язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Декабрь, 2018 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Адлия вазирининг 26.12.2018 й. 569-мҳ-сон "Давлат нотариал идораларида нотариал иш юритиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.12.2018 й. 2170-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.12.2018 й.

N 2170-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

26.12.2018 й.

N 569-мҳ


БУЙРУҒИ



Давлат нотариал идораларида нотариал

иш юритиш қоидаларига ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 22 декабрдаги 308-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2170, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 503-модда) билан тасдиқланган Давлат нотариал идораларида нотариал иш юритиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ 2019 йил 1 январдан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                    Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Давлат нотариал идораларида нотариал

иш юритиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 13-банднинг биринчи хатбошисидан иккинчи жумла чиқариб ташлансин.


2. 15-банддаги "мазкур Қоидаларнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ шаклдаги тегишли дафтарлар юритилади" деган сўзлар ""Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимидан (бундан кейинги ўринларда Тизим деб юритилади) фойдаланилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Жўнатилаётган ҳужжат Тизимда рўйхатдан ўтказилади ва унга тегишли тартиб рақами берилади.".


4. 23-банддаги "почта алоқаси," деган сўзлардан кейин "электрон почта," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5. 24-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳужжатларнинг ижроси юзасидан тегишли маълумотлар Тизимга киритилади.".


6. 26-банддаги "назорат карточкалари" ёки тегишли назорат иш жилдлари" деган сўзлар "Тизим" деган сўз билан алмаштирилсин.


7. 27-банддаги "ҳаракатлар, шунингдек реестрлар, китобларни" деган сўзлар "ҳаракатларни" деган сўз билан алмаштирилсин.


8. 28-банднинг биринчи хатбошисидаги "нотариал архивлар" деган сўзлар "идоравий нотариал архивлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 31-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


10. 32-банднинг биринчи хатбошисидан ", уларнинг ҳар бирига алоҳида индекс берилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилдларига тикилади, шундан сўнг, мазкур Қоидаларнинг 13-иловасига мувофиқ Мерос ишларини рўйхатга олиш китобида қайд этилади ҳамда унга шу китобдаги тегишли тартиб рақами берилади" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


11. VI боб номидаги "нотариал архивларга" сўзлар "идоравий нотариал архивларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 35-банднинг иккинчи хатбошисидаги "нотариал архивларга" сўзлар "идоравий нотариал архивларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 37-банднинг иккинчи - олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


14. 38-банднинг бешинчи хатбошисидаги "14" рақами "2" рақами билан алмаштирилсин.


15. 42-банднинг биринчи хатбошисидаги "15" рақами "3" рақами билан алмаштирилсин.


16. 1-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


17. 2 - 13-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


18. 14-илованинг илова белгисидаги "14" рақами "2" рақами билан алмаштирилсин.


19. 15-иловада:

илова белгисидаги "15" рақами "3" рақами билан алмаштирилсин;

номидаги "нотариал архивларга" сўзлар "идоравий нотариал архивларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Давлат нотариал идораларида

нотариал иш юритиш қоидаларига

1-ИЛОВА



Давлат нотариал идоралари ҳужжатлар

йиғмажилдларининг намунавий

НОМЕНКЛАТУРАСИ


1. Иш юритиш бўйича


1-1. Юқори турувчи ташкилотларнинг буйруқ ва кўрсатмалари.


1-2. Нотариал амалиётни умумлаштириш бўйича ҳужжатлар.


1-3. Нотариал идорани текшириш натижалари ҳақида маълумотнома ва далолатномалар.


1-4. Шахсий таркиб бўйича буйруқлар, меҳнат шартномалари ва бошқа ҳужжатлар.


1-5. Бошқа ташкилотлар билан ёзишмалар.


1-6. Нотариал архивга топширилган ҳужжатларнинг рўйхати ва топшириш далолатномалари


1-7. Халқаро шартномалар бўйича ёзишмалар.


1-8. Бошқа ҳужжатлар.


2. Нотариал ҳаракатларнинг турлари бўйича


2-1. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномалар ва уларни тасдиқлаш учун асос бўлган ҳужжатлар.


2-2. Гаров (ипотека) шартномалари ҳамда уларни тасдиқлаш учун асос бўлган ҳужжатлар.


2-3. Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномалар ва уларни тасдиқлаш учун асос бўлган ҳужжатлар.


2-4. Бошқа шартномалар.


2-5. Ишончномалар.


2-6. Нотариал тасдиқланган васиятномалар.


2-7. Мерос ишлари.


2-8. Ижро хатларини ёзиш ва унга тегишли бўлган ҳужжатлар.


2-9. Нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини ҳамда реестрлардан кўчирмалар беришга оид ҳужжатлар.


2-10. Бошқа нотариал ҳаракатлар.


3. Нотариал ҳаракатни амалга ошириш

билан боғлиқ ҳужжатлар бўйича


3-1. Тугалланмаган мерос ишлари бўйича ҳужжатлар.


3-2. Мерос мол-мулкини қўриқлаш чораларини кўриш бўйича аризалар.


3-3. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктириш ёки рад этиш ҳақидаги қарорлар.


3-4. Ҳужжатларни экспертизага жўнатиш ҳақидаги қарорлар.


3-5. Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 31 декабрь, 52-сон, 1004-модда