ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Адвокатура /

Адлия вазирининг 09.01.2019 й. 10-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.01.2019 й. 1920-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.01.2019 й.

N 1920-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

09.01.2019 й.

N 10-мҳ


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси

ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сон "Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 14 мартдаги 68-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1920, 2009 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 12-сон, 133-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                      Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси

ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банддаги "адвокатлар ҳамда Адлия вазирлиги ходимларидан тенг миқдорда" деган сўзлар "ҳамкасблари орасида ҳурматга сазовор адвокатлар, шунингдек ҳуқуқ соҳасидаги тажрибали мутахассислар орасидан тоқ миқдорда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 3-банд "Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга" деган сўзлардан кейин "(рўйхат рақами 1921, 2009 йил 14 март) Адвокатларнинг касб этикаси қоидаларига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3. 6-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"лицензиянинг амал қилишини тугатиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида малака комиссияларининг мурожаатлари бўйича хулосалар беради;

адвокатларга малака даражалари бериш тўғрисида малака комиссиялари қарорлари бўйича хулосалар беради;";

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Олий малака комиссиясининг таркиби Адвокатлар палатаси ва Адлия вазирлигининг қўшма қарорлари билан адвокатлар ҳамда ҳуқуқ соҳасидаги тажрибали мутахассислар орасидан 9 кишидан иборат таркибда икки йил муддатга тасдиқланади. Бунда комиссия аъзоларининг камида 5 нафари адвокат бўлиши лозим. Олий малака комиссияси таркибига келишув асосида суд, адлия органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ҳуқуқ соҳасидаги тажрибали ходимлари жалб этилади.

Олий малака комиссияси раиси ва ўринбосари комиссиянинг биринчи йиғилишида тўлиқ таркибда иштирок этган аъзолар умумий сонининг оддий кўпчилик очиқ овоз бериши орқали малака комиссияси аъзолари орасидан сайланади. Олий малака комиссияси раислиги ва ўринбосарлигига номзодлар овоз беришда қатнашмайдилар.

Олий малака комиссияси раисининг ўринбосари Олий малака комиссиясининг мажлисида раис ҳозир бўлмаган ҳолларда раислик қилади.

Олий малака комиссияси аъзолигига адвокатларнинг номзодлари адвокатлик фаолияти бўйича камида беш йиллик иш стажига эга бўлган адвокатлар орасидан тақдим этилади.

Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари, уларнинг яқин қариндошлари Олий малака комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.".


5. Қуйидаги мазмундаги 8-1-банд билан тўлдирилсин:

"8-1. Қуйидаги ҳолатларда Олий малака комиссияси аъзоси комиссия таркибидан чиқарилади:

ўз аризасига биноан;

адвокат мақоми тўхтатилган ёки тугатилганда;

комиссия аъзоси бўлган суд, адлия органлари ва бошқа ташкилотлар ходимининг иш жойи ўзгарганда ёки ходим ишдан бўшатилганда;

комиссия аъзоси томонидан мазкур Низом талаблари қўпол равишда бузилганда;

комиссия аъзоси соғлиғининг ҳолатига кўра вазифаларини бажариш имкони бўлмаганда;

комиссия аъзоси комиссия йиғилишларида сурункали 3 марта узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда.

Ушбу банднинг бешинчи - еттинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича Олий малака комиссияси аъзосини комиссия таркибидан чиқариш масаласи комиссия раиси томонидан киритилади.

Комиссия аъзосини комиссия таркибидан чиқариш тўғрисидаги қарор комиссия аъзоларининг учдан икки қисми овозлари билан қабул қилинади. Қабул қилинган қарор ҳақида комиссия таркибидан чиқарилган комиссия аъзосига ёзма равишда маълум қилинади.

Комиссия аъзосини комиссия таркибидан чиқариш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят келтирилиши мумкин.

Малака комиссияси аъзосини ушбу бандда назарда тутилмаган асослар бўйича комиссия таркибидан чиқарилишига йўл қўйилмайди.

Комиссия таркибидан чиқарилган аъзо ўрнига мазкур Низомда назарда тутилган тартибда комиссия тасдиқланган муддат доирасида янги комиссия аъзоси киритилади.".


6. 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Олий малака комиссиясининг аъзоси бўлган адвокатга нисбатан интизомий иш юритиш кўриб чиқилиши ёки Олий малака комиссияси аъзосининг малака имтиҳонини топшириши натижалари бўйича шикоят кўриб чиқилган ҳолларда, улар Олий малака комиссияси мажлисида қатнашишга ҳақли эмас.

Комиссия аъзоси, агар у:

комиссия мажлиси кўрилаётган масалалар бўйича талабгор, адвокат ва бошқа манфаатдор шахс малака комиссияси аъзосининг яқин қариндоши бўлса;

комиссия мажлисининг натижасидан ва унда қабул қилинадиган қарордан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, комиссия мажлисида иштирок этиши мумкин эмас ва у рад этилиши керак.

Мазкур бандда кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, комиссия аъзоси ўзини ўзи рад этиши шарт. Агар у бундай қилмаса, айни шу асослар бўйича комиссиянинг бошқа аъзолари томонидан, шунингдек масаласи кўрилаётган талабгорлар, адвокатлар ва бошқа манфаатдор шахслар томонидан рад этилиши мумкин.

Рад этиш ҳақидаги баёнот асослантирилган бўлиши керак.

Рад этиш билдирилган комиссия аъзоси рад этиш тўғрисидаги масала кўрилишидан олдин ўз тушунтиришларини беришга ҳақли.

Рад этиш тўғрисидаги масала рад қилинаётган шахснинг йўқлигида комиссиянинг қолган аъзолари томонидан оддий кўпчилик овоз билан ҳал этилади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия аъзоси рад этилган ҳисобланади.

Олий малака комиссиясининг мажлиси, агар унда Олий малака комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, комиссия ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади.

Кворум бўлмаган ҳолда, Олий малака комиссиясининг мажлисига ҳозир бўлган аъзолари томонидан мажлисни кейинга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинади, мажлис ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.

10. Олий малака комиссиясининг мажлислари заруратга қараб, лекин икки ойда камида бир марта ўтказилади. Олий малака комиссияси раиси Олий малака комиссияси мажлиси ўтказилишидан камида ўн кун олдин мажлиснинг кун тартиби, санаси, вақти ва жойини белгилайди.".


7. 14-банддаги "барча аъзолари, шунингдек, масъул котиб" деган сўзлар "раислик этувчи ва масъул котиб" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 18-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Шикоятларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.".


9. 22-банд "аъзоларидан бирининг" деган сўзлардан кейин "ёки тегишли ҳудудий бошқарманинг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


10. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Олий малака комиссиясининг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида малака комиссиясининг мурожаати бўйича хулосаси у тузилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай ёзма шаклда Адлия вазирлигига етказилади.

Адлия вазирлиги мазкур хулоса келиб тушган кундан етти кун ичида лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида тегишли маъмурий судга мурожаат қилади.".


11. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 январь, 1-2-сон, 26-модда

































Время: 0.2270
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск