ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /Молия вазирлигининг 158-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-85-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун енг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги 24.12.2018 й. Қарори (АВ томонидан 28.12.2018 й. 3107-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.12.2018 й.
N 3107
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 24.12.2018 й. N 158 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 24.12.2018 й. N 2018-85 |
ҚАРОРИ
Алкоголли маҳсулотлар учун енг кам
улгуржи-сотиш ва чакана нархларни
қайта кўриб чиқиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 27 декабрдаги 187, 2017-74-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2959, 2017 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 52-сон, 1275-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор 2019 йил 1 январдан кучга киради.
Молия вазири
|
Д. Кучкаров |
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
Б. Мусаев |
ИЛОВА
Алкоголли маҳсулотлар* учун энг кам
улгуржи-сотиш ва чакана нархлар
Сотилаётган товарнинг номи |
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи |
Энг кам чакана нарх |
Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
8 000 |
9 600 |
Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
29 000 |
34 600 |
Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
19 400 |
23 200 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 28 декабрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 31 декабрь, 52-сон, 1009-модда