ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2019 й. 4-сон "Тошкент шаҳрини инфратузилмавий ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.01.2019 й.

N 4



ТОШКЕНТ ШАҲРИНИ ИНФРАТУЗИЛМАВИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШГА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ

ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ

ҚИЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Тошкент шаҳрининг инфратузилмавий ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш самарадорлигини ошириш, хорижий инвесторларни пойтахтнинг имкониятлари ва салоҳияти тўғрисида кенг хабардор қилиш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратишда туман ҳокимликларининг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Тошкент шаҳар ҳокимлиги, туман ҳокимликлари ва давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш соҳасидаги асосий вазифалари этиб белгилансин:

Тошкент шаҳрида бизнес юритиш учун инвестиция муҳитини яхшилаш;

юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни, шу жумладан кичик саноат зоналари ва технопаркларда уларнинг ишлаб чиқариш ҳажми ва экспортини кўпайтирган ҳолда, ривожлантириш учун инфратузилма ташкил этиш;

минтақанинг туристик маркази сифатида пойтахтнинг жозибадорлигини ошириш, ички ва хориждан ташриф буюрадиган туристлар оқимини кўпайтириш, турли форматдаги меҳмонхоналар тармоғини ташкил қилиш, шунингдек, тиббиёт туризмини ривожлантириш;

халқаро етакчи олий ўқув юртлари филиалларини очиш, соғлиқни сақлаш муассасаларини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаган ҳолда қуриш, қайта тиклаш ва техник қайта жиҳозлаш;

трансмиллий компаниялар, йирик хорижий молия корпорацияларини жалб қилиш, пойтахтни минтақавий молия маркази сифатида ривожлантириш;

хусусий инвестицияларни замонавий офис бинолари ва уй-жой комплекслари қурилишига жалб қилиш, уларни тегишли инфратузилма билан таъминлаш, пойтахтнинг алоҳида ҳудудларида "smart city" ва "green city" тизимларини татбиқ қилган ҳолда қурилиш ишларини янада ривожлантириш;

муҳандислик-коммунал инфратузилмасини ривожлантириш, коммунал хизматлар сифатини ва оммабоплигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни тадбиқ қилиш ва хорижий инвестициялар иштирокида ташкил этиладиган корхоналарни муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишини жадаллаштириш.


2. Қуйидагилар:

2019-2020 йилларда Тошкент шаҳри туманлари бўйича инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг прогноз кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;

хорижий инвестициялар иштирокида Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар рўйхати 2-иловага* мувофиқ;

инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун Тошкент шаҳри туманларини ривожлантиришнинг устувор соҳалари 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Асака" АТБ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда хорижий инвесторларга, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўмаклашиш учун 2019 йилнинг 1 февралидан Тошкент шаҳри туманлари ҳокимликлари ҳузурида Инвесторларни қўллаб-қувватлаш марказларини ( кейинг ўринларда марказлар деб аталади) ташкил этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Асака" АТБ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ билан биргаликда марказлар фаолиятини ташкил этишни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Қуйидагилар марказларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

инвесторларга туманларнинг салоҳияти, туман ҳокимликлари томонидан тайёрланган аниқ инвестиция таклифлари, мавжуд имтиёз ва преференциялар тўғрисида батафсил маълумотларни олишда кўмаклашиш;

инвесторларни бўш турган давлат мулки объектлар ва фойдаланилмаётган ер участкалари, шунингдек, уларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш;

инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишда инвесторларга маслаҳатлар бериш, шу жумладан уларга консалтинг хизматлари (лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари ва бошқа ҳужжатларини ишлаб чиқиш) кўрсатиш;

давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, тижорат банклари вакиллари иштирокида туманларнинг инвестиция имкониятлари масалалари бўйича тадбир ва учрашувлар ташкил этиш;

хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда, шу жумладан бўш турган, фойдаланилмаётган объектлар ва ер участкалари негизида лойиҳаларни амалга ошириш учун салоҳиятли маҳаллий шерикларни топиш;

инвесторларга муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишда, рухсат берувчи ҳужжатлар, шу жумладан қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат беришга доир ҳужжатларни олишда кўмаклашиш;

лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни амалга оширишда юзага келадиган муаммоларни тезкор ҳал қилиш, шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокида ташкил этиладиган корхоналарнинг самарали фаолият кўрсатишига ёрдам бериш;

хорижда ўтказиладиган халқаро инвестиция ва бизнес-форумлар учун материаллар, видеороликлар, инвестиция таклифлари ва тақдимотлар тайёрлашда иштирок этиш.


6. Тошкент шаҳри ҳокими ва туманлар ҳокимлари зиммасига:

2019-2020 йилларда 1-иловага* мувофиқ хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг прогноз кўрсаткичларини сўзсиз амалга ошириш;

марказларнинг самарали фаолият юритиши ва уларни зарур ахборот билан таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклатилсин.


7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбкеистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Савдо-саноат палатасининг 2019 йилда Тошкент шаҳрида 4-иловага* мувофиқ ташкил этиладиган халқаро инвестиция ва бизнес-форумлар, кўргазмалар ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбкекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси:

а) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Бош прокуратура ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни назарда тутувчи хукумат қарори лойиҳасини киритсин:

Тошкент шаҳар ҳокимлигида "Инвесторлар куни"ни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, инвесторлар, шу жумладан хорижий инвесторлар иштирокида амалга ошириладиган лойиҳаларни мониторинг ва назорат қилиш тартиби;

тўғрида-тўғри музокалар якунлари бўйича инвестиция шартномаларини имзолаш орқали Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан инвестиция фаолиятни амалга ошириш учун ер участкасини соддалаштирилган тартибда тақдим қилиш тартиб-таомилларининг тўлиқ шаффофлигини таъминлаш.

б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва мазкур қарорга 4-иловада* кўрсатилган бошқа мунфаатдор вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган ҳалқаро инвестиция ва бизнес-форумларнинг юқори даражада ўтказилишини таъминлансин.


9. Тошкент шаҳар ҳокимлигига хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича инвестиция ва бизнес-форумларни ўтказиш, Тошкент шаҳри ва туманларининг инвестиция салоҳиятини кенг ёритиш, чет элда ўтказиладиган ҳалқаро инвестиция тадбирларида иштирок этиш, музокаралар олиб бориш учун даромад прогнозини ошириб бажариш ҳисобига ҳосил бўлган маҳаллий бюджет маблағларидан фойдаланишга шунингдек, инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ бошқа харажатларга рухсат берилсин.


10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда:

2019 йилнинг 1 апрелига қадар Тошкент шаҳрининг инвестиция жозибадорлиги, хорижий инвесторлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар, йирик инвестиция лойиҳалари тўғрисида рус ва инглиз тилларида видеоматериаллар ва реклама роликлари тайёрланишини;

тайёрланган видеоматериаллар ва реклама роликларини интернет тармоғи ва оммавий ахборот воситалари расмий сайтларига жойлаштириш орқали кенг ёритиш, республиканинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналарида, йирик хорижий компаниялар ва ваколатхоналарда тақдимотлар ўтказиш ҳамда уларни хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарига юборишни таъминлансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов



*) 1-4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 январь

















































Время: 0.1651
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск