни ўлчаш. Биотрансформация натижасида юзага келадиган сифат (мисол учун, генетик хусусиятлари, зичлиги, етилганлиги, ёғ қатлами, оқсилнинг мавжудлиги, толанинг мустаҳкамлиги) ва миқдор ўзгаришларини (мисол учун, насли, оғирлиги, куб метри, толанинг узунлиги ёки диаметри, ғунчалар сони) ўлчаш ва назорат қилиш бошқарувнинг функцияларидан бири ҳисобланади.


3. Биотрансформация қуйидаги натижаларга олиб келади:

а) активларнинг ўсишига (ҳайвонлар ёки ўсимликлар миқдорининг ўсиши ёхуд уларнинг сифат хусусиятлари яхшиланиши);

б) активларнинг камайишига (ҳайвон ёки ўсимликлар миқдорининг камайиши ёхуд уларнинг сифат хусусиятлари ёмонлашиши) ёки кўпайишига (қўшимча жонли ҳайвон ёки ўсимликларнинг пайдо бўлиши);

в) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқилишига (масалан, чой барги, жун, сут ва бошқалар).


4. Ҳисоблаш методи орқали молиявий ҳисоботни тузувчи ва тақдим қилувчи ташкилотлар ўзининг қишлоқ хўжалиги фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳолатларда мазкур Стандартни қўллаши ва қуйидагиларнинг ҳисобини юритиши керак:

а) биологик активлар;

б) йиғиш пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари.


5. Мазкур Стандарт қуйидагиларга қўлланилмайди:

а) қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларга;

б) қишлоқ хўжалиги фаолияти билан боғлиқ номоддий активларга;

в) хизматлар кўрсатиш ёки ишларни бажариш учун мўлжалланган биологик активларга.


6. Биологик активлардан тадқиқотлар ўтказиш, таълим, транспортировка, кўнгилочиш, божхона назоратини ўтказиш мақсадида фойдаланилган ҳолларда мазкур Стандарт талаблари бўйича ҳисобга олинмайди.


7. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобини юритишда уларни олиш (йиғиш) вақтидагина мазкур Стандартдан фойдаланилади. Унинг кейинги ҳисобини юритишда бошқа тегишли стандартлар қўлланилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини олишдан (йиғишдан) кейинги қайта ишлаб чиқиш ишларида (мисол учун, узумни винога қайта ишлаш) мазкур Стандарт қўлланилмайди. Қайта ишлаб чиқиш қишлоқ хўжалиги фаолиятининг мантиқий  ва табиий давоми, шунингдек бўлиб ўтаётган жараёнлар ва биотрансформация ўртасида айрим ўхшашлик бўлса-да, мазкур жараён мазкур Стандартдаги қишлоқ хўжалиги фаолияти тушунчасига кирмайди.


8. Биологик активлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларни қайта ишлаб чиқиш натижасида олинадиган (йиғиладиган) маҳсулотларга мисоллар мазкур Стандартнинг иловасида келтирилган.



2-БОБ. ҲИСОБГА ОЛИШ ВА БАҲОЛАШ


9. Ташкилот биологик актив ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотини фақат қуйидаги ҳолларда ҳисобга олади:

а) маҳсулот етиштирилгунга (йиғилгунга) қадар даврда активни назорат қилса;

б) актив билан боғлиқ келажакда иқтисодий даромад келиши ёки хизмат кўрсатиш имкониятини эҳтимоллиги юқори бўлса;

в) активнинг ҳақиқий қиймати ёки таннархини ўлчаш маълумотлари ишончли бўлса.


10. Биологик активнинг ҳақиқий қиймати унинг жойлашган жойи ва ҳозирги вақтдаги ҳолатидан келиб чиқиб аниқланади. Мисол учун, ҳўжаликдаги беғараз ёки номинал қийматда бериш учун мўлжалланган қорамолни жойга етказиб беришнинг транспорт ва бошқа харажатларини ҳисобламаганда, унинг ҳақиқий қиймати тегишли бозордаги нархи ҳисобланади.


11. Қишлоқ хўжалиги фаолиятида йирик шохли қорамолга эгалик қилиш ҳуқуқи сифатида унинг сотиб олиниши, туғилиши ёки ажратилиши вақтида тамғалаш ёки бошқа усулда белги қўйилади. Келажакдаги иқтисодий фойда  ва хизмат кўрсатиш потенциали унинг ўзига хос кўрсаткичларидан келиб чиқиб баҳоланади.


12. Дастлабки ҳисобга олиш ва ундан кейинги ҳар бир ҳисобот даврига биологик актив ўзининг ҳақиқий қиймати бўйича сотиш харажатларини ҳисобга олмаган ҳолда белгиланиши керак, мазкур Стандартнинг 26-бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.


13. Ташкилотлар биологик активларни алмашув бўлмаган операциялар орқали қабул қилса, биологик активни дастлабки ҳисобга олиш ва ундан кейинги ҳар бир ҳисобот даврида баҳолаш мазкур Стандартнинг 13-бандига мувофиқ амалга оширилади.


14. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ушбу маҳсулотлар олинган вақтда аниқланадиган сотиш харажатларини чегирган ҳолда ҳақиқий қиймати бўйича баҳоланиши керак. Ушбу баҳоланиш натижасида олинган қиймат бошқа тегишли стандарт қўлланиб бошланадиган кунга маҳсулотнинг қиймати бўлиб ҳисобланади.


15. Биологик актив ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ҳақиқий қийматини аниқлаш жараёнини осонлаштириш мақсадида уларнинг асосий хусусиятлари мос равишда гуруҳлаштирилиши мумкин (мисол учун, ёши ёки сифати бўйича). Ташкилот активнинг нархини белгилашда асос сифатида бозорга мос равишда фойдаланилаётган хусусиятлардан келиб чиқади.


16. Ташкилотлар кўп ҳолларда ўзларининг биологик активлари ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини келажакдаги қайсидир вақтда сотиш бўйича шартнома тузадилар. Бундай шартномаларда келишилган нархлар ҳақиқий қийматни аниқлашда асос бўлиши шарт эмас, чунки ҳақиқий қиймат сотувчи ва сотиб олувчи иштирок этаётган бозордаги нархларнинг жорий конъюктурасини кўрсатади. Шунга кўра, шартноманинг мавжудлиги биологик активлар ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳақиқий қийматини ўзгартирилишига олиб келмайди.


17. Агар биологик активлар ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун уларнинг жойлашган жойи ва ҳолатига боғлиқ ҳолда фаол бозор мавжуд бўлса, бунда ушбу бозорда белгиланган нарх мазкур активнинг ҳақиқий қийматини аниқлаш учун мос келувчи асос ҳисобланади. Агар ташкилот бир қанча фаол бозорларга кириш имконияти бўлса, ташкилотга тўғри келувчи энг мақбул бўлган нарх ишлатилади (мисол учун, агар ташкилотда иккита фаол бозорга кириш имконияти бўлса, бунда у ўзи битим тузишни истаган бозордаги нархдан фойдаланади).


18. Фаол бозор мавжуд бўлмаган ҳолатларда, ташкилотлар бозор қийматини аниқлаш учун бир ёки бир қанча қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланади:

а) агар охирги битим амалга оширилган сана ва ҳисобот санаси ўртасидаги даврда хўжалик шартларига муҳим ўзгартиришлар киритилмаган бўлса савдо битимнинг охирги нархлари;

б) ўхшаш активлар учун бозор баҳоси фарқларини ҳисобга олиш билан аниқлаш;

в) мос келувчи соҳа кўрсаткичлари, мисол учун бир экспорт лот боғдорчилик кўчатлари ҳисоби гектар ва йирик шохли қорамол ҳисоби килограмм гўшт.


19. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ёки биологик активларнинг ҳақиқий қийматини мазкур Стандартнинг 18-банди асосида аниқлашда ҳар хил хулосаларга олиб келса, ташкилот ушбу фарқлар сабабларини биологик активнинг ҳақиқий қийматини ишончлироқ баҳолаш учун кўриб чиқиши керак.


20. Ташкилот активларини ўз ҳисоб-китобида молиялаштириш, солиққа тортиш ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олгандан (йиғгандан) кейин биологик активларни тиклаш билан боғлиқ бўлган (мисол учун, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари йиғиб олинганидан кейинги экин майдонларини тиклашга кетадиган харажатлар) пул оқимини акс эттирмайди.


21. Биологик активлар таннархи баъзида ҳақиқий қийматга деярли тенг бўлиши мумкин, хусусан:

а) бошланғич харажатлари амалга оширилган вақтдан сезиларли биотрансформация содир бўлмаганда (мисол учун, мевали дарахтлар ҳисобот давридан олдин кўчатлари экилган);

б) биотрансформациянинг нархга таъсири сезиларли даражада бўлиши кутилмаганда (мисол учун, ишлаб чиқариш даври 30 йилни ташкил этувчи экилган қарағайларни бошланғич ўсиш даври).


22. Биологик активлар кўпинча ер билан бевосита боғлиқ бўлади (мисол учун, ўрмондаги дарахтлар).

Ташкилот биологик активларнинг ҳақиқий қийматини аниқлаш учун бир-бирига боғлиқ бўлган активларга тегишли ахборотдан фойдаланади. Бунда, биологик активларнинг ҳақиқий қийматини аниқлаш учун бир-бирига боғлиқ бўлган активларнинг ҳақиқий қийматидан ишлов берилмаган ерларининг ҳақиқий қийматини ва уни яхшилашга қаратилган капитал харажатларини чегириш орқали аниқланади.



3-БОБ. ФОЙДА ВА ЗАРАР


23. Биологик активнинг сотиш харажатларидан ташқари уни ҳақиқий қиймати бўйича дастлабки ҳисобга олишда, шунингдек сотиш харажатларини чегирган ҳолда биологик активни ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида юзага келадиган фойда ёки зарар у ҳосил бўлган даврдаги ташкилотнинг фойда ёки зарар таркибига киритилиши керак.


24. Биологик активнинг бошланғич ҳисобга олинишидаги зарари унинг ҳақиқий қийматини аниқлашда юзага келадиган барча сотиш харажатларини чегириш натижаси билан боғлиқ бўлиши мумкин.


25. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш харажатларидан ташқари уни ҳақиқий қиймати бўйича дастлабки ҳисобга олинишидаги фойда ёки зарарининг юзага келиш ҳолатлари у ҳосил бўлган даврдаги ташкилотларнинг фойда ёки зарар таркибига киритилиши керак.


26. Қишлоқ хўжалик маҳсулотининг дастлабки ҳисобга олинишида ушбу маҳсулот олиниши (йиғиб олиниши) натижасида фойда ёки зарар юзага келади.



4-БОБ. ҲАҚИҚИЙ ҚИЙМАТНИНГ ИШОНЧЛИ

БАҲОЛАНА ОЛИНМАСЛИГИ


27. Ҳақиқий қийматларига эга бўлмаган, шубҳали, ишончсиз бўлган ёки қиймат ва муқобил ҳисоб-китоб кўрсаткичлари мавжуд бўлмаган биологик активлар ишончли баҳолана олмайди. Бундай ҳолатларда ушбу биологик актив қадрсизланишдан тўпланган зарар ва эскиришни чегириш орқали ўзининг таннархи бўйича баҳоланиши керак.

Ушбу биологик активнинг ҳақиқий қийматини ишончли баҳолаш имконияти пайдо бўлиши билан ташкилот уни сотиш харажатларини чегириш орқали ҳақиқий қийматини ўлчашни бошлаши керак. Узоқ муддатли активлар ҳисоби бўйича тегишли миллий ёки халқаро стандартга мувофиқ равишда узоқ муддатли биологик актив сотиш учун мўлжалланганлик сифатига жавоб бергандагина (ёки сотиш учун мўлжалланган таснифи бўйича чиқиб кетувчи гуруҳга киритилади) ҳақиқий қиймат ишончли баҳоланади.


28. Агар ташкилот аввал сотиш харажатларини чегирган ҳолда ҳақиқий қиймати бўйича қандайдир биологик активни баҳолаган бўлса, сотиш харажатларини чегирган ҳолда ҳақиқий қиймати бўйича мазкур биологик активни уни чиқиш вақтигача баҳолашни давом эттиради.


29. Барча ҳолатларда ташкилотлар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини олинган (йиғилган) вақтда сотиш харажатларини чегирган ҳолда ҳақиқий қиймати бўйича баҳолайди.



5-БОБ. АХБОРОТНИ ОЧИБ БЕРИШ


30. Ташкилотлар биологик активлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини дастлабки ҳисобга олиш, шунингдек биологик активларнинг сотиш харажатларидан ташқари ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида юзага келадиган фойда ёки зарарнинг умумий қийматини очиб бериши керак.


31. Ташкилот истеъмол қилинадиган биологик активлар билан ҳосил берувчи (унумдор) биологик активлар, шунингдек сотиш учун мўлжалланган биологик активлар билан беғараз ёки номинал қиймат асосида беришга мўлжалланган биологик активлар ўртасидаги фарқлар тўғрисидаги маълумотларни очиб бериши керак.


32. Ахборотни беришда ташкилотлар биологик активларни етилган  ва етилмаган биологик активларга ажратади.

Ташкилот, агар у тақдим этилган молиявий ҳисобот билан бирга очиб берилмаган бўлса, қуйидаги маълумотларни очиб бериши керак:

а) биологик активларнинг ҳар бир гуруҳлари билан боғлиқ бўлган ўзининг фаолиятининг хусусияти бўйича;

б) натурал кўринишда ифодаланган номолиявий активлар параметрлари ёки ҳисоб-китоб кўрсаткичлари:

ҳисобот даври якунига ташкилотлар биологик активларининг ҳар бир гуруҳлари бўйича;

ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми бўйича.


33. Ташкилотлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳар бир гуруҳининг олиш (йиғиш) вақтида ва биологик активлари ҳар бир гуруҳининг ҳақиқий қийматини аниқлашда фойдаланиладиган усул ҳамда асосий йўналишлар тўғрисидаги маълумотларни очиб бериши керак.

Ҳисобот даврида олинган (йиғилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотига нисбатан ташкилот шу маҳсулотнинг олиш (йиғиш) вақтида аниқланадиган сотиш харажатларини чегирган ҳолда ҳақиқий қийматини кўрсатиши керак.


34. Ташкилот:

а) қўллаш бўйича маълум чекловлари бор бўлган биологик активларнинг мавжудлиги ва баланс қийматини, шунингдек мажбуриятларни бажариш учун гаров сифатида берилган биологик активларнинг қийматини;

б) субъект томонидан биологик активлардан фойдаланиш ёки уларни сотиш эҳтимоллиги мавжуд бўлганда шу активларга қўйиладиган чекловлар даражаси  ва хусусиятини;

в) биологик активларни такомиллаштириш ёки сотиб олиш бўйича  ўз бўйнига олган мажбуриятларнинг миқдори;

г) қишлоқ хўжалиги фаолияти билан боғлиқ молиявий хатар бошқариш стратегиясини очиб бериши керак.


35. Ташкилот жорий ҳисобот даврининг боши ва охири ўртасида бўлган биологик активларнинг баланс қийматининг ўзгаришларни қиёслаши керак. Ушбу қиёслаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) ҳосил берувчи (унумдор) биологик активлар ва истеъмол қилинувчи биологик активлар бўйича алоҳида очиладиган сотиш харажатларини чегирган ҳолда ҳақиқий қийматининг ўзгаришларидан олинган фойда ва зарар;

б) биологик активларни сотиб олиш натижасида қийматнинг ошиши;

в) алмашув бўлмаган операциялар натижасида сотиб олинган активлар ҳисобига қийматнинг кўтарилиши;

г) мазкур Стандартга мувофиқ равишда биологик активларни сотиш ва классификациялаш сабабли қийматнинг пасайиши;

д) активларни беғараз ёки номинал қиймат бўйича берилиши сабабли қийматнинг пасайиши;

е) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш (олиш) билан боғлиқ қийматнинг пасайиши;

ж) фаолиятни бирлаштириш бўйича битимлар натижасида қийматнинг кўтарилиши;

з) молиявий ҳисобот кўрсаткичларини ҳисобот топшириш валютасига қайта ҳисобланиши ва ҳисобот топширилаётган субъектни чет эл бўлинмасининг кўрсаткичларини ҳисобот валютасига қайта ҳисобланишидан келиб чиқадиган соф курс фарқлари;

и) бошқа ўзгаришлар.


36. Активнинг ҳақиқий қиймати сотиш харажатларини чегирган ҳолда биологик жисмоний хусусиятлари ҳамда бозордаги нархларнинг ўзгариши билан боғлиқ равишда ўзгаради.


37. Биотрансформация натижасида бир қатор жисмоний хусусиятлар ўзгариши кузатилади (ўсиш, насл қолдириш, ишлаб чиқариш ва кўпайиш) ҳар бир ўзгариш кузатилиши ва ўлчаниши лозим. Жисмоний хусусиятлар ўзгаришининг ҳар бири келгусидаги иқтисодий фойда ёки самарали фойдаланиш имконияти билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Йиғилган (олинган) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти натижасида биологик активни ҳақиқий қийматининг ўзгариши жисмоний хусусиятларни ҳам ўзгартиришини ўзида акс эттиради.


38. Қишлоқ хўжалиги фаолияти кўпинча ноқулай об-ҳаво шароитида юзага келадиган хатарлари, касалликнинг оммавий тарқалиши ва бошқа табиат хатарлар билан боғлиқ. Бундай воқеалар содир бўлиш натижасида даромад ёки харажатлар ҳажми кўпайиб ёки камайиб кетиши мумкин, бунда уларнинг хусусияти ва миқдори ташкилотнинг молиявий ҳисоботида кўрсатилиши керак. Бундай воқеаларга мисол бўлиб инфекцион касалликларнинг оммавий тарқалиши, сув тошқини, кучли қурғоқчилик ёки ҳавонинг совуқ келиши, шунингдек ҳашаротларнинг кўпайиб кетиши ҳисобланади.


39 Агар ташкилот биологик активни охирги даврдаги қадрсизланиши натижасида тўпланган амортизация (мавжуд бўлганда) ва зарарни чегирган ҳолда таннарх бўйича ўлчаса, бунда биологик активларга нисбатан қуйидаги маълумотларни кўрсатиши керак:

а) ушбу биологик активларнинг гуруҳи;

б) ҳақиқий қийматни ишончли ўлчаш имконияти йўқлиги сабабларини тушунтириш;

в) имкониятлардан келиб чиқиб, барча эҳтимолликлиги билан ҳақиқий қийматнинг ҳисоб-китоб баҳолари оралиғини;

г) амортизацияни ҳисоблашда фойдаланиладиган усул;

д) амортизацияни ҳисоблашда қўлланиладиган меъёрлар ёки самарали фойдаланиш муддатлари;

е) ҳисобот даврининг боши ва охири ўртасидаги умумий баланс қиймати  ва йиғилган амортизация (қадрсизланишдан тўпланган зарар билан бирга) суммаси.


40. Агар ташкилот ҳисобот даври давомида биологик активни қадрсизланишдан йиғилган амортизация ва зарарни чегирган ҳолда баҳоласа, бунда биологик активнинг чиқиб кетганида тан оладиган ҳар қандай фойда ёки зарар суммасини кўрсатиб бериши, мазкур Стандартнинг 35-бандига мос равишда кўриб чиқилганда, шу каби биологик активларга тегишли кўрсаткичларни алоҳида кўрсатиши керак. Бундан ташқари, мазкур кўриб чиқиш таркибига биологик активга тегишли қуйидаги кўрсаткичлар киради:

а) қадрсизланишдан кўрилган зарарлар;

б) қадрсизланишдан кўрилган зарарларнинг тикланган суммаси;

в) амортизация суммаси.


41. Агар жорий ҳисобот даври давомида қадрсизланишдан тўпланган амортизация ва зарарни чегирилган ҳолда олдин таннархни бўйича аниқланадиган биологик активларнинг ҳақиқий қийматини ишончли ўлчаш имконияти юзага келганда, ташкилот мазкур биологик активларга нисбатан қуйидаги ахборотни кўрсатиши керак:

а) ушбу биологик активларнинг таснифи;

б) ҳақиқий қийматни ишончли ўлчаш имконияти борлиги сабабларини тушунтириш;

в) ўтишнинг ҳақиқий қийматга таъсири.






"Қишлоқ хўжалиги"га

ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари,

биологик активлар ва уларни қайта ишлаш

натижасида олинадиган (йиғиладиган)

маҳсулотларга мисоллар

Биологик активлар

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

Қайта ишлаш натижасида олинадиган маҳсулотлар

Қўйлар

Жун

Ип калава, гилам

Ўрмондаги дарахтлар

Кесилган дарахтлар

Ёғоч-тахта материаллари

Ғалла экини

Буғдой

Ун ва ун маҳсулотлари

Соғин сигир

Сут

Пишлоқ

Пахта ўсимлиги

Терилган пахта

Ип-тола, кийим

Шакар қамиш

Ўрилган шакар қамиш

Шакар

Олма дарахти

Олма

Олма шарбати

Узумзор

Узум

Вино

Гўшт йўналишидаги қорамоллар

Гўшт

Колбаса маҳсулотлари

Мева дарахтлар

Йиғилган мевалар

Қайта ишловдан ўтган мевалар

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 31 декабрь, 52-сон, 1001-модда

















































Время: 0.0284
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск