Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.2004 й. 209-сон "Давлат мулки айрим объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.05.2004 й.

N 209



ДАВЛАТ МУЛКИ АЙРИМ ОБЪЕКТЛАРИНИ

ИНВЕСТИЦИЯ МАЖБУРИЯТЛАРИ ЭВАЗИГА

БЕПУЛ БЕРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни ҳамда хусусийлаштирилган корхоналар давлат активларини аниқ мулкдорларга сотишни жадаллаштириш, шунингдек хусусийлаштирилган корхоналарни замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг 1-иловага мувофиқ давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига танлов асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва паст ликвидли объектларни инвесторларга инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул бериш бўйича ҳудудий комиссиялар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органлари билан биргаликда мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган ҳар бир корхона ва объект бўйича улар танлов савдоларига қўйилгунга қадар:

корхоналар ва объектлар бўйича аниқ шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда уларнинг ишлаб чиқариш бинолари ва эгаллаб турган ер майдонлари таркибини ўзгартиришнинг мақбул режасини ишлаб чиқсинлар;

зарурат бўлганда ушбу режаларда катта ишлаб чиқариш майдонларига ва ёрдамчи майдонларга, бир нечта бино ва иншоотларда жойлашган, шунингдек катта майдондаги ер участкаларига эга бўлган йирик корхоналар ва объектларни сотиладиган бир нечта мулкий комплекс ва ер участкаларига олдиндан бўлишни назарда тутсинлар;

корхоналар ва объектларни инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришнинг тендер шартларини келишиш учун Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссиясига юборсинлар.


3. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги:

паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг, паст ликвидли объектлар ва давлат активларининг инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул берилиши, шунингдек инвесторлар томонидан зиммасига олинган инвестиция мажбуриятлари бажарилиши устидан қатъий мониторинг ўрнатсинлар;

паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва паст ликвидли объектларни инвесторларга инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул бериш бўйича ҳудудий комиссиялар ҳамда Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан тендер савдолари ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан мунтазам назорат ўрнатсинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Телерадио компанияси паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини паст ликвидли активлар ва объектларни инвестиция мажбуриятлари эвазига ватанимиз инвесторларига ва хорижий инвесторларга бепул беришнинг боришини, шунингдек инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятларини бажаришнинг аниқ натижаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича тизимли ишларни ташкил этсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 18-сон, 206-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., 5-сон, 45-модда.

















































Время: 0.1546
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск