ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 07.01.2019 й. 4-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.01.2018 й. 2166-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.01.2019 й.

N 2166-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

07.01.2019 й.

N 4-мҳ


БУЙРУҒИ




Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сон "Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 декабрдаги 304-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2166, 2010 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 499-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                  Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин.

"Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказишда ва нотариус қасамёдини қабул қилишда Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами ______, 2019 йил ___ январь) ва унда тартибга солинмаган қисми бўйича мазкур Низом қоидалари қўлланилади.".


2. 10-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ўн" деган сўз "етти" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Олий малака комиссиясининг қарори раис томонидан имзоланади.

Олий малака комиссиясининг қароридан норози бўлган комиссия аъзоси ўзининг фикр-мулоҳазаларини ёзма шаклда тақдим этишга ҳақли.".


4. 13-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. 19-бандда:

биринчи хатбошидаги "бир ҳафта" деган сўзлар "беш кун" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Апелляциялар Олий малака комиссиясининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 январь, 1-2-сон, 20-модда








































Время: 0.1763
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск