язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Январь, 2019 й./ Меҳнат қонунчилиги асослари/ Инновацион ривожланиш вазирлигининг 10/ққ-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 29-ққ-сон, Молия вазирлигининг 148-сон "Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 10.12.2018 й. Қарори (АВ томонидан 28.12.2018 й. 2790-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.12.2018 й.

N 2790-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.12.2018 й.

N 10/ққ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.12.2018 й.

N 29-ққ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.12.2018 й.

N 148


ҚАРОРИ



Республика илмий-тадқиқот муассасалари

ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июлдаги ПҚ-3876-сон "Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 21 апрелдаги 4, 7-ққ ва 25-сон қарори (рўйхат рақами 2790, 2016 йил 24 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 21-сон, 244-модда) билан тасдиқланган Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Инновацион ривожланиш вазири

И. Абдурахманов

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазири

Ш. Кудбиев

Молия вазири

Д. Кучкаров





Қарорга

ИЛОВА



Республика илмий-тадқиқот муассасалари

ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Изоҳнинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"*) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази (ҚХООТИИЧМ) тасарруфидаги муассасаларнинг шу каби ўхшаш лавозимлардаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разряди 1 разрядга юқори белгиланади;".


2. Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларига иловада:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларининг (бундан буён матнда меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари деб юритилади) амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тасарруфидаги муассасалар ходимлари ва республика илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга татбиқ этилмайди.";


б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Қуйидагилар:

бухгалтерлар ва иқтисодчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 февралдаги 33-сон "Айрим бюджет ташкилотлари ходимлари баъзи тоифаларининг лавозим разрядларини белгилаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ;

юридик хизмат ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига мувофиқ белгиланади.";


в) 8-банддаги "ЎзҚХИИЧМ муассасалари учун" деган сўзлар "ҚХООТИИЧМ муассасалари учун" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 31 декабрь, 52-сон, 1006-модда