ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.2019 й. ПҚ-4095-сон "Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.01.2019 й.

N ПҚ-4095



ТУРИЗМ ТАРМОҒИНИ

ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШГА

ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Туризм тармоғини ривожлантириш, шу жумладан бугунги кун стандартлари ва талабларига жавоб берадиган замонавий меҳмонхоналар ва шу каби жойлаштириш воситаларини (кейинги ўринларда - меҳмонхоналар) қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш, республикада меҳмонхона хўжалигини ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида меҳмонхоналар қуришнинг мақсадли параметрлари 1-иловага мувофиқ;

меҳмонхоналар ташкил этиш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

замонавий ахборот технологиялари татбиқ этиладиган маданият объектлари ва муассасалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Маданият объектлари ва муассасаларида замонавий ахборот технологияларини татбиқ этиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) 4-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва унга қуйидаги вазифалар юклансин:

маданият объектлари ва муассасаларида замонавий ахборот технологияларини татбиқ этиш бўйича минимал талабларни белгилаш;

икки ой муддатда тадбиркорлик субъектларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида маданият объектлари ва муассасаларида замонавий ахборот технологияларини татбиқ этиш бўйича энг яхши таклифларини танлаб олиш ва улар билан шартномалар тузилишини таъминлаш;

2019 йил 1 июлга қадар 3-иловада кўрсатилган маданият объектлари ва муассасаларида замонавий ахборот технологияларини ўрнатишни таъминлаш.

4. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда Янги меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторлар харажатларини қоплаш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

5. Белгилансинки, дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан (меҳмонхона брендларининг топ-50 ва меҳмонхона тармоқларининг топ-5 рейтингига кўра) фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган ташкилотлар учун роялти франчайзинг тўғрисидаги шартнома кучга кирган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги ҳажмда қисман молиялаштирилади:

дастлабки 50 та 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхона - ҳар бир меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 200 АҚШ доллари эквивалентида;

дастлабки 30 та 4 юлдузли тоифага эга меҳмонхона - ҳар бир меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 400 АҚШ доллари эквивалентида.

Бунда ташкилотлар учун роялтини молиялаштиришнинг умумий ҳажми кўпи билан 10 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлади.


6. Қонунчиликка биноан меҳмонхона хизматлари яшаш жойи (доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги), фуқаролик, жисмоний шахсларнинг қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек, шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатъи назар кўрсатилиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.

7. Белгилаб қўйилсинки:

хостелларни меҳмон уйлари ва хостеллар реестрига ўрнатилган тартибда киритиш талабини белгилаган ҳолда хостелларнинг меҳмонхона хизматини мажбурий сертификациялаш талаби бекор қилинади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кичик тадбиркорлик субъектларига туризм инфратузилмаси объектлари, меҳмонхоналар ва санитар-гигиеник шохобчалар барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратилган тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация тақдим қилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги туризм лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида 2019-2021 йиллар давомида ҳар йили 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига 5 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги пул маблағларини ўтказиб борсин.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда уларнинг негизида меҳмонхоналар ташкил этиш учун фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари рўйхатини шакллантирсин;

икки ҳафта муддатда тегишли ҳудудда қурилаётган ва реконструкция қилинаётган меҳмонхоналарни инвентаризациядан ўтказсин;

бир ой муддатда ўтказилган инвентаризация ва ўрганишлар якунлари асосида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган мақсадли кўрсаткичларга мувофиқ, ер участкаларини ажратиш ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари базасида меҳмонхоналар ташкил этиш ойлик тармоқ жадвалларини тасдиқласин;

бир ой муддатда меҳмонхоналар қуриш учун ажратилаётган ер участкалари ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари рўйхатини, уларга муҳандислик коммуникацияларининг етиб борганлиги даражасидан келиб чиқиб тоифаларга (тўлиқ, қисман таъминланган ва муҳандислик коммуникациялари мавжуд бўлмаган) ажратган ҳолда шакллантиришни ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ахборот майдонларида ва сайтларида жойлаштирилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда ер участкалари ва давлат мулки объектларининг тақдимот (планшет)ини тайёрлашни, лойиҳалар рўйхатини батафсил маълумоти билан ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг сайтига ("www.mift.uz") жойлаштиришни таъминласин;

инвесторлар томонидан меҳмонхона қуриш учун ер участкалари ва давлат мулки объектларини "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида аукционга қўйилишини таъминласин;

ҳар чоракда сотилмаган ер участкалари ва давлат мулки объектлари рўйхатига уларни инвесторлар учун жозибадор бошқа ер участкаларига алмаштириш орқали ўзгартиришлар киритиб борсин;

ҳар йили хостеллар ва меҳмон уйларини ташкил қилиш дастурини тасдиқлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда шаҳарлар ва аҳоли пунктларини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда республиканинг ҳар бир йирик шаҳрида хостеллар ва меҳмон уйлари тармоғининг мавжуд бўлишини назарда тутсин;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда инвесторларни излашни амалга оширсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки йил давомида инвесторлар томонидан замонавий талабларга жавоб берадиган, санитар-гигиеник шохобчаларга эга савдо нуқталари ва туризм инфратузилма объектларининг ягона тармоғини қуриш, бунда уларни биринчи навбатда кўп ташриф буюриладиган туризм намойиши объектлари ва туризм маршрутлари ўтадиган автомагистраллар ёқасида жойлаштириш бўйича таклифлар киритсин.


11. Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё ва Хоразм вилояти ҳокимликлари Маданият вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия билан биргаликда Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Хива шаҳарларининг тарихий ва қўриқланадиган ҳудудларида режалаштирилган бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ишларни ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази билан аввалдан келишсин.


12. Қуйидагиларга:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари зиммасига - меҳмонхоналар қуриш учун ер участкаларини ўз вақтида электрон онлайн-аукционга чиқариш, инвесторлар аризасига асосан уларни зарур муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инвестициялар бўйича ўринбосарлари зиммасига - Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда хорижий инвесторларни излаш ва жалб қилиш, шунингдек, уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тегишли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг барча босқичларида амалий ёрдам беришни самарали таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


13. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан меҳмонхона қурилиши учун ер майдонларининг ўз вақтида электрон онлайн-аукционга чиқарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмурадов зиммасига - тижорат банклари томонидан кредит маблағларининг ўз вақтида ажратилиши, инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция масалалари бўйича ҳоким ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги устидан назорат ўрнатиш вазифаси юклансин.


14. Белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ 2024 йилнинг 1 январига қадар олиб кириладиган, туристлар ташриф буюрадиган жойларга ўрнатиладиган антивандал санитария-гигиена шохобчалари, шунингдек, спорт мажмуалари, моддий маданий мерос объектлари, музейлар, театрлар, галереялар ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар учун мўлжалланган асбоб-ускуналар, жиҳозлар, турникетлар, дастурий таъминот, тўлов-маълумот терминаллари, видеокузатув тизимлари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ва қўшилган қиймат солиғидан ташқари) озод этилсин.

Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда ушбу қарор доирасида олиб кириладиган товарлардан мақсадли фойдаланиш устидан қатъий назорат ўрнатсин.

Белгилансинки, товарлардан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Давлат бюджетига ундириб олинади.


15. Қуйидагилар:

а) меҳмонхоналар олиши керак бўлган:

меҳмонхонага тегишли бўлган ва унинг ичида жойлашган алкоголь маҳсулотлари сотуви билан шуғулланадиган ҳар бир чакана савдо нуқталари ва умумий овқатланиш объектлари (бар, мини-бар, кафе, ресторан) учун алоҳида рухсат гувоҳномаси;

аэропортдан, темир йўл/автойўл вокзалларидан меҳмонхонага ва ундан қайтишга, шунингдек, туризм объектларига ўзининг ижарачиларига транспорт хизматларини кўрсатиш учун лицензия;

б) шаҳар ва шаҳарлараро йўловчи ташувчи тадбиркорлик субъектларидан маҳаллий ва хорижий фуқароларга мамлакат бўйлаб номунтазам, шаҳарлараро йўловчи ташиш учун тегишли лицензияга эга автобус ёки кичик автобус хизматларини кўрсатиш учун қўшимча лицензия олиш талаблари бекор қилинсин.


16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ижтимоий реклама шарти билан мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга оид ташқи реклама жойлаштирилиши учун ҳар бир туманда учтадан кам бўлмаган, шаҳарларда бештадан кам бўлмаган жойлар ажратилиши ва қурилишини таъминласин.


17. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йилнинг 1 февралига қадар фото ва видеотасвирга олиш мумкин бўлмаган объектлар, жамоат жойлари ва ҳудудларнинг рўйхатини тасдиқласин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасдиқланган рўйхатга мувофиқ 2019 йилнинг 1 мартига қадар фото ва видеотасвирга олиш тақиқланган тегишли кўрсаткич белгиларни икки ва ундан ортиқ (инглиз, рус ва бошқа) тилларда ўрнатилишини таъминласин. Бунда, тегишли кўрсаткич белгилари бўлмаган тақдирда фото ва видеотасвирга олишга тўсқинлик қилинмайди.


18. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Молия вазирлиги бир ой муддатда маданият объектлари ва муассасаларига кириш чипта нархларини белгилаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


19. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


20. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 5 январдаги

ПҚ-4095-сон қарорига

1-ИЛОВА



2019-2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасида меҳмонхоналар қуришнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

  

Ҳудудларнинг номи

2018 йилдаги ҳолат

Меҳмонхоналар қуришнинг параметрлари

2021 йил якунидаги ҳолат

2019 йил

2020 йил

2021 йил

2019-2021 йилларда жами

сони

сони

сони

сони

сони

сони

меҳмон-

хоналар

хоналар

меҳмон-

хоналар

хоналар

меҳмон-

хоналар

хоналар

меҳмон-

хоналар

хоналар

меҳмон-

хоналар

хоналар

меҳмон-

хоналар

хоналар

Жами:

886

19 832

212

4 664

511

10 122

785

15 426

1 508

30 212

2 394

50 044

Қорақалпоғистон Республикаси

31

515

12

252

30

551

46

835

88

1 638

119

2 153

Андижон вилояти

18

507

9

171

22

361

33

547

64

1 079

82

1 586

Бухоро вилояти

160

2 139

29

599

71

1 306

109

2 027

209

3 932

369

6 071

Жиззах вилояти

29

493

10

200

23

430

36

649

69

1 279

98

1 772

Қашқадарё вилояти

38

731

12

252

30

551

46

834

88

1 637

126

2 368

Навоий вилояти

20

499

7

151

18

334

27

501

52

986

72

1 485

Наманган вилояти

126

2 278

7

147

16

277

25

415

48

839

174

3 117

Самарқанд вилояти

13

195

30

773

76

1 703

117

2 636

223

5 112

236

5 307

Сирдарё вилояти

33

785

6

205

24

442

37

668

67

1 315

100

2 100

Сурхондарё вилояти

33

739

3

55

8

128

12

201

23

384

56

1 123

Тошкент вилояти

48

1 181

15

295

35

647

54

983

104

1 925

152

3 106

Фарғона вилояти

67

1 350

12

237

28

515

43

780

83

1 532

150

2 882

Хоразм вилояти

67

1 561

19

290

31

637

48

967

98

1 894

165

3 455

Тошкент шаҳар

203

6 859

41

1 037

99

2 240

152

3 383

292

6 660

495

13 519





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 5 январдаги

ПҚ-4095-сон қарорига

2-ИЛОВА



Меҳмонхоналар ташкил этиш бўйича

истиқболли инвестиция лойиҳалари

РЎЙХАТИ

   

Т/р

Ташаббускор

Лойиҳа тўғрисида қисқача маълумот

Лойиҳа қиймати

Молиялаштириш манбаси

Иш ўринлари сони

Амалга ошириш муддати

минг АҚШ доллари

млн. сўм

Ташаббускор маблағи

(млн. сўм)

Банк кредит линияси

(млн. сўм)

Хорижий инвестициялар, ХМИ маблағи


Жами


240 775

1 398 000

791 760

606 240

240 775

5 784


Андижон вилояти


Жами



128 150

28 250

99 900


405


1.

"Marin business trade" МЧЖ

Андижон ш. меҳмонхона ва болалар аттракционлари қуриш


96 000

24 000

72 000


300

2019 йил

июнь

2.

"Agrotour Technovation" МЧЖ

Андижон ш. меҳмонхона қуриш


26 000

2 000

24 000


50

2019 йил

ноябрь

3.

"Andijonmobile" МЧЖ

Андижон ш. меҳмонхона қуриш


3 650

750

2 900


35

2019 йил

октябрь

4.

"Андижон турист" МЧЖ

Андижон ш. меҳмонхона қуриш


2 500

1 500

1 000


20

2019 йил

март

Бухоро вилояти


Жами


21 400

272 500

193 900

78 600

21 400

964


5.

"Golden Plaza Buxara" МЧЖ

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


5 000

4 000

1 000


10

2019 йил

октябрь

6.

"Muslima Mubina Maftuna" МЧЖ

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


15 400

9 000

6 400


40

2019 йил

июль

7.

"Когон сув қурилиш" МЧЖ

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


10 000

10 000



35

2020 йил

сентябрь

8.

"Bestоn Machinery" МЧЖ

Бухоро ш. 500 хона фондига эга меҳмонхона қуриш

2 500

16 000


16 000

2 500

50

2019 йил

сентябрь

9.

"Бухоро Ромиш" МЧЖ

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


8 000

3 000

5 000


20

2019 йил

декабрь

10.

"Мукимов Миршод Дилшодович" МЧЖ

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


3 000

1 000

2 000


10

2019 йил

декабрь

11.

"Кухандиз-Бухоро" МЧЖ

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


12 000

9 000

3 000


30

2019 йил

август

12.

"Grand Group Plyus" МЧЖ

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


20 000

20 000



20

2019 йил

декабрь

13.

"Хосиятли Қоракўл Нури" МЧЖ

Қоракўл туманида меҳмонхона қуриш


1 200

1 200



8

2019 йил

апрель

14.

"Orient Star Нotels" МЧЖ

Бухоро ш. "Варахша" меҳмонхонасини қуриш


10 000

10 000



35

2019 йил

декабрь

15.

"Ancient Bukhara" МЧЖ

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


8 000

8 000



20

2019 йил

декабрь

16.

"Super Global Trans Servis" МЧЖ

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


6 000

6 000



14

2020 йил

декабрь

17.

"Gala Osiyo Omad Invest" МЧЖ

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


5 000

3 000

2 000


10

2019 йил

декабрь

18.

"Мароқанд МЧЖ"

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


6 000

6 000



10

2019 йил

сентябрь

19.

"Buxoro Marvarid" МЧЖ

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


2 500

2 500



3

2019 йил

ноябрь

20.

"Мухаббат Хайри Саховат" МЧЖ

Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент, Ромитан, Когон туманларида меҳмонхона қуриш


15 000

5 000

10 000


70

2019 йил

ноябрь

21.

"Кино-Рико" МЧЖ

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


32 000

32 000



85

2020 йил

сентябрь

22.

"Odil Lyuks Servis" оилавий корхонаси

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


2 400

1 200

1 200


10

2020 йил

сентябрь

23.

Юсупова Наргиза Самиевна

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


7 000

2 000

5 000


10

2020 йил

декабрь

24.

"OFS" МЧЖ

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


4 000

4 000



15

2020 йил

декабрь

25.

"Мухаббат хайри саховат" МЧЖ

Вобкент туманида меҳмонхона қуриш


9 000

4 500

4 500


15

2019 йил

ноябрь

26.

"Биллур БШС" МЧЖ

Ғиждувон туманида меҳмонхона қуриш


1 500

1 000

500


6

2019 йил

декабрь

27.

Ҳаитова Маҳтоб

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


7 000

5 000

2 000


6

2019 йил

декабрь

28.

Мухаммедов Толиб Холович

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


7 000

4 500

2 500


3

2019 йил

апрель

29.

Сафарова Зилола Тимуровна

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


5 000

2 500

2 500


14

2019 йил

сентябрь

30.

Рахимов Илхом

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


2 500

2 000

500


10

2019 йил

июль

31.

"Рlaza Нotel Group" Gmbh

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш

12 000




12 000

100

2020 йил

декабрь

32.

Алимбеков Зафарбек

Ромитан туманида меҳмонхона қуриш


5 000

5 000



15

2019 йил

декабрь

33.

"Адолат Авто Транс" МЧЖ

Олот туманидаги меҳмонхонани кенгайтириш


3 000

1 000

2 000


10

2019 йил

май

34.

"Сакина Сервис" МЧЖ

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


8 000

5 000

3 000


20

2019 йил

декабрь

35.

"YASMN"

оилавий корхонаси

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


7 000

7 000



20

2020 йил

декабрь

36.

"Spetskomplekttorg" МЧЖ

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


10 000

3 000

7 000


15

2020 йил

декабрь

37.

"Big Large"

МЧЖ

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


6 000

3 500

2 500


25

2019 йил

июнь

38.

"Wide tent system" АЖ (Буюк Британия)

Бухоро ш. эски "Бухара Палас" меҳмонхонасини реконструкция қилиш

3 400




3 400

100

2019 йил

ноябрь

39.

"Bunyodkor Stroy Kompleks" МЧЖ

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш


8 000

8 000



40

2019 йил

июль

40.

"Metric Ventures" МЧЖ (Ҳиндистон)

Бухоро ш. меҳмонхона қуриш

3 500




3 500

50

2020 йил

декабрь

41.

"Мухаммадали-плаза" МЧЖ

Ромитан туманида меҳмонхона қуриш


5 000

5 000



10

2019 йил

апрель

Қорақалпоғистон Республикаси


Жами


10 000

86 800

15 700

71 100

10 000

218


42.

"Аль Амакин аль-Аламий" Корпорация

Нукус ш. меҳмонхона қуриш

10 000




10 000

30

2020 йил

декабрь

43.

"Sultanbek Nukus" МЧЖ

Нукус ш. 7 қаватли меҳмонхона қуриш


50 000

5 000

45 000


80

2020 йил

декабрь

44.

"Ayum tur" ХТ

Нукус ш. меҳмонхона қуриш


20 000

5 000

15 000


40

2019 йил

декабрь

45.

"Nitsa Nukus" МЧЖ

Нукус ш. меҳмонхона қуриш


6 000

2 000

4 000


20

2019 йил

декабрь

46.

"Exclusive Cup" МЧЖ

Нукус ш. меҳмонхона қуриш


4 000

1 200

2 800


8

2019 йил

февраль

47.

"Ayum tur" ХТ

Нукус ш. меҳмонхона қуриш


5 500

2 000

3 500


20

2019 йил

декабрь

48.

"Sultan super servis" МЧЖ

Нукус ш. меҳмонхона қуриш


1 300

500

800


20

декабрь

2019 йил

Хоразм вилояти


Жами


37 000

274 950

180 560

94 390

37 000

1 161


49.

Рахимов Дониёр

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


16 000

6 000

10 000


20

2020 йил

январь

50.

"Xorazm Beklari" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


7 000

500

6 500


20

2019 йил

октябрь

51.

"Shovot Grand Plaza" унитар корхона

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


34 000

14 000

20 000


35

2019 йил

апрель

52.

"Xorazm Universal Express trans" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


1 400

1 400



20

2019 йил

июнь

53.

"Virjinya Plyus" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


7 700

2 000

5 700


20

2019 йил

декабрь

54.

"Osiyo drink" ХТ

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


10 000

5 000

5 000


25

2019 йил

апрель

55.

"Xorazm Zafar Invest" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


8 300

8 300



35

2020 йил

декабрь

56.

"Bobur Trans Logistik" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


7 000

2 000

5 000


20

2020 йил

март

57.

"Нalij Uzbekistan Tour" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


4 100

4 100



25

2020 йил

декабрь

58.

"Grand Develop" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


4 100

4 100



35

2020 йил

декабрь

59.

"Shiddat Monolit" ХК

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


8 300

8 300



35

2020 йил

декабрь

60.

"Baxor Turizm service" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


8 300

8 300



30

2021 йил

март

61.

"Xorazm Ko'hi Nur" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


8 300

8 300



25

2020 йил

декабрь

62.

"Zukhro Travel" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


8 300

8 300



20

2021 йил

март

63.

"Vegan Agrotek Service" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


8 300

8 300



35

2019 йил

январь

64.

"Xorazm Beklari" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


7 000

500

6 500


20

2019 йил

июнь

65.

"Urganch Palace" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


4 500

3 000

1 500


20

2019 йил

март

66.

"Polvon qori" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


8 000

8 000



25

2019 йил

май

67.

"Navro'z" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


6 000

5 000

1 000


15

2019 йил

май

68.

"Turkezm" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона қуриш

1 000




1 000

30

2020 йил

сентябрь

69.

"Rent Service Group" ХК

Урганч ш. меҳмонхона қуриш

1 000




1 000

35

2020 йил

март

70.

"Kaz Development Invest Group" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона ва ресторан қуриш

20 000




20 000

70

2019 йил

декабрь

71.

"Yoshlar Turizmi Agentligi" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона ва ресторан қуриш


14 900

14 900



30

2019 йил

ноябрь

72.

"Bek Tur" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона ва ресторан қуриш


1 300

1 000

300


15

2019 йил

апрель

73.

"Pearl Khiva" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона ва ресторан қуриш


3 000

2 000

1 000


18

2019 йил

июль

74.

"Xiva Sazanchik" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона, ресторан ва кафе қуриш


3 000

1 500

1 500


10

2019 йил

июль

75.

"Xiva Xudayberdi" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона, ресторан ва кафе қуриш


1 400

800

600


20

2019 йил

апрель

76.

"Stan Trip"

оилавий корхонаси

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


600

420

180


6

2019 йил

январь

77.

"La'li Opa" ХК

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


500

200

300


5

2019 йил

июнь

78.

"Xiva Xumora" оилавий корхонаси

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


350

50

300


4

2019 йил

март

79.

"Xiva Shaxrizoda" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


2 300

500

1 800


24

2019 йил

октябрь

80.

"Xiva Fayz" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона ва ресторан қуриш


3 300

2 500

800


15

2019 йил

июнь

81.

"Xorazm Tur Plyus" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


16 600

16 600



45

2020 йил

август

82.

"ESAR Consulting" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона қуриш

1 000




1 000

35

2020 йил

июнь

83.

"Xiva Lokomotiv" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона ва ресторан қуриш


10 000

2 000

8 000


25

2019 йил

ноябрь

84.

"Xiva Lokomotiv" МЧЖ

Урганч ш. меҳмонхона қуриш


6 000

2 000

4 000


15

2019 йил

ноябрь

85.

"Plaza Нotelgroup GmbН" компания

Урганч ш. меҳмонхона қуриш

14 000




14 000

100

2020 йил

декабрь

86.

"Bog'ot Mega Kemping" МЧЖ

Боғот туманида меҳмонхона қуриш


15 000

4 000

11 000


10

2019 йил

ноябрь

87.

"Gurlan Bexruz" ХК

Гурлан туманида меҳмонхона қуриш


1 400

400

1 000


3

2019 йил

август

88.

"Urganch Ishonch Service" МЧЖ

Урганч туманида меҳмонхона қуриш


1 500

300

1 200


20

2019 йил

май

89.

"Nazarov Anvar Davronbekovich" ХК

Урганч туманида меҳмонхона қуриш


5 400

5 400



35

2019 йил

январь

90.

"Metan Motors Group" МЧЖ

Урганч туманида меҳмонхона, ресторан ва автотураргоҳ қуриш


16 600

16 600



80

2020 йил

август

91.

Султонов Жуманазар

Хазорасп туманида меҳмонхона қуриш


2 000

1 300

700


5

2019 йил

декабрь

92.

"Xiva xisobchi" МЧЖ

Хива туманида меҳмонхона қуриш


2 500

2 500



18

2019 йил

сентябрь

93.

Содикова Наргиза Баходировна

Янгиариқ туманида оилавий меҳмон уйлари ташкил этиш


100

40

60


2

2019 йил

август

94.

Машарипов Кувондик Рустамович

Янгиариқ туманида оилавий меҳмон уйлари ташкил этиш


200

50

150


2

2019 йил

август

95.

Ха Татьяна Николаевна

Янгиариқ туманида оилавий меҳмон уйлари ташкил этиш


200

50

150


2

2019 йил

август

96.

Юлдошев Музаффар Кодирберганович

Янгиариқ туманида оилавий меҳмон уйлари ташкил этиш


200

50

150


2

2019 йил

август

Наманган вилояти


Жами


400

39 600

24 600

15 000

400

130


97.

"Орзу тур гранд" МЧЖ

Наманган ш. меҳмонхона қуриш


12 000

3 000

9 000


20

2019 йил

сентябрь

98.

"BUYUK" ХК

Наманган ш. меҳмонхона қуриш


16 100

10 600

5 500


20

2019 йил

декабрь

99.

"Тўмарис Савдо Гранд" МЧЖ

Наманган ш. меҳмонхона қуриш


10 000

10 000



30

2019 йил

март

100.

Абдурахмонова Садрия Нодировна

Поп туманида меҳмонхона ва дам олиш зонаси қуриш

400




400

40

2019 йил

июнь

101.

"Чор сайёх юксалиш" МЧЖ

Чортоқ туманида меҳмонхона қуриш


1 500

1 000

500


20

2019 йил

декабрь

Навоий вилояти


Жами



76 700

24 700

52 000


206


102.

"Навоий тинч текстил" МЧЖ

Навоий ш. меҳмонхона қуриш


25 500

5 500

20 000


20

2019 йил

декабрь

103.

"Шарқ қурилиши сервис" МЧЖ

Кармана туманида меҳмонхона қуриш


12 000

3 000

9 000


45

2019 йил

июнь

104.

"Qiziltepa beton qurilish montaj servis" МЧЖ

Навоий ш. меҳмонхона қуриш


10 000

4 000

6 000


20

2019 йил

декабрь

105.

"Mystorius Asia" МЧЖ ҚҚ

Навоий ш. меҳмонхона қуриш


8 200

4 100

4 100


10

2019 йил

декабрь

106.

"Vella Plyus" МЧЖ

Навоий ш. меҳмонхона қуриш


8 000

3 000

5 000


21

2019 йил

март

107.

"Export Plast Product" МЧЖ

Кармана туманида меҳмонхона қуриш


6 000

1 500

4 500


50

2019 йил

декабрь

108.

"Навоий Спец Обувь" МЧЖ

Навоий ш. меҳмонхона қуриш


4 500

2 500

2 000


30

2019 йил

апрель

109.

"Ботир Раимжон Жахонгир" оилавий корхонаси

Хатирчи туманида меҳмонхона қуриш


2 500

1 100

1 400


10

2020 йил

октябрь

Қашқадарё вилояти


Жами


975

58 500

29 000

29 500

975

277


110.

"Тонг Сув Қурилиш" МЧЖ

Қарши ш. меҳмонхона қуриш


10 000

7 000

3 000


20

2019 йил

август

111.

"Назира" ХК

Қарши ш. туманида меҳмонхона қуриш


25 000

10 000

15 000


30

2019 йил

март

112.

"Кўҳна турон" МЧЖ

Шаҳрисабз ш. меҳмонхона ва дам олиш зонаси қуриш


15 000

5 000

10 000


100

2019 йил

март

113.

Исаева Наргиза

Қарши ш меҳмонхона қуриш


5 000

4 000

1 000


20

2019 йил

март

114.

"Дубай Сарбон ЛТД" МЧЖ

Қарши ш. меҳмонхона қуриш

850

1 500

1 500


850

80

2019 йил

декабрь

115.

"Шаҳрисабз эко тур" МЧЖ

Шаҳрисабз ш. меҳмонхона зонаси қуриш

125

1 000

1 000


125

20

2019 йил

сентябрь

116.

"Эверест С" МЧЖ

Қарши ш. меҳмонхона қуриш


1 000

500

500


7

2019 йил

январь

Жиззах вилояти


Жами



7 950

4 350

3 600


48


117.

"Jizzakh leader food"

Жиззах ш. меҳмонхона қуриш


4 000

2 700

1 300


20

2019 йил

апрель

118.

"Соф марварид уммони"

Зомин туманида меҳмонхона қуриш


3 000

1 000

2 000


14

2019 йил

март

119.

Суюнов Окилбек

Бахмал туманида меҳмонхона қуриш


150

150



2

2019 йил

апрель

120.

Суюнов Окилбек

Бахмал туманида меҳмонхона қуриш


150

150



2

2019 йил

апрель

121.

Сапарова Роза

Бахмал туманида меҳмонхона қуриш


150

150



2

2019 йил

апрель

122.

Абдумуталипов Исламбек

Бахмал туманида кемпинг комплекси қуриш


500

200

300


8

2019 йил

май

Тошкент вилояти


Жами


10 000

114 000

111 500

2 500

10 000

746


123.

Ибрагимов Акбар

Бекобод туманида меҳмонхона ва умумий овқатланиш шохобчаси қуриш


2 200

2 200



35

2019 йил

ноябрь

124.

"Азизбек Зебохон Омад" МЧЖ

Бекобод туманида меҳмонхона ва умумий овқатланиш шохобчаси қуриш


2 000

2 000



10

2019 йил

февраль

125.

"Orient Trading Future" МЧЖ

Бўка туманида меҳмонхона қуриш


3 500

3 500



35

2020 йил

декабрь

126.

"Серенада" МЧЖ

Нурафшон ш. меҳмонхона қуриш


2 200

700

1 500


15

2019 йил декабрь

127.

"Anhui Shuan Construction Group" компанияси

Нурафшон ш. меҳмонхона қуриш

10 000




10 000

45

2020 йил

июнь

128.

"GGM and JEM" МЧЖ

Оҳангарон туманида меҳмонхона, савдо комплекси ва техник хизмат кўрсатиш маркази қуриш


25 000

25 000



170

2019 йил

апрель

129.

"Темир ота" МЧЖ

Оҳангарон туманида меҳмонхона қуриш


2 500

1 500

1 000


12

2020 йил

август

130.

"Nazokat" МЧЖ

Паркент туманида меҳмонхона ва туризм комплексини қуриш


8 000

8 000



20

2021 йил сентябрь

131.

Сафаров Рустам Садыкович

Паркент туманида меҳмонхона ва туризм комплексини қуриш


3 500

3 500



10

2020 йил

март

132.

МЧЖ "Sanganak Biznes Omad"

Паркент туманида меҳмонхона ва туризм комплексини қуриш


3 500

3 500



30

2020 йил

март

133.

Бахадыр Кучкарович Бегабаев

Паркент туманида меҳмонхона ва туризм комплексини қуриш


8 000

8 000



30

2020 йил

март

134.

"Назокат" МЧЖ

Паркент туманида меҳмонхона ва туризм комплексини қуриш


2 000

2 000



30

2020 йил

март

135.

"Стеел Стар" МЧЖ

Ўртачирчиқ туманида меҳмонхона қуриш


12 100

12 100



14

2019 йил

июль

136.

"Абдуллаев Азим Файзулла" МЧЖ

Ўртачирчиқ туманида меҳмонхона қуриш


9 500

9 500



65

2019 йил

июль

137.

"Азия Регион Оил" МЧЖ

Ўртачирчиқ туманида мотел ва умумий овқатланиш шохобчаси қуриш


13 000

13 000



60

2019 йил

октябрь

138.

Умархўжаева Камола Саидахматовна

Ўртачирчиқ туманида меҳмонхона қуриш


9 500

9 500



65

2019 йил

июль

139.

Хошимов Рахматилла Мухтарович

Ўртачирчиқ туманида меҳмонхона ва эко-боғ комплексини қуриш


4 000

4 000



60

2019 йил

сентябрь

140.

"Асрор Хамкор" МЧЖ

Ўртачирчиқ туманида меҳмонхона комплекси қуриш


3 500

3 500



40

2019 йил

октябрь

Фарғона вилояти


Жами



48 000

29 250

18 750


167


141.

"Нotel Asia-Fergana" ҚК

Фарғона ш. меҳмонхона хизматини кенгайтириш


16 000

10 000

6 000


20

2019 йил

декабрь

142.

"Матхаликов Абдунаби Файзи" МЧЖ

Фарғона ш. меҳмонхона хизматини кенгайтириш


15 000

10 000

5 000


30

2019 йил

март

143.

"Фарғона мехмонхонаси" МЧЖ

Фарғона ш. меҳмонхона хизматини кенгайтириш


6 000

1 800

4 200


55

2019 йил

декабрь

144.

"Водий висол оқшоми" МЧЖ

Фарғона ш. меҳмонхона хизматини кенгайтириш


5 000

3 000

2 000


10

2019 йил

декабрь

145.

"Истиқлол-ЛРМ" МЧЖ

Тошлоқ туманида меҳмонхона қуриш


3 000

3 000



25

2019 йил

октябрь

146.

"Янгиобод капитал қурилиш инвест" МЧЖ

Фарғона ш. меҳмонхона хизматини кенгайтириш


1 500

700

800


12

2019 йил

май

147.

"Turkiston obod kelejagi" ҚК

Марғилон ш. меҳмонхона қуриш


1 500

750

750


15

2019 йил

декабрь

Самарқанд вилояти


Жами


33 000

189 700

59 700

130 000

33 000

587


148.

"Fly horses" МЧЖ

Пайариқ туманида меҳмонхона қуриш


6 200

6 200



10

2019 йил

сентябрь

149.

"Dobusiya" МЧЖ

Самарқанд ш. меҳмонхона қуриш


5 000

5 000



30

2019 йил

ноябрь

150.

"Самарқанд бахт сервис" МЧЖ

Самарқанд ш. меҳмонхона қуриш


2 900

900

2 000


15

2019 йил

ноябрь

151.

"Evro asia hotel" МЧЖ

Самарқанд ш. меҳмонхона қуриш


4 500

2 200

2 300


7

2019 йил

сентябрь

152.

"Parviz Proekt Servis" МЧЖ

Самарқанд ш. меҳмонхона қуриш


2 000

500

1 500


15

2019 йил

сентябрь

153.

"Латиф тур сервис" МЧЖ

Самарқанд ш. меҳмонхона қуриш


2 000

1 000

1 000


5

2019 йил

сентябрь

154.

"Работ полиэтилен сервис" МЧЖ

Самарқанд ш. меҳмонхона қуриш


1 700

1 700



20

2019 йил

ноябрь

155.

"Эргаш ота" МЧЖ

Каттақўрғон туманида меҳмонхона қуриш


3 000

1 000

2 000


25

2019 йил

август

156.

"Пайшанба диёр сервис" МЧЖ

Каттақўрғон туманида меҳмонхона қуриш


2 400

1 200

1 200


10

2019 йил

август

157.

"Plaza Нotelgroup GmbН"

Самарқанд ш. меҳмонхона қуриш

19 000




19 000

200

2019 йил

декабрь

158.

"Plaza Нotelgroup GmbН"

Самарқанд ш. меҳмонхона қуриш

14 000




14 000

150

2019 йил

декабрь

159.

"Mirankul Group Tower" МЧЖ

Самарқанд ш. меҳмонхона қуриш


160 000

40 000

120 000


100

2019 йил

декабрь

Сирдарё вилояти


Жами



9 150

4 250

4 900


78


160.

"Халқ танлови 2018" МЧЖ

Гулистон ш. меҳмонхона ва ресторан қуриш


8 500

4 000

4 500


70

2019 йил

декабрь

161.

"Gul mahal" МЧЖ

Гулистон ш. меҳмонхона қуриш


450

200

250


5

2019 йил

октябрь

 

162.

"Мурод орзуси сари" МЧЖ

Гулистон ш. меҳмонхона қуриш


200

50

150


3

2019 йил

ноябрь

Сурхондарё вилояти


Жами



8 000

2 000

6 000


67


163.

"Кўхитанг шаршарали боғлари"

Шеробод туманида меҳмонхона қуриш


2 500

500

2 000


8

2019 йил

август

164.

"Янги йўл имконият" МЧЖ

Узун туманида меҳмонхона қуриш


1 500

500

1 000


22

2019 йил

август

165.

"Мухаммадюсуф гранд бизнес" МЧЖ

Узун туманида меҳмонхона қуриш


1 500

500

1 000


20

2019 йил

август

166.

"Камалак" ХК

Узун туманида меҳмонхона қуриш


1 200

200

1 000


5

2019 йил

декабрь

167.

"Oltin voha universal servis" МЧЖ

Термиз ш. меҳмон уйи қуриш


1 300

300

1 000


12

2019 йил

сентябрь

Тошкент шаҳар


Жами


128 000

84 000

84 000


128 000

730


168.

"Inter tourism" МЧЖ

Шайхонтоҳур туманида 4 юлдузли меҳмонхона қуриш

33 000




33 000

350

2019 йил

декабрь

169.

"Kompressor Montaj Story" МЧЖ

Шайхонтоҳур туманида меҳмонхона қуриш

8 000




8 000

50

2020 йил

декабрь

170.

"Radisson Blue" ҚК

Юнусобод туманида меҳмонхона қуриш

50 000

81 000

81 000


50 000

80

2020 йил

декабрь

171.

"Plaza Нotelgroup GmbН" компанияси

Мирзо Улуғбек туманида меҳмонхона қуриш

25 000




25 000

200

2019 йил

декабрь

172.

"Premium Build Invest" МЧЖ

Яккасарой туманида меҳмонхона қуриш

12 000

3 000

3 000


12 000

50

2019 йил

декабрь

   

Изоҳ:


1. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудратчи (ёки етказиб берувчи) ташкилотларни аниқлаш натижалари бўйича параметрларга аниқлик киритилади.


2. Рўйхатга, зарурат бўлганда, Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 5 январдаги

ПҚ-4095-сон қарорига

3-ИЛОВА



Замонавий ахборот технологиялари татбиқ этиладиган

маданият объектлари ва муассасалари

РЎЙХАТИ

   

Т/р

Маданият объектлари ва муассасалари номи

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи

2.

Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи

3.

Мўйноқ экология музейи

4.

Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат мусиқали театри

Андижон вилояти

5.

Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи

6.

Адабиёт ва санъат бўлими

7.

Бобур хотираси бўлими

8.

Пахтаобод тумани тарихи музейи

9.

Тасвирий санъат бўлими

10.

Чўлпон хотираси бўлими

Бухоро вилояти

11.

"Гавкушон" ансамбли

12.

"Чашмаи Аюб" мавзолейи

13.

"Саид Банди Кушо" мавзолейи

14.

Нуғай карвон-саройи

15.

"Улуғбек" мадрасаси

16.

"Абдулазизхон" мадрасаси

17.

"Тоқи Заргарон"

18.

"Тоқи Телпакфурушон"

19.

"Тоқи Саррафон"

20.

"Тими Абдуллахон"

21.

"Чор Минор"

22.

"Исмоил Самоний" мавзолейи

23.

"Нодир девон беги" мадрасаси

24.

"Кўкалдош" мадрасаси

25.

"Модарихон" мадрасаси

26.

"Абдуллахон" мадрасаси

27.

"Калон" масжиди

28.

"Б.Нақшбанд" ансамбли

29.

"Чор Бакр" ансамбли

30.

"Абдуҳолиқ Ғиждувоний" ансамбли

31.

"Болоҳовуз" ансамбли

32.

Абу Али Ибн Сино мемориал музейи

33.

"Арк" тарихий-ўлкашунослик музейи

34.

Бой савдогар уй-музейи

35.

Бухоро адабиёти тарихи музейи

36.

Варахша керамикаси ва тарихи Бухоро кўргазмаси

37.

Бухоро сув таъминоти тарихи музейи

38.

Бухоро тасвирий санъати музейи

39.

Бухоро амирлиги қонунчилиги ва ҳуқуқи тарихи музейи

40.

Гиламлар музейи

41.

Ёғоч ўймакорлиги ишлари кўргазмаси

42.

Имом ал-Бухорий мемориал музейи

43.

Пойкент шаҳри тарихи музейи

44.

Моҳи-Хосса декоратив амалий санъати музейи

45.

Нақшбандия тариқати музейи

46.

Ромитан тарих музейи

47.

Ҳунармандчилик иши тарихи музейи

48.

Хаттотлик тарихи музейи

49.

Бухоро вилояти мусиқали драма театри

Жиззах вилояти

50.

Зомин тумани тарихи музейи

51.

Ҳамид Олимжон ва Зулфия музейи

52.

Шароф Рашидов мемориал музейи

Қашқадарё вилояти

53.

Қашқадарё тарихи ва маданияти давлат музейи

54.

Амир Темур номидаги моддий маданият тарихи музейи

55.

Шаҳрисабз шаҳридаги "Мақом музейи"

Навоий вилояти

56.

Навоий вилояти тарих-ўлкашунослик музейи

57.

Кармана тумани Қосим Шайх музей-комплекси


58.

Қизилтепа тумани тарихи музейи

59.

Нурота табиат-архитектура комплекс музейи

Наманган вилояти

60.

"Унбир Ахмад" мавзолейи

61.

"Бибимушкулкушод" зиёратгоҳи

62.

"Чир-чир Момо" зиёратгоҳи

63.

Наманган тарихи ва маданияти давлат музейи

64.

Косонсой тумани тарихи музейи

Самарқанд вилояти

65.

"Регистон" ансамбли

66.

"Шоҳи-Зинда" комплекси

67.

қ Сарой" мавзолейи

68.

"Хўжа Абди-Дарун" комплекси

69.

"Хўжа Ахрори Вали" мавзолейи

70.

"Маҳдуми Аъзам" комплекси

71.

"Имом ал-Бухорий" комплекси

72.

"Амир Темур" мавзолейи

73.

"Биби-Хоним" комплекси

74.

"Хожа Дониёр" мавзолейи

75.

"Ҳазрати Хизр" масжиди

76.

"Руҳобод" мавзолейи

77.

"Имом ал-Мотурудий" мавзолейи

78.

"Нодир Девонбеги" мадрасаси

79.

"Ҳазрати Довуд" зиёратгоҳи

80.

"Чорчинор" зиёратгоҳи

81.

Иштихон тумани тарихи музейи

82.

Каттақўрғон шаҳар тарих-ўлкашунослик музейи

83.

Пахтачи тумани тарихи музейи

84.

Мирзо Улуғбек музей комплекси

85.

Садриддин Айний уй-музейи

86.

Самарқанд вилояти ўлкашунослик музейи

87.

Самарқанд тарихи Афросиёб музейи

88.

Ўзбекистон тарихи ва маданияти давлат музейи

89.

Самарқанд давлат мусиқа ва драма театри

Сурхондарё вилояти

90.

Ҳаким Ат-Термизий мавзолейи

91.

"Кокилдор Ота" Канака-мавзолейи

92.

Қирқ-қиз қалъаси

93.

"Султон Саодат" ансамбли

94.

"Фаёз-тепа" қадимий буддавийлик ибодатхонаси

95.

Ат-Термизий мавзолейи

96.

қ Остона бобо" масжиди

97.

"Мурчбобо" масжиди

98.

Термиз археология музейи

99.

Саполлитепа

100.

"Шаршара" шаршаралари

101.

"Жарқўрғон" минораси

102.

Сўфи Аллоёр масжиди

103.

Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри

Фарғона вилояти

104.

Худоёрхон саройи

105.

Фарғона тарихи ва маданияти давлат музейи

106

Модарихон мавзолейи

107.

Марғилон тарихи музейи

108.

"Даҳма-ва-Шаҳон" мақбараси

109.

"Дастурхончи" мадрасаси

110.

"Олимжон ҳожи қабулхонаси"

111.

"Ҳожибек" мадрасаси

112.

"Чалпак" мадрасаси

113.

Эркин Воҳидов уй-музейи

114.

"Алихонҳожи" мадрасаси

115.

"Саид Ахмадхўжа" мадрасаси

116.

Жаҳонотин Увайсий уй-музейи

117.

"Пури Сиддиқ" зиёратгоҳи

118.

Амалий санъат музейи

119.

Буюк олимлар музейи

120.

Қўқон шаҳар адабиёти музейи

121.

Муқимий ҳужра-музейи

122.

Ҳамза уй-музейи

Хоразм вилояти

123.

"Ичан-қалъа" комплекси

124.

Ўзбекистон замонавий санъат музейи

125.

Хоразм тарихи ва адабиёти музейи

126.

Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Тошкент шаҳри

127.

Тошкент телеминораси

128.

"Кўкалдош" мадрасаси

129.

"Ҳазрати Имом" комплекси

130.

"Абдулқосим" мадрасаси

131.

"Мингўрик" археологик объекти

132

"Шайх Ховандтоҳур" комплекси

133.

Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри

134.

Рим-Католик ибодатхонаси

135.

Евангел-лютеран черкови

136.

Ўзбекистон Рус Академик драма театри

137.

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

138.

Ўзбекистон давлат драма театри


Изоҳ: Ишчи гуруҳи томонидан маданият объектлари ва муассасаларига замонавий ахборот технологияларини татбиқ этиш бўйича рўйхатга, зарурат бўлганда, ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 5 январдаги

ПҚ-4095-сон қарорига

4-ИЛОВА



Маданият объектлари ва муассасаларида

замонавий ахборот технологияларини татбиқ

этиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

     

1.

А.А.Абдухакимов


-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, ишчи гуруҳ раиси


2.

Б.С.Сайфуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири


3.

Ш.М.Садиков

-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири


4.

А.Я.Хайдаров


-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

5.

С.С.Саидкаримов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари

6.

А.У.Аккулов

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б.

7.

келишув асосида

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими

8.

Б.Р.Рахматуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 январь


"Халқ сўзи", 2019 йил 8 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 январь, 1-2-сон, 13-модда








































Время: 0.1940
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск