Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Саноат мақсадидаги портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.05.2004 й. 213-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 6 майдаги

213-сон қарорига

2-ИЛОВА



Cаноат мақсадидаги портловчи материалларни

Ўзбекистон Республикасига олиб кириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасига олиб киришда назорат қилинадиган саноат мақсадидаги портловчи материаллар рўйхатига киритилган портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини (кейинги ўринларда матнда "портловчи материаллар" деб юритилади) Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартибини белгилаб беради.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш портловчи материалларни яратиш, ишлаб чиқариш, транспортда ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолиятни белгиланган тартибда амалга оширувчи юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.


2. Портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилиши ва қўлланилишига "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан рухсат берилган портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришга рухсат берилади.

4. Ўзбекистон Республикасига портловчи материаллар жисмоний шахслар томонидан олиб кирилиши, шу жумладан кузатиб борилмайдиган багажда олиб кирилиши тақиқланади.


5. Олиб кирилаётган портловчи материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш жўнатувчининг таъминлаши (тамғаси) ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қуролланган бўлинмалари соқчилиги остида алоҳида тўланадиган ҳақ эвазига махсус жиҳозланган автотранспорт воситалари ва темир йўл вагонларида амалга оширилади.


6. Портловчи материалларни ташиётган транспорт воситалари (олиб киришга рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтказиш манзиллари орқали устувор тартибда ўтказиб юборилади.


7. Портловчи материаллар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилганда, уларнинг божхона расмийлаштируви ва назорати Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳақидаги қонунларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


8. Портловчи материалларнинг божхона текшируви фақат махсус жиҳозланган жойларда (портловчи материаллар сақланадиган омборларда) амалга оширилади.


9. Зарур ҳолларда божхона органларининг тақдимномаси бўйича Ички ишлар вазирлиги олиб кирилаётган товарлар пробалари ва намуналарини портловчи материалларга тегишлилик юзасидан идентификация қилади.


10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материаллар транзити Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



II. ПОРТЛОВЧИ МАТЕРИАЛЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИГА ОЛИБ КИРИШ ТАРТИБИ


11. Портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришга рухсатнома олиш учун ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

портловчи материаллар қўлланилиши мақсадлари ва улар қўлланиладиган объектлар, миқдори, маркаси ва номи, олиб киришнинг аниқ муддатлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш манзили, фойдаланиладиган транспорт тури, юк жўнатиладиган ва тушириладиган манзиллар тўғрисидаги маълумотлар, юкни ташиш учун тақдим этаётган ташкилотнинг номи, юкни олувчи ташкилотнинг номи, ташиш йўналиши ва портловчи материаллар сақланадиган жой (портловчи материаллар омбори) кўрсатилган ҳолда портловчи материалларни олиб киришга рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган портловчи материалларни етказиб беришга контракт (шартнома), олиб кириш бир неча туркумларда амалга оширилган тақдирда - ташиш жадвали;

ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган тартибда берилган олиб кирилаётган портловчи материалларга мувофиқлик сертификати;

маҳсулотни тайёрловчига халқаро стандартларга (ISO-9001, 9002) мувофиқ берилган маҳсулот сифати сертификати;

портловчи материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташишга ички ишлар органларининг рухсатномасини расмийлаштириш учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар;

ариза кўриб чиқилганлиги учун ариза берувчи томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

авария карточкаси.



III. РУХСАТНОМАЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


12. Портловчи материалларни бир неча туркум қилиб олиб киришда ариза берувчи юкнинг бутун туркумига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсатнома олиш тўғрисида битта ариза бериши мумкин.

Портловчи материалларни бир неча туркум қилиб олиб киришга рухсатнома юкнинг ҳар бир туркумига алоҳида расмийлаштирилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги портловчи материалларни олиб киришга рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза олингандан кейин зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига - маҳсулотларни олиб киришнинг мақсадга мувофиқлиги ва Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидаларига, шу жумладан маркалаш қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясига - портловчи материалларни олиб кириш мумкинлиги ва ташишнинг мақбул йўналиши тўғрисида сўровнома юборади.

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ва Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг асосли хулосалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ўн кун муддатда тақдим этилади.

14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олинган хулосалар асосида ўн беш кун муддатда портловчи материалларни олиб киришга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, тегишли рухсатнома беради ёки рухсатнома беришга асослари кўрсатилган рад жавобини йўллайди.


15. Портловчи материалларни олиб киришга рухсатномада қуйидагилар кўрсатилади:

ташувчи ташкилотнинг ва олувчи ташкилотнинг номи;

Ўзбекистон Республикасининг ТИФ ТН, БМТ номенклатураси бўйича юкнинг хусусияти тўғрисидаги маълумотлар, модданинг класификация шифри;

портловчи материалларнинг миқдори, маркаси ва номи;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш манзиллари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш йўналиши;

фойдаланиладиган транспорт тури (автомобиль транспортида ташишда - махсус автотранспортнинг маркаси ва давлат рақамлари);

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракат қилишда юкни кузатиб бориш ва уни қўриқлаш тўғрисидаги умумий маълумотлар ва ташишнинг бошқа шартлари;

контрактлар амалга оширилишининг бориши тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш тартиби ва муддатлари.


16. Портловчи материалларни олиб киришга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишнинг умумий муддати рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза ва мазкур Низомда белгиланган бошқа ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмаслиги керак.


17. Портловчи материалларни олиб киришга рухсатнома берилганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат чегараси орқали режалаштирилаётган ўтишдан камида 5 сутка олдин Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, портловчи моддаларни темир йўл транспортида ташишда эса - шунингдек Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини хабардор қилади.

18. Портловчи материалларни олиб киришга рухсатноманинг амал қилиш муддати 30 кундан ортиқ бўлмайди.


19. Рухсатнома бериш қуйидаги ҳолларда:

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ва Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг асосланган хулосалари бўйича;

тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ эмаслиги, уларнинг белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги ёхуд улардаги тақдим этилган маълумотларнинг ишончсизлиги;

ариза кўриб чиқилганлиги учун ариза берувчи томонидан йиғим тўланмаганлиги;

табиий ёки техноген хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазиятлар ёки жамоат тартиби ва хавфсизлиги қўриқланиши таъминланиши манфаатларига хавф солувчи бошқа ҳолатлар пайдо бўлиши ёки пайдо бўлиш хавфи ҳолларида чиқарилади.

Рухсатнома бериш рад этилиши бундай қарор қабул қилингандан кейин икки кун муддатда рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда юборилади.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

20. Берилган рухсатнома қуйидаги ҳолларда:

рухсатнома эгаси портловчи материалларни ташишни рад этган;

рухсатнома унинг берилиши тўғрисида қарор қабул қилиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган тўлиқ бўлмаган ёки ишончли бўлмаган маълумотлар асосида берилган;

рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш вақтида ундан хабардор бўлиш уни бериш рад этилишига олиб келадиган ҳолатлар аниқланган;

табиий ёки техноген хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазиятлар ёки жамоат тартиби ва хавфсизлиги қўриқланиши таъминланиши манфаатларига хавф солувчи бошқа ҳолатлар пайдо бўлиши ёки пайдо бўлиш хавфи;

портловчи материалларни транспортда ташишнинг белгиланган тартиби бузилиши ҳолларида бекор қилиниши мумкин.

Рухсатномани бекор қилиш тўғрисидаги қарорда бекор қилишнинг асослари кўрсатилиши керак.

Бекор қилиш тўғрисидаги қарор зудлик билан рухсатнома эгасига, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларига, портловчи моддалар темир йўл транспортида ташилганда эса - шунингдек Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясига юборилади.


IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


21. Берилган рухсатномалардан фойдаланиш ҳисобга олинишини юритиш учун ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига рухсатнома бериш чоғида белгиланадиган шакл ва муддатлар бўйича контрактлар амалга оширилишининг бориши тўғрисида ахборот тақдим этадилар.


22. Портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришга рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Ариза берувчи рухсатнома олишни ёки портловчи материалларни ташишни рад этган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


23. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 19-сон, 219-модда.

















































Время: 0.2224
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск