ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2018 й. 1062-сон "Угом-Чотқол давлат биосфера резервати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2018 й.

N 1062



УГОМ-ЧОТҚОЛ ДАВЛАТ БИОСФЕРА

РЕЗЕРВАТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Угом-Чотқол давлат биосфера резерватини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 16 майдаги 367-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Угом-Чотқол давлат биосфера резервати тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Угом-Чотқол давлат биосфера резерватининг чегараси ва унинг буфер зонаси тавсифи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

биосфера резерватининг буфер зонаси қўриқхона участкасининг бутун периметри бўйича жойлашган;

биосфера резервати ҳудудига киритилмаган буфер зонаси ерлари ушбу ҳудудда жойлашган ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар тассаруфида қолади;

буфер зонасида махсус қўриқлаш режими ўрнатилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси давлат биосфера резерватида:

илмий ва методик раҳбарлик қилишни ва илмий тадқиқотлар мувофиқлаштирилишини;

таназзулга учраган экотизимларни реабилитация қилишга, тупроқ ва сувни сақлаш, табиий ресурслардан барқарор фойдаланишни таъминлашга йўналтирилган фундаминтал, амалий ва фанлараро тадқиқотлар ўтказилишини,

ўсимлик ва хайвонот дунёси объектлари ҳисоби юритилишини, метеорологик ва гидрологик кузатишлар, экологик ва ижтимоий-иқтисодий тусдаги маълумотлар тўпланишини, атроф муҳит ифлосланишга таъсир ўрганилишини;

биологик хилма-хилликни баҳолаш сохасида усуллар ва ёндошувлар ишлаб чиқилишини, тест синовидан ўтказилишини ва мониторинг олиб борилишини, зарур чора-тадбирлар кўрилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан биргаликда кадастр ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 декабрдаги

1062-сон қарорига

2-ИЛОВА



Угом-Чотқол давлат биосфера резервати ва

унинг буфер зонаси чегаралари

ТАВСИФИ


1) Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Паркент ва Бўстонлиқ туманлари ҳудудида жойлашган Угом-Чотқол давлат биосфера резервати маъмурий чегарасининг тавсифи.

Угом-Чотқол давлат биосфера резервати чегарасини аниқлаш учун Тошкент вилоятининг Паркент ва Бўстонлиқ туманлари туташиб кетадиган Нурекотасойнинг юқори қисмидаги 1-бошланғич нуқта қабул қилинган.

1-нуктадан чегара Паркент ва Бўстонлиқ туманларининг маъмурий чегараси чизиғи бўйлаб шарқий йўналишда ўнг томондан 445 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда Паркент ва Бўстонлиқ туманлари чегара чизиғи бўйлаб тоғ тизмаси бўйича 1105 метр масофада, сўнгра шарқий йўналишда 205 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара жанубий-шарқий йўналишда Бўстонлиқ тумани чегараси чизиғи бўйлаб Абулқашқа тоғ тизмаси бўйича 920 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда Бўстонлиқ тумани чегараси чизиғи бўйлаб Абулқашқа тоғ тизмаси бўйича 1960 метр масофада, сўнгра шарқий йўналиши бўйича 1530 метр масофада Бўстонлиқ тумани чегараси чизиғи бўйлаб 5-нуқтагача давом этади.

5-нуқтадан чегара жанубий-шарқий йўналишда Абулқашқа тоғ тизмаси бўйича 290 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.

6-нуктадан чегара жанубий йўналишда Бўстонлиқ тумани чегараси чизиғи бўйлаб Мингжилға тоғ тизмасининг ўнг томони бўйича 1180 метр масофада, сўнгра жанубий-ғарбий йўналишда 1205 метр масофада, сўнгра жанубий-шарқий йўналишда 3346 метр, сўнгра жанубий-ғарбий  йўналишда 1714 метр, сўнгра жанубий йўналишда 3940 метр масофада ва Беркотасойнинг юқори қисмигача 7-нуқтагача давом этади.

7-нуқтадан чегара жанубий-ғарбий йўналишда Бўстонлиқ тумани чегараси чизиғи бўйлаб Мингжилға тоғ тизмасининг ўнг томони бўйича 2571 метр масофада 8-нуқтагача давом этади.

8-нуқтадан чегара ғарбий йўналишда Бўстонлиқ тумани чегараси чизиғи бўйлаб Оққўл тоғ тизмаси бўйича 972 метр масофада 9-нуқтагача давом этади.

9-нуқтадан чегара Паркент ва Бўстонлиқ туманлари ўртасидаги маъмурий чегара чизиғи бўйлаб шимолий-ғарб йўналишида, Оққўл тоғ тизмаси бўйича 1295 метр масофада 10-нуқтагача давом этади.

10-нуқтадан чегара жанубий-ғарбий йўналишда 698 метр масофада, сўнгра Бўстонлиқ тумани маъмурий чегараси билан кесишгунигача жанубий йўналишда Таксой бошланишида 1680 метр масофада 11-нуқтагача давом этади.

11-нуқтадан чегара жанубий-ғарбий йўналишда Паркент ва Бўстонлиқ туманлари маъмурий чегараси чизиғигача 1695 метр масофада, сўнгра ушбу йўналишда Паркент ва Бўстонлиқ туманлари ўртасидаги маъмурий чегара чизиғи бўйича, Чарқтов тоғ тизмаси бўйича 3670 метр масофада, Майдонтол тоғ чўққиси ва Бўстонлиқ туманининг Гижал қишлоғи бўйлаб ва Оқсоқота сойи билан кесишгунигача 12-нуқтагача давом этади.

12-нуқтадан чегара жанубий йўналишда Паркент ва Бўстонлиқ туманлари маъмурий чегараси чизиғи, Қизилнури тоғ тизмаси бўйлаб Паркентсойнинг юқори қисмигача 7250 метр масофада, сўнгра жанубий-шарқий йўналишда 1340 метр масофагача ва кейин Паркент ва Оҳангарон туманлари маъмурий чегараси кесишгунигача 13-нуқтагача давом этади.

13-нуқтадан чегара жанубий йўналишда Паркент ва Оҳангарон туманларининг маъмурий чегараси чизиғи, Қизилнури тоғ тизмаси бўйлаб 890 метр масофада, сўнгра жанубий-шарқий йўналишда 470 метр масофада, сўнгра жанубий-ғарбий йўналишда 405 метр масофада, кейин жанубий йўналишда 500 метр масофада, сўнгра жанубий-ғарбий йўналишда 290 метр масофада, сўнгра жанубий-шарқий йўналишда Қизилнур тоғ тизмаси бўйлаб 705 метр масофада, сўнгра жанубий йўналишда 480 метр масофада ва Қўрғонтош тоғ тизмасигача 14-нуқтагача давом этади.

14-нуқтадан чегара жанубий-шарқий йўналишда Бўстонлиқ туманининг Қўрғонтош тоғ тизмаси бўйлаб 1485 метр масофада 15-нуқтагача давом этади.

15-нуктадан чегара жанубий-ғарбий йўналишда Қўрғонтош тоғ тизмаси бўйлаб 430 метр масофада, сўнгра жанубий йўналишда 3185 метр масофада 16-нуқтагача давом этади.

16-нуқтадан чегара шарқий йўналишда Қўрғонтош тоғ тизмаси бўйлаб 290 метр масофада, сўнгра жанубий-шарқий йўналишда 465 метр масофада 17-нуқтагача давом этади.

17-нуқтадан чегара жанубий-ғарбий йўналишда Хўроз ўлган  тоғ тизмасигача 2960 метр масофада, сўнгра ушбу йўналишда Деишхонсойнинг юқори қисмидан ўтиб 7210 метр масофада 18-нуқтагача давом этади.

18-нуқтадан чегара жанубий йўналишда, Параликсойнинг юқори қисмидан ўтиб 4410 метр масофада 19-нуқтагача давом этади.

19-нуқтадан чегара жанубий-ғарбий йўналишида, Аямамайдиқсойнинг юқори қисмидан ўтиб 3610 метр масофада 20-нуқтагача давом этади.

20-нуқтадан чегара жанубий-ғарбий йўналишда Қорақия тоғ тизмаси бўйлаб 1830 метр масофага давом этади.

21-нуқтадан чегара шимолий-ғарбий йўналишда 1151 метр масофада "Жартош-Нуробод-Шаввозсой" янги автомобиль йўли кесишмасигача 22-нуқтагача давом этади.

22-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда 940 метр масофада 23-нуқтагача давом этади.

23-нуқтадан чегара шимолий-ғарбий йўналишда 3977 метр масофада 24-нуқтагача давом этади.

24-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда Оҳангарон-Паркент туманларининг маъмурий чегаралари кесишган жойгача 780 метр масофада 25-нуқтагача давом этади.

25-нуқтадан чегара шимолий йўналишда 440 метр масофада 26-нуқтагача давом этади.

26-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда 490 метр масофада ўтади, 27-нуқтада Оҳангарон-Паркент туманлари маьмурий чегаралари кесишган жойгача давом этади.

27-нуқтадан чегара шимолий-ғарбий йўналишда Паркент тумани худудида 1210 метр масофада 28-нуқтагача давом этади.

28-нуқтадан чегара шимолий йўналишда 360 метр масофада 29-нуқтагача давом этади.

29-нуқтадан чегара шимолий-ғарбий йўналишда Човлисой билан йўллар кесишгунигача ўтади ва сўнгра Шоввозсой участкасининг 19-постига олиб борувчи йўлни кесиб ўтади, 1810 метр масофада 30-нуқтада Жийдалисой билан кесишган жойигача.

30-нуқтадан чегара шимолий йўналишда 1535 метр масофада Жийдалисой билан кесшгунгача 31-нуқтагача давом этади.

31-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда қўриқхона ҳудудида Невич қишлоғи ва Сарасуюн тепалиги ўртасида йўл кесишгунгача 1670 метр масофада 32-нуқтагача давом этади.

32-нуқтадан чегара шимолий йўналишда Паркент тумани худудидаги Опанбулоқсой булоғи билан кесишгунгача 1524 метр масофада 33-нуқтагача давом этади.

33-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда Бошқизилсой билан кесишгунгача 806 метр масофада 34-нуқтагача давом этади.

34-нуқтадан чегара шимолий йўналишда Паркент тумани худудидаги Шавзухурдсойнинг ўнг томони бўйлаб 400 метр масофада 35-нуқтагача давом этади.

35-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда Шавзухурдсойнинг ўнг томони бўйлаб 970 метр масофада 36-нуқтагача давом этади.

36-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда Авастакте тоғ тизмаси томонидан 970 метр масофада 37-нуқтагача давом этади.

37-нуқтадан чегара шимолий йўналишда Авастакте тоғ тизмасигача 1040 метр масофада 38-нуқтагача давом этади.

38-нуқтадан чегара жанубий-ғарбий йўналишда 2310 метр масофада 39-нуқтагача давом этади.

39-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда 595 метр масофада 40-нуқтагача давом этади.

40-нуқтадан чегара шимолий-ғарбий йўналишда 623 метр масофада  41-нуқтагача давом этади.

41-нуқтадан чегара жанубий-шарқий йўналишда 285 метр масофада 42-нуқтагача давом этади.

42-нуқтадан чегара шарқий йўналишда Авастакте тоғ тизмасигача 1010 метр масофада 43-нуқтагача давом этади.

43-нуқтадан чегара шимолий йўналишда Қарагашлисойни кесиб ўтиб, 1320 метр масофада 44-нуқтагача давом этади.

44-нуқтадан чегара шарқий йўналишда 1775 метр масофада 45-нуқтагача давом этади.

45-нуқтадан чегара шимолий-ғарбий йўналишда 1330 метр масофада 46-нуқтагача давом этади.

46-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда 650 метр масофада 47-нуқтагача давом этади.

47-нуқтадан чегара шимолий йўналишда 910 метр масофада 48-нуқтагача давом этади.

48-нуқтадан чегара ғарбий йўналишда 2330 метр масофада 49-нуқтагача давом этади.

49-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда, Сўқоқсойни кесиб ўтиб, 2340 метр масофада 50-нуқтагача давом этади.

50-нуқтадан чегара шимолий йўналишда 120 метр масофада ўтади, сўнгра шимолий-шарқий йўналишда 1595 метр масофада 51-нуқтагача давом этади.

51-нуқтадан чегара шимолий йўналишда Тудаксой ва Заркентсойларни кесиб ўтиб, 2 990 метр масофада 52-нуқтагача давом этади.

52-нуқтадан чегара шимолий-ғарбий йўналишда Буриватсойни кесиб ўтиб, 510 метр масофада ўтади, сўнгра шимолий йўналишда 505 метр масофада 53-нуқтагача давом этади.

53-нуқтадан чегара шарқий Паркентсойни кесиб ўтиб шимолий йўналишда 2190 метр масофада 54-нуқтагача давом этади.

54-нуқтадан чегара шимолий йўналишда 1140 метр масофада 55-нуқтагача давом этади.

55-нуқтадан чегара шимолий йўналишда 1235 метр масофада ўтади, сўнгра шимолий-шарқий йўналишда 1150 метр масофада 56-нуқтагача давом этади.

56-нуқтадан чегара шарқий йўналишда Учтош тоғ тизмаси бўйлаб 1225 метр масофада 57-нуқтагача давом этади.

57-нуқтадан чегара шимолий йўналишда Олтинбелсойни кесиб ўтиб 1005 метр масофада 58-нуқтагача давом этади.

58-нуқтадан чегара шарқий йўналишда 780 метр масофада ўтади, сўнгра жанубий-шарқий йўналишда 825 метр масофада, сўнгра жанубий йўналишда 410 метр масофада 59-нуқтагача давом этади.

59-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда Паркент тумани ҳудудидаги Гулбоғ массивининг бир қисми билан кесишгунигача 1684 метр масофада 60-нуқтагача давом этади.

60-нуқтадан чегара Майдонтол тоғ йўли - Бўстонлиқ туманининг Гиджал қишлоғи, Қашқасой, Оқсоқотасойни кесиб ўтиб 4075 метр масофада 61-нуқтагача давом этади.

61-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда 275 метр масофада ўтади, сўнгра шимолий йўналишда 2370 метр масофада 62-нуқтагача давом этади.

62-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда 1070 метр масофада 63-нуқтагача давом этади.

63-нуқтадан чегара жанубий-шарқий йўналишда 640 метр масофада 64-нуқтагача давом этади.

64-нуқтадан чегара Новашаксойни кесиб ўтиб шимолий йўналишда 2774 метр масофада 65-нуқтагача давом этади.

65-нуқтадан чегара Қўрғонтепасой ва Беркота сойларини кесиб ўтиб шимолий-шарқий йўналишда 2405 метр масофада 66-нуқтагача давом этади.

66-нуқтадан чегара Нурекотасойни кесиб ўтиб шимолий йўналишда 265 метр масофада ўтади, сўнгра шимолий-шарқий йўналишда 316 метр масофада, сўнгра шимолий-шарқий йўналишда 1180 метр масофада, сўнгра шимолий-шарқий йўналишда 140 метр масофада 67-нуқтагача давом этади.

67-нуқтадан чегара шарқий йўналишда 402 метр масофада 68-нуқтагача давом этади.

68-нуқтадан чегара Нурекотасойни кесиб ўтиб шимолий-шарқий йўналишда 586 метр масофада ўтади, сўнгра шимолий йўналишда 870 метр масофада 69-нуқтагача давом этади.

69-нуқтадан чегара шимолий-ғарбий йўналишда 370 метр масофада 70-нуқтагача давом этади.

70-нуқтадан чегара шимолий-ғарбий йўналишда 1100 метр масофада ўтади, Паркент ва Бўстонлиқ туманлари маъмурий чегаралари чизиғи кесишган жойда 1-нуқтага туташади.


2) Угом-Чотқол давлат биосфера резерватининг "Бошқизилсой" қўриқхона участкасининг буфер зонаси тавсифи.

Угом-Чотқол давлат биосфера резерватининг Бошқизилсой қўриқхона участкасининг буфер зонаси чегарасини аниқлаш учун Тошкент вилоятининг Паркент ва Бўстонлиқ туманлари маъмурий чегараси чизиғига туташиб кетадиган Қизилнур тоғида жойлашган 1-бошланғич нуқта қабул қилинган.

1-нуктадан чегара жанубий-шарқий йўналишда ўтади ва Бошқизилсой қўриқхона участкасининг ташқи периметри бўйича 1000 метр кенгликдаги ер участкасини ўз ичига олади. Бошқизилсой қўриқхона участкаси буфер зона сифатида белгиланган. Сўнгра Паркент ва Оҳангарон туманлари маъмурий чегаралари чизиқлари ўртасида жойлашган Қизилнур тоғ тизмасининг ўнг томони бўйлаб 1344 метр масофада Паркент ва Оҳангарон туманлари маъмурий чегараси чизиғига туташадиган 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара Паркент ва Оҳангарон туманларининг маъмурий чегараси ўртасида жойлашган Қизилнур тоғ тизмасининг ўнг томони бўйлаб жанубий йўналишда 893 метр масофада Бошқизилсойнинг юқори қисмида жойлашган 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара Паркент ва Оҳангарон туманларининг маъмурий чегараси ўртасида жойлашган Қизилнур тоғ тизмасининг ўнг томони бўйлаб 466 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара жанубий-шарқий йўналишда Паркент ва Оҳангарон туманлари маъмурий чегараси чизиғи бўйлаб 404 метр масофада Қизилнур тоғ тизмасида жойлашган 5-нуқтагача давом этади.

5-нуқтадан чегара жанубий йўналишда Паркент ва Оҳангарон туманлари маъмурий чегараси чизиғи бўйлаб, Қизилнур тоғ тизмаси бўйича  500 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.

6-нуктадан чегара жанубий-ғарбий йўналишда Паркент ва Охангарон туманлари маьмурий чегараси чизиғи бўйлаб 293 метр масофада ўтади ва Қизилнур тоғ тизмасида жойлашган 7-нуқтагача давом этади.

7-нуқтадан чегара Қизилнур тоғ тизмасида жойлашган жанубий-шарқий йўналишда Паркент ва Оҳангарон туманларининг маьмурий чегараси чизиғи бўйлаб 710 метр масофада 8-нуқтагача давом этади.

8-нуқтадан чегара жанубий йўналишда Қизилнур тоғ тизмаси орқали Паркент ва Оҳангарон туманлари маьмурий чегараси чизиғи бўйлаб 480 метр масофада Қўрғонтош тоғ тизмасида жойлашган 9-нуқтагача давом этади.

9-нуқтадан чегара жанубий-ғарбий йўналишда Қўрғонтош тоғ тизими орқали Паркент ва Оҳангарон туманлари маъмурий чегараси чизиғи бўйлаб 3610 метр масофада 10-нуқтагача давом этади.

Чегаранинг шарқий томонида 5090 метр масофада 1-9-нуқталар ўртасида Оҳангарон ва Бўстонлиқ туманлари давлат ер захираси ерларида жойлашган Бошқизилсой қўриқхона участкасининг буфер зонаси белгиланган.

10-нуқтадан чегара Оқкантоғ тоғ  тизмасининг ўнг томони бўйлаб Паркент ва Оҳангарон туманларининг маъмурий чегаралари ўртасида 2240 метр масофада Таксой билан кесишгунгача 11-нуқтагача давом этади.

11-нуқтадан чегара Паркент ва Оҳангарон туманларининг маъмурий чегаралари ўртасида Оқкантоғ тизмасининг ўнг томони бўйлаб 1407 метр масофада 12-нуқтагача давом этади.

12-нуқтадан чегара жанубий йўналишда Паркент ва Оҳангарон туманларининг маъмурий чегаралари ўртасида Катта Такали тоғ тизмасининг ўнг томони бўйлаб 670 метр масофада ўтади ва 13-нуқтагача давом этади.

13-нуқтадан чегара ғарбий йўналишда Паркент ва Охангарон туманларининг маъмурий чегаралари ўртасидаги Катта Такали тоғ тизмасининг ўнг томони бўйлаб 1060 метр масофада 14-нуқтагача давом этади.

14-нуқтадан чегара жанубий-ғарбий йўналишда Паркент ва Оҳангарон туманларининг маъмурий чегаралари ўртасида Катта Такали тоғ тизмасининг тоғ йўлини бўйлаб 2420 метр масофада 15-нуқтагача давом этади.

15-нуктадан чегара Паркент ва Оҳангарон туманларининг маъмурий чегаралари ўртасида Кичик Такали тоғ тизмаси бўйлаб 720 метр масофада 16-нуқтагача давом этади.

16-нуқтадан чегара жанубий-шарқий йўналишда Кичик Тақали тоғ тизмасининг юқори қисми орқали, Паркент ва Оҳангарон туманларининг маъмурий чегаралари ўртасидан 1380 метр масофада 17-нуқтагача давом этади.

17-нуқтадан чегара жанубий-ғарбий йўналишда Паркент ва Оҳангарон туманларининг маъмурий чегаралари ўртасидаги Сарасуюн тоғ тизмаси бўйлаб 530 метр масофада Ноксой  тепалигигача 18-нуқтагача давом этади.

18-нуқтадан чегара жанубий-ғарбий йўналишда Паркент ва Оҳангарон туманларининг маъмурий чегаралари ўртасидаги Сарасуюн тоғ тизмасининг Ноксой тепалиги бўйлаб 790 метр масофада 19-нуқтагача давом этади.

19-нуқтадан чегара ғарбий йўналишда Паркент ва Оҳангарон туманларининг маъмурий чегаралари ўртасидаги Сарасуюн тоғ тизмаси бўйлаб 1730 метр масофада 20-нуқтагача давом этади.

20-нуқтадан чегара шимолий-ғарбий йўналишда Паркент тумани худудидаги Гавхонасой ва Чавлисойнинг юқори қисми бўйлаб 500 метр масофада 21-нуқтагача давом этади.

21-нуқтадан чегара ғарбий йўналишда Паркент тумани ҳудудидаги Чавлисой тоғ чўққисининг юқори қисми ўнг томони бўйлаб 960 метр масофада 22-нуқтагача давом этади.

22-нуқтадан чегара шимолий-ғарбий йўналишда Паркент тумани ҳудудидаги Чавлисой тоғ чўққисининг юқори қисми  ўнг томони бўйлаб 3110 метр масофада 23-нуқтагача давом этади.

Қўриқхона чегарасининг 20-23-нуқталарининг ташқи томонидан бошлаб 459 га ер майдони Бошлиқсой қўриқхона участкасининг буфер зонаси сифатида белгиланган.

23-нуқтадан чегара Паркент тумани ҳудудидаги шимолий йўналишда Опанбулоқсой билан кесишгунгача 1527 метр масофада 24-нуқтагача давом этади.

24-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда Бошқизилсой билан кесишгунгача 810 метр масофада 25-нуқтагача давом этади.

25-нуқтадан чегара шимолий йўналишда Паркент тумани ҳудудидаги Шавзухурдсойнинг ўнг томони бўйлаб 400 метр масофада 26-нуқтагача давом этади.

26-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда Авастакте тоғ тизмаси бўйлаб 970 метр масофада 27-нуқтагача давом этади.

27-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда 980 метр масофада ўтади, сўнгра шимолий йўналиш бўйича Авастакте тоғ тизмасигача 1040 метр масофада 28-нуқтагача давом этади.

23-28-нуқталарнинг ташқи томонидан қўриқхона чегараси Паркент тумани давлат ер захираси ерларида буфер зона сифатида белгиланган.

28-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда Сувошган тепалиги бўйлаб 4980 метр масофада 29-нуқтагача давом этади.

29-нуқтадан чегара шимолий йўналишда Паркент тумани ҳудудидаги Оқтош тоғ тизими бўйлаб 1675 метр масофада 30-нуқтагача давом этади.

30-нуқтадан чегара шарқий йўналишда Оқтош тоғ тизими бўйлаб 1458 метр масофада 31-нуқтагача давом этади.

31-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда Оқтош тоғ тизими бўйлаб 2360 метр масофада 32-нуқтагача давом этади.

32-нуқтадан чегара Паркент тумани ҳудудидаги Хавли тоғ тизмасидан 472 метр масофада ўтади, сўнгра шарқий йўналишда 717 метр масофада 33-нуқтагача давом этади.

33-нуқтадан чегара шарқий йўналишда Паркент туманидаги Хавли тоғ тизмаси бўйлаб 1890 метр масофада 34-нуқтагача давом этади.

34-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда 750 метр масофада 35-нуқтагача давом этади.

35-нуқтадан чегара шимолий-ғарбий йўналишда 930 метр масофада 36-нуқтагача давом этади.

36-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда Қизилнур тоғ тизмаси орқали Паркентсой билан кесишгунгача 688 метр масофада 37-нуқтагача давом этади.

37-нуқтадан чегара шимолий-ғарбий йўналишда Қизилнур тоғ тизмаси орқали 200 метр масофада 38-нуқтагача давом этади. 

38-нуқтадан чегара шимолий шарқий йўналишда Қизилнур тоғ тизмаси бўйлаб 514 метр масофада 39-нуқтагача давом этади.

39-нуқтадан чегара шимолий-шарқий йўналишда Қизилнур тоғ тизмаси орқали 1230 метр масофада ўтади ва 1-бошланғич нуқтага туташади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 31 декабрь















































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск