язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2018 й. ПФ-5607-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.12.2018 й.

N ПФ-5607



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 26 декабрдаги

ПФ-5607-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 23 августдаги ПФ-938-сон "Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг 4-бандида:

биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилансинки, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам қўрғон, қишлоқ, овул, шаҳарлардаги маҳаллалар фуқаролар йиғини, йиғинни чақириш имкони бўлмаганда эса қўрғонлар, қишлоқлар, овуллар маҳаллалари, кўчалар, турар жойлар фуқаролари вакиллари йиғилишининг қарорига кўра тайинланади".

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари билан белгиланади";

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонининг 8-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-олтинчи хатбошилар тегишлича учинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июндаги ПФ-5075-сон "Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги Давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг 4-бандидан "(аҳолига етказиб бериладиган газдан ташқари)" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон "Ёшларга оид Давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармони 13-бандининг тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони 1-бандининг тўртинчи хатбошидаги "январга" сўзи "июлга" сўзи билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сон "Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида"ги Фармонида:


6-банднинг олтинчи хатбошидаги "ошириб бажарилган суммасининг" сўзлари "ошириб бажарилган сумманинг 50 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-илованинг 8-позицияси чиқариб ташлансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 26 декабрдаги

ПФ-5607-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган фармонлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 25 январдаги ПФ-3017-сон "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида"ги Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 2 февралдаги ПФ-4273-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармонига илованинг 6-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги ПФ-4841-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармонига 1-илованинг 3-банди "а" кичик банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 ноябрдаги ПФ-5250-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармонига илованинг 2-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармонига 1-илованинг 10-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 апрелдаги ПФ-5398-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги (2017 йил 29 декабрдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ЎРҚ-454-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарори) Фармонига 1-илованинг 16-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармонига 1-илованинг 43-банди.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПФ-5457-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармонига илованинг 7-банди.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги "Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5392-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3646-сон қарори) Фармонига 1-илованинг 44-банди.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сонли ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сонли қарорлари) Фармонига 1-илованинг 14-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 31 декабрь, 52-сон, 992-модда