ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет ташкилотлари, иқтисодиёт соҳалари ва ижтимоий соҳани молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.12.2018 й. ПҚ-4088-сон "Табиий газ ва электр энергияси тарифлари оширилиши шароитида иқтисодиётнинг базавий тармоқларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2018 й.

N ПҚ-4088



ТАБИИЙ ГАЗ ВА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ

ТАРИФЛАРИ ОШИРИЛИШИ ШАРОИТИДА

ИҚТИСОДИЁТНИНГ БАЗАВИЙ ТАРМОҚЛАРИНИ

ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Табиий газ ва электр энергияси тарифлари оширилиши шароитида иқтисодиётнинг базавий тармоқларини молиявий қўллаб-қувватлаш ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан:

"Ўзбекэнерго" АЖ ва унинг корхоналарига - табиий газ харажатлари қисмини қоплаш учун 1-иловага мувофиқ;

иссиқлик таъминоти корхоналарига - аҳоли учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида юзага келадиган зарарни қоплаш учун 2-иловага мувофиқ субсидиялар ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

Белгилансинки, ушбу банд билан киритиладиган ўзгартиришлар 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб кучга киради.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 29 декабрдаги

ПҚ-4088-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекэнерго" АЖ ва унинг корхоналарига

2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар

МИҚДОРИ*


млрд. сўм

Т/р

Корхона номи


Субсидиялар миқдори***


1

"Ўзбекэнерго" АЖ


190,5**

2

"Тошкент ИЭС" УК


21,2

3

"Сирдарё ИЭС" АЖ


46,3

4

"Янги-Ангрен ИЭС" АЖ


16,8

5

"Навоий ИЭС" АЖ


30,5

6

"Тахиатош ИЭС" АЖ


10,4

7

"Талимаржон ИЭС" УК


29,6

8

"Тошкент ИЭМ" АЖ


3,0

9

"Муборак ИЭМ" АЖ


2,9

10

"Фарғона ИЭМ" АЖ


2,8


Жами:


354,0

                 

*) "Ўзбекэнерго" АЖ корхоналарига ажратиладиган субсидиялар табиий газ бўйича қарзларни тўлашга йўналтирилади. Бунда "Ўзбекэнерго" АЖ корхоналарининг электр энергиясини ишлаб чиқариш учун тарифларини шакллантириш 2018 йил 16 ноябрдан 31 декабргача бўлган давр мобайнида ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажмига мос равишда субсидия суммасини чегирган ҳолда амалга оширилади.

**) Ажратиладиган субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган бюджет ссудасини тўлашга йўналтирилади.

***) Ажратиладиган субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига тақсимланмайди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 29 декабрдаги

ПҚ-4088-сон қарорига

2-ИЛОВА



Иссиқлик таъминоти корхоналарига 2018-2019 йилларда

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан

ажратиладиган субсидиялар

МИҚДОРИ*


млн. сўм

Т/р

Ташкилот номи


2018 йилда


2019 йилда


1.

Қорақалпоғистон Республикаси





"Коммуналлык ыссылык орайы" ДУК


27,9

125,0


"Тахиаташ ыссылык тармаклары" МЧЖ


43,4

202,6

2.

Андижон вилояти





"Иссиқлик манбаи" ДУК


54,7

182,4

3.

Бухоро вилояти





"Иссиқлик манбаи" ДУК


1 491,5

9 294,3


"Бухороэнергомарказ" ДУК


1 211,2

6 056,1

4.

Жиззах вилояти





"Иссиқлик манбаи" ДУК


20,5

275,0

5.

Қашқадарё вилояти





"Иссиқлик манбаи" ДУК


180,4

1 620,0

6.

Наманган вилояти





"Иссиқлик манбаи" ДУК


83,6

4 137,2

7.

Самарқанд вилояти





"Иссиқлик манбаи" ДУК


14,5

130,4

8.

Сурхондарё вилояти





"Иссиқлик манбаи" ИЧБ


2,2

203,8

9.

Сирдарё вилояти





Гулистон ш. "Иссиқлик манбаи" ИЧК


70,8

236,0

10.

Тошкент вилояти





"Иссиқлик манбаи" ИЧБ


465,9

2 866,7


Чирчиқ ш. "Иссиқлик энергияси" ИЧК


83,9

9 655,4


Ангрен ш. "Иссиқлик энергияси" ДУК


4 733,3

30 009,6


Ангрен ш. "Коммунал хизмат кўрсатиш" ДК


384,7

1 282,7

11.

Фарғона вилояти





"Иссиқлик манбаи" ИЧБ


454,1

10 241,1


"Иссиқлик энергия и/ч сервис" ДУК


209,3

1 956,7


"Киргули иссиқлик манбаи" МЧЖ


726,5

8 887,7


"Қўқон иссиқлик энерго" ИЧДК


4,4

14,7

12.

Хоразм вилояти





"Хоразм иссиқлик манбаи" ДУК


57,5

2 253,1

13.

Тошкент шаҳри





"Тошиссиққуввати" ДУК


47 890,5

210 818,2


Жами


58 210,6

301 087,3

            

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан иссиқлик манбаи корхоналарига ажратиладиган субсидиялар суммаси аҳолига амалда сотиладиган иссиқлик энергияси ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 29 декабрдаги

ПҚ-4088-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорининг 4-банди олтинчи ва еттинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорининг 6-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3253-сон "Валюта бозорини либераллаштириш шароитида иқтисодиётнинг базавий тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг биринчи галдаги чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 4-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорининг рус тилидаги матни 12-1-иловасида:


12 ва 13-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

12. Нефтепродукты3:





бензин Аи-80


32 143 сум/тонну



бензин Аи-91, Аи-92, Аи-93


35 343 сум/тонну



бензин Аи-95


40 889 сум/тонну



дизтопливо


27 340 сум/тонну



дизтопливо ЭКО


28 425 сум/тонну



авиакеросин


5 058 сум/тонну



моторное масло для дизельных или карбюраторных (инжекторных) двигателей


20 700 сум/тонну



13. Газ природный, включая экспорт2

15

";

изоҳнинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 31 декабрь, 52-сон, 998-модда













Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск