Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.2004 й. 215-сон "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.2004 й.

N 215



ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА

АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


(Кўчирма)


"Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ўз фаолиятини "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тўлиқ мувофиқ равишда ташкил этувчи алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги мувофиқлаштирувчи бошқарув органи ҳисобланади.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

телекоммуникациялар, маълумотлар узатиш, почта алоқаси, матбуот тарқатиш тармоқларини ривожлантириш, шунингдек замонавий талаблар ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига мувофиқ ахборотлаштириш соҳасида стратегик устуворликларни шакллантириш ва амалга ошириш;

алоқа ва ахборотлаштириш тармоқ ва ҳудудий органлари ҳамда хизматлари ишларини, шунингдек стандартлаштириш, сертификатлаш ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини лицензиялашни таъминлаш, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида, шу жумладан маълумотлар узатишнинг замонавий воситалари, IP-технологиялар соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш масалаларини мувофиқлаштириш;

ахборот-коммуникация технологияларини ва ахборот тизимлари ҳамда ресурслари бозорини ривожлантириш соҳасида рақобат муҳитини шакллантириш, шунингдек давлат бошқаруви, фан ва таълим, бизнес, соғлиқни сақлаш соҳасида ва фаолиятнинг бошқа соҳаларида ахборот айирбошлашнинг электрон шаклларига ўтиш дастурларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

телекоммуникациялар, почта алоқаси тармоқларида, телерадиоэфирда, ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, замонавий талаблар ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини муҳофаза қилишнинг самарали воситалари ва усулларини жорий этиш;

ахборот-коммуникация технологиялари ва тизимлари, компьютер ва телекоммуникация техникасини ишлаб чиқиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ва юқори малакали кадрлар тайёрлашни ташкил этиш;

ахборот тизимларини, телекоммуникация ва маълумотлар узатиш тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш учун хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш;

қонунчилик ва норматив ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларига, оммавий коммуникациялар соҳасида, жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, сунъий йўлдош тизими, Интернетнинг глобал тармоқлари, ахборотларни, шунингдек матбаа маҳсулотларини етказиб бериш ва тарқатишнинг бошқа электрон воситалари соҳасида фаолиятни амалга оширадиган юридик ва жисмоний шахслар лицензиялари шартларига риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш;

аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни ташкил этиш ва ривожлантириш.

3. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг минтақавий таркибий корхоналари негизида Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Агентликнинг ҳудудий бошқармаси Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Агентликнинг вилоят бўлинмаларига тезкор раҳбарлик қилувчи ва улар фаолиятини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Бошқармага Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг бош директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.

Ҳудудий бошқармаларни ташкил этиш учун Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига Агентлик тизими бўйича бошқарув ходимларининг чекланган умумий сонини Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорида белгиланганга нисбатан 91 нафарга кўпайтиришга рухсат этилсин.


4. Қуйидагилар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳудудий бошқармаларининг энг муҳим вазифалари этиб белгилансин:

маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан яқин ҳамкорликда алоқа ва ахборотлаштиришни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

радиочастоталардан самарали фойдаланилишини таъминлаш, телерадиоэшиттириш ва маълумотлар узатишнинг техник воситаларидан фойдаланишда суиистеъмолчиликларга ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилишига барҳам бериш ишларини мувофиқлаштириш;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензия битимлари шартлари ва талаблари бажарилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш, почта алоқаси, телекоммуникациялар, маълумотлар узатиш ва телерадиоэшиттириш тармоқларида ахборот хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни, шу жумладан профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


5. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувнинг ташкилий тузилмаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги марказий аппарати тузилмаси ҳамда ҳудудий бошқармасининг намунавий тузилмаси, шунингдек Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги низом 1, , 2-4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги марказий аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 66 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 45 нафар этиб белгилансин.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорига ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида марказий аппарат тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.


7. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А.Н.Арипов):

бир ой муддатда Агентлик ҳудудий бошқармаларини юқори малакали кадрлар билан бутласин, уларнинг фаолияти қўйилган вазифаларга мувофиқ ташкил этилишини таъминласин;

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Р.Ш.Шоғуломов) билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган лицензия битимлари шартлари ҳамда назорат қилувчи органларнинг аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш юзасидан берилган ёзма кўрсатмалари улар томонидан бажарилиши мониторингини биргаликда олиб бориш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

телерадиоэшиттириш, ахборотларни ҳужжатлаштириш ва давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, давлат органлари ахборот тизимларини яратиш соҳасида частоталарни танлов асосида тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни, шунингдек вазирликлар ва идораларнинг расмий сайтларига қўйиладиган асосий талабларни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Адлия вазирлиги (А.А.Полвон-зода) билан биргаликда маълумотлар узатиш тармоқларида Интернет-провайдерларнинг тармоқлараро ўзаро ҳамкорлигини, жамоат фойдаланиш жойларида Интернет тармоғидан ахборот олиш имконини беришни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек радиомониторинг ўтказиш, телерадиоэфирда қонун бузилишларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳудудий бошқармаларининг уларга юкланган вазифаларни самарали бажариш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви бошқа органлари, жойлардаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И.Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 7 майдаги

215-сон қарорига

1-ИЛОВА


Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувнинг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ


I. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги



II. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги ҳузуридаги ташкилотлар


1. Давлат алоқа инспекцияси

2. Радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси

3. Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини

бошқариш республика маркази

4. Илмий-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази

5. Радио алоқаси, радиоэшиттириш ва телевидение маркази

6. Электромагнит мослашув маркази

7. Республика махсус алоқа узели

8. Давлат фельдъегерлик хизмати

9. Махсус авария-тиклаш бошқармаси

10. Тошкент ахборот технологиялари университети

11. Ахборот-коммуникация технологияларини

ривожлантириш жамғармаси

12. "Ўзинфоком" компьютер ва ахборот технологияларини

ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази

13. "Гранит" илмий-ишлаб чиқариш корхонаси

14. Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази

15. Республика ахборот-кутубхона маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари


III. Бошқариш уларнинг устав фондларидаги давлат улушига

мувофиқ амалга ошириладиган хўжалик юритувчи субъектлар


1. "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти

2. "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси

3. "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компанияси



IV. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ўз фаолиятини амалдаги

қонун ҳужжатларига ва лицензия битимларига мувофиқ амалга

оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар




Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 7 майдаги

215- сон қарорига

5-ИЛОВА


I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг махсус авария-тиклаш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 1 июлдаги 274-сон қарори 6-бандининг биринчи хатбоши.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 5 февралдаги 52-сон қарорига илова II бўлимининг 1-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан, Интернетда тарқатиш тартиби тўғрисидаги Низомни ва Ўзбекистон Республикасида провайдерлар ва абонентларнинг маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 26 мартдаги 137-сон қарорига 2-илова.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2000 йил 30 июндаги 253-сон қарорига 5-илованинг 2-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясини хусусийлаштиришга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 27 декабрдаги 488-сон қарорига 4-илованинг 1-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарорига 3-илова.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон қарорига 1-илова ва 5-илованинг 12-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 27 сентябрдаги 336-сон қарорининг 3-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 2 декабрдаги 469-ф-сон фармойиши.



II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

баъзи қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорига 5-илованинг 2, 5 ва 6-бандларидаги Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигига кўрсатмалар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан, Интернетда тарқатиш тартиби тўғрисидаги Низомни ва Ўзбекистон Республикасида провайдерлар ва абонентларнинг маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 26 мартдаги 137-сон қарорида:

қарорнинг номидан "ва Ўзбекистон Республикасида провайдерлар ва абонентларнинг маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини" сўзлари чиқариб ташлансин;

1-бандда:

иккинчи хатбошидан "1" рақами чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

2-банддаги "мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган Низом ва Қоидаларга" сўзлари "мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган Низомга" сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги кўрсатиб ўтилган ҳужжатда баён қилинган қоидалар ва талабларга риоя қилиниши устидан назоратни таъминласинлар";

1-иловада:

грифдан "1" рақами чиқариб ташлансин;

5-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳужжатлаштирилган ахборот - идентификация қилиш имконини берувчи реквизитлари бўлган материал манбаида қайд этилган ахборот";

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Оммавий ахборот - омма учун мўлжалланган ҳужжатлаштирилган ахборот, матбуот, аудио, аудиовизуал ҳамда бошқа хабарлар ва материаллар";

бешинчи хатбоши иккита хатбоши шаклида қуйидаги мазмунда баён қилинсин:

"Ахборот ресурслари - ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборотлар, маълумотлар банклари, маълумотлар базаси";

"Ахборот тизими - ахборотларни йиғиш, сақлаш, излаш, ишлаш ва улардан фойдаланиш имконини берувчи ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ташкилий тартибга солинган йиғиндиси";

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ахборот ресурслари ёки ахборот тизимлари эгаси - ахборот ресурслари ёки ахборот тизимларига эгалик қилишни, улардан фойдаланишни ва уларни тасарруф этишни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахслар";

ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ахборот хавфсизлиги - ахборот соҳасида шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ҳимояланганлиги ҳолати";

6-банднинг биринчи ва иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Ахборот ресурслари оммавий ва хусусий мулк бўлиши мумкин.

Давлат ахборот ресурслари давлат органларининг ахборот ресурсларидан; юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат бюджети маблағлари ҳисобига яратилган ахборот ресурсларидан; юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат сирларига ва махфий ахборотларга эга бўлган ахборот ресурсларидан; юридик ва жисмоний шахсларнинг белгиланган тартибда бериладиган ҳужжатлаштирилган ахборотларидан шакллантирилади";

8-банднинг иккинчи хатбошидаги "Фуқаролар тўғрисидаги ахборот (шахсий маълумотлар)" сўзлари "Жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

11-банднинг 11.2-кичик бандидан "миллий" сўзи чиқариб ташлансин;

24-бандда:

иккинчи ва тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёти тўғрисидаги ахборотларни Интернет орқали тарқатишни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги мувофиқлаштириб боришади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вақтли матбуотни тарқатиш корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 13 сентябрдаги 418-сон қарорига 2-иловадаги "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент телеминорасининг узатувчи радиотелевизион комплексини замонавийлаштириш ва ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 6 ноябрдаги 440-сон қароридаги "Радиоалоқалар, радиоэшиттириш ва телекўрсатувлар корхонаси" сўзлари "Радио алоқаси, радиоэшиттириш ва телевидение маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарори 1-бандидан тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон қарорида:

1-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

4-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Комиссия Ўзбекистон Республикаси радиочастота спектрларидан фойдаланишни тартибга солиш соҳасида ишларни мувофиқлаштирувчи идоралараро коллегиал орган ҳисобланади";

5-илованинг 7-бандидан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида" 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 3-илованинг "Алоқа ва ахборотлаштириш комплекси" номли VIII бўлимида:

72-банднинг 2-устунига "Ҳудудий органлар (вилоят бўғинлари)" сўзлари ва кўрсатилган позиция рўпарасига 6-устунга "91" рақами қўшилсин, 6-устундаги "439" рақами "530" рақами билан алмаштирилсин;

75-банднинг 6-устунидаги "2806" рақами "2897" рақами билан, "875" рақами "966" рақами билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 19-сон, 220-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., 5-сон, 47-модда.



















































Время: 0.1872
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск