ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 15.12.2018 й. 39/20-сон "Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 28.12.2018 й. 3003-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.12.2018 й.

N 3003-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.12.2018 й.

N 39/20


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида

банклар томонидан нақд пул муомаласига доир

ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон "Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/14-сон қарори (рўйхат рақами 3003, 2018 йил 1 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 18-сон, 372-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                            М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида

банклар томонидан нақд пул муомаласига доир

ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 18-банднинг иккинчи хатбошисидаги "(инкассация хизматининг кечки ташрифидан сўнг кассага кирим қилинган нақд пуллар ўрнатилган лимитга киритилмайди)" деган сўзлар "(банк кассасига кирим қилиш учун топширилгандан сўнг кассага кирим қилинган нақд пуллар ўрнатилган лимитга киритилмайди)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 28-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 31 декабрь, 52-сон, 1007-модда







































Время: 0.1472
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск