ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Угом-Чотқол давлат биосфера резервати тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.12.2018 й. 1062-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 декабрдаги

1062-сон қарорига

1-ИЛОВА



Угом-Чотқол давлат биосфера резервати тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Угом-Чотқол давлат биосфера резервати (кейинги ўринларда биосфера резервати деб аталади) табиатдан барқарор фойдаланиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, маданий ва табиий бойликларни муҳофаза қилиш мақсадида Тошкент вилоятининг тоғли ва тоғолди ҳудудларининг биологик хилма-хиллиги сақланишини таъминлашга мўлжалланган ер ва сув экология тизимларини ўз ичига олувчи қўриқланадиган табиий худуд ҳисобланади.


2. Биосфера резерватининг расмий номи:

давлат тилида - Угом-Чотқол давлат биосфера резервати;

рус тилида - Угам-Чаткальский государственный биосферный резерват;

инглиз тилида - Ugam-Сhatkal State Biosphere Reserve.


3. Биосфера резерватининг ҳудуди доимий фойдаланиш учун биосфера резерватига ажратилган биосфера резервати ер участкалари чегараларида жойлашган.


4. Биосфера резерватининг "Бошқизилсой" қўриқхона худуди ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон табиий мероси мақомига эга бўлган ва Бутунжаҳон биосфера резерватлари тармоғига киритилган қўриқхона зонаси ҳисобланади.


5. Биосферер резервати худуди транспорт инфракструктураси қурилиши, турар жойлар ҳамда ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини жойлаштириш режалари ва дастурларини, ер тузиш ва туманни режалаштириш схемаларини, шунингдек, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш режаларини ишлаб чиқишда ҳисобга олинади.


6. Биосфера резервати худудида зоналаштиришга мувофиқ табиий объектлар ва комплекслардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг турли хил режими белгиланади.

Қўриқхона зонасига қўшни бўлган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарага олувчиларнинг сувдан фойдаланишини ташкил этиш учун биосфера ҳудуди ер участкаларида суғориш хоналари мавжуд бўлишини таъминлаш учун белгиланган тартибда сервитутлар белгиланади.


7. Биосфера резервати ўз фаолиятини табиатдан фойдаланувчилар, ердан фойдаланувчилар ва ер эгалари билан муносабатларни тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги қонунларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади ва ўз ҳудудида жойлашган бошқа ердан фойдаланувчилар ва ижарага олувчилар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


8. Биосфера резервати атроф табиий муҳитнинг глобал мониторингида иштирок этади.



2-БОБ. БИОСФЕРА РЕЗЕРВАТИНИНГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


9. Биосфера резервати тоғ ва тоғолди ўрмонлари ва ландшафтларини, тоғолди ва тоғ экотизимларининг ўсимлик ва ҳаёвонот дунёси вакилларини, шу жумладан, тоғолди ва тоғ тизимларининг нодир ва йўқолиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси вакилларини, бошқа табиий обектларни ва биосфера резервати ҳудуди учун характерли бўлган мажмуаларни сақлаб қолиш ва тиклаш, экологик муҳитни яхшилаш, табиий ресурслардан барқарор фойдаланишни таъминлаш ва аҳолининг ижтимоий фаровонлиги, маданий ва табиий мерос объектларини сақлаш, табиий жараёнларни ўрганиш, туризм, таълим, ўқитиш, маърифат ва тарбиянинг ҳар хил турларини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган.


10. Қуйидагилар биосфера резерватининг вазифалари ҳисобланади:

минтақанинг табиий ва маданий меросини сақлаш;

биологик хилма-хилликни сақлаш ва тиклаш;

ландшафтларни муҳофаза қилиш ва тиклаш;

табиий ресурслардан экологик йўналтирилган барқарор фойдаланиш механизмларини яратиш;

фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш;

атроф табиий муҳит мониторингини олиб бориш, биосфера резервати ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш;

биосфера резерватини бошқаришнинг турли соҳаларига маҳаллий аҳолини, нодавлат нотижорат ташкилотларни жалб этиш;

экологик маърифат ва таълим олиб бориш;

аҳолининг хабардорлиги ва экологик онги даражасини ошириш;

туризмнинг ҳар хил турларини ташкил этиш ва ривожлантириш.



3-БОБ. БИОСФЕРА РЕЗЕРВАТИНИНГ

ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ


11. Давлат биосфера резервати "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ юритувидаги юридик шахс мақоми билан унитар корхона шаклида ташкил этилади.


12. Қуйидагилар кўрсатиб ўтилган вазифаларга мувофиқ биосфера резерватининг асосий функциялари ҳисобланади:

тоғ ва тоғолди ўрмонларининг биологик хилма-хиллигини, шу жумладан, ўсимлик ва ҳайвонларнинг нодир ва йўқолиб бораётган турларини сақлаб қолиш ва тиклаш ишларини ташкил этиш;

тоғ ва тоғолди экотизимларининг табиий ресурсларини муҳофаза қилиш, такрор кўпайтириш, тиклаш ва фойдаланиш режимларини таъминлашда ердан фойдаланувчилар ва ижарага олувчиларга кўмаклашиш;

биологик хилма-хилликни ривожлантириш бўйича намойиш қилинадиган лойиҳаларни амалга ошириш;

табиий ландшафт тузилмаларни муҳофаза қилиш, сақлаб қолиш ва экотизимлар, тоғ ва тоғолди ўрмонларининг биологик ва генетик хилма-хиллиги турлари яхлитлиги соҳасида илмий фаолиятни амалга ошириш;

атроф табиий муҳит, табиатдан фойдаланувчилар, нодавлат нотижорат ва илмий ташкилотларни жалб этган ҳолда биосфера ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мониторингини олиб бориш, туризм фаолиятининг ҳар хил турларини ташкил этиш ва ривожлантириш;

табиатдан фойдаланиш ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича экологик аҳамиятли қарорларни қабул қилишга маҳаллий аҳолини жалб этиш механизмларини ишлаб чиқиш;

экологик маърифатни амалга ошириш, аҳолининг экологик таълимига ва экологик тарбиясига кўмаклашиш;

биосфера резервати фаолияти ва унинг биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тажрибаси тўғрисидаги ахборотни ёйиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга ошириш.


13. Биосфера резервати Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, шунингдек, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисобрақамларига эга.


14. Биосфера резервати ўз рамзларига - байроқлар, вимпеллар, эмблемалар ва бошқаларга эга бўлиш ҳуқуқига эга.

Биосфера резервати ҳудудидаги табиий ва тарихий-маданий мажмуалар ва объектларнинг тасвиридан, шунингдек, бошқа ташкилотлар ва жисмоний шахслар билан унинг номлари ва рамзларидан фойдаланган ҳолда босма маҳсулотлар ва бошқа маҳсулотларни, халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш фақат биосфера резервати билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.



4-БОБ. БИОСФЕРА РЕЗЕРВАТИНИ

БОШҚАРИШ


15. Биосфера резерватини бошқариш "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан амалга оширилади.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ:

биосфера резерватини унинг вазифалари ва функцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган мол-мулк билан таъминлайди;

даромадлар ва харажатлар сметаларини, шунингдек, биосфера резерватининг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлайди;

биосфера резервати томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини ва уларнинг қийматини белгиланган тартибда тасдиқлайди;

биосфера резерватининг даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;

зарурат бўлганда штат жадвалига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;

биосфера резерватининг рамзларини тасдиқлайди;

қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


16. Директор ва унинг ўринбосарлари биосфера резерватига бевосита раҳбарлик қилади, улар биосфера резервати фаолияти ташкил этилиши учун жавоб берадилар.


17. Биосфера резерватининг директори, директор ўринбосарлари "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раҳбарияти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.


18. Биосфера резервати директори қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом асосида иш кўриб биосфера резерватига умумий раҳбарлик қилади.

Биосфера резервати директори:

биосфера резерватининг маблағлари ва мол-мулкини тасарруф этади;

биосфера резервати ходимлари билан меҳнат шартномалари тузади ва уларни тўхтатади;

хўжалик шартномалари тузади ва уларнинг бажарилишини ташкил этади;

биосфера резервати номидан банк муассасаларида молиявий операцияларни содир этади;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларда биосфера резерватининг манфаатларини ифодалайди.

Биосфера резервати директори биосфера резерватининг қўриқхона ва бошқа зоналари режими таъминланиши, мол-мулк сақланиши, давлат статистикаси ва бошқа ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилиши, ҳисоботлар ва бошқа зарур ҳужжатлар ЮНЕСКОга ўз вақтида тақдим этилиши, молиявий, шартномавий ва меҳнат интизомига риоя этилиши учун жавоб беради.


19. Директорнинг фан ва экологик маърифат бўйича ўринбосари:

илмий-тадқиқот фаолияти ташкил этилиши ва олиб борилиши, атроф табиий муҳит мониторинги олиб борилиши;

биосфера резервати ҳудуди ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш ривожланиши;

барқарор ривожлантиришни режалаштириш ташкил этилиши;

биосфера резерватининг рекреацион ва туристик фаолияти таъминланиши;

экологик маърифат ва таълим ташкил этилиши ва амалга оширилиши учун жавоб беради.


20. Директорнинг қўриқлаш бўйича ўринбосари:

биосфера резервати қўриқланишини, шу жумладан, ёнғин хавфсизлигини ташкил этиш;

қурол-яроғ, ўқ-дорилар сақланиши таъминланиши, улар тўғри олиб юрилиши ва қўлланилиши, формали кийим-бош, алоқа воситалари, махсус аслаҳа-анжом ва асбоб-ускуналар ва бошқа техника сақланиши;

табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича материаллар расмийлаштирилиши, кўриб чиқилиши ва зарурат бўлганда улар айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун белгиланган тартибда суд-тергов органларига юборилиши;

биосфера резерватини муҳофаза қилиш ходимларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари тўғри қўлланилиши учун жавоб беради.


21. Биосфера резерватида:

биосфера резервати зоналарининг чегаралари ва ўлчамларини ўзгартириш;

биосфера резерватининг буфер ва ўтиш зоналари ҳудудида табиатдан фойдаланишга ва бошқа фаолиятга чекловлар белгилаш ёки уларни олиб ташлаш;

биосфера резервати ҳудудига тегишли бўлган табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича режалар ва дастурлар, ер тузиш схемалари ва туманни режалаштириш лойиҳалари;

биосфера резервати фаолият кўрсатишининг бошқа масалалари бўйича тавсияларни кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш учун Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича қарор Мувофиқлаштирувчи кенгашда кўриб чиқилганидан кейин қабул қилинади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибига биосфера резервати, ҳудудида биосфера резервати жойлашган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мутахассислари, шунингдек, илмий ташкилотлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари киради.

Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг шахсий таркиби, шунингдек, у тўғрисидаги Низом "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан тасдиқланади.


22. Биосфера резервати тўғрисидаги асосий маълумотлар биосфера резерватининг паспортида мавжуд бўлади. Паспортга киритилган маълумотлар рўйхати ва уларни юритиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


23. Биосфера резерватини молиялаштириш бошқарув режалари асосида таъминланади. Бошқарув режаларининг мазмуни, уларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби белгиланган тартибда белгиланади.


24. Биосфера резервати атроф табиий муҳит мониторингини олиб бориш ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар давлат кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига, шунингдек, атроф табиий муҳитнинг фон мониторинги маълумотларини - Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказига тақдим этади.

25. Биосфера резерватида қарорларни коллегиал қабул қилиш учун жамоатчилик асосида иш кўрадиган бошқа маслаҳат органлари ташкил этилиши мумкин.


26. Биосфера резервати зоналарини муҳофаза қилиш режимига риоя этилиши, атроф муҳит мониторинги олиб борилиши, табиий ва маданий мерос сақланиши, геологик хилма-хиллик тикланиши, биосфера резервати самарали бошқарилиши, табиий ресурслардан оқилона фойдаланилиши устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.



5-БОБ. БИОСФЕРА РЕЗЕРВАТИ ҲУДУДИНИ

ЗОНАЛАШТИРИШ


27. Биосфера резервати ҳудуди 42952,8 гектарни ташкил этади ва биосфера резерватига доимий фойдаланиш учун берилган ер участкаларида жойлашган.

Мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун биосфера резервати ҳудудида қўриқхона, буфер ва ўтиш зонаси ажратилади.


28. Қўриқхона зонаси 11018,0 гектарни ташкил этади ва алоҳида қўриқланадиган режимли зона ҳисобланади. Қўриқхонаси зона табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, илмий тадқиқотлар ва мониторинг олиб бориш учун мўлжалланган.

Биосфера резерватининг қўриқхона зонаси ҳудудида қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат қўриқхоналари режими ўрнатилади.


29. Буфер зона (қўриқхона зонаси периметри бўйлаб 1000 м.) 5197,6 гектарни ташкил этади, ундан 1183,6 га ер Оҳангарон, Бўстонлиқ ва Паркент туманлари ерлари, улар биосфера резервати ҳудудига кирмайди ва табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган. Буфер зонада шундай режим ўрнатилганки, унга мувофиқ ерлар ўрмонни тиклаш, эрозияга қарши тоғ ёнбағирларини мустаҳкамлаш, ҳар хил ўсимликлар ва ҳайвонларни кўпайтириш бўйича питомниклар, ёввойи ҳайвонларни озиқлантириш учун озуқа далалари ташкил этиш, туристик фаолиятни ривожлантириш мақсадида фойдаланиш учун ёки ижарага берилиши мумкин.


30. Ўтиш зонаси 27920,8 гектарни ташкил этади ва табиий объектларга ва биосфера резервати мажмуаларига зарар етказмайдиган хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган. Ўтиш зонаси ерлари яйловларни мелиорациялаш, ўрмонларни тиклаш, доривор ва техник ўсимликлар етиштириш бўйича плантациялар ташкил этиш, молларни ўтлатиш, пичан ўриш, рекреацион ва туристик фаолиятни ривожлантириш учун фойдаланишга ёки ижарага берилиши мумкин.


31. Биосфера резервати ҳудуди ёки зоналари ўлчамлари ва чегараларини ўзгартириш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.



6-БОБ. БИОСФЕРА РЕЗЕРВАТИ

ЗОНАЛАРИ РЕЖИМИ


32. Қўриқхона зонасида ҳар қандай хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият тақиқланади, илмий тадқиқотлар, атроф табиий муҳит мониторинги бундан мустасно. Биосфера резервати ходимлари ҳисобланмаган шахсларнинг қўриқхонада бўлишига фақат биосфера резервати раҳбариятининг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.


33. Буфер зонада:

ўрмонларни тиклаш, эрозияга қарши тоғ ёнбағирларини мустаҳкамлаш, белгиланган тартибда пичан ўриш учун фойдаланишга ёки ижарага беришга;

ҳар хил ўсимликлар ва ҳайвонларни кўпайтириш, ёввойи ҳайвонларни озиқлантириш учун озуқа далалари бўйича питомниклар ва вольерлар ташкил этишга;

рекреацион ва туристик фаолиятни ривожлантиришга, шу жумладан, минерал сувлар ва доривор ресурслардан фойдаланишга;

туристик фаолиятни ривожлантириш учун енгиллаштирилган типдаги бинолар ва иншоотлар қуришга;

биосфера резервати ходимлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат бинолари ва турар жой бинолари қуришга, мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга;

белгиланган тартибда доривор ва озуқабоп ўсимликларни йиғишга;

атроф табиий муҳит мониторингини олиб боришга ва экотизимлар ўзгариши устидан назорат қилишга;

илмий тадқиқотлар олиб боришга, мутахассисларни ўқитиш ва тайёрлашга;

биологик хилма-хиллик объектларини тиклаш ва муҳофаза қилиш бўйича фаолиятга;

ўрмонларни муҳофаза қилишга, тиклашга ва муҳофаза қилишга йўналтирилган ўрмон хўжалиги фаолиятини амалга оширишга, асалари уяларини ўрнатишга;

санитария жиҳатидан кесишга, парвариш қилиш учун кесишга, шох-шаббалар ва қуриб қолган дарахтларни йиғишга;

экологик маърифатни амалга оширишга, намойиш қилувчи участкаларни, янги технологиялар марказларини ташкил этишга ва табиатдан фойдаланишни бошқариш бўйича таълим берувчи дастурларни амалга оширишга;

ёнғинга қарши тадбирларни амалга оширишга;

ветеринария ва санитария профилактика тадбирларини ўтказишга рухсат берилади.


34. Ўтиш зонасида муҳофаза қилинадиган объектлар ва мажмуаларга зарар етказмайдиган ишлаб чиқариш фаолиятининг ҳар хил турларига йўл қўйилади. Ўтиш зонасида қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, экологик йўналтирилган технологияларни пухта ишлаш (шу жумладан, чекланган ов қилиш ва балиқчилик) учун тажриба участкалари, шунингдек, буфер зонада рухсат берилган фаолиятнинг барча турлари жойлаштирилади.



7-БОБ. БИОСФЕРА РЕЗЕРВАТИНИНГ

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИ ВА

МОНИТОРИНГ


35. Биосфера резерватининг илмий-тадқиқот фаолияти табиий жараёнлар ва ҳодисаларни асосли ўрганишга, шунингдек, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилган.


36. Биосфера резервати ҳудудида атроф табиий муҳитнинг доимий мониторинги, шунингдек, иқтисодий ва ижтимоий параметрлар мониторинги олиб борилади. Мониторинг натижаларидан биосфера резерватини бошқариш режаларини тузиш, унинг ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари, биосфера резерватлари халқаро тармоғида глобал мониторинг олиб бориш учун фойдаланилади.


37. Қуйидагилар илмий тадқиқотлар ва мониторинг олиб боришнинг вазифалари ҳисобланади:

фундаментал ва амалий тадқиқотлар, шу жумладан, локал муаммоларниҳал этишга йўналтирилган фундаментал ва амалий тадқиқотлар, ижтимоий ва табиий фанларни бирлаштирувчи фанлараро тадқиқотлар, шунингдек, таназзулга учраган экотизимларни реабилитация қилишга, тупроқ ва сувни сақлашга, табиий ресурслардан барқарор фойдаланишга йўналтирилган тадқиқотлар олиб бориш;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари ҳисобини юритиш, метеорологик ва гидрологик кузатишлар, экологик ва ижтимоий-иқтисодий тусдаги маълумотларни тўплаш, ифлослантирувчи моддаларнинг атроф табиий муҳит ва инсонга таъсирини ўрганиш;

биологик хилма-хилликни баҳолаш ва мониторинг олиб бориш соҳасида усуллар ва ёндашувларни ишлаб чиқиш ва тест синовидан ўтказиш;

илмий тадқиқотлар ва мониторинг нитажаларидан оқилона фойдаланиш мақсадида маълумотларни бошқаришнинг функционал тизимини яратиш;

инсон фаолиятининг табиий экотизимлар ва мажмуаларга зарарли таъсирини камайтиришнинг энг янги технологияларини жорий этиш.


38. Илмий фаолият ва мониторинг олиб боришга илмий муассасалар, шу жумладан, хорижий мамлакатларнинг илмий муассасалари, шунингдек, алоҳида олимлар жалб этилади. Илмий муассасалар ва алоҳида олимлар биосфера резервати раҳбарияти билан келишув бўйича ўз дастурлари бўйича илмий фаолиятни амалга оширишлари мумкин.


39. Биосфера резерватининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобига олинган илмий-тадқиқот фаолияти натижалари биосфера резерватининг мулки ҳисобланади. Юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағлари ҳисобидан олинган илмий-тадқиқот фаолияти натижаларига мулк ҳуқуқи биосфера резервати билан кўрсатиб ўтилган шахслар ўртасида тузилган шартномалар билан белгиланади.  Биосфера резервати илмий-тадқиқот фаолиятининг барча натижаларидан бепул фойдаланади.


40. Илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун биосфера резервати ўз ҳудудида илмий фондлар омборларига, дала базалари ва кордонларга эга бўлиши керак. Биосфера резерватининг илмий фондлари муддатсиз сақланиши керак.


41. Биосфера резерватида методик раҳбарлик қилиш ва илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан амалга оширилади.


42. Биосфера резерватида Илмий кенгаш ташкил этилади. Илмий кенгаш тўғрисидаги низом ва унинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тақдимномаси бўйича биосфера резервати раҳбарияти томонидан тасдиқланади.


43. Биосфера резервати ўзининг илмий асарлари эълон қилинишини таъминлайди ва ўзининг босма нашрларига эга бўлиши мумкин.



8-БОБ. ЖАМОАТЧИЛИКНИ ХАБАРДОР ҚИЛИШ

ВА БИОСФЕРА РЕЗЕРВАТИГА НИСБАТАН ҚАРОРЛАР

ҚАБУЛ ҚИЛИШДА УНИНГ ИШТИРОКИ


44. Биосфера резервати жамоатчиликни хабардор қилишни ва биосфера резерватига нисбатан қарорлар қабул қилишда унинг иштирокини таъминлайди.

Биосфера резерватини бошқаришга аҳолини жалб этиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларидан, шунингдек, фуқаролардан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг қарори билан Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг биосфера резервати ҳудудида яшайдиган аҳолининг манфаатларига дахл қиладиган тавсиялари биосфера резервати раҳбарияти томонидан қабул қилиниши мумкин.


45. Биосфера резерватида жамоатчиликни хабардор қилиш учун ахборот марказлари ташкил этилади. Ахборот марказларида аҳолининг экологик маърифати ва таълими бўйича тадбирлар ўтказилади, Ушбу марказларда биосфера резервати, унинг табиий тавсифлари, зоналаштириш тўғрисидаги умумий ахборот сақланади.

Ахборот марказларидаги иш биосфера резервати ходимлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан амалга оширилади.



9-БОБ. БИОСФЕРА РЕЗЕРВАТИНИ ҚЎРИҚЛАШ


46. Биосфера резерватини қўриқлаш биосфера резерватини қўриқлаш ходимлари томонидан амалга оширилади, улар:

резерват ҳудудидаги шахсларнинг ҳужжатларини текшириш;

шахсан кўздан кечириш, ашёлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузиш, фуқароларни, транспорт ва механик воситаларни маъмурий ушлаш, ашёлар, ҳужжатлар, ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуролларини, шунингдек, қоидабузарлик ҳолатлари аниқланганда табиатдан ноқонуний фойдаланиш маҳсулотларини олиб қўйиш, маъмурий жазо чораларини қўллаш, табиий объектларга (ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларига), экотизимлар ва ландшафтларга етказилган зарарни қоплаш бўйича даъво талаблари тақдим этиш;

материалларни айбдорларни жавобгарликка тортиш учун тегишли органларга юбориш;

биосфера резервати режими бузилган ҳолда амалга ошириладиган табиатдан фойдаланиш, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият тўғрисида тегишли инстанцияларга хабар бериш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.


47. Биосфера резерватини қўриқлаш ходимларига хизмат вазифаларини адо этишда хизмат қуролини белгиланган тартибда тақиб юришга рухсат берилади. Биосфера резерватини қўриқлаш ходимлари ўз хизмат вазифаларини адо этишда белгиланган тартибда хизмат қуролидан ва махсус воситалардан (кишанлар, резина таёқлар, кўздан ёш оқизувчи газ, транспорт воситаларини мажбурий тўхтатиш қурилмалари) қўллаш, шунингдек, хизмат итларидан фойдаланишга рухсат берилади.

Хизмат қуролини ва махсус воситаларни сотиб олиш, сақлаш, тақиб юриш ва қўллашга рухсатнома олиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

48. Биосфера резерватини қўриқлаш ходимлари экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича органлар давлат инспекторларининг барча ҳуқуқлари ва имтиёзларидан фойдаланадилар.

Директор ва директорнинг қўриқлаш бўйича ўринбосари катта давлат инспекторларига, қўриқлаш ходимлари эса - экология ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича давлат инспекторларига тенглаштирилади.


49. Биосфера резерватини қўриқлаш ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарорига мувофиқ махсус формали кийим-бош билан таъминланадилар.

Биосфера резерватини қўриқлаш ходимлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорликда тадбирлар ўтказадилар.


50. Биосфера резервати ҳудудини қўриқлашга экологик ва атроф мухит музофазаси бўйича жамоатчи инспекторлар жалб этилиши мумкин.



10-БОБ. БИОСФЕРА РЕЗЕРВАТИ ХОДИМЛАРИНИ

МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


51. Табиатни муҳофаза қилиш объектларини сақлаш юзасидан биосфера резервати ходимлари фаолиятини ва уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни тиклаш мақсадида баланд тоғли шароитларда ишлайдиган ходимларга денгиз сатҳидан баландлиги даражасига қараб моддий рағбатлантириш тадбирлари амалга оширилади ва ойлик лавозим маошига:

1500-1700 метр - 1,1;

1701-2000 метр - 1,15;

2001-3000 метр - 1,3;

3001 метрдан баланд - 1,4 миқдорида қўшимча коэффициентлар белгиланади.

Биосфера резервати ходимларини махсус қўллаб-қувватлаш ва улар меҳнати самарадорлигини ошириш учун ҳар ойда транспорт харажатларига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ва овқатланиш харажатлари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўловлар амалга оширилади.

Давлат биосфера резервати ходимларини рағбатлантиришга ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган барча тўловларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ташқари молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобига амалга оширилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


52. Биосфера резерватига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, пул маблағлари биосфера резерватининг мол-мулки ҳисобланади.


53. Биосфера резервати:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маблағлари;

Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш  жамғармаси маблағлари;

илмий-тадқиқот, табиатни муҳофаза қилиш, реклама-ноширлик ва маърифий фаолиятдан олинган даромадлар;

қўриқланадиган табиий ҳудудларга етказилган зарарни қоплаш ҳисобига тушумлар;

қўриқланадиган табиий ҳудудлар режими бузилганлиги учун ундириладиган жарима суммалари;

мусодара қилинган ов ва балиқчилик қуролларини, ноқонуний олинган маҳсулотларни сотишдан олинган суммалар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига молиялаштирилади.

Биосфера резервати ўз маблағларини "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаларига мувофиқ мустақил тасарруф этади.


54. Биосфера резервати қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритади.


55. Биосфера резервати фаолияти устидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли давлат органлари назорат қиладилар.


56. Биосфера резерватини тугатиш ва қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 31 декабрь










































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск