Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.2004 й. 220-сон "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.2004 й.

N 220



"СИФАТ" ЎЗБЕКИСТОН ПАХТА ТОЛАСИНИ

СЕРТИФИКАТЛАШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказининг асосий вазифалари ҳисобланади:

белгиланган стандартлар, методикалар, қоидалар, контрактлар, шартномаларга ҳамда республика ҳудудида пахта толасини ишлаб чиқариш ва сақлаш жойларида унинг сифатига қўйиладиган талабларни назарда тутувчи бошқа битимларга мувофиқ пахта толасини сертификатлаш ва унинг сифатини назорат қилиш;

республика пахта тозалаш заводларида пахта толаси туркумлари массасини назорат қилиш;

жаҳон бозори ва ички бозор талабларига мувофиқ пахта толасини сертификатлаш ва унинг сифатини назорат қилиш тизимини ривожлантириш ва таъминлаш бўйича амалий ва илмий фаолиятни амалга ошириш;

пахта тозалаш саноати корхоналарини, пахта толаси ва момиқ харидорларини ва бошқа ташкилотларни сертификатланадиган маҳсулотнинг стандарт намуналари билан таъминлаш;

пахта маҳсулотини сертификатлаш, таснифлаш, синаш усуллари бўйича мутахассислар тайёрлаш.

3.

Марказ бош директорига, зарурият бўлганда, Марказ марказий аппаратининг тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони ва уларнинг таъминоти учун ажратиладиган маблағлар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 20 мартдаги 122-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 3-сон, 11-модда) 2, 3, 4 ва 8-бандлари ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 19-сон, 221-модда.







































Время: 0.1308
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск