ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сув муҳофазаси ва сув объектлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.01.2019 й. 3-сон "Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлар ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

03.01.2019 й.

N 3




ТОШКЕНТ ШАҲРИДАН ЎТАДИГАН

КАНАЛЛАР ВА УЛАРГА ТУТАШ ҲУДУДЛАРНИ

ОБОДОНЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида" 2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сон Фармонига асосан Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлардан фойдаланиш ва бошқариш ҳамда уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш тизими барпо этилди.

Махсус ташкил этилган комиссия томонидан шаҳар ҳудудида жами 417 км каналлар хатловдан ўтказилиб, каналлар ва сув хўжалиги иншоотларининг санитар ҳолати, қирғоқ бўйларининг мустаҳкамлиги, канал бўйи ҳудудларининг ободонлаштириш даражаси қониқарсиз аҳволда эканлиги шаҳарнинг кўркига салбий таъсир кўрсатаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, шаҳар аҳолисининг каналлардан фойдаланиш маданиятига риоя қилмаганлиги сабабли каналларнинг санитар аҳволи йилдан йилга ёмонлашиб бормоқда. Жумладан, каналларнинг қирғоқ бўйи ҳудудларида турар ва нотурар объектларнинг мавжудлиги каналларни тозалашга тўсқинлик қилмоқда.

Хусусан, 2018 йилнинг июль ойидан шу кунга қадар шаҳар каналларининг қирғоқ бўйи ҳудудларида жами 1 320 та ноқонуний қурилмаларнинг бузилиши таъминланди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасининг замонавий моддий-техника базаси етарли даражада шакллантирилмаганлиги сув ҳавзаларининг ўз вақтида тозаланмаслигига сабаб бўлмоқда.

Шу билан бирга, хатлов натижасида 137 км каналларга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ва сайилгоҳлар ташкил этилиши зарур бўлган ҳудудлар аниқланди.

Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлар ва сув хўжалиги иншоотларидан оқилона фойдаланиш, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, аҳоли учун маданий ҳордиқ чиқариш масканларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлар ва сув хўжалиги иншоотларидан оқилона фойдаланишнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

шаҳар ҳудудида жойлашган каналлар ва сув хўжалиги иншоотларининг тегишли санитар ҳолати ва техник ишончлилигини таъминлаш;

каналларни санитар тозалашни комплекс ва тубдан яхшилаш, каналларга туташ ҳудудларни санитар, экологик талаб ва қоидаларга мувофиқ ободонлаштириш;

шаҳардан ўтадиган каналларнинг қисмларини, ўзанларини бетонлаш йўли билан реконструкция қилиш, қирғоқ бўйларида замонавий ландшафт меъморчилиги усулларини қўллаган ҳолда рекреацион ҳудудларни ташкил этиш;

махсус техника ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш самарадорлигини, жумладан, сув ва энергия тежовчи технологияларни жорий этган ҳолда ошириш.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан биргаликда икки ой муддатда:

Тошкент шаҳридан ўтувчи каналларнинг ўзани ва қирғоқларини ўрганган ҳолда уларнинг топографик, геологик ва бошқа техник кўрсаткичларини акс эттирувчи ишчи ҳолатдаги каналларнинг паспортларини ишлаб чиқсин;

Тошкент шаҳридан ўтувчи каналларга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишларини олиб боришнинг бадиий-меъморий нормативларини ишлаб чиқсин;

каналларни бетонлаш, лотоклар ва махсус ҳимоя қопламаларини ётқизиш, конструктив элементларни шакллантириш, уларга ўзгартириш киритиш ҳамда ҳудуд атрофини ободонлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


3. Қуйидагилар:

2019 йилда Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасига каналларнинг ўзани ва уларга туташ ҳудудларни тозалаш ҳамда ободонлаштириш учун харид қилинадиган моддий-техника воситалари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлигига истисно тариқасида:

мазкур қарорга 2-иловада кўрсатилган моддий-техника воситаларини тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан, энг мақбул таклифларни инобатга олган ҳолда тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилишга;

лойиҳа ташаббускорларига каналларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш мақсадлари учун ер майдонларини бириктиришга рухсат берилсин.

Бунда лойиҳа ташаббускорларига ободонлаштириш мақсадлари учун бириктирилган майдонларда, каналлардан фойдаланишга тўсқинлик қилмаган ҳолда, вақтинчалик қурилмаларни белгиланган тартибда жойлаштиришга рухсат бериш назарда тутилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Тошкент вилоятидаги ирригация ва мелиорация тадбирларини инобатга олган ҳолда, каналларни тозалаш ва таъмирлаш тадбирларини амалга ошириш учун магистрал каналлардаги сувни тўхтатиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиб, унга қатъий риоя этишни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда каналларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, Тошкент шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасини жиҳозлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, 2019 йилда Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини молиялаштириш учун донор мамлакатлар ва халқаро молия институтларининг грантлари ва кредитларини жалб қилишни таъминласин.


7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

магистрал каналларга туташ ҳудудларда замонавий ландшафт меъморчилигини қўллаган ҳолда тематик хиёбонлар ташкил этиш;

амфитеатрлар ва аҳоли дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида маданий-кўнгилочар масканлар очиш;

туристлар учун шаҳарнинг жозибадорлигини ошириш йўналишида каналларга туташ ҳудудларда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш;

каналларга туташ ҳудудларда спорт ва соғломлаштириш (байдарка ва каноэда эшкак эшиш, югуриш ва велосипед йўлаклари) масканларини ташкил этиш;

енгил конструкциядаги умумий овқатланиш масканлари, "Wi-Fi" ҳудудлар ва мусиқали фаввораларни ташкил этиш;

"Бўзсув" каналининг Чилонзор туманидан ўтган қисмида 800 метр масофада инвесторлар ҳисобидан "Гондола" қайиқларида сайр қилиш масканларини ташкил этиш;

каналларга туташ ҳудудларда "Book cafe", "Open air" кинотеатрлари, "Экстремал спорт турлари", "Сунъий пляж" ташкил этиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва салоҳиятли инвесторларни жалб этиш чораларини кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Бадиий академияси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда каналларга туташ ҳудудларда турли хил миллат маданиятларини акс эттирувчи маданий ҳордиқ масканларини ташкил этиш, бадиий кўргазмалар, фестиваль ва кўнгилочар тадбирларни ўтказиш бўйича 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда:

каналларнинг санитар ҳолатини яхшилаш, шунингдек, каналларга йўналтирилган канализациялар ва оқава сувларни бартараф этиш чораларини кўрсин;

аҳолининг сув ресурсларидан фойдаланиш, канал бўйи ҳудудлари озодалигини сақлаш борасида экологик маданиятни ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва доимий равишда назоратини олиб борсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қурилиш вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда "Салар" каналининг бош сув олиш манбасини тиклаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда канал бўйи ҳудудларида ташкил этилган масканларни туристик йўналишларга доимий равишда киритиб боришни таъминласин.


12. Тошкент шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарорида назарда тутилган тартибга мувофиқ тариф сеткаси ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби татбиқ этилади.

13. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 йил, 46-сон, 414-модда) 4и-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда канал бўйи ҳудудларини муҳофаза қилиш ва озода сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни доимий равишда оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 3 январдаги

3-сон қарорига

1-ИЛОВА



2019 йилда Тошкент шаҳридан ўтадиган

каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ

ҳудудларни   ободонлаштириш   бўйича

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ДАСТУРИ

    

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириладиган иш ҳажми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаси

Ўлчами (км)

Тахминий қиймати (млрд. сўм)

Республика бюджети (млрд. сўм)

Маҳаллий бюджет (млрд. сўм)

Инвестор маблағлари (млрд. сўм)

Жами:

22,1

192,6


32,7

48,2

111,7

1.

Юнусобод тумани "Юқори Қорақамиш" кўчасидан оқиб ўтувчи "Қорақамиш" коллекторига туташ ҳудудда сайилгоҳ ташкил этиш

1,2

10,5

2019 йил апрель

1,8

2,6

6,1

2.

Мирзо Улуғбек тумани "Дўрмон йўли" кўчасидан "Зиёлилар" кўчасигача бўлган "Салар" каналининг Ботаника боғига туташ қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш

1,6

13,9

2019 йил апрель

2,4

3,5

8,1

3.

Олмазор туманидан оқиб ўтувчи "Дамаши" каналининг "Қорасарой" кўчасидан "Келес йўли" кўчасигача бўлган қисмида сайилгоҳ ташкил этиш

2,4

20,9

2019 йил апрель

3,6

5,2

12,1

4.

Мирзо Улуғбек туманидан оқиб ўтувчи "Қорасув" каналининг "Темур Малик" кўчасидан "Дўрмон йўли" кўчасигача бўлган қисмини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

2,3

20,0

2019 йил июль

3,4

5,0

11,6

5.

Яшнобод туманидан оқиб ўтувчи "Қорасув" каналининг "Бойсун" кўчасидан "Фарғона йўли" кўчасигача бўлган қисмини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

1,5

13,1

2019 йил июль

2,2

3,3

7,6

6.

Миробод туманидан оқиб ўтувчи "Қорасув" каналининг "Фарғона йўли" кўчасидан "Фитрат" кўчасигача бўлган қисмини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

1,1

9,6

2019 йил июль

1,6

2,4

5,6

7.

Бектемир туманидан оқиб ўтувчи "Бектемир" каналининг "Хусайн Бойқаро" кўчасидан "Билол Нозим" кўчасигача бўлган қисмини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

2,0

17,4

2019 йил сентябрь

3,0

4,4

10,1

8.

Яккасарой туманидан оқиб ўтувчи "Салар" каналининг "Бобур" кўчасидан Кичик халқа автомобиль йўлигача бўлган қисмида сайилгоҳ ташкил этиш

2,4

20,9

2019 йил сентябрь

3,6

5,2

12,1

9.

Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманлари чегарасидаги "Байналмилал" кўчасига туташ қисмидан оқиб ўтувчи "Бўзсув" каналининг "Оқтепа" майдонидан "Оқтепа" гидро электр станциясигача бўлган қисмида сайилгоҳ ташкил этиш

1,0

8,7

2019 йил сентябрь

1,5

2,2

5,1

10.

Учтепа туманидан оқиб ўтувчи "Бўзсув" каналининг "Фарход" кўчасидан Тошкент халқа автомобиль йўлигача бўлган қисмини ободонлаштириш

3,5

30,5

2019 йил декабрь

5,2

7,6

17,7

11.

Сергели тумани "Чоштепа" маҳалласидан оқиб ўтувчи "Жўн" каналининг қирғоқ қисмини мустаҳкамлаш

2,0

17,4

2019 йил декабрь

3,0

4,4

10,1

12.

Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи "Бўрижар" каналининг Кичик халқа автомобиль йўлига туташ қисмининг қирғоқларини ободонлаштириш

1,1

9,6

2019 йил декабрь

1,6

2,4

5,6

 

Изоҳ. Лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олингандан сўнг объектларнинг қийматларига аниқлик киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 3 январдаги

3-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга

туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасига

каналларнинг ўзани ва уларга туташ ҳудудларни

тозалаш ҳамда ободонлаштириш учун харид

қилинадиган моддий-техника воситалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Транспорт / махсус техника номи

Сони

1.

Экскаватор

4

2.

Каналларни тозалаш техникалари

4

3.

Моторли қайиқлар

1

4.

Автокран

1

5.

Телескопик кўтаргич

2

6.

Трайлер (тиркамаси билан)

2

7.

Самосвал

5

8.

Мусоровоз

1

9.

Илосос

1

10.

Дамас

4

11.

Нексия

1

12.

Бензовоз

1

13.

Бензинли арра

20

14.

Майса ва ўтларни ўриш техникаси (газонокосилка)

10

Жами:

57

Изоҳ. Харид қилинадиган моддий-техника воситалари учун маблағлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 январь













































Время: 0.2174
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск