Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.12.2018 й. 1060-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 29 декабрдаги

1060-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни

давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низом талаблари фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлган ер қаърига жорий этилмайди.


3. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.


4. Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи ушбу ҳуқуқлар мазкур Низомга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин кучга киради.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмасдан амалга оширилган кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.


5. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


вақтинчалик иморат - қурилиш даврида вақтинчалик фойдаланиш учун бунёд этилган ва лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган иморат;


кўчмас мулк объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш - юридик ва жисмоний шахсларнинг, жумладан битимлар асосида юзага келадиган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларининг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланишини (юкланишини), бекор бўлишини тан оладиган ҳамда тасдиқлайдиган ҳуқуқий ҳужжат;


Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) - кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар тўғрисида, шунингдек, ҳуқуқ эгалари ҳақидаги маълумотлардан иборат ягона ахборот маълумотлар базаси;


гаров хати - кўчмас мулк объекти гаровга қўйилганлиги тўғрисида юридик ёки жисмоний шахсга банк томонидан бериладиган қарз гувоҳномаси;


бино - функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, ёпиқ ҳажмни ташкил этувчи таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;


ер участкаси - ер юзасининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда бошқа хусусиятларга эга бўлган қисми;


ипотека - мулкни гаров кредиторига эгалик қилиш учун топширмасдан, мажбуриятни таъминлаш шарти билан кўчмас мулк объектини (ер участкасини, бино ва иншоотни) ёки унга бўлган ҳуқуқни гаровга қўйиш;


кадастр йиғмажилди - объектнинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратига олиш, техник хатловдан ўтказиш ва паспортлаштириш, махсус текшириш ва тадқиқотларнинг, сифат ва қиймат жиҳатдан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотлари электрон жамланмаси;

кадастр рақами - ер участкаси, бино, иншоот ва кўп йиллик дов-дарахтларнинг ўзига хос, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида такрорланмайдиган алоҳида рақами ҳисобланади ва ушбу рақам кўчмас мулкни шакллантиришда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ берилади ва рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқнинг ягона объекти сифатида мавжуд бўлиши даврида сақлаб қолинади;

кадастр паспорти - ҳуқуқ эгасига бериладиган ҳамда кўчмас мулк объекти ва объектнинг кадастр рақами ҳақида умумий маълумотларни ўз ичига олган пластик шаклда ёки қоғоз шаклда бериладиган электрон ҳужжат;

кўп йиллик дов-дарахтлар - боғлар, токзорлар, тутзорлар ва бошқа ўрмон дарахтлари;

кўчмас мулк объектлари - ер участкалари, бинолар ва иншоотлар (шу жумладан ер ости иншоотлари) ва кўп йиллик дов-дарахтлар;

қурилиши тугалланмаган объектлар - қурилиши белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ бошланган, лекин белгиланган кунида тугалланмаган ёки қурилиши тугалланган, аммо қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланиш учун рухсатномаси асосида фойдаланишга қабул қилинмаган бино ва иншоотлар;

кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши (юкланиши) -битимлар, қонун ҳужжатлари ёки ваколатли орган томонидан ўрнатиладиган, мазкур кўчмас мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш имконини чеклайдиган шартлар;


ёрдамчи-хўжалик иморатлари - ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларига нисбатан қўшимча иморатлар (омборхоналар, бостирмалар, йўлаклар ва шу кабилар), уй ҳайвонлари ва паррандаларини боқиш учун мўлжалланган иморатлар, омборхона, гаражлар, ёзги ошхоналар, тандирхоналар, ертўлалар, ҳаммомлар, ҳовлидаги ҳожатхоналар, душхоналар, иссиқхоналар, ҳовузлар, сауналар, қозонхоналар ва одамларнинг вақтинча туриши билан боғлиқ турли ишларни бажариш учун мўлжалланган бошқа функционал иморатлар;


ҳуқуқ эгаси - кўчмас мулк объектининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши асосида унга бўлган ҳуқуққа эга юридик ва жисмоний шахс;


кўчмас мулк ҳақида тузилган битимлар - фуқаро ва юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни ўрнатишга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга (бошқа шахсга ўтказиш, ипотекага қўйиш, узоқ муддатли ижарага олиш, меросни қабул қилиш ва бошқалар) қаратилган хатти-ҳаракатлари;


сервитут - бегона ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи;


иншоот - ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналарни сақлашга, одамларнинг вақтинча бўлишига, одамлар, юклар ва бошқа нарсаларни олиб ўтишга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат, ер тепасида, ер юзасида ва ер остида ҳажмли, ясси ёки чизиқ тарзида жойлашган қурилиш тизими.


6. Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг (кейинги ўринларда давлат рўйхатидан ўтказувчи орган деб аталади) давлат рўйхатидан ўтказади.

Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг раҳбари томонидан тайинланадиган масъул шахслар (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи деб аталади) томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорда йиғим ундирилади.

7. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ ҳамда кўчмас мулк объектига бўлган бошқа ашёвий ҳуқуқлар, шу жумладан ушбу ҳуқуқлар ва улар билан боғлиқ битимларнинг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши ҳақидаги ахборот ва ҳужжатларни 2019 йил 1 февралдан бошлаб, ахборот-коммуникация тизимлари воситасида давлат рўйхатидан ўтказувчи органга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нотариал идоралар, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек бошқа ваколатли органлар томонидан тегишли ҳаракатлар содир этилган кундан бошлаб бир кун муддатда тақдим этилади.

7-1. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулкка, 2020 йил 1 январдан бошлаб эса Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган кўчмас мулкка нисбатан нотариал ҳаракатлар асосида вужудга келадиган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотлар Реестрга фақат нотариус орқали тақдим этилган талабномага асосан ҳуқуқ эгасини ўзгартириш шаклида киритилади ва Реестрдан кўчирма берилади;

2020 йилнинг 1 январидан бошлаб қурилган уй-жойга мулк ҳуқуқини ҳамда қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун уй-жойни фойдаланишга қабул қилиб олиш далолатномаси ва бошқа зарур ҳужжатлар тижорат банклари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар) филиалларига ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юборилади;

2020 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулк объектини "E-auksion" электрон савдо платформасида аукцион орқали сотиш (давлат активлари қисмида) ва риэлторлик хизматлари кўрсатиш натижасида вужудга келадиган унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар тегишлича Давлат активларини бошқариш агентлиги ва риэлторлик ташкилотлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларга ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юборилади;

Реестрдан кўчирма Давлат активларини бошқариш агентлиги, риэлторлик ташкилотлари ва тижорат банклари томонидан мулкдорнинг хоҳишига кўра электрон ва (ёки) қоғоз шаклида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ва қонун асосидаги ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ушбу бандда назарда тутилган муддатларда берилади.

Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ташкилотларнинг маълумотлари асосида давлат рўйхатидан ўтказиш учун кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида ариза талаб этилмайди.

8. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун 2019 йил 1 февралдан кейин вужудга келадиган асослар мазкур Низомнинг 7 ва 7-1-бандларида кўрсатилган органлар томонидан ахборот-дастурий мажмуа воситасида бериладиган ахборот асосида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Мазкур Низомнинг 7 ва 7-1-бандларида кўрсатилган органлар ахборот-дастурий мажмуага киритилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгар бўлади.

9. Кадастр йиғмажилдини бирламчи шакллантиришда кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан жойга чиқиб хатловдан ўтказилади. Кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижалари бўйича кадастр паспорти берилади.

Кадастр паспортини бериш тартиби ва шакли Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан белгиланади.

Кўчмас мулк объектини кадастр паспортини тайёрлаш давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан жисмоний ёки юридик шахсларнинг буюртмаси асосида амалга оширилади. Буюртмалар Интернет тармоғи ёки Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) орқали қабул қилинади.

10. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ тури ёки эгаси ўзгарганда, ушбу Низомга асосан давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг кадастр паспорти фақат кўчмас мулк объекти мулкдорининг ихтиёри ва сўровига кўра расмийлаштирилади.

Бунда кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки унда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлганда, объектни давлат рўйхатидан ўтказиш кадастр паспорти расмийлаштирилгандан сўнг амалга оширилади.


2-БОБ. КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИГА БЎЛГАН

ҲУҚУҚЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


11. Кўчмас мулк объекти мулкдорлари ёхуд ушбу объект бўйича ашёвий ҳуқуқлар эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келганда, бошқа шахсга ўтганда, чекланганда ёки бекор бўлганда ёхуд кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб бир ой муддатда мазкур Низомнинг 21, 22, 23, 30, 31, 32, 35, 38, 39, 40, 41, 42, 43-бандларида кўрсатилган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона давлат хизматлари портали орқали, гаров хати расмийлаштирилганда эса - кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилишлари шарт.

Аризада кўчмас мулк объектининг тури, давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқ, унга кадастр йиғмажилди тайёрланган ёки қайта расмийлаштирилган кўчмас мулк объектининг номи ва у тайёрланган сана (мавжуд бўлса) кўрсатилади.

12. Марказ ариза тўлдирилгандан кейин бир соат мобайнида уни кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширадиган органга юборади.

Мазкур Низомнинг 7-1-бандида кўрсатилган Давлат активларини бошқариш агентлиги, риэлторлик ташкилотлари ва тижорат банклари (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур маълумотларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга юборади.

13. Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

аризани ва ушбу кўчмас мулк объектига кадастр ҳужжатларини ўрганади, уларни Реестрда мавжуд ахборот билан таққослайди;

кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ҳамда кўчмас мулк объектига бўлган бошқа ашёвий ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос мавжудлигини, унинг юридик ёки жисмоний шахсга ўтказилишининг қонунийлигини аниқлайди;

умумий улушли мулк ҳуқуқи иштирокчиларининг сонини ва тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг улушларини аниқлайди;

ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши учун тўсқинлик қиладиган омилларни, бу кўчмас мулк объекти ҳуқуқнинг бошқа шахсларга ўтказилиши учун тўсқинлик қилувчи гаровга қўйилганлиги ва ҳуқуқни чеклаш борлигини аниқлайди;

бошқа шахслардан айнан шу кўчмас мулк объекти бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза бор ёки йўқлигини Реестрдан аниқлайди;

кўчмас мулк объекти билан боғлиқ битим нотариал тартибда тасдиқланмасдан тақдим этилганда, мулкдор ва харидорнинг шахсини аниқлаштириш учун қўшимча маълумотларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

14. Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни давомида давлат рўйхатидан ўтказади.

Агар, тақдим этилган ҳужжатларда техник тусдаги аҳамиятсиз камчиликлар ва уларни бартараф этиш имконияти бор бўлса ёки қўшимча ҳужжатлар талаб қилинса, рўйхатдан ўтказувчи рўйхатдан ўтказишни уч кунгача тўхтатиб туриш тўғрисида бир кун мобайнида қарор қабул қилади ва қарорни Марказга ёки тегишли ташкилотга юборади.

Марказ ёки тегишли ташкилот давлат рўйхатидан ўтказувчи органдан кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олгандан кейин юридик ёки жисмоний шахсни бир соат мобайнида кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни тақдим этиш ҳақида хабардор қилади.

Ҳужжатлар кўрсатилган камчиликлар бартараф этилган ҳолда тақдим этилганда, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида амалга оширилади.

Тузатилган ҳужжатларни кўриб чиқишда ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги ҳақида хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилишига йўл қўйилмайди, ваколатли органлар томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилган ҳолатлар бундан мустасно.

Агар, хабарномада кўрсатилган камчиликлар хабар берилган пайтдан бошлаб уч иш куни мобайнида бартараф этилмаган бўлса, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган икки иш куни мобайнида кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда Марказни ёки тегишли ташкилотни ёзма равишда хабардор қилади.

15. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;

ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар топилиши;

бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги;

давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

рўйхатдан ўтказувчи томонидан ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилган ҳолларда, тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг уч иш куни мобайнида бартараф этилмаслиги;

ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги;

ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.


16. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган йиғим миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) ташкилотларга, Марказга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборилади.

17. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар Реестрга тегишли ёзувни киритиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказилади, у мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон кўринишда юритилади.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишини ва бошқа шахсга ўтишини давлат рўйхатидан ўтказиш юридик шахснинг номини, жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини ва кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги бошқа маълумотларни Реестрга навбатдаги рақам билан киритиш орқали амалга оширилади. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши ва бекор қилиниши унга бўлган ҳуқуқларни чеклаш ёки бекор қилиш ҳақидаги ёзув орқали амалга оширилади ва бунинг учун асос бўлган ҳужжатнинг номи, санаси ва рақами кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилган Реестр сатрига киритилади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг (у мавжуд бўлган тақдирда) вужудга келиши ва бошқа шахсга ўтиши биринчи навбатда рўйхатдан ўтказилади. Ушбу ер участкасида қурилган ёки барпо этилган бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши ва бошқа шахсга ўтишининг кейинги рўйхатдан ўтказилиши бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтлар тўғрисидаги маълумотларни ер участкасига ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилган сатрга киритиш йўли билан амалга оширилади.


17-1. Марказлар ёки ташкилотлар йиғим суммаси кўрсатилган хабарнома (инвойс) келиб тушганидан сўнг реал вақт режимида бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

Ариза берувчи хабарномада кўрсатилган миқдорда йиғим суммасини тўлайди.

Суд бошқарувчиси хабарномада кўрсатилган йиғимни хизмат амалга оширилганидан сўнг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўлайди.

Реестрдан кўчирма бериш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу бандда кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

17-2. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Марказлар орқали мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади;

б) кўчмас мулк "E-auksion" электрон савдо платформасида аукцион орқали сотилганда ва риэлторлик хизматлари кўрсатилганда:

10 фоизи - Давлат активларини бошқариш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади;

в) тижорат банклари томонидан уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишда, шу жумладан қурилиши тугалланган уй-жойни расмийлаштиришда:

10 фоизи - тижорат банкларнинг банк ҳисобварағига;

қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади;

г) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади;

д) нотариал идора орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади.

18. Хабарномада кўрсатилган йиғим тўлиқ тўланганидан сўнг реал вақт режимида марказлар ёки ташкилотлар ходими томонидан тизимдан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тегишли ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи электрон кўринишдаги Реестрдан кўчирма юклаб олиш имкони пайдо бўлади ва ариза берувчининг сўровига кўра унга реестрдан кўчирма электрон шаклда ёки қоғоз шаклда берилиши мумкин.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича давлат рўйхатидан ўтказилади.

19. Нотўғри ёки бузилган маълумотларни тақдим этганлик учун юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



3-БОБ. ЕР УЧАСТКАЛАРИГА БЎЛГАН

ҲУҚУҚЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


20. Ер участкаларига бўлган қуйидаги ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим:

Ўзбекистон Республикаси фуқаросига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, деҳқон хўжалиги, жамоа боғдорчилиги ва узумчилик ҳўжалигини юритиш учун, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;

юридик ва жисмоний шахсга қишлоқ ва ўрмон хўжалигини (қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) ва фермер хўжаликлари бундан мустасно) юритиш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун берилган ер участкаларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи;

юридик ва жисмоний шахсга қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун фойдаланиш муддатлари кўрсатилмай берилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи;

юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун фойдаланишнинг муайян муддати белгилаб берилган ер участкаларидан муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи;

юридик ва жисмоний шахс, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахс томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусийлаштирилган ёки сотиб олинган ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи;

юридик ва жисмоний шахсга ижарага берилган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқи.


21. Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши қуйидаги ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади:

ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун - давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш тўғрисидаги, ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори ёки мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги нотариал идора томонидан берилган гувоҳнома ёхуд бу ҳуқуқ аукцион асосида сотиб олинганлиги тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокими томонидан берилган давлат ордери;

ер участкасига доимий эгалик қилиш, доимий ва муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун - жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг муайян юридик ва жисмоний шахсга ер участкаси бериш тўғрисидаги, ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори, "E-auksion" электрон савдо платформасида ўтказилган электрон аукцион натижалари ҳақида баённома;

ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун - давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари томонидан берилган давлат ордери;

ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун - жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини ижарага бериш тўғрисидаги ўз ваколатлари доирасида 2021 йил 1 августга қадар қабул қилган қарорлари, электрон онлайн-аукцион ва очиқ электрон танлов натижаларига кўра туман (шаҳар) ҳокими билан тузилган ер участкасининг ижара шартномаси;

кон ажратмаси далолатномаси - фойдали қазилмаларни қазиб оладиган ва фойдали қазилмалар конларини ишлатадиган корхоналарни қуриш учун ер участкаси ажратилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

кўп квартирали уй қурилган ва унга туташ ер участкасига бўлган ҳуқуқ қурувчи ёки буюртмачидан кўп квартирали уйдаги жой мулкдорларига ўтишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун - қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан (кўп квартирали уйдан) фойдаланиш учун рухсатнома.

21-1. "E-auksion" электрон савдо платформасига қўйиш учун тайёрланган ер участкаси ҳақидаги материаллар ушбу ер участкаси бўйиича кадастр йиғмажилди шаклида қабул қилинади.

22. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг "Ер тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амал қилган даврда (1990-1998 йилларда) олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат архивлари томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади, шунингдек, мазкур ҳужжатлар давлат архивлари сақловида мавжуд бўлмаган ёки уларни топиш имкони қолмаган тақдирда, ўрнатилган тартибда суднинг қарори билан белгиланади:

шаҳарлар (туманлар) ҳокимларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун шаҳарлар ерларидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;

шаҳарчалар ва қишлоқлар (овуллар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг собиқ колхозлар, совхозлар ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудида бўлмаган ерларидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;

қишлоқлар (овуллар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қишлоқ жойларида шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари.


23. Ўзбекистон ССРнинг Ер кодекси амал қилган даврда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат архивлари томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади, шунингдек, мазкур ҳужжатлар давлат архивлари сақловида мавжуд бўлмаган ёки уларни топиш имкони қолмаган тақдирда, ўрнатилган тартибда суднинг қарори билан белгиланади:

тегишли туманлар, шаҳарлар ва шаҳарчалар халқ депутатлари Кенгашлари ижроия қўмиталарининг якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;

тегишли қишлоқлар (овуллар) халқ депутатлари Кенгашлари ижроия қўмиталарининг колхозлар аъзоларининг умумий мажлислари баённомаларини ҳамда совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари директорларининг фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ҳақидаги буйруқларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари.


24. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ёки вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларининг (Қорақалпоғистон Республикасида - Жўқорғи Кенгеснинг) қарорлари билан қишлоқ аҳоли пунктлари ёки уларнинг қисмлари шаҳарлар ва посёлкалар чегараларига киритилган ҳолларда жисмоний шахсларга деҳқон (шахсий томорқа) хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда илгари берилган ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи мазкур Низомнинг 21, 22 ва 23-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар асосида давлат ҳокимияти органларининг қарорларида кўрсатилган ўлчамларда рўйхатдан ўтказилади.


25. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларсиз фойдаланилаётган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди.


26. Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқ тури ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга мувофиқ қабул қилинади.

Агар жойлардаги давлат ҳокимияти органининг 2021 йил 1 августга қадар ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорида ҳуқуқ тури кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда юридик ва жисмоний шахс учун қуйидаги ҳуқуқлар тан олинади ҳамда рўйхатдан ўтказилиши лозим:

якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалиги ҳамда жамоа боғдорчилиги ва узумчилик хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи (агар, давлат ҳокимияти органларининг қарорларида бошқа ҳуқуқ тури кўрсатилган бўлса ҳам);

бинолар ва иншоотлар қуриш учун берилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи;

қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи.


27. Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг ҳамда бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтишини давлат рўйхатидан ўтказишда кўрсатилган объектлар билан эгалланган ва улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқи янги ҳуқуқ эгасининг номига олдинги ҳуқуқ эгасидагидек шаклда расмийлаштирилади.

Турар жой биносига, боғ уйчасига бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, жисмоний шахсларга ушбу иморатларга бўлган мулк ҳуқуқи билан бирга белгиланган тартибда берилган ва унда ушбу иморатлар жойлашган бутун ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ҳам ўтади.

Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкасида якка тартибдаги турар жой нотурар жой тоифасига ўтказилган тақдирда, ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Доимий эгалик ёки доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер участкасидаги нотурар жой якка тартибдаги турар жой тоифасига ўтгазилганда, ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқлар уйларни нотариуслар томонидан тасдиқланган олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента, умрбод таъминлаш шарти билан бошқа шахсга ўтказиш шартномалари ва бошқа ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади.

Юридик ва жисмоний шахс бошқа шахсга ўтказиладиган бино ва иншоотлар жойлашган ер участкасининг мулкдори бўлган ҳолларда, янги ҳуқуқ эгаси номига бутун ер участкасига ёки унинг кўчмас мулк объекти эгаллаган ҳамда ундан фойдаланиш учун зарур бўлган қисмига бўлган мулк ҳуқуқи, агар бошқа шахсга ўтказиш шартномаси билан бошқаси назарда тутилмаган бўлса, қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилади.

Ер участкасида жойлашган барча бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши муносабати билан ер участкасига эгалик қилиш ёки ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг ўтиши:

олди-сотди ва бошқа шахсга ўтишнинг бошқа турларига оид шартнома;

мулкдорларнинг ёки улар томонидан ваколатланган шахсларнинг қарорлари;

суд қарори ёхуд давлат ижрочисининг қарори;

қарз ундирувчи ҳамда қарздор ўртасида бино ва иншоотларни топшириш тўғрисидаги давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган далолатнома;

бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ундан бошқага ўтадиган шахснинг ер участкасига оид ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари асосида рўйхатдан ўтказилади.

Айрим бинолар ва иншоотларга ёки уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши муносабати билан вужудга келган ер участкасига эгалик қилиш ёки ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан тузилган, туман (шаҳар) қурилиш бўлими ва ҳуқуқ эгаси билан келишилган ер участкасини бўлиш ҳамда унинг янги чегараларини белгилаш ҳақидаги далолатнома асосида рўйхатдан ўтказилади. Низо мавжуд бўлган тақдирда, ер участкаси Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда бўлинади ва Реестрдан тегишли кўчирма берилади.

Бунда ер участкасига бўлган ҳуқуқ янги ҳуқуқ эгасига иморат ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг олдинги эгасида бўлган шаклда ўтади.

Бўлинган ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши ва шаҳарсозлик фаолияти қоидаларига риоя этилиши учун жавобгарлик ҳуқуқ эгаларига юклатилади.


28. Ер участкасининг умумий майдони ва чегаралари, унга бўлган илгари рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ тури ўзгарган тақдирда, ахборот-дастурий комплекс орқали ахборот берадиган органлар давлат рўйхатидан ўтказувчи органга ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида маълумотларни юборади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилади:

ахборот берган орган томонидан юборилган ҳужжатлар текширилади;

ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органда сақланадиган мавжуд режа-картографик материаллардан фойдаланиб, ер участкасининг янги кадастр режаси чизилади;

Реестрга, шунингдек, кадастр йиғмажилдига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Ишлар натижаларига кўра, юридик ва жисмоний шахсга Реестрдан кўчирма берилади.


29. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда белгиланган чекловлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни чеклаш мазкур ҳуқуқларни гаровга қўйишда, ер участкасига ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилганда ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда амалга оширилади.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши Реестрга ҳуқуқларнинг чекланиши ҳақидаги ҳужжатнинг номини ҳамда унинг реквизитларини кўрсатган ҳолда тегишли ёзув киритиш орқали давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни гаровга (ипотекага) қўйишда чекловлар мазкур Низомнинг 6-бобида назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.


30. Ер участкасига бўлган сервитут давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш сервитут белгиланишидан манфаатдор юридик ёки жисмоний шахснинг аризаси асосида, сервитут белгиланишидан манфаатдор юридик ёки жисмоний шахс ва ерларида сервитут белгиланадиган юридик ёки жисмоний шахс ўртасида тузилган ёзма келишув асосида ёки суд қарори бўйича амалга оширилади.

Сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш Реестрга сервитут белгиланиши ҳақидаги ҳужжатнинг номини ҳамда унинг реквизитларини кўрсатган ҳолда тегишли ёзув киритиш ва Реестрдан кўчирма бериш орқали амалга оширилади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтган тақдирда сервитут сақланиб қолинади ва белгилаш учун асослар бекор бўлган ҳолларда бекор қилиниши мумкин.


31. Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда бекор қилиниши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши учун қуйидагилар асос бўлади:

давлат ҳокимияти органларининг ер участкаси ер қонунчилигининг бузилиши муносабати билан олиб қўйилиши ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни унда жойлашган бино ва иншоотлар бошқа шахсга ўтиши муносабати билан қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарори;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектини бузиш ҳақидаги қарори;

ваколатли органнинг юридик шахс Корхоналар ва ташкилотлар ягона реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги ахбороти;

уй-жойларининг бошқа шахсга ўтганлиги муносабати билан ер участкасига бўлган ҳуқуқлар ҳам ўзга шахсга ўтиши бўйича ҳужжатлар;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши Реестрга ҳуқуқнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг номини ҳамда унинг реквизитларини кўрсатган ҳолда тегишли ёзув киритиш орқали амалга оширилади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши муносабати билан юридик ва жисмоний шахслар ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида илгари берилган ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга қайтаришга мажбур ва ушбу ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Ушбу банд мулк ҳуқуқида бўлган ер участкаларига татбиқ этилмайди.



4-БОБ. БИНО ВА ИНШООТЛАРГА БЎЛГАН

ҲУҚУҚЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


32. Ер юзида, ер тепасида ва ер остида жойлашган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзга шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор қилиниши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Шунингдек бино ва иншоот ёки уларнинг қисмлари ижараси ҳуқуқи ҳам бир йилдан ортиқ муддатга тузилган шартнома асосида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Ер остида жойлашган иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказишда уларнинг тавсифи ушбу иншоотларнинг қурилиш лойиҳаси маълумотлари бўйича қабул қилинади.


33. Муайян юридик ёки жисмоний шахснинг алоҳида ер участкасида жойлашган, алоҳида кадастр рақамига эга бўлган бино ва иншоотларга, жумладан улар ёнидаги қўшимча хўжалик иморатларига бўлган ҳуқуқи рўйхатдан ўтказиш объекти ҳисобланади.

Турли қўшимча хўжалик иморатларига бўлган ҳуқуқлар асосий бино ёки иншоотдан алоҳида давлат рўйхатидан ўтказилмайди.


34. Кўп квартирали уйлардаги квартираларга ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳар бир мулкдор бўйича алоҳида амалга оширилади.

Уй-жой-қурилиш ширкатларига тегишли уй-жойларга бўлган ҳуқуқлар тегишли ширкат номига, ушбу ширкат аъзолари рўйхати илова қилинган ҳолда рўйхатдан ўтказилади.

Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан (кўп квартирали уйдан) фойдаланиш учун рухсатнома ушбу уйдаги жой мулкдорининг умумий мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини, шунингдек, қурувчи ёки буюртмачининг умумий мол-мулк таркибига кирмайдиган, кейинчалик реализация қилинадиган турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган (нотурар) жойларга мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.

35. Қурилиши тугалланган ва фойдаланишга белгиланган тартибда қабул қилинган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилади.

Қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши бошланганлиги тасдиқланган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин. Бунда бино ва иншоотнинг пойдевор ва биринчи қавати деворларининг қурилиш ишлари якунланганлиги қурилишни бошланган деб топиш учун асоси ҳисобланади.

Қурилиши тугалланмаган турар ва нотураржой бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар:

ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги;

қурилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган лойиҳа асосида бошланганлиги шарти билан давлат рўйхатидан ўтказилади.

"E-auksion" электрон савдо платформасида сотиб олинган, электрон аукцион ғолибларида уларга нисбатан қабул қилинган мажбуриятлар мавжуд бўлган ер участкаларида, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди.

36. Қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни бошқа шахсга ўтказишда ҳуқуқ эгасининг буюртмаси бўйича ер участкасини бериш тўғрисидаги ҳужжатлар, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида кадастр йиғмажилди тайёрланади, шунингдек, қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилади.


37. Ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар, шунингдек, қурилиш даврида фойдаланиш учун қурилган вақтинчалик иморатларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди, қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.


38. Юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлган бинолар ва иншоотлар юридик шахсларнинг устав фондига киритилган тақдирда, ушбу бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи юридик шахслар номига рўйхатдан ўтказилади.

Корхонага бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер асосида мазкур хусусийлаштирилган корхонанинг қуйидаги кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи (қонунга мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно) давлат рўйхатидан ўтказилади:

хусусийлаштирилган корхоналардаги давлат мулкини хусусийлаштиришда аниқланмаган кўчмас мулк;

хусусийлаштиришда тасарруф этиш ҳуқуқисиз фойдаланишга берилган, корхона ҳудудида жойлашган кўчмас мулк.


39. Бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқининг вужудга келишини ва бошқа шахсга ўтишини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланиш учун рухсатномаси;

нотариал тартибда тасдиқланган бино, иншоотнинг олди-сотди шартномаси;

бино ва иншоот бўйича топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан бирга олди-сотди шартномаси;

корхонанинг топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан бирга нотариал тартибда тасдиқланган олди-сотди шартномаси;

лизинг шартномаси;

бино, иншоот, турар жойни ҳадя этиш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган шартнома;

бино, иншоот, турар жойни айирбошлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган шартнома;

турар жойни бошқа шахсга рента тўлови шарти билан ўтказилиши назарда тутиладиган нотариал тартибда тасдиқланган рента шартномаси;

хусусийлаштирилган давлат биноси, иншооти, турар жойини мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери;

нотариал тартибда тасдиқланган мерос қилиб олиш ҳуқуқи ва эр-хотинларнинг умумий мулки бўлган бино, иншоотнинг тегишли қисмига бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома;

кўчмас мулк объектини юридик шахсларнинг устав жамғармасига улуш сифатида бериш (турар жой объекти бўлса, нотариал тасдиқланган) шартномаси;

кўчмас мулк объектини муассисга унинг улушини қайтариб бериш (турар жой объекти бўлса, нотариал тасдиқланган) сифатида шартномаси;

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда кўчмас мулк объектини реализация қилиш бўйича аукцион натижалари ҳақида баённома;

туман (шаҳар) қурилиш бўлимларининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсати;

туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг нотурар жой биносини турар жой тоифасига ўтказишга рухсати;

суд қарори ёки давлат ижрочисининг қарори ёхуд давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган ундирувчи ва қарздор ўртасида тузилган бино ва иншоотни бериш далолатномаси.

Хорижий юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган бинолар ва иншоотлар сотилган тақдирда бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бинолар ва иншоотларни сотишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилган тақдирда амалга оширилади, бинолар ва иншоотлар Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахсга сотилган ҳоллар бундан мустасно.

Бинолар ва иншоотларни сотишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги ахборот солиқ органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказувчи органга ахборот-коммуникация тизими орқали бир кунлик муддатда тақдим этилади.


40. Ўзбекистон ССРнинг қонун ҳужжатлари амал қилган даврда бунёд этилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

давлат ҳокимияти органларининг капитал қурилиш ва кейинчалик фойдаланиш учун ер участкаларини муддатсиз фойдаланишга бериш тўғрисидаги қарорлари;

ваколатли органларнинг бинолар ва иншоотларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатлари, қарорлари, фармойишлари;

олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, мулкни бўлиш, кўчмас мулкни умрбод таъминлаш шарти билан бошқага ўтказиш, иморат солиш, шахсий мулк ҳуқуқида уйларни қуриш учун ер участкалари бериш, якка тартибдаги иморат солувчилар уй-жой-қурилиши жамоаларига уйларни қуриш учун ер участкалари бериш, эр-хотин ўртасида уйларни бўлиш тўғрисида нотариал тасдиқланган шартномалар;

шаҳар ва туман Халқ депутатлари кенгашлари ижроия қўмиталарининг иморатларга бўлган мулк ҳуқуқини тан олиш (мавжуд ҳужжатлар асосида) тўғрисидаги қарорлари;

умумий мулк бўлган иморатнинг тегишли улушига бўлган мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги ва мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномалар ҳамда уй кимошди савдосида харид қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;

бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи қонуний кучга кирган суд қарорлари ва ажримлари;

шартномаларнинг дубликатлари, нусхалари ёки олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента, умрбод таъминлаш шарти билан бошқага ўтказиш битимлари амалга оширилганлиги, шунингдек, мерос қилиб олиш тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг бошқага ўтганлигини белгиловчи бошқа нотариал ҳужжатлар берилганлиги ҳақидаги нотариусларнинг реестрларидан кўчирмалар.

41. Бинолар ва иншоотларга бўлган хўжалик юритиш ҳуқуқини ва оператив бошқариш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

ваколатли давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг давлат ташкилотларини ташкил этиш ва уларга кўчмас мулкни хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқида бериш ҳақидаги қарорлари;

ваколатли давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бинолар ва иншоотларни муайян давлат корхоналари ҳамда муассасаларига бериш тўғрисидаги қарорлари;

муассисларнинг бинолар ва иншоотларни улар томонидан ташкил этиладиган муассасаларга бериш тўғрисидаги қарорлари.

Моддий-маданий мерос объектларига бўлган ҳуқуқлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.


42. Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг чекланишини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

бинолар ва иншоотлар хатлаб қўйилгани тўғрисидаги хабарнома;

бинолар ва иншоотларнинг бошқа шахсга ўтказилишини тақиқлаш тўғрисидаги хабарнома;

бинолар ва иншоотлар ипотекаси тўғрисидаги шартнома;

тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган давлат ордери.

Ҳуқуқларнинг чекланиши бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади.


43. Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг бекор қилинишини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

юридик шахсларни давлат рўйхатига олувчи органларнинг юридик шахс Корхоналар ва ташкилотлар ягона реестридан чиқарилгани ҳақидаги маълумотлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектини бузиш ҳақидаги қарори;

бино ва иншоотларни, турар жойларни олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, турар жойни рента тўлаш шарти билан бошқа шахсга ўтиши назарда тутилган, нотариал тасдиқланган шартномалар;

мулкдор ёки бошқа ваколатли органларнинг бинолар ва иншоотларга бўлган хўжалик юритиш ҳуқуқини ҳамда оператив бошқариш ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисидаги қарори;

мулкдорнинг бино ва иншоотни бузиб ташлаш ва балансдан чиқариш тўғрисидаги қарори;

бино ва иншоотнинг табиий офатлар натижасида барҳам топганини тасдиқловчи ҳужжатлар;

суд қарори ёки давлат ижрочисининг қарори ёхуд ундирувчи ва қарздор ўртасида бино ва иншоотни бериш тўғрисида давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган далолатнома.

Ҳуқуқнинг бекор бўлиши бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларнинг бекор бўлгани тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади.


44. Ушбу Низомнинг 38-41-бандларида кўрсатилган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, шунингдек, тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ёки тўғрилиги ҳақида шубҳа туғилган ҳолларда бино, иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ масаласи суд тартибида ҳал этилади.


45. Бир нечта юридик ва жисмоний шахсларга умумий улушли мулк ҳуқуқида тегишли бўлган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар мулкдорлар номига ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларда кўрсатилган улушларда рўйхатдан ўтказилади.

Агар, улушли мулк ҳуқуқи иштирокчилари ўзаро келишув бўйича умумий бино ва иншоотнинг (хоналардан, квартиралардан ва ҳ.к.) алоҳида қисмларидан (хоналардан), ўзларининг улушларига мувофиқ равишда фойдаланиш тартибини белгилаган бўлсалар ва бу келишув нотариал тасдиқланган бўлса, у ҳолда бундай келишув уларнинг мурожаати бўйича рўйхатдан ўтказилиши лозим.


46. Ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлар суд томонидан бедарак йўқолган ёки ўлган деб топилган мулкдорларнинг оила аъзолари ёки меросхўрлари томонидан тақдим этилган ҳолларда, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар уларга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ мерос қилиб олиш тартибида рўйхатдан ўтказилади.


47. Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Реестрга ушбу объектларга бўлган муайян юридик ва жисмоний шахснинг тегишли ҳуқуқлари тўғрисида ёзув киритиш орқали амалга оширилади.



5-БОБ. КЎП ЙИЛЛИК ДОВ-ДАРАХТЛАРГА БЎЛГАН

ҲУҚУҚЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

48. Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади.

49. Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва фермер хўжаликлари узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларида ижарага берувчининг рухсати билан ўз маблағлари ҳисобига уларнинг мулки бўлган кўп йиллик дов-дарахтларни, ўрмон дарахтларини ҳам экиш ҳуқуқига эгадирлар ва улар давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

50. Ижарачи агар шартномада ерларни боғдорчилик, узумчилик, тутчилик ёки кўп йиллик дов-дарахтлар экиш билан боғлиқ бошқа фаолиятни амалга ошириш назарда тутилган бўлса, мустақил равишда кўп йиллик дов-дарахтлар экиш ҳуқуқига эга.

Агар ижарага олинган ер участкасида ижарага берувчининг рухсати билан кўп йиллик дов-дарахтлар экилган бўлса, унда шартнома муддати ўтиши ёки уни муддатидан олдин бекор қилинганда ижарачи ушбу мақсад учун амалга оширилган харажатларни қоплашни талаб қилиш (шартномада бошқача тартиб кўзда тутилмаган бўлса) ҳуқуқига эга.

Ижарага олинган ер участкасида ижарага берувчининг рухсатисиз экилган кўп йиллик дов-дарахтлар шартноманинг муддати ўтганда ёки у бекор қилинганда ижарага берувчига бепул ўтади.

51. Қуйидаги кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмайди:

кўчатзорлардаги кўчатлар;

юридик шахсларнинг балансига олинмаган ҳамда ҳосилга кирмаган ва фойдаланишга қабул қилинмаган кўп йиллик дов-дарахтлар;

кўп йиллик бутазорлар ва резавор ўсимликлар;

ўрмон хўжаликлари ва бошқа ўрмон хўжалиги давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ўрмонлари ва кўп йиллик дов-дарахтлари;

илмий-тадқиқот ташкилотларининг кўп йиллик дов-дарахтлари;

аҳоли пунктлари, шунингдек ташкилотларнинг ерларини кўкаламзорлаштириш мақсадида ўстирилган кўп йиллик дов-дарахтлар;

узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларида ижарага берувчининг рухсатисиз ўстирилган кўп йиллик дов-дарахтлар;

ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаганда.

52. Қуйидагилар:

қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) боғ ва токзорларини фуқароларга фермер хўжалиги ташкил этиш учун аукцион асосида сотиш тўғрисидаги комиссия баённомаси ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва ижарачи ўртасида тузилган шартнома;

боғдорчиликка, узумчиликка, тутчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил қилиш учун ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими ва ижарачи ўртасида тузилган шартнома;

боғдорчиликка, узумчиликка, тутчиликка ихтисослашмаган фермер хўжалиги ташкил қилиш учун ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими ва ижарачи ўртасида тузилган ва кўп йиллик дов-дарахтлар экишга рухсат берилган шартнома;

ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисидаги шартномага кўп йиллик дов-дарахтлар ўтқазиш ҳуқуқини бериш тўғрисида тузилган қўшимча битим;

сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида ёзма равишда тузилган кўп йиллик дов-дарахтларнинг олди-сотди шартномаси ва туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкасини кўп йиллик дов-дарахтларни сотиб олувчига қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарори;

тегишли давлат органининг боғдорчиликка, узумчиликка ва тутчиликка ихтисослашган ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар экиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни юритиш учун ер участкаларини бериш тўғрисидаги қарорлари;

суд қарори ёки давлат ижрочиси қарори ёхуд давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган ундирувчи ва қарздор ўртасида тузилган кўп йиллик дов-дарахтларни бериш далолатномаси кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.

Якка тартибда уй-жой қуриш, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалигини юритиш ва жамоат боғдорчилиги ва узумчилик хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларида ўстирилган кўп йиллик экинларга бўлган мулк ҳуқуқи ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.

53. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш Реестрга кўчмас мулкнинг мустақил тури сифатида дов-дарахтларнинг тури ва сонини кўрсатган ҳолда киритиш йўли билан амалга оширилади.


6-БОБ. ИПОТЕКА, БИНО ВА ИНШООТЛАР,

ШУНИНГДЕК, ЕР УЧАСТКАСИГА БЎЛГАН АШЁВИЙ

ҲУҚУҚЛАР ИПОТЕКАСИ ТЎҒРИСИДАГИ ШАРТНОМАЛАРНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


54. Ипотека тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши керак (бундан бирламчи бозордан олинадиган кўчмас мулк олиш чоғидаги ипотека тўғрисидаги шартнома мустасно) ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Ипотека тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография Миллий маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.

Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди.

Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Реестрга тегишли ёзувни киритиш йўли билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ипотека тўғрисидаги шартнома ипотекани шартнома асосидаги давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.

Қонун асосидаги ипотекани вужудга келтирадиган кредит шартномаси ёки қарз шартномаси қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади. Қонун асосидаги ипотека алоҳида ариза бермасдан ҳамда рўйхатга олиш учун йиғим тўламасдан давлат рўйхатидан ўтказилади.


55. Ипотека тўғрисидаги шартнома асосида вужудга келадиган ипотекани давлат рўйхатидан ўтказишда нотариал идоралар ва тижорат банклари томонидан Марказга электрон шаклда тузилган ипотека шартномаси ҳақида ахборот тақдим этилади.

Марказ ипотека тўғрисидаги шартномани юридик ва жисмоний шахслар аризалари, шунингдек нотариал идоралар ва тижорат банклари томонидан электрон шаклда тузилган қонун асосида ипотека шартномаси ҳақида ахборотлар асосида рўйхатга олади ва ипотека тақиқи қўяди.

2020 йил 1 январдан бошлаб, қарз олувчининг қурилган уй-жойга мулк ҳуқуқини ҳамда қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлаш, шунингдек, уй-жойга бўлган рўйхатдан ўтказилган мулк ҳуқуқи ҳақидаги ҳужжатнинг ва кредит шартномасининг нусхаларини қонун асосидаги ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида штамп босилган ҳолда банкка тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.

56. Ипотека тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш ариза Марказ томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинган кундан бошлаб бир кун мобайнида амалга оширилади.

Марказ томонидан Реестрга ипотека шартномасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида ёзув амалга оширилган сана ипотека тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатига олинган кун ҳисобланади.

57. Агар, ипотека тўғрисидаги шартномада ипотекага олувчининг ҳуқуқлари гаров хати билан тасдиқланиши назарда тутилган бўлса, бу тўғрида Реестрда кўрсатилган бўлиши керак. Бунда Реестрга "Гаров хати берилган" сўзлари киритилади ва давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан гаров хатини дастлабки ипотекага олувчига бериш санаси кўрсатилади.


58. Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказишнинг амалга оширилганлигини тасдиқлаш мақсадида ариза берувчига Реестрдан кўчирма берилади.


59. Ипотека билан таъминланган мажбурият мазмуни навбатдаги ипотека билан ўзгартирилганда, шунингдек ипотека предметига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар бу мулкнинг ҳақ эвазига ёхуд ҳақ олмасдан тасарруфдан чиқарилиши натижасида ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ипотекага қўювчидан бошқа шахсга ўтказилганида ипотека қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказилади. Мазкур талабнинг бажарилмаслиги ипотека билан таъминланган мажбуриятда амалга оширилган ўзгаришлар ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради.


60. Марказ ипотекани қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказишда қуйидагиларни амалга оширади:

Реестрга шартнома, ипотека тўғрисида ёзувлар ипотека шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш санаси ва тартиб рақами, кўчмас мулк объектига нисбатан янги эгалик қилувчининг ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжат (олди-сотди, ҳадя шартномалари, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома ва ҳ.к.) реквизитларини киритади;

Реестрнинг тегишли устунларида дастлабки ипотекага қўювчининг ҳуқуқларини чеклаш (уларга шартлар белгилаш) тўғрисидаги аввалги ёзувлар белгиланган тартибда, ипотека тўғрисидаги янги ёзув инобатга олинган ҳолда ўзгартирилади.


61. Ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчи томонидан нобуд бўлган ёки шикастланган кўчмас мулк объектини тиклаш ёки алмаштириш тўғрисида битим тузилганда Реестрига ушбу битим реквизитлари киритилади ва аввалги ёзувлар белгиланган тартибда бекор қилинади.


62. Қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, қайси шахснинг ҳуқуқлари ипотека билан чекланган бўлса, шу шахснинг мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда амалга оширилади. Қонун асосидаги ипотека бўйича ипотекага олувчининг ҳуқуқлари гаров хати билан тасдиқланиши мумкин.


63. Қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказишда Реестрнинг тегишли устунларига ёзувлар киритилади.


64. Агар битта кўчмас мулк объекти бир нечта ипотекага олувчиларда қонун асосидаги ипотекада бўлса, у ҳолда Реестрга ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида тегишли ёзув киритилади.


65. Қонун асосидаги ипотеканинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқлаш мақсадида ариза берувчига Реестрдан кўчирма берилади.


66. Бир мажбурият бажарилишини таъминлаш учун ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган кўчмас мулк объекти (олдинги ипотека) шу ёки бошқа қарздорнинг бошқа мажбурияти бажарилишини таъминлаш учун ўша ипотекага олувчининг ўзига ёхуд бошқа ипотекага олувчига гаровга берилиши мумкин (навбатдаги ипотека).


67. Кейинги ипотекага айни ушбу кўчмас мулк объектининг олдинги ипотекалари тўғрисидаги барча қайд ёзувлари ҳақида белги қўйилади.

Бунда ариза берувчига кейинги ипотекани кўрсатган ҳолда Реестрдан кўчирма берилади.


68. Навбатдаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш Реестрга мазкур кўчмас мулк объектининг олдинги ипотекалари тўғрисида ёзувлар бўлган тегишли устунларига "Навбатдаги ипотека" сўзларини киритиш орқали амалга оширилади.


69. Ипотекага олувчининг ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ва ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлари, қонун ҳужжатларида бошқача тартиб ўрнатилмаган бўлса, гаров хати билан тасдиқланиши мумкин.


70. Ипотека давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин гаров хати давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан ипотекага қўювчи билан ипотекага олувчи иштирокида расмийлаштирилади ва дастлабки ипотекага олувчига берилади.

Гаров хатининг барча варақлари бир бутун ҳужжатни ташкил қилади, улар рақамланиши ва давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланиши лозим.


71. Гаров хати бекор қилинган ва шу билан бир вақтда янги гаров хати берилган тақдирда, ипотекага қўювчи давлат рўйхатидан ўтказувчи органга кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва бу ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги ариза билан бирга янги гаров хатини беради, ушбу гаров хати ипотека олувчига унинг қонуний эгалигида турган гаров хати ўрнига топширилади.


72. Гаров хатининг мазмуни ипотека тўғрисидаги шартномага ёки ипотека билан таъминланган шартномага мажбуриятга мувофиқ келмаса, амалдаги гаров хати ипотекага қўювчи томонидан бекор қилинади ва янги гаров хати тузилади, у расмийлаштириш учун давлат рўйхатидан ўтказувчи органга берилади.


73. Янги гаров хати ипотекага қўювчи томонидан киритиладиган маълумотлардан ташқари, янги гаров хати берилган санани ўз ичига олиши, унда давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан гаров хати рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида белги қўйилиши ва муҳр билан тасдиқланиши лозим.


74. Бекор қилинган гаров хати биринчи варағининг олд томонига рўйхатдан ўтказиш ёзувини бекор қилиш ҳақида "Бекор қилинди" штампи босилади, унда бекор қилинган гаров хатининг бекор қилиш санасига мос келадиган сана, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган раҳбарининг фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ва имзоси кўрсатилади ва муҳр билан тасдиқланади.

Бекор қилинган гаров хати давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ипотека тўғрисидаги рўйхатдан ўтказиш ёзувини Реестрдан чиқариб ташлаш вақтигача сақланади.


75. Гаров хати йўқолган тақдирда ипотекага қўювчи томонидан гаров хатининг дубликати тузилади ва давлат рўйхатидан ўтказувчи органга гаров дубликатини расмийлаштириш учун топширилади, расмийлаштириш бир кун мобайнида амалга оширилади.


76. Гаров хатининг мазмуни ўзгарган тақдирда унинг эгаси янги гаров хатини рўйхатдан ўтказиш учун давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилиши керак.

Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган гаров хати мазмунининг ўзгаргани тўғрисидаги битим давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақидаги ёзувни Реестрга киритади.


77. Гаров хатининг мазмунини ўзгартириш тўғрисидаги битимнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани битимга ҳужжатлардаги рўйхатдан ўтказилганлик устхати штампи босиш йўли билан тасдиқланади, унда "Давлат рўйхатидан ўтказилди" сўзларидан олдин "Гаров хатининг мазмунини ўзгартириш тўғрисидаги битим" сўзлари кўрсатилади.


78. Гаров хатининг ажралмас қисми бўлган мазмунини ўзгартириш тўғрисидаги битимнинг асл нусхаси гаров хатига илова қилинади ва унга тикилади.


79. Гаров хатининг қонуний эгаси давлат рўйхатидан ўтказувчи органдан ўзининг ипотекага олувчи сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини талаб қилишга ҳақлидир.


80. Гаров хатининг қонуний эгаси бир иш куни мобайнида қуйидагилар асосида рўйхатдан ўтказилади:

гаров хати бўйича ҳуқуқни белгиланган тартибда бошқа шахсга ўтказиш ҳамда гаров хатига белги қўйиш асосида, агар бундай ёзувни киритган шахс гаров хатининг қонуний эгаси ёки ипотекага олувчи бўлса, гаровга ўтказишга доир махсус ёзув унинг номига ёзилган ва гаров хатини белгиланган тартибда сотган бўлса;

гаров хати бўйича ҳуқуқлар юридик шахс қайта ташкил этилганлиги натижасида ёки мерос тартибида бошқа шахсларга ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

гаров хати бўйича ҳуқуқлар ариза берувчига тегишли деб топилгани тўғрисидаги суд қарори асосида.


81. Гаров хатининг қонуний эгасини рўйхатдан ўтказиш Рестрнинг дастлабки ипотекага олувчи ёки гаров хатининг олдинги қонуний эгаси кўрсатилган устунига гаров хатининг янги қонуний эгаси тўғрисида ёзув киритиш орқали амалга оширилади. Реестрдаги олдинги ёзув белгиланган тартибда бекор қилинади.


82. Гаров хатининг эгасига Реестрга тегишли рўйхатдан ўтказиш ёзуви киритилганлигини тасдиқлаш мақсадида унинг аризаси асосида белгиланган тартибда Реестрдан кўчирма берилиши мумкин.

Бунда рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ чекловлари (шартлари) тўғрисидаги маълумотларни акс эттиришда мазкур кўчирмага ипотека кўрсатилгандан сўнг "Гаров хатининг қонуний эгаси" сўзлари ва янги ипотекага олувчи (гаров хатининг янги қонуний эгаси) тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар киритилади.


83. Гаров хатининг гаровини Реестрга тегишли ёзувлар киритиш орқали рўйхатдан ўтказилади.



7-БОБ. РЕЕСТРДАН КЎЧИРМАЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


84. Юридик ва жисмоний шахслар Реестрдан кўчирмаларни электрон шаклда Давлат хизматларининг ягона портали ёки Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси расмий сайтидан олишлари мумкин.


85. Битта ер участкасида жойлашган алоҳида бинолар ва иншоотлар ёхуд уларнинг бир қисми бошқа шахсларга ўтказилганда, нотариал идоралар сўрови бўйича Реестрдан кўчирма тайёрлашдан олдин икки иш куни мобайнида жойга чиқиб бошқа шахсларга ўтказилаётган бинолар, иншоотлар ёки уларнинг бир қисми таркиби аниқланади, шундан сўнг мазкур бобда белгиланган тартибда Реестрдан тегишли кўчирма тайёрланади.


86. Юридик ва жисмоний шахсларда Реестрда рўйхатга олинган ҳуқуқлар мавжуд бўлмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказилган кўчмас мулк объектининг йўқлиги ҳақида Реестрдан кўчирма берилади, бу кўчирма юридик ёки жисмоний шахсда кўчмас мулк объекти йўқлигининг тасдиғи (маълумотнома) бўлиб хизмат қилади.


87. Кўчирмада:

давлат ер кадастрида ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастрида мавжуд кўчмас мулк объектининг техник параметрлари ҳақида;

кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгалари ҳақида;

Реестрда мавжуд рўйхатга олинган ҳуқуқлар ҳақида;

судлар, тергов органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги ҳақида, санани, қайси ҳужжат асосида ва қайси орган томонидан тақиқлар ёки хатлов қўйилганини, шунингдек, уларни рўйхатдан ўтказиш санаси ва рақамини кўрсатган ҳолда;

ипотека ҳамда бинолар ва иншоотлар ипотекаси шартномасини, шунингдек ер участкаларига бўлган ашёвий ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ҳақида;

ер участкасига бўлган сервитутнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида;

бинолар ва иморатлар ёки уларнинг қисмлари ижараси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида;

жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарори бўйича мўлжалланаётган бино, иншоотни бузиш ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади.


88. Ваколатли давлат органлари, ҳуқуқ эгалари ёхуд ҳуқуқ эгасининг ишончномаси асосида ҳаракат қилувчи шахслар мурожаатлари бўйича кўчмас мулк объектига ҳуқуқларни белгиловчи ва техник ҳужжатларнинг нусхалари берилиши мумкин.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


89. Юридик ва жисмоний шахслар кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ва Марказнинг қарори юзасидан суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

90. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги низолар:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари ҳузуридаги комиссиялар томонидан, ариза берувчи уларнинг хулосаларидан норози бўлган ҳолларда - Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги комиссия томонидан;

судлар томонидан кўриб чиқилади.


91. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат

РЕЕСТРИ

1.

Реестрнинг тартиб рақами:


2.

Юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми:


3.

Ер участкаси ҳақида маълумотлар:


3.1.

Ер участкасининг кадастр рақами:


3.2.

Майдони, га:


3.3.

Жойлашган жойи:


3.4.

Ҳуқуқ тури:


3.5.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар:


3.6.

Ер участкасидан фойдаланиш мақсади:


3.7.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни чеклаш:


3.8.

Сервитутлар:


3.9.

Кадастр баҳоси, 20___ й. ҳолатига минг сўм


3.10.

Рўйхатдан ўтказиш санаси ва рақами:


4.

Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар:

4.1.

Бинолар ва иншоотлар рўйхати, кўп йиллик дов-дарахтлар турлари:

4.2.

Бино ва иншоотнинг кадастр рақами:


4.3.

Майдон, кв. м:


4.3.1.

Умумий:


4.3.2.

Ишлаб чиқариш, тураржой:


4.4.

Ҳуқуқ тури:


4.5.

Бино, иншоот ва кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар:

4.6.

Бино ва иншоотдаги мулк улуши, қисм:


4.7.

Бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар чекловлари:


4.8.

Кадастр қиймати, 20___ й. ҳолатига минг сўм


4.9.

Рўйхатдан ўтказиш санаси ва рақами:


4.10.

Дов-дарахтлар сони, дона:

5.

Ипотека ҳақида маълумотлар:


5.1.

Рўйхатдан ўтказиш предмети:


5.2.

Рўйхатдан ўтказиш санаси ва рақами:


6.

Изоҳ:


        





Низомга

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси


Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан

ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестридан

КЎЧИРМА

20__ й. "____" ______________


N ___________________

   

20__ й. "____" ______________да келиб тушган 20__ й. "____" ______________даги буюртма асосида маълум қиламизки, Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига қуйидагиларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида ёзув киритилган:

1. Кўчмас мулк объекти

Кўчмас мулк объекти тури


Кўчмас мулк объектининг номи


Кадастр рақами


Жойлашган жойи


Реестрининг тартиб рақами


2. Рўйхатдан ўтказилди

Ҳуқуқ эгаси


СТИР


2.1.Ер участкаси

Ҳуқуқ тури, жисмоний ёки юридик шахснинг ҳуқуқдаги улуши


Ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси


Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат реквизитлари


2.2. Бино ва иншоотлар


Ҳуқуқ тури


Ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси


Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат реквизитлари


2.3. Кўп йиллик дов-дарахтлар


Дарахтлар сони, дона


Ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси


Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат реквизитлари


3. Бошқа маълумотлар


3.1. Ҳужжат бўйича майдон, (га)


3.2. Амалдаги майдон, (га)


3.3. Давлат рўйхатидан ўтказилган бино ва иншоотлар майдони, (кв.м.)


3.4. Тақиқ, хатлов ёки чекловлар мавжудлиги


Ипотека, бино ва иншоотлар, шунингдек, ер участкасига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномалар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги


Бинолар ва иншоотлар ёки уларнинг қисмлари бўйича ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги


4. Қўшимча маълумотлар


Рўйхатдан ўтказувчи: _________________________

Агар сизда кўчирманинг ҳақиқийлигини текшириш зарурати юзага келса, пастки чап бурчакдаги QR-кодни сканерланг.

QR-код

  





Низомга

3-ИЛОВА


Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни

давлат рўйхатидан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар



Субъектлар



Тадбирлар



Бажариш муддатлари

1-босқич


Ариза берувчи


Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Марказлар ёки ташкилотларга ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади


1. Хоҳишига кўра


2. Мурожаат қилинганда




2-босқич


1. Марказлар ёки ташкилолар


2. ЯИДХП


Сўровномани рўйхатдан ўтказувчи органга юборади


1. 1 соат мобайнида


2. Автоматик тарзда





3-босқич


Рўйхатдан ўтказувчи орган


1. Кўчмас мулк объектини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиб, давлат рўйхатидан ўтказади.

2. Йиғим суммаси кўрсатилган хабарномани марказлар ва ташкилотларга юборади.


2 иш куни мобайнида







4-босқич


1. Марказлар ёки ташкилолар


2. ЯИДХП


Ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини йиғимни тўлаш хақида хабардор қилади


1 соат мобайнида




5-босқич


Ариза берувчи


Хабарномада белгиланган йиғимни тўлайди


1 ой мобайнида





6-босқич


1. Марказлар ёки ташкилолар


2. ЯИДХП



Реестрдан кўчирмани юклаб олади ва ариза берувчининг сўровига кўра унга реестрдан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида беради


Реал вақт режимида (тўлов амалга оширилгандан сўнг)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 декабрь



























Время: 0.2218
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск