язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Январь, 2019 й./ Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари/ Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 26.12.2018 й. 403/46-5-сон "Тошкент шаҳри бўйича 2019 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.2018 й.

N 403/46-5



ТОШКЕНТ ШАҲРИ БЎЙИЧА

2019 ЙИЛ УЧУН МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚЛАР

ВА ЙИҒИМЛАР СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 13 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги"ги СҚ-348-III-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида"ги ПҚ-4086-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳри бўйича 2019 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси, туман ҳокимликларига 2019 йил маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкаларини солиқ тўловчилар эътиборига етказилиши ва ижро этилишини таъминлаш топширилсин.


3. "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари таҳририяти (А. Акромов), Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (Ф. Аминов), Матбуот хизмати (Х. Эргашев):

Ушбу қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Ушбу қарор ижросини назораг қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг "Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислохотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича" доимий комиссияси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги зиммасига юклансин.



Халқ депутатлари Тошкент шаҳар

Кенгаши раиси ўринбосари                                                Т. Матибаев






Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2018 йил 26 декабрдаги

403/46-5-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент шаҳри бўйича 2019 йил учун

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар

СТАВКАЛАРИ

N

Солиқлар ва йиғимлар турлари


Солиқлар ва йиғимлар ставкаси


1.

Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим:



алкоголли маҳсулотлар, шунингдек умумовқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш


1 216 400 сўм

қимматбахо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар


810 900 сўм

2.

Истеъмол учун солиқ:



бензин


1 литр учун 285 сўм/

1 тонна учун 378 480 сўм


дизель ёқилғиси


1литр учун 285 сўм/

1 тонна учун 346 275 сўм


суюлтирилган газ


1 литр учун 285 сўм/

1 тонна учун 540 645 сўм


сиқилган газ


1 куб.метр учун 360 сўм


           

1) Алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси ҳукуқи йиғимлари, жумладан, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш йиғимлари ягона ҳисоб рақамга келиб тушади ва ушбу маблағлар қонунчиликда ўрнатилган тартибга кўра бюджет, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ўртасида тақсимланади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим ягона ҳисоб рақамга келиб тушади ва ушбу маблағлар қонунчиликда ўрнатилган тартибга кўра бюджет ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига тақсимланади.


2) Кўрсатилган ставкалар миқдорлари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона ҳисобланади. Бензин, дизель ёқилгиси ва газ ишлатганлик учун солиқ ставкаларининг қайта ишлашга берилган бензин ва дизель ёқилғиси бўйича миқдорлари транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни ҳисобга олган ҳолда бензин ва дизель ёқилғисига чакана нархлар доирасида шакллантирилади. Воситачилик шартномалари бўйича импорт қилинадиган хом ашёдан қайта ишлашга бериш асосида ишлаб чиқариладиган бензин ва дизель ёқилғиси ҳажми бўйича транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўловчилар, ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.


3) Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари орқали бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ сотишда бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ ишлатганлик учун солиқ 1 литр ҳисобидан, қолган ҳолларда 1 тонна ҳисобидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.