язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Январь, 2019 й./ Табиатдан фойдаланиш. Атроф-мухитни мухофаза килиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2018 й. 1047-сон "Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.2018 й.

N 1047




ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ЭҲТИЁЖЛАРИ

УЧУН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИНГ ОЛИБ ҚЎЙИЛИШИ

МУНОСАБАТИ  БИЛАН  ЖИСМОНИЙ  ВА ЮРИДИК

ШАХСЛАРГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРЛАРНИ ҚОПЛАШ

БЎЙИЧА МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН ЖАМҒАРМАЛАР

МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 декабрь