язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Ҳаво транспорти/ Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидалари/ Парвозлар хавфсизлиги назорати бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат нозирлиги бошлиғининг 26.03.2004 й. 49-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари" Ўзбекистон Республикаси Авиация Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.05.2004 й. 1349-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.05.2004 й.

N 1349




ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИ

НАЗОРАТИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ НОЗИРЛИГИ

БОШЛИҒИНИНГ

26.03.2004 й.

N 49

БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси

гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг

турлари" Ўзбекистон Республикаси Авиация

қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида


(2004 йил 17 майдан кучга киради)



Меъёрий ҳужжатларни халқаро авиация ташкилоти (IКАО) талабларига мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш мақсадида Дававианазорат томонидан "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиацион персоналини даражалаш ва шаҳодатномалар бериш" (ЎзРАК61) авиацион қоидалари ишлаб чиқилди, БУЮРАМАН:


1. "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари" Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидалари тасдиқлансин.


2. Иш бошқарувчи (Ш.Н. Шамсиева) томонидан девонхона (О.В. Демиденко) билан ҳамкорликда Адлия вазирлигида рўйхатга олингач, уч кун ичида авиацион қоидаларнинг кўпайтирилиши ҳамда барча авиакомпаниялар ва манфаатдор шахсларга тарқатилиши таъминлансин.


3. Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олингач ўн кун ичида амалга киритилсин.


4. Мазкур қоидалар кучга киргач, Дававианазорат бошлиғи томонидан тасдиқланган, 1999 йил 1 январда чиққан "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси персоналини даражалаш ва шаҳодатномалар бериш бўйича бўйича йўриқнома" ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур буйруқнинг бажарилиши устидан назорат Дававианазорат бошлиғининг муовини А.Э. Эрназаров зиммасига юклатилсин.



Дававианазорат бошлиғи                               Х.А. Тробов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 18-сон, 212-модда.