Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банкротлик /

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.07.1999 й. 362-сон қарорга 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 26 июлдаги

362-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги

ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар

ишлари қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 1996 йил 11 декабрдаги ПФ-1658-сон ва "Корхоналар банкротлиги ва санацияси механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 23 июлдаги ПФ-2342-сон фармонларига мувофиқ ишлаб чиқилган.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита деб аталади) иқтисодий ночор корхоналар ишлари бўйича ваколатли орган ҳисобланади ва ўз фаолиятини кредиторларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш бўйича талабларини қондиришга, шу жумладан, бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий тўловларни таъминлашга қодир бўлмаган корхоналарнинг иқтисодий ночорлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларни амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий, иқтисодий ва бошқа шароитларни ташкил этиш мақсадида амалга оширади.

3. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амалга қилади.


4. Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг давлат бошқаруви органи ҳуқуқига эга бўлган мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади ҳамда ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради;

Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги ўринларда - Комиссия деб аталади) ишчи органи ҳисобланади;

устав фондида давлат улуши бўлган иқтисодий ночор корхоналар тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш чоғида давлат манфаатларини ифодалайди;

мулкчиликнинг барча шаклларидаги иқтисодий ночор корхоналарни банкротлик ёки суддан олдин санация ўтказиш тартиб-қоидаларида кредиторларнинг манфаатлари ва акциядорлар (пайчилар)нинг мулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди.

5. Қўмита юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.


6. Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

"Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллашдан келиб чиқадиган жараёнларни амалга ошириш мақсадида норматив ва услубий базани яратиш борасидаги ишларни ташкил этиш;

тўловга қодир бўлмаган, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш мақсадида устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг молиявий ҳолати мониторингини юритиш;

тўловга қодир бўлмаган, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналар, уларнинг қарз миқдорлари ҳамда йиғилиб қолган қарзларнинг турлари бўйича маълумотлар базасини яратиш;

суддан олдин санациядан ўтказиш ёки банкротлик белгиларига эга бўлган корхоналарни тугатиш тўғрисида Комиссияга таклифлар киритиш;

Комиссиянинг қарорларига мувофиқ корхоналарни суддан олдин санациялашни ташкил этиш;

устав жамғармаларида давлат мулки улуши бўлган корхоналарда хўжалик суди қарорларига мувофиқ банкротлик тартиботлари бажарилишини ташкил этиш;

кредиторларнинг банкрот корхонага нисбатан даъволари қондирилишига кўмаклашиш, банкротлик ҳамда суддан олдин санациядан ўтказиш тартиб-қоидаларини амалга оширишда акциядорлар (пайчилар)нинг мулкий ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

хўжалик юритувчи субъектларга банкротликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ёрдам кўрсатиш;

Комиссияга қишлоқ хўжалиги корхоналари банкротлигининг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш юзасидан таклифлар киритиш;

устав фондида давлат улуши бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва иқтисодий ночор корхоналарни таркибий қайта ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;

суд бошқарувчилари ўқитилишини ва аттестациядан ўтказилишини ҳамда суд бошқарувчиларининг ягона реестри юритилишини ташкил этиш;

устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни суддан олдин санациядан ўтказиш, суд санациясини ва ташқи бошқарув режаларини келишиш.

7. Қўмита ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:

ижро этувчи ҳокимият республика ва маҳаллий органлари билан биргаликда корхоналар банкротлигининг олдини олишга қаратилган давлат сиёсати ўтказилишини таъминлайди;

қарздор корхонага нисбатан қўлланиладиган тартиботларга кўра қарздор корхона эгаси иштирок этиши назарда тутилаётган ҳолларда давлат корхонаси ҳамда устав жамғармасида давлат улуши бўлган корхона эгасининг вакили сифатида иш кўради, банкрот тўғрисида иш қўзғатилган тақдирда эса, хўжалик судига суддан олдин санация ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги ёхуд мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида икки ҳафта муддатда хабар беради;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар, тижорат банклари билан биргаликда банкротлик белгиларига эга бўлган корхоналарнинг иқтисодий ва молиявий аҳволини таҳлил қилади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда санациялаш принциплари ва мезонларини шакллантириш, шунингдек санациялаш субъектларининг таклифлари самарадорлигини баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш ишларини олиб боради;

банкротлик масалалари бўйича Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, Комиссия қарорлари ҳамда норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Комиссияга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

давлат мулкини бошқаришга вакил қилинган органларнинг ёки давлат корхоналари раҳбар органларининг таклифлари асосида Комиссияга банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида хўжалик судига аризалар юбориш тўғрисида таклифлар киритади;

вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва муассасалар иштирокида тегишли дастурларни ишлаб чиқади ҳамда корхоналар банкротлиги ва санацияси, тўловга қодир бўлмаган корхоналарни бошқариш масалалари бўйича мутахассислар тайёрлаш тизимини ташкил этади;

корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қўлланилишига доир хорижий амалиётни ўрганади;

тўловга қодир бўлмаган қарздор хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритади;

вазирликлар, идоралар ва ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органлари иштирокида корхоналар банкротлигининг олдини олишга қаратилган ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини ташкил этади;

хўжалик судлари томонидан банкрот деб эътироф этилган ва белгиланган тартибда тугатилиши керак бўлган устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолашга доир тавсиялар тайёрлайди;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда корхоналарни суддан олдин санациялашга доир таклифларни ишлаб чиқади;

корхоналар таркибини ўзгартириш, уларни қайта ташкил этиш ва молиявий соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш учун зарур молиявий маблағлар жалб этилишини ташкил қилади;

устав фондида давлат улуши бўлган, банкротлик белгиларига эга бўлган корхоналарни ихтиёрий равишда тугатиш ҳақидаги қарорларни келишиб олади;

Комиссияга тўловга қодир бўлмаган корхоналарга нисбатан суддан олдин санациялаш чора-тадбирларини қўллаш, шунингдек фойдаланилмаётган қувватларни консервация қилиш тўғрисида таклифлар киритади;

хўжалик судининг сўровига кўра суд бошқарувчиси номзодини тақдим этади;

Корхоналарни санациялаш жамғармасини шакллантиришда белгиланган тартибда қатнашади ҳамда Жамғарма маблағларидан тўловга қодир бўлмаган корхоналарни санациялаш ёки банкрот деб эътироф этилган корхоналарни тугатиш учун фойдаланади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда тўловга қодир бўлмаган, банкротлик белгиларига эга бўлган давлат корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришда қатнашади;

устав фондида давлат улуши бўлган, банкротлик белгиларига эга бўлган корхоналарга нисбатан қайта ташкил этиш, шу жумладан, ихтиёрий равишда тугатиш тартиботлари қўлланилиши билан боғлиқ масалалар бўйича манфаатдор шахсларнинг мурожаатлари ва таклифларини кўриб чиқади;

тўловга қодир бўлмаган, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва жамоа хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқишда қатнашади;

Комиссияга ижтимоий инфратузилма объектларини белгиланган тартибда маҳаллий бошқарув органлари балансига бериш ва умумий фойдаланиладиган ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини уларнинг функционал вазифасига кўра тегишли хўжалик бирлашмалари корхоналари балансига бериш тўғрисидаги таклифларни киритади;

Комиссияга таркибий қайта ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиб-қоидаси қўлланилган корхоналарнинг қурилиши тугалланмаган объектлари ва асосий фондларини консервация қилиш тўғрисида таклифлар киритади.

8. Қўмита ўз фаолияти жараёнида:

Қўмитанинг Қарақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармаларига раҳбарлик қилади;

кредиторлар талабларининг қондирилишига ва хўжалик юритувчи субъектлар билан қарздор корхоналарнинг дебиторлик қарзларини тўлаш (ундириш) масалалари ҳал этилишига кўмаклашади;

тўловга қодир бўлмаган корхоналарни қайта ташкил этиш, санациялаш ва банкрот корхоналарни тугатиш учун Корхоналарни санациялаш жамғармаси маблағларини тасарруф этади;

санациялашга ажратилган молиявий ресурсларнинг корхона томонидан фойдаланилишини назорат қилади;

тугатиш жараёнида кредиторлар, акциядорлар (пайчилар), бошқа манфаатдор Томонларнинг, шу жумладан, банкрот корхона меҳнат жамоаси аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлайди.


9. Қўмита қуйидаги ҳуқуқларга эга:

банкротлик белгиларига эга бўлган корхоналарни қайта ташкил этиш дастурларини тузишда иштирок этиш;

устав фондида давлат улуши бўлган ва хўжалик суди томонидан банкрот деб эътироф этилган корхоналарни тугатиш жараёнида қатнашиш;

ўз ваколати доирасида бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва норматив ҳужжатлар чиқариш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ органларидан, иқтисодиёт ва статистика органларидан корхоналарнинг иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотларни олиш;

экспертизалар ўтказиш учун белгиланган тартибда мутахассисларни жалб этиш;

корхоналар томонидан судгача санациядан ўтказиш чора-тадбирларининг амалга оширилишини ва ушбу мақсадлар учун йўналтирилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш;

ўз фаолиятини корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва қўлланилиши билан боғлиқ бўлган соҳаларда амалга оширувчи хорижий мамлакатлар органлари билан битимлар тузишда қатнашиш;

хўжалик юритувчи субъектлар (кичик ва ўрта корхоналар, микрофирмалардан ташқари) рахбарларига ёки бошқа жавобгар шахсга корхонанинг молия-хўжалик фаолияти ҳақидаги ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмагани ва умуман тақдим этмагани учун жарима солиш;

санацияланадиган корхоналарни траст бошқарув юзасидан битимлар тузиш;

устав фондида давлат улуши ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган, шунингдек ўз фаолиятини амалда тўхтатган қарздор корхона раҳбари бедарак бўлган ва унинг турар жойини аниқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, корхоналар банкротлиги тўғрисида иш қўзғаш ҳақидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиш;

мулкида давлат улуши бўлган, шунингдек ўз фаолиятини амалда тўхтатган қарздор корхона раҳбари бедарак бўлган ва унинг турган жойини аниқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, қарздор корхонани банкрот деб эътироф этиш тўғрисида хўжалик судига ариза бериш;

хўжалик судида банкротлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ташқи бошқарувни жорий этиш, ташқи бошқарув муддатини узайтириш ёки қисқартириш, шунингдек ташқи бошқарувчини ўз ваколатларини бажаришдан озод қилиш ҳақида илтимос қилиш;

мулкида давлат улуши бўлган қарздор корхонанинг ишламаётган объектларини консервация қилиш тўғрисида хўжалик судига белгиланган тартибда тақдимнома юбориш;

давлат томонидан қўллаб-қувватланган суддан олдин санациядан ўтказишнинг бориши, шунингдек устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг банкротлиги тартиб-қоидаларининг бориши устидан назорат қилиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ суд бошқарувчиларининг фаолиятини назорат қилиш, суд бошқарувчиси фаолиятида қонун ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилиши аниқланган тақдирда, уни вазифаларини бажаришдан озод этиш тўғрисида хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиш.

10. Қўмита ўзига юкланган функцияларни ва ўзига берилган ваколатларни бевосита ёки ўз ҳудудий бошқармалари орқали амалга оширади.


11. Қўмитага Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси раиси тақдимномасига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган раис бошчилик қилади.

Қўмита раиси лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари ҳисобланади.

12. Қўмита раиси:

Қўмита ишига раҳбарликни амалга оширади;

Қўмитага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Қўмита ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, Қўмита раиси ўринбосарлари этиб тайинлашга номзодлар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритади, Қўмита раиси ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ва Қўмита таркибий бўлинмалари раҳбарларининг жавобгарлиги даражасини белгилайди;

ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Қўмитанинг штат жадвалини, Қўмита бўлинмалари тўғрисидаги Низомни, шунингдек тегишли даврга ажратилган маблағлар доирасида бошқарув аппаратига сарфланадиган харажатлар сметасини тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт визири билан келишган ҳолда Қўмита ҳудудий органлари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.


13. Қўмита раиси Қўмита номидан ишончномасиз иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг мол-мулки ва маблағларини тасарруф этади, шартномалар, шу жумладан, меҳнат шартномалари тузади, ишончномалар беради.


14. Қўмитанинг Марказий аппаратига, унинг ҳудудий органлари аппаратига сарфланадиган харажатларни маблағ билан таъминлаш республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар, шунингдек Корхоналарни санациялаш жамғармаси маблағларининг бир қисми ҳисобига амалга оширилади.

Қўмитага йилига Корхоналарни санациялаш жамғармаси маблағларининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдоридан Қўмита тизимининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва ходимлари меҳнатини рағбатлантириш учун фойдаланиш ҳуқуқи берилган.

15. Қўмита ходимларига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари жорий этилади.

16. Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари банк муассасаларида ҳисоб-китоб, шу жумладан, валюта счётларига эга бўладилар.


17. Қўмита Тошкент шаҳар, Ўзбекистон шоҳ кўчасидаги 53-уйда жойлашган.



















































Время: 0.1611
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск