язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Январь, 2019 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Адлия вазирининг 04.01.2019 й. 2-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.01.2019 й. 3113-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.01.2019 й.

N 3113




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

04.01.2019 й.

N 2-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани

тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сон "Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқнома 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


4. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                              Р. Давлетов






Буйруққа

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 30 мартдаги 64-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2090, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 99-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 2010 йил 20 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 20-сон, 160-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 19 июлдаги 148-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-2, 2010 йил 19 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 245-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 2010 йил 21 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 3 октябрдаги 229-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-4, 2011 йил 3 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 439-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 21 майдаги 113-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи рўйхат рақами 2090-5, 2012 йил 21 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 21-сон, 239-модда).


7. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 июлдаги 156-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-6, 2012 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 360-модда).


8. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 2013 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 40-сон, 533-модда).


9. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 9 июндаги 155-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-8, 2014 йил 9 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 24-сон, 294-модда)


10. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 11 мартдаги 72-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-9, 2015 йил 11 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 10-сон, 123-модда)


11. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 22 декабрдаги 376-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-10, 2015 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 51-сон, 636-модда)


12. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 12 декабрдаги 284-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-11, 2016 йил 12 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 50-сон, 569-модда)


13. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 26 декабрдаги 304-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-12, 2016 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 52-сон, 606-модда)


14. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 5 апрелдаги 71-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-13, 2017 йил 5 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 14-сон, 240-модда)


15. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 22 июндаги 149-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-14, 2017 йил 22 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 566-модда).


16. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 22 августдаги 250-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-15, 2017 йил 22 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 34-сон, 900-модда).


17. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 15 январдаги 26-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-16, 2018 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 3-сон, 49-модда).


18. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 22 февралдаги 101-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-17, 2018 йил 22 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 8-сон, 149-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 январь