ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Пулли ва бепул тиббий ёрдам /

Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисида Низом (АВ томонидан 29.12.2018 й. 3111-сон билан рўйхатга олинган соғлиқни сақлаш вазирининг 27.11.2018 й. 54-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 29 декабрда 3111-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

соғлиқни сақлаш вазирининг

2018 йил 27 ноябрдаги

54-сон буйруғига

ИЛОВА



Халқ табобати усулларидан фойдаланган

ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби

ва ҳажмлари тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 октябрдаги ПҚ-3968-сон "Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ халқ табобатининг самарали ва хавфсиз усулларидан фойдаланган холда тиббий хизмат кўрсатиш тартиби ва ҳажмларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


Халқ табобати - аждодлар тажрибасига таянган, халқ урф-одатларида ўз тасдиғини топган анъанавий (маълум бир ҳудуд ёки миллатга хос бўлган профилактика, диагностика ва даволаш усуллари) тиббиётнинг тан олинган профилактика, диагностика ва даволаш усулларидир;


Қўшимча тиббиёт (Комплементар тиббиёт) - халқ табобатининг соғлиқни сақлаш амалиётида замонавий тиббиёт билан биргаликда қўлланиладиган умум эътироф этилган усуллари;


Замонавий тиббиёт - илмий асосланган ва клиник амалиётда ўз тасдиғини топган усул ва ёндашувлар билан касалликларни профилактика, диагностика қилиш ва даволашга қаратилган расмий илмий билимлар ва амалий фаолиятлар тизими.


2. Оккультизм-афсун, шунингдек диний маросимлар орқали касалликларни даволаш халқ табобати ҳисобланмайди.


3. Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланишни лицензиялаш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон қарори билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 октябрдаги ПҚ-3968-сон "Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ тиббий таълим маълумоти мавжудлиги талаби бундан мустасно.



2-БОБ. ХАЛҚ ТАБОБАТИ УСУЛЛАРИНИ

ҚЎЛЛАШ ОРҚАЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР

КЎРСАТИШ ВА УЛАРНИНГ ҲАЖМЛАРИ


4. Халқ табобатининг қуйидаги йўналишлари бўйича бир ёки бир неча усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланиш мумкин:

инвазив (тери бутунлигининг бузилиши);

ноинвазив;

биологик инвазив;

парҳез ва ўсимлик воситаларини қўллаш;


5. Инвазив (тери бутунлигининг бузилиши) йўналишда қуйидаги усуллар қўлланилади:

акупунктура;

су-джок терапия;

хижома.


6. Ноинвазив йўналишда қуйидаги усуллар қўлланилади:

мануал терапия;

акупрессура.


7. Биологик инвазив йўналишда қуйидаги усуллар қўлланилади:

гомеопатия;

гирудотерапия;

апитерапия.


8. Парҳез ва ўсимлик воситаларини қўллаш йўналишида қуйидаги усуллар қўлланилади:

фитотерапия;

очлик билан даволаш.


9. Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланиш Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатураси (рўйхат рақами 2908, 2017 йил 28 июль) асосида халқ табобати шифокори ва халқ табобати бўйича мутахассис томонидан амалга оширилади.


10. Халқ табобати усулларини қўллаш орқали кўрсатиладиган тиббий хизматлар аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишда қўшимча (комплементар) усул сифатида маслаҳатлар бериш, диагностика қилиш ва даволаш шаклида тиббий аралашувлар мажмуи ҳисобланади ва амбулатория ва стационар турдаги тиббий ташкилотларда амалга оширилади.


11. Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш барча тиббиёт ташкилотларида (давлат ва хусусий тиббиёт ташкилотларида) замонавий тиббиёт билан ўзаро комплементар ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин.


12. Халқ табобати усулларини қўллаш орқали тиббий хизмат кўрсатиш билан халқ табобати бўйича ихтисослашувдан ўтган ёки тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат берилган халқ табобати усуллари бўйича махсус курсларни тугатган шифокорлар (бундан кейин - халқ табобати шифокори) ҳамда одам анатомияси, физиологияси, фармакология, лаборатория ва инструментал диагностика, шунингдек биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг амалий кўникмалари бўйича махсус ўқув курсини тугатган шахслар (бундан буён матнда халқ табобати мутахассиси деб юритилади) шуғулланишлари мумкин.


13. Халқ табобати усуллари билан даволашнинг мақсадга мувофиқлигини белгилашда халқ табобати мутахассисининг тегишли шифокор билан маслаҳат қилиши мажбурий шарт ҳисобланади.


14. Тиббиёт ташкилотларида беморларни халқ табобати мутахассислари томонидан қабул қилиш, бемор шифокор кўригидан ўтгандан сўнг амалга оширилади.


15. Болалар ва ҳомиладор аёлларга педиатр, умумий амалиёт ёки гинеколог шифокорнинг хулосаси мавжуд бўлганда халқ табобати усулларини қўллаш орқали тиббий хизмат кўрсатишга рухсат этилади.


16. Шифокор беморни ўтказилган тиббий кўрик ва текширувлардан кейин унинг амбулатор картасига ёки касаллик тарихига, шунингдек беморнинг қўлига бериладиган тиббий консультатив картасига ташхис ва тавсиялари ҳақида тегишли ёзув киритади. Бунда, шифокор беморга халқ табобати усулларини қўллаш бўйича кўрсатма ёки қарши кўрсатма тўғрисида ёзув киритиши шарт.


17. Халқ табобати усулларини қўллашга қарши кўрсатмалар мавжуд бўлган тақдирда, шифокор беморнинг амбулатор картаси ёки касаллик тарихига ушбу усулларни қўллаш оқибатида бўлиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида унга маълумотлар беради. Бунда бемор шифокор томонидан берилган тегишли маълумотлар билан таништирилганлиги тўғрисида тиббий ҳужжатларга тегишли ёзув киритади ва имзо қўяди.


18. Халқ табобати мутахассиси беморга қўлланилган халқ табобати усули ва ўтказилган муолажалар ҳақидаги маълумотларни беморнинг амбулатор картаси ёки касаллик тарихига ёзиб қўйиши керак.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


19. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


20. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 31 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 31 декабрь, 52-сон, 1015-модда







































Время: 0.2234
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск