Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /

Адлия вазирининг 26.12.2018 й. 567-мҳ-сон "Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.12.2018 й. 2151-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.12.2018 й.

N 2151-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

26.12.2018 й.

N 567-мҳ


БУЙРУҒИ



Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари

ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сон "Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 29 октябрдаги 232-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2151, 2010 йил 29 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 390-модда) билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                    Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари

ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Малака комиссиялари:

нотариал идорада камида бир йил стажировка ўтаган;

судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган;

нотариус ёрдамчиси лавозимида камида уч йил ишлаган;

адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида уч йил ишлаган;

малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаган шахслардан (талабгорлардан) малака имтиҳонини қабул қиладилар.".


2. 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ўн беш" деган сўзлар "етти" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 12-банднинг ўн иккинчи хатбошисидан ", нотариуслар томонидан ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги ҳолатини муҳокама қилиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. IV бобнинг номидаги "Талабгорни" деган сўз "Стажировкани ўтаган талабгорни" деган сўзлар билан алмаштирсин.


5. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Стажировкани ўтаган талабгор малака имтиҳонини топширгунга қадар Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2149, 2010 йил 20 октябрь) мувофиқ стажировка натижалари бўйича малака комиссиясига ҳисобот беради.".


6. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Малака комиссияси стажировкани ўтаган талабгорнинг ҳисоботини эшитиш давомида Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2149, 2010 йил 20 октябрь) талаблари бузилганлик ҳолатини аниқласа, бу тўғрисида комиссия мажлисининг баённомасида қайд этиб ўтади. Малака комиссияси раиси ушбу ҳолат юзасидан тегишли чоралар кўриш, шу жумладан айбдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли жавобгарликка тортиш тўғрисида адлия бошқармаси раҳбарига таклиф киритади.".


7. 21-бандда:

биринчи хатбошидан "стажировка ўтаган жойдаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи ва тўққизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи - ўнинчи хатбошилар бешинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом 1-бандининг учинчи - олтинчи хатбошиларида назарда тутилган шахслардан (талабгорлардан) мазкур банднинг еттинчи хатбошисида назарда тутилган ҳужжатлар талаб этилмайди.".


8. 25-банднинг иккинчи хатбошисидаги "бир йил" деган сўзлар "олти ой" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 27-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ўн" деган сўз "беш" деган сўз билан алмаштирилсин.


10. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Малака имтиҳони адлия бошқармаси томонидан тасдиқланган рўйхатдаги саволлардан тузилган имтиҳон билетлари асосида ўтказилади.".


11. 33-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уяли телефон ва бошқа алоқа ҳамда телекоммуникация воситалари, китоб ва шпаргалкалардан фойдаланиш;";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Талабгорнинг мазкур қоидага амал қилмаслиги уни малака имтиҳони топширишдан четлаштириш учун асос бўлади. Ушбу ҳолат комиссия мажлисининг баённомасида акс эттирилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 31 декабрь, 52-сон, 1002-модда







































Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск