Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 09.01.2019 й. ЎРҚ-513-сон "Судларда давлат божини ундириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 30.11.2018 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 13.12.2018 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.01.2019 й.

N ЎРҚ-513



СУДЛАРДА ДАВЛАТ

БОЖИНИ УНДИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН   ЎЗБЕКИСТОН   РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

СОЛИҚ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 30 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, N 12, 639-модда; 2009 йил, N 9, 330, 331-моддалар, N 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 474-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 248-модда, N 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106-модда, N 9/1, 238-модда, N 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, N 10, 263-модда, N 12, 349-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда, N 12, 772, 773-моддалар; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 431, 433-моддалар, N 10, 676-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 328-модда:


1 ва 2-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган даъво аризаларидан, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризалардан (шикоятлардан), алоҳида тартибда юритиладиган ишларга доир аризалардан, фуқаролик ишлари бўйича судларнинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция, кассация шикоятларидан ва назорат тартибидаги шикоятлардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ҳақидаги аризалардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ҳақидаги, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация шикоятларидан ва назорат тартибидаги шикоятлардан, чет давлат судининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги аризалардан, чет давлат судининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация шикоятларидан ва назорат тартибидаги шикоятлардан, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатлари ва кўчирма нусхаларини берганлик учун;

2) иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан, ташкилотларни ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан, низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида ишга киришиш ҳақидаги аризалардан, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризалардан, иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш ҳақидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш ҳақидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги аризалардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги ишлар бўйича иқтисодий суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан, чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризалардан, чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги ишлар бўйича суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан, шунингдек иқтисодий судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатлари ва кўчирма нусхаларини берганлик учун";


қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"2-1) маъмурий судларга бериладиган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги, сайлов комиссияларининг ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш ҳақидаги, нотариал ҳаракатни содир этишни, фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ёзувларини қайд этишни рад этганлик юзасидан низолашиш ёхуд нотариуснинг ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги, давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаганлик устидан бериладиган шикоятлардан, маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан, шунингдек маъмурий судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатлари ва кўчирма нусхаларини берганлик учун";


2) 329 ва 330-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"329-модда. Фуқаролик ишлари бўйича судларда

давлат божини тўлашдан озод қилиш


Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

1) даъвогарлар - иш ҳақини ундириб олиш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан;

2) даъвогарлар - алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

3) даъвогарлар - меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

4) даъвогарлар - ноқонуний ҳукм этиш, жиноий жавобгарликка тортиш, маъмурий жазо бериш туфайли жисмоний шахсга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар юзасидан;

5) даъвогарлар - жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

6) юридик ва жисмоний шахслар - алиментларни ундиришга доир фуқаролик ишлари билан боғлиқ ҳужжатларни уларга берганлик учун;

7) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқлари ҳамда манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга ариза билан мурожаат этган юридик ва жисмоний шахслар;

8) юридик ва жисмоний шахслар - давлат ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар юзасидан;

9) тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда;

10) истеъмолчилар - ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ даъволар юзасидан;

11) товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари ва истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари - истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) манфаатларини кўзлаб бериладиган даъволар юзасидан;

12) даъвогарлар - ўрмон дарахтларини ўзбошимчалик билан кесиш ҳамда ўрмондан фойдаланиш, ўрмонни қўриқлаш ва муҳофаза қилишнинг тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузиш туфайли ўрмон фондига етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар юзасидан;

13) давлат органлари - ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан, шунингдек жисмоний шахсларга тегишли бўлган, тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган мол-мулкни жисмоний шахслар бу мол-мулкка хўжасизларча муносабатда бўлган ҳолларда жисмоний шахслардан давлат мулкига олиб қўйиш тўғрисидаги ишлар юзасидан;

14) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари - палата аъзоларининг манфаатларини, ўз манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қилинган шикоятлар юзасидан;

15) нодавлат нотижорат ташкилотлари - ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;

16) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;

17) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, шунингдек уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари - барча даъволар юзасидан;

18) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари - пенсионерлардан (нафақа олувчилардан) ортиқча (ноқонуний) тўланган пенсияларнинг ва нафақаларнинг суммаларини ундириш билан боғлиқ даъволар юзасидан;

19) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги органлари - кўчиш жойига бормаган ёки кўчиб борган жойларини ўзбошимчалик билан тарк этган кўчириб келтирилувчиларга нисбатан кўчиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ўрнини қоплаш тўғрисида тақдим этилган даъволар юзасидан;

20) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари - атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

21) Ўзбекистон Республикаси Cув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда уларнинг жойлардаги органлари - сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик туфайли давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун маблағларни давлат даромадига ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

22) суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш органи - мажбурий суғурта операциялари билан боғлиқ ишлар юзасидан;

23) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи - инвесторларнинг, қимматли қоғозлар эгаларининг ҳамда давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадидаги даъволар юзасидан;

24) давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари - барча ишлар ҳамда ҳужжатлар юзасидан, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун;

25) ички ишлар органлари - алиментлар ва бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаётган шахсларни қидириш учун қилинган харажатларни ундириш тўғрисидаги ишлар юзасидан;

26) прокуратура органлари - давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда бериладиган аризалар юзасидан;

27) адлия органлари - давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда бериладиган аризалар юзасидан;

28) ундирувчи ёки давлат ижрочиси - қонунда назарда тутилган тақдирда, қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидириш бўйича харажатларнинг ўрнини қарздор томонидан қоплаш тўғрисидаги ишлар юзасидан;

29) Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги - интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзлаб қилинадиган даъволар юзасидан;

30) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари - фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан, шунингдек фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган шикоятлар юзасидан;

31) Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари - қўмита ваколатларига мувофиқ судларга бериладиган даъволар ва аризалар юзасидан;

32) мулкдорлар - хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органлари ва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳақидаги ишлар юзасидан;

33) якка тартибдаги қурувчи билан тузилган шартномага кўра қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш чоғида буюртмачининг вазифаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қайси юридик шахснинг зиммасига юклатилган бўлса, ўша юридик шахс - қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш масалалари юзасидан якка тартибдаги қурувчилар билан низоларни ҳал этиш тўғрисидаги даъволар бўйича;

34) қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун имтиёзли кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ қайси тижорат банкларининг зиммасига юклатилган бўлса, ўша тижорат банклари - қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган имтиёзли ипотека кредитлари юзасидан қарз олувчиларнинг кредиторлик қарзларини ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича;

35) хорижий инвестициялар иштирокидаги акциядорлик жамиятлари - уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар юзасидан;

36) тадбиркорлик субъектлари - ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза берганда.

Ушбу модда биринчи қисмининг 8-10, 32-36-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.



330-модда. Иқтисодий судларда давлат божини

тўлашдан озод қилиш


Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

1) аризачи ва жавобгар - қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантирмаган корхоналарни тугатишга доир ишлар бўйича;

2) даъвогарлар - ўрмон дарахтларини ўзбошимчалик билан кесиш ҳамда ўрмондан фойдаланиш, ўрмонни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузиш туфайли ўрмон фондига етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги, ўрмон хўжалиги даромади суммаларини (шу жумладан, ўрмон дарахтларини ўсиб турган жойида сотиш қоидаларини бузганлик учун зарар ва неустойкани, шунингдек ўзбошимчалик билан ўрмон дарахтларини кесганлик, пичан ўрганлик ва молларни ўтлатганлик учун жарималарни) ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича;

3) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари - палата аъзоларининг манфаатларини, шунингдек ўз манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан;

4) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича;

5) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, шунингдек уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари - барча даъволар бўйича;

6) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари - "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган маблағларни ташкилотлардан ундириб олиш бўйича даъволар, шу жумладан регресс даъволар юзасидан;

7) суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш органи - мажбурий суғурта операциялари билан боғлиқ барча ишлар бўйича;

8) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда уларнинг жойлардаги органлари - сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик туфайли давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун маблағларни давлат даромадига ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича;

9) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари - атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар бўйича;

10) Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари - қўмита ваколатларига мувофиқ судларга бериладиган даъволар ва аризалар юзасидан;

11) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи - инвесторларнинг, қимматли қоғозлар эгаларининг ҳамда давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадидаги даъволар бўйича;

12) давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари - барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун;

13) прокуратура органлари - давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда бериладиган аризалар юзасидан;

14) адлия органлари - давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда бериладиган аризалар юзасидан;

15) ундирувчи ёки давлат ижрочиси - қонунда назарда тутилган тақдирда, қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидириш бўйича харажатларнинг ўрнини қарздор томонидан қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

16) халқаро ва чет эл ҳукумат молия ташкилотлари томонидан ҳукуматлараро келишувлар асосида берилган кредитлар бўйича асосий қарздор сифатида қатнашувчи давлат органлари ва ташкилотлари - субзаём олувчилардан пайдо бўлган қарздорликларни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

17) давлат эҳтиёжлари учун товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш шартномалари бўйича сотиб олувчи ҳисобланган давлат органлари ва ташкилотлари - етказиб берувчилар (пудратчилар) томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганлиги билан боғлиқ даъволар юзасидан;

18) Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги - интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзлаб қилинадиган даъволар юзасидан;

19) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари - фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан;

20) аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича;

21) хорижий инвестициялар иштирокидаги акциядорлик жамиятлари - уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар юзасидан;

22) тадбиркорлик субъектлари - ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза берганда.

Ушбу модда биринчи қисмининг 21 ва 22-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади";


3) қуйидаги мазмундаги 330-1-модда билан тўлдирилсин:


"330-1-модда. Маъмурий судларда давлат божини

тўлашдан озод қилиш


Маъмурий судларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

1) тадбиркорлик субъектлари - тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда;

2) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари - давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан палата аъзоларининг манфаатларини, шунингдек ўз манфаатларини кўзлаб берилган аризалар бўйича;

3) нодавлат нотижорат ташкилотлари - ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;

4) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар - фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;

5) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, шунингдек уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари - ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;

6) давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари - барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича;

7) прокуратура органлари - давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бериладиган аризалар юзасидан;

8) адлия органлари - давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бериладиган аризалар юзасидан;

9) юридик ва жисмоний шахслар - давлат ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бериладиган аризалар (шикоятлар) бўйича;

10) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари - фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб бериладиган аризалар (шикоятлар) юзасидан;

11) мулкдорлар - хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органларининг ва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳақидаги ишлар юзасидан;

12) хорижий инвестициялар иштирокидаги акциядорлик жамиятлари - уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги аризалар (шикоятлар) юзасидан;

13) тарафлар - муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш ҳақидаги ишлар юзасидан.

Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 9, 11, 12-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади";


4) 337-модда:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишдан дастлабки даъвогар чиқиб кетган ва у ҳуқуқий ворис билан алмаштирилган ҳолларда, давлат божи, агар у дастлабки даъвогар томонидан тўланмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда ҳуқуқий ворисдан ундирилади";

олтинчи қисмидаги "фуқаролик процессуал ва хўжалик процессуал" деган сўзлар "фуқаролик процессуал ва иқтисодий процессуал" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи қисмидаги "ундирилади" деган сўз "тўланади" деган сўз билан алмаштирилсин;

йигирма иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Даъво аризасини (аризани, шикоятни) қайтаришга асос бўлган шароитлар бартараф этилганидан сўнг такроран бериладиган даъво аризаларига (аризаларга, шикоятларга) давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги дастлабки ҳужжат давлат божи такроран тўланишининг олдини олиш учун илова қилиниши мумкин";

қуйидаги мазмундаги йигирма тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб билдирилган талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи ариза қайси шахсларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган бўлса, шу шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади";

йигирма тўртинчи - йигирма еттинчи қисмлари тегишинча йигирма бешинчи - йигирма саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


5) 342-модданинг биринчи қисми:


2 ва 3-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) суд даъво аризасини (аризани, шикоятни) қайтарганда ёки қабул қилишни рад этганда, шунингдек давлат нотариал идоралари нотариал ҳаракатларни амалга оширишни рад этганда;

3) апелляция, кассация ва назорат шикояти қайтарилганда ёки уни қабул қилиш рад этилганда";


қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1) давлат божи тўланган даъво аризаси (ариза, шикоят) ёки апелляция, кассация ва назорат шикояти судга келиб тушмаганда".


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                      Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 январь


"Халқ сўзи", 2019 йил 10 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 январь, 1-2-сон, 2-модда











































Время: 0.1845
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск