ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2018 й. 1054-сон "Наманган" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2018 й.

N 1054




"НАМАНГАН" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ

ЗОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Наманган" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 20 августдаги ПФ-5517-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Наманган" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 20 августдаги ПФ-5517-сон Фармонига мувофиқ "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Бошқарув ходимлари сони 5 нафардан иборат бўлган "Наманган" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) ташкил этилсин.


3. Қуйидагилар:

"Наманган" эркин иқтисодий зонаси таркибига кирувчи ҳудудлар 1-иловага;

"Наманган" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг тузилмаси 2-иловага;

"Наманган" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг устави 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан:

Дирекцияга, келгуси йилларда ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш шарти билан, 2019-2020 йиллар даврида сақлаш харажатлари учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича зарур маблағлар ажратилишини;

Дирекциянинг Устав фондини шакллантиришга 1,0 млрд. сўм миқдорида маблағлар ажратилишини таъминласин.


5. Наманган вилояти ҳокимлиги:

Дирекциянинг Наманган вилояти, Чуст шаҳри, Чарағон кўчаси, 1-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилишини ва кейинчалик Дирекция учун замонавий маъмурий бино қурилишини;

Дирекцияни малакали мутахассислар билан таъминлашни, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг мазкур йўналишдаги илғор тажрибалари асосида мутахассисларнинг малакасини мунтазам равишда ошириб боришни ҳамда Дирекцияга зарур инвентарлар, ташкилий техника ҳамда самарали фаолият олиб бориш учун талаб этиладиган воситаларни харид қилиш ва сақлаш учун маблағлар ажратилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 27 декабрдаги

1054-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Наманган" эркин иқтисодий зонаси таркибига кирувчи

ҲУДУДЛАР


1-ер участкаси:

1-бошланғич нуқта Тошкент-Наманган автомобиль йўлининг Чуст канали кесишган жойдан шарқий томонга 710 метр масофада дала йўлигача, шимол томонга олиб борадиган дала йўли бўйлаб 300 метр масофада жойлашган.

1-нуқтадан чегара шимоли-ғарбий йўналишда дала йўли билан 1200 метр масофада бетон ариқгача, бетон ариқдан шу йўналиш бўйича 440 метр, сўнгра шимолий йўналиш бўйича 315 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара қуруқ ер билан жануби-ғарбий йўналишда 90 метр масофада дала йўлигача, сўнгра шу йўналиш бўйича қуруқ ер билан 1110 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара қуруқ сой билан жануби-шарқий 550 метр, сўнгра жанубий-шарқий йўналишга бурилиш ҳосил қилиб, 240 метр масофадан сўнг жануби-ғарбий йўналишда 300 метр дала йўлигача, шу йўналиш бўйича дала йўли бўйлаб 200 метр, сўнгра ғарбий йўналиш дала йўли бўйлаб 70 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара "Навоий" массиви чегараси бўйлаб қуруқ ер билан жануби-шарқий йўналишда 150 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.

5-нуқтадан чегара қуруқ ер билан жанубий йўналишда "Навоий" массиви чегараси бўйлаб бурилишлар ҳосил қилиб, 1250 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.

6-нуқтадан чегара қуруқ ерлар билан шимоли-шарқий йўналишда 450 метр, сўнгра шу йўналиш бўйича боғзор ерлар билан 850 метр масофада 1-нуқта қўшилгунга қадар давом этади.


2-ер участкаси:

1-бошланғич нуқта Тошкент-Наманган автомобиль йўлининг жанубий томонида Чуст канали кесишган жойидан бошланган дала йўли билан 400 метр масофада жанубий-шарқий йўналишда дала йўли бўйлаб, ушбу дала йўли бўйлаб жануб томонга 80 метр масофада жойлашган.

1-нуқтадан чегара дала йўли бўйлаб жанубий йўналишда 1 520 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара қуруқ ер билан ғарбий йўналишда 130 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара Поп тумани билан чегарадош ариқ бўйлаб шимолий-ғарб йўналишида бурилишлар ҳосил қилиб, 1420 метр масофада 4-нуқтага туташади.

4-нуқтадан чегара шарқий томонга 90 метр масофада дала йўли билан, сўнгра шимоли-шарқ томонга ариқ билан 420 метр масофада 1-нуқтага қўшилгунга қадар давом этади.


3-ер участкаси:

1-бошланғич нуқта Тошкент-Наманган автомобиль йўлининг Чуст-Чортоқ автомобиль йўли кесишган жойининг шимолий қирғоғида жойлашган.

1-нуқтадан чегара Чуст-Чортоқ автомобиль йўли бўйлаб, шимоли-шарқий йўналиш бўйича 340 метр масофада дала йўли кесишган ергача, кейинчалик дала йўли билан жанубий йўналишда 750 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара шимол йўналиш бўйича Тўрақўрғон тумани билан чегарадош ариқ бўйлаб, 400 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара дала йўли билан шимоли-ғарбий йўналиши бўйича 180 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара Чуст-Чортоқ йўли бўйлаб, жануби-ғарбий йўналиш бўйича 610 метр масофада 5-нуқтагача дала йўли билан туташган жойгача давом этади.

5-нуқтадан чегара дала йўли бўйлаб шимоли-ғарбий йўналишда бурилишлар ҳосил қилиб, 210 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.

6-нуқтадан чегара қуруқ ер билан шимоли-шарқий йўналиш бўйича 250 метр масофада 7-нуқтагача давом этади.

7-нуқтадан чегара шимолий йўналиш бўйича қуруқ ер билан 550 метр, сўнгра шу йўналиш бўйича бурилишлар ҳосил қилиб номсиз ариқ бўйлаб 380 метр масофада 8-нуқта бетон ариқгача давом этади.

8-нуқтадан чегара шимолий-ғарбий йўналишда бетон ариқ бўйлаб бурилишлар ҳосил қилиб 450 метр масофада 9-нуқтагача давом этади.

9-нуқтадан чегара ғарбий йўналишда қуруқ ер билан 200 метр масофада 10-нуқтагача давом этади.

10-нуқтадан чегара жанубий йўналишда қуруқ ер билан 450 метр масофада, сўнгра чегара қуруқ ер билан жанубий-шарқий йўналиш бўйича 180 метр, шу йўналиш бўйича боғзор ери билан 70 метр масофада дала йўли билан туташади, дала йўли бўйлаб жанубий-шарқий йўналишда 100 метр масофада 11-нуқтагача давом этади.

11-нуқтадан чегара жанубий йўналишда қуруқ ер билан 650 метр масофада 12-нуқтагача давом этади.

12-нуқтадан чегара ғарбий йўналиш бўйича қуруқ сой билан 350 метр, сўнгра шу йўналиш бўйича ариқ билан бурилишлар ҳосил қилиб 300 метр масофада 13-нуқта дала йўлигача давом этади.

13-нуқтадан чегара жанубий йўналиш бўйича дала йўли билан 60 метр масофада, кейинчалик ушбу дала йўли билан бурилишлар ҳосил қилиб жануби-шарқий йўналиш бўйича 880 метр масофада 14-нуқтагача давом этади.

14-нуқтадан чегара Чуст-Наманган автомобиль йўли билан 240 метр масофада 1-нуқтага қўшилгунга қадар давом этади.


4-ер участкаси:

Бошланғич нуқта "Жанубий айланма йўли"нинг Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани "Исоқхон Тўра Ибрат" массивидаги қисмидан ўтувчи Катта Наманган каналидан 70 метр масофада шарқ томонга, 1-нуқтагача давом этади.

1-нуқтадан бошланган чегара "Омад 21" фермер хўжалиги экин ер майдонлари билан 800 метр масофада, "Тешиктош Замин" фермер хўжалиги экин ер майдонлари билан 348 метр масофада шимолдан жануб томонга 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан жанубий-шарқ томонга 449 метр, 180 метр "Тешиктош Замин" фермер хўжалиги билан, 100 метр "Омад 21" фермер хўжалиги билан, 169 метр "Мустақил" фермер хўжалиги ер майдонлари билан собиқ дала шийпонининг шарқ томонидаги ички дала йўли кесишмасидаги 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан дала ички йўли орқали 880 метр, "Носир Толиб" фермер хўжалигини экин ерлари билан "Поросмон" аҳоли яшаш пуктидан чиқаётган ички дала йўли билан 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан шарқ томонга бурилиб, "Омад 21" фермер хўжалиги ерлари билан 570 метр дала орқали дала йўлнинг кесишмасида 5-нуқтагача давом этади.

5-нуқтадан ички дала йўли орқали, 1065 метрда туман ҳокимлиги заҳира ер майдонлари бўйлаб 6-нуқтагача давом этади.

6-нуқтадан захира ер майдонларидан 90 градус бурчак остида ғарбга бурилиб, "Қаюмжон ота Рахимов" фермер хўжалиги ерлари билан 690 метрда ички суғориш ариғи бўйлаб ўтиб, "Даштобод Барака Замин" фермер хўжалигининг ерлари билан 120 метрда 7-нуқтагача давом этади.

7-нуқтадан шимолга бурилиб, 790 метр масофада Наманган шахар "Наманган парранда" МЧЖ ер майдонлари билан "Жанубий айланма йўл" бўйлаб 8-нуқтагача давом этади.

8-нуқтадан чегара ғарб томонга бурилиб, 400 метр Наманган шаҳар "Наманган парранда" МЧЖ ер майдонлари билан, 180 метр Тўрақўрғон туманидаги "Қаюмжон ота Рахимов" фермер хўжалигини ер майдонлари билан ҳамда 306 метр "Омад 21" фермер хўжалигини экин ерлари билан масофада 1-нуқтага қадар давом этади.


5-ер участкаси:

1-бошланғич нуқта "Жанубий айланма йўл"нинг шимолий томонидаги ички йўл билан "Жанубий айланма йўл" кесишмасида жойлашган. Шу нуқтадан "Жанубий айланма йўл" бўйлаб 885 метр "Гулистон Яшнаган Замин" фермер хўжалигининг ерларидан ўтиб 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара "Катта Наманган канали" бўйлаб 380 метр "Гулистон Яшнаган Замин" фермер хўжалигининг ерларидан ўтиб, "Тўрақўрғон Агро Пилла" МЧЖ ҳисобида бўлган тутзордан 60 метр ўтиб, "Исоқхон Тўра Ибрат" массивининг чегараси билан 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан бошланган чегара 610 метр масофада "Тўрақўрғон Агро Пилла" МЧЖ ҳисобида бўлган тутзордан ўтиб, 510 метр "Гулистон Яшнаган Замин" фермер хўжалигининг ерларидан 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара жанубий ғарб томонга бурилиб, 130 метр "Гулистон Яшнаган Замин" фермер хўжалигининг экин ерларидан 5-нуқтагача давом этади.

5-нуқтадан чегара "Исоқхон Тўра Ибрат" массиви чегараси бўйлаб шимолий ғарбга бурилиб, 190 метр масофада закан тармоғи бўйидаги ички дала йўлидаги "Гулистон Яшнаган Замин" фермер хўжалигининг ерларидан 6-нуқтагача давом этади.

6-нуқтадан ер участкасининг чегараси шу нуқтадан жануб томонга бурилиб, ички закан бўйидаги ички дала йўли орқали 1010 метр масофада "Гулистон Яшнаган Замин" фермер хўжалигининг экин ерларидан 7-нуқтагача давом этади.

7-нуқтадан шу нуқтада ажратилаётган ер участкасининг чегараси жануби-ғарбий томонга бурилиб, маҳаллий аҳолининг дала томорқа ер майдонларининг жанубий (пастки) томонидаги чегараси орқали 170 метр масофада "Гулистон Яшнаган Замин" фермер хўжалигининг ерларидан ўтиб, ички суғориш ариғи жойлашган 8-нуқтагача давом этади.

8-нуқтадан чегара шу нуқтадан шимолга бурилиб, юқоридаги ички суғориш ариғи орқали 70 метр масофада "Гулистон Яшнаган Замин" фермер хўжалигининг ерлари ҳамда ички закан тармоғи бўйидаги ички дала йўлида жойлашган 9-нуқтагача давом этади.

9-нуқтадан ажратилаётган ер участкасининг чегараси жануб томонга бурилиб, юқоридаги ички закан тармоғи бўйидаги ички дала йўли орқали "Гулистон Яшнаган Замин" фермер хўжалигининг экин ерларидан 270 метр масофада 1-нуқтага қўшилгунга қадар давом этади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 27 декабрдаги

1054-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Наманган" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси"

давлат унитар корхонасининг

ТУЗИЛМАСИ









Директор













































































Эркин иқтисодий зона инфратузилмасини ривожлантириш бўйича мутахассис

Хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш бўйича мутахассис


Бухгалтер


Юрисконсульт











         

Бошқарув ходимларининг умумий сони - 5 нафар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 декабрь

























Время: 0.0106
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск