язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисидаги умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2018 й. 1058-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ""Гаров реестри тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2014 йил 12 июндаги 155-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2018 й.

N 1058




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ""ГАРОВ

РЕЕСТРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА"

2014 ЙИЛ 12 ИЮНДАГИ 155-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кредиторларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 23 ноябрдаги ПҚ-4026-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг ""Гаров реестри тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2014 йил 12 июндаги 155-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 61-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 29 декабрдаги

1058-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг ""Гаров реестри тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш

чора-тадбирлари ҳақида" 2014 йил 12 июндаги 155-сон

қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банддаги "штатдаги ходимларнинг чекланган сони 6 нафардан иборат бўлган (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларсиз)" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. 5-бандда:

иккинчи хатбошидаги "йигирма фоизи" сўзлари "ўн фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "ўн фоизи" сўзлари "беш фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 декабрь