Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари /

Ўзбекистон Республикасининг 24.12.2018 й. ЎРҚ-508-сон "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 11.12.2018 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 13.12.2018 й. мақулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАНИНГ

ҚОНУНИ

24.12.2018 й.

N ЎРҚ-508



СОЛИҚ ВА БЮДЖЕТ СИЁСАТИНИНГ 2019 ЙИЛГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ҚАБУЛ

ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 11 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги 938-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 112-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда; 2007 йил, N 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334-модда, N 12, 472-модда; 2012 йил, N 1, 4-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 12, 341-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 12, 383, 384-моддалар; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 10, 676-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 32-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига, шунингдек иш ҳақининг натурал қисмига:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун - қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади.

Давлат ижтимоий суғуртасига тааллуқли бўлмаган шахсларга пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ўхшаш пул таъминотининг барча турлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшилади.

Ўқиш даврида тўланган стипендия пенсия сўраб мурожаат этувчининг хоҳишига кўра иш ҳақига тенглаштирилади.

Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимларнинг (якка тартибдаги тадбиркор ва у томонидан ёлланган ходимнинг, деҳқон хўжалиги ва оилавий тадбиркорлик субъекти аъзосининг) пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақининг миқдори:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун - тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади";


2) 36-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чет элда ёлланиб ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи қуйидагича аниқланади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун - тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади";


3) 37-модда биринчи қисмининг:

"а" банди:

биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"а) 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун - ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, агар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса";

иккинчи ва учинчи хатбошилари тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

"г" банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) якка тартибдаги меҳнат ва оилавий тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан шахсий ёрдамчи хўжаликдаги ва юридик шахс ташкил этилмаган ҳолдаги деҳқон хўжалигидаги фаолият:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун - ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда";


4) 40-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чет элда ишланган даврлар қуйидаги шартларга кўра меҳнат стажига қўшилади, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун - ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда".

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 7, 431, 433-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 3-модда:

қуйидаги мазмундаги йигирма бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"фискал таваккалчиликлар - бюджет жараёни иштирокчилари учун бюджет тизими бюджетлари маблағларини шакллантириш ва сарфлашда молиявий ресурслардаги йўқотишларни баҳолаш";

йигирма бешинчи - қирқинчи хатбошилари тегишинча йигирма олтинчи - қирқ биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 22-модда:

иккинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"дастурий тасниф";

тўртинчи - олтинчи хатбошилари тегишинча бешинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Харажатларнинг дастурий таснифи давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларини бажариш учун маблағлар йўналишини акс эттирувчи харажатларни гуруҳлашдан иборатдир";

бешинчи - еттинчи қисмлари тегишинча олтинчи - саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


3) 36-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маблағлари солиқлар, мажбурий тўловлар ва жарималар, шунингдек бюджет субсидияларидан шакллантириладиган давлат мақсадли жамғармалари давлат функцияларини амалга ошириш учун ташкил этилади.

Давлат мақсадли жамғармалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ташкил этилади.

Давлат мақсадли жамғармалари юридик шахс шаклида ёки юридик шахс ташкил этмасдан тузилиши мумкин";


4) 37-42-моддалар чиқариб ташлансин;


5) 46-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритиладиган давлат мақсадли жамғармаларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади";


6) 51-модданинг:


4-банди чиқариб ташлансин;


5-банди 4-банд деб ҳисоблансин;


4-банди "абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов" деган сўзлардан кейин "маҳсулот тақсимотига оид битимлар бўйича фойда келтирадиган махсулотдаги давлат улуши" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


7) 52-модда:

биринчи қисми 2-бандининг:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи - олтинчи хатбошилари тегишинча иккинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғи учун акциз солиғи" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган пиво учун акциз солиғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 10-боб чиқариб ташлансин;


9) 70-модда биринчи қисми 5-бандининг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти девонини" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси

...
Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск