ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Адвокатура /

Адлия вазирининг 09.01.2019 й. 11-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.01.2019 й. 1921-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.01.2019 й.

N 1921-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

09.01.2019 й.

N 11-мҳ


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси

Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари

ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сон "Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 14 мартдаги 69-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1921, 2009 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 12-сон, 134-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                               Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари

ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва

қўшимчалар


1. 1-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи - олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва тиклаш;

адвокатга малака даражаси бериш;

адвокатнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаатларни кўриб чиқиш;";

тўртинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ушбу банднинг олтинчи хатбошисида назарда тутилган адвокатнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаатлар деганда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тақдимномалари ва хат-хабарлари, адвокатларнинг хатти-ҳаракатларига оид бошқа мурожаатлар тушунилади.".


2. 2-банддаги "адвокатлар ҳамда адлия органлари ходимларидан тенг миқдорда" деган сўзлар "ҳамкасблари орасида ҳурматга сазовор адвокатлар, шунингдек ҳуқуқ соҳасидаги тажрибали мутахассислар орасидан тоқ миқдорда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 3-банд "Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомга" деган сўзлардан кейин "(рўйхат рақами 1920, 2009 йил 14 март), Адвокатларнинг касб этикаси қоидаларига" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 6-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи - саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

адвокатга малака даражаси бериш ва уни бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

адвокатнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича интизомий иш юритишни қўзғатиш ёки интизомий иш юритишни қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарорлар қабул қилади;";

олтинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


5. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Малака комиссияларининг таркиби ҳудудий бошқармалар ва адлия органлари раҳбарларининг қўшма қарорлари билан ҳамкасблари орасида ҳурматга сазовор адвокатлар, шунингдек ҳуқуқ соҳасидаги тажрибали мутахассислар орасидан 7 - 9 кишидан иборат таркибда икки йил муддатга тасдиқланади. Бунда 7 кишидан иборат комиссия аъзоларининг камида 4 нафари, 9 кишидан иборат комиссия аъзоларининг камида 5 нафари адвокат бўлиши лозим. Малака комиссиялари таркибига келишув асосида суд, адлия органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ҳуқуқ соҳасидаги тажрибали ходимлари жалб этилади.

Малака комиссияси раиси ва ўринбосари комиссиянинг биринчи йиғилишида аъзолар умумий сонининг оддий кўпчилик очиқ овоз бериши орқали малака комиссияси аъзолари орасидан сайланади. Малака комиссия раислиги ва унинг ўринбосарлигига номзодлар овоз беришда қатнашмайдилар.

Малака комиссияси раисининг ўринбосари малака комиссиясининг мажлисида раис ҳозир бўлмаган ҳолларда раислик қилади.".


6. 9-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Малака комиссиялари аъзолигига адвокатлардан номзодлар адвокатларнинг тегишли давлат реестрига киритилган ва адвокатлик фаолияти бўйича камида беш йиллик иш стажига эга бўлган адвокатлар орасидан тақдим этилади.";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари, уларнинг яқин қариндошлари малака комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.".


7. Қуйидаги мазмундаги 9-1-банд билан тўлдирилсин:

"9-1. Қуйидаги ҳолатларда комиссия аъзоси комиссия таркибидан чиқарилади:

ўз аризасига биноан;

адвокат мақоми тўхтатилган ёки тугатилганда;

комиссия аъзоси бўлган суд, адлия органлари ва бошқа ташкилотлар ходимининг иш жойи ўзгарганда ёки ходим ишдан бўшатилганда;

комиссия аъзоси томонидан мазкур Низом талаблари қўпол равишда бузилганда;

комиссия аъзоси соғлиғининг ҳолатига кўра вазифаларини бажариш имкони бўлмаганда;

комиссия аъзоси комиссия йиғилишларида сурункали 3 марта узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда.

Ушбу банднинг бешинчи - еттинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича комиссия аъзосини комиссия таркибидан чиқариш масаласи комиссия раиси томонидан киритилади.

Комиссия аъзосини комиссия таркибидан чиқариш тўғрисидаги қарор комиссия аъзоларининг учдан икки қисми овозлари билан қабул қилинади. Қабул қилинган қарор ҳақида комиссия таркибидан чиқарилган комиссия аъзосига ёзма равишда маълум қилинади.

Комиссия аъзосини комиссия таркибидан чиқариш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят келтирилиши мумкин.

Малака комиссияси аъзосини ушбу бандда назарда тутилмаган асослар бўйича комиссия таркибидан чиқарилишига йўл қўйилмайди.

Комиссия таркибидан чиқарилган аъзо ўрнига мазкур Низомда назарда тутилган тартибда комиссия тасдиқланган муддат доирасида янги комиссия аъзоси киритилади.".


8. 10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Малака комиссиясининг аъзоси бўлган адвокатга нисбатан интизомий иш юритиш кўриб чиқилиши ёки малака комиссияси аъзосидан малака имтиҳони ва адвокат қасамёди қабул қилинаётганда улар малака комиссияси мажлисида қатнашишга ҳақли эмас.

Комиссия аъзоси, агар у:

комиссия мажлиси кўрилаётган масалалар бўйича талабгор, адвокат ва бошқа манфаатдор шахс малака комиссияси аъзосининг яқин қариндоши бўлса;

комиссия мажлисининг натижасидан ва унда қабул қилинадиган қарордан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, комиссия мажлисида иштирок этиши мумкин эмас ва у рад этилиши керак.

Мазкур бандда кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, комиссия аъзоси ўзини ўзи рад этиши шарт. Агар у бундай қилмаса, айни шу асослар бўйича комиссиянинг бошқа аъзолари томонидан, шунингдек масаласи кўрилаётган талабгорлар, адвокатлар ва бошқа манфаатдор шахслар томонидан рад этилиши мумкин.

Рад этиш ҳақидаги баёнот асослантирилган бўлиши керак.

Рад этиш билдирилган комиссия аъзоси рад этиш тўғрисидаги масала кўрилишидан олдин ўз тушунтиришларини беришга ҳақли.

Рад этиш тўғрисидаги масала рад қилинаётган шахснинг йўқлигида комиссиянинг қолган аъзолари томонидан оддий кўпчилик овоз билан ҳал этилади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия аъзоси рад этилган ҳисобланади.

Малака комиссиясининг мажлиси, агар унда малака комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, комиссия ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади.

Кворум бўлмаган ҳолда малака комиссиясининг мажлисда ҳозир бўлган аъзолари томонидан мажлисни кейинга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинади, мажлис ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.

Олий малака комиссиясининг қарорига биноан малака комиссияларининг мажлисларида Олий малака комиссиясининг аъзолари кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин.

11. Малака комиссиясининг мажлислари заруратга қараб, лекин бир ойда камида бир марта ўтказилади. Малака комиссиясининг раиси комиссия мажлиси ўтказилишидан камида етти кун олдин мажлиснинг кун тартиби, санаси, вақти ва жойини белгилайди.".


9. 13-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"интизомий иш юритиш билан боғлиқ маълумот олиш учун тегишли органларга сўровнома юборилишини ташкил этади;";

саккизинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


10. 14-банддаги "қатнашган комиссиянинг барча аъзолари, шунингдек, масъул котиб" деган сўзлар "раислик этувчи ва масъул котиб" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11. 15-бандда:

олтинчи хатбоши "талабгорнинг" деган сўздан кейин "танлаган ихтисослик бўйича" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"баҳолаш бюллетенларидаги балларни ҳисоблаш натижалари, шу жумладан талабгор томонидан тўпланган баллар;";

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи - ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва тиклаш ҳақида мурожаат қилган адвокатлар ҳақида маълумотлар;

малака даражаси бериш масаласи кўриб чиқилаётган адвокатлар ҳақида маълумотлар;

адвокатнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаатлар мазмуни;";

ўн биринчи - ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда ўн тўртинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Имтиҳон варақалари, баҳолаш бюллетенлари, комиссия аъзолари рўйхати ҳамда йиғма баҳолаш бюллетени мажлис баённомасига илова қилинади.".


12. 18-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"талабгорнинг судланганлиги ёки судланмаганлиги ҳамда муомалага лаёқатлилиги тўғрисида маълумот.".


13. 20-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


14. 21-банддаги "тегишли ҳамраисига" деган сўзлар "раисига" деган сўз билан алмаштирилсин;


15. 22-бандда:

иккинчи хатбошидаги "бир йил" деган сўзлар "олти ой" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлмаса, шу жумладан адвокатлик тузилмасида камида уч ойлик стажировкадан ўтмаган бўлса, стажировка ўташдан озод қилинган шахслар бундан мустасно;";

олтинчи хатбошидаги "Қонунга" деган сўз "Ўзбекистон Республикасининг "Адвокатура тўғрисида"ги Қонунига (бундан кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Талабгорларга мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда имтиҳон варақалари берилади.

Ҳар бир имтиҳон варақаси малака комиссияси мажлисида иштирок этаётган барча комиссия аъзолари томонидан имзоланган бўлиши шарт. Имтиҳон варақасининг биринчи бети ҳудудий бошқарманинг муҳри билан тасдиқланади.

Малака комиссияси аъзоларининг ҳар бирига талабгорларни баҳолаш учун мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда биттадан баҳолаш бюллетени берилади. Баҳолаш бюллетенлари ҳудудий бошқарманинг муҳри билан тасдиқланган бўлиши ҳамда малака комиссияси аъзоларига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда имзо қўйдирилган ҳолда тарқатилиши лозим.".


17. 29-банднинг биринчи хатбошисидан "Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги билан биргаликда" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


18. Қуйидаги мазмундаги 31-1-банд билан тўлдирилсин:

"31-1. Малака комиссияси аъзолари баҳолаш бюллетенида талабгорнинг берган жавобларини ўн баллик тизимда баҳолайди.".


19. Қуйидаги мазмундаги 33-1 ва 33-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"33-1. Баҳолаш бюллетенида балларни ҳисоблаб чиқиш учун малака комиссияси аъзолари орасидан 3 кишидан иборат ҳисоблаш гуруҳи тузилади.

Ҳисоблаш гуруҳи томонидан баҳолаш бюллетенларидаги баллар ҳисоблаб чиқилади. Ҳисоблаш натижалари мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги йиғма баҳолаш бюллетенига киритилади ва малака комиссияси аъзоларига эълон қилинади.

33-2. Талабгорни малака имтиҳонини топширган деб топиш учун талабгор тўплаган балл малака имтиҳонида олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 60 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.".


20. Қуйидаги мазмундаги V-1 боб билан тўлдирилсин:


"V-1. Адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва тиклаш


36-1. Адвокат мақомини тўхтатиб туриш адвокатлик гувоҳномаси берилган жойдаги малака комиссияси қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

адвокат адвокатлик фаолияти билан бирга олиб бориб бўлмайдиган доимий лавозимга сайланганда ёки тайинланганда - иш даврига;

таълим муассасаларига, шу жумладан кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларига ўқишга кирганда - ўқиш даврига, бироқ кўпи билан уч йилга;

ҳомиладорлик ва туғиш, уч ёшгача бўлган болани парвариш қилиш бўйича таътиллар берилганда - таътил вақтига;

адвокат ёки унинг яқин қариндоши оғир касаллиги сабабли вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик туфайли тиббий хулоса тақдим этилганда - соғайгунча, бироқ кўпи билан бир йилга;;

адвокат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилганда - бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарор суд томонидан бекор қилингунига қадар бўлган даврга;

адвокат ҳарбий хизматга чақирилганда - ҳарбий хизматни ўташ даврига;

суд томонидан адвокатга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинганда, агар суднинг мазкур қарори Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлмаса, - тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари суд томонидан бекор қилингунига қадар ёки ўзгартирилгунига қадар бўлган даврга;

Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганда - лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилган даврга;

адвокатлик тузилмаси тугатилганда ёки адвокат ундан чиққанида - адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган даврга.

Адвокатда адвокатлик фаолияти билан бир ойдан ортиқ муддатга шуғулланишдан озод қилинишига қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар мавжуд бўлганда, адвокатнинг мақоми унинг аризасига биноан бундай озод қилиниш муддатига тўхтатиб турилиши мумкин.

Адвокатлик мақомини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан адвокат мақоми тўхтатилади.

Адлия органи уч кунлик муддат ичида малака комиссияси орқали адвокатнинг гувоҳномасини олиб қўяди, бундан адвокат бедарак йўқолган деб топилган ҳол мустасно ва Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига адвокат мақоми тўхтатилганлиги ҳақида хабар беради. Адвокат мақомининг тўхтатиб турилиши адвокатнинг Адвокатлар палатасига аъзолиги тўхтатиб турилишига сабаб бўлади.

Адвокат мақомининг тўхтатиб турилиши мазкур адвокатга нисбатан қонунда назарда тутилган кафолатларнинг амал қилиши тўхтатилишига олиб келади, Қонун 10-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган кафолатлар бундан мустасно.

Шахс адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳоллар тугатилганидан кейин уч ой ичида адвокатлик фаолиятига киришиши керак. Мазкур талабни бажармаслик лицензиянинг амал қилиши Қонуннинг 16-моддасида белгиланган тартибда тугатилишига сабаб бўлади.

36-2. Адвокат мақомини мазкур Низом 36-1-бандининг иккинчи - тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган асослар бўйича тўхтатиб туриш адвокатнинг ёзма аризаси ҳамда адвокат адвокатлик фаолияти билан бирга олиб бориб бўлмайдиган доимий лавозимга сайланган ёки тайинланганлиги, таълим муассасаларига, шу жумладан кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларига ўқишга кирганлиги, ҳомиладорлик ва туғиш, уч ёшгача бўлган болани парвариш қилиш бўйича таътиллар берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ҳолларда амалга оширилади.

Адвокат мақомини мазкур Низом 36-1-бандининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган асос бўйича тўхтатиб туриш адвокатнинг ёзма аризаси, бундай ариза тақдим этишнинг имкони бўлмаган тақдирда, яқин қариндошларининг ёзма аризаси ёки адвокатлик тузилмасининг мурожаати ва тиббий хулоса асосида амалга оширилади.

Адвокат мақомини унинг яқин қариндоши оғир касаллиги сабабли тўхтатиб туришга яқин қариндошни парвариш қилиш адвокатлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилган тақдирда йўл қўйилади.

Адвокат мақомини мазкур Низом 36-1-бандининг олтинчи ва саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган асослар бўйича тўхтатиб туриш тегишли равишда суднинг адвокатни бедарак йўқолган деб топиш ҳақида ҳамда суднинг адвокатга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисида қонуний кучга кирган қарорларига кўра адвокатнинг яқин қариндошлари ёзма аризаси ёки адвокатлик тузилмасининг мурожаати асосида амалга оширилади.

Адвокат мақомини мазкур Низом 36-1-бандининг еттинчи хатбошисида кўрсатилган асос бўйича тўхтатиб туриш адвокатнинг ёзма аризаси ёки адвокатлик тузилмасининг мурожаатига кўра тегишли мудофаа ишлари бўлими маълумотномаси асосида амалга оширилади.

Адвокат мақомини мазкур Низом 36-1-бандининг ўнинчи хатбошисида кўрсатилган асос бўйича тўхтатиб туриш адвокатлик тузилмасининг тугатилаётганлиги ёки адвокат ундан чиққанлиги ҳақидаги ёзма билдиришномаси асосида амалга оширилади. Бунда, адвокат мақоми адвокат адвокатлик тузилмаси тугатилиши ёки ундан чиққанидан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан бошқа мавжуд адвокатлик тузилмасига кирган тақдирда тўхтатилмайди.

36-3. Адвокат мақомини тиклаш малака комиссияси қарори билан адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳоллар тугатилганидан кейин амалга оширилади.

Адвокат мақоми тўхтатиб турилган шахс мазкур Низомнинг 36-1-банди ўн бешинчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтишига камида ўн кун қолганида тегишли малака комиссиясига адвокат мақомини тиклаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади. Аризага адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳоллар тугатилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинади. Малака комиссияси кўрсатилган муддатда аризани кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. Малака комиссиясининг адвокат мақомини тиклаш ҳақидаги қарори у қабул қилинган куннинг эртасидан кечиктирмасдан адлия органига юборилади.".


21. 37-банднинг учинчи хатбошисидан "жисмоний ёки юридик шахсларнинг" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


22. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Мазкур Низом 37-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган асосларни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари, шунингдек адлия органлари ўз ваколатлари доирасида амалга ошираётган назорат фаолияти жараёнида аниқлаган тақдирда, тегишли ҳудудий бошқарманинг ёки адлия органининг раҳбари малака комиссиясига важларни баён этган ҳолда адвокатга нисбатан интизомий иш юритишни қўзғатиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида мурожаат қилади. Мурожаатда у билан боғлиқ барча ҳужжатлар ва материаллар илова қилинади.

Ҳудудий бошқарма ёки адлия органига келиб тушган адвокатнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаатлар, суднинг адвокатга нисбатан чиқарган хусусий ажрими малака комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.


23. Қуйидаги мазмундаги 38-1-банд билан тўлдирилсин:

"38-1. Ҳудудий бошқарма ёки адлия органига келиб тушган мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш малака комиссияси ваколати доирасига кирмаган тақдирда, мурожаатлар беш кунлик муддатдан кечиктирмай тегишли давлат органларига, бошқа ташкилотларга ва мансабдор шахсларга юборилиб, бу ҳақда мурожаат этувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилинади.

Ҳудудий бошқарма ёки адлия идорасига келиб тушган мурожаатда жиноят тўғрисидаги хабар мавжудлиги ҳақида етарли асослар мавжуд бўлса, тегишли ҳудудий бошқарма ёки адлия органи раҳбари мурожаат келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмай мурожаатни тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборишни таъминлайди ва мурожаат нусхасини малака комиссияга тақдим қилади."


24. 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Интизомий иш юритишни қўзғатиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисидаги ва адвокатнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаатлар ҳудудий бошқарма томонидан рўйхатга олинади ва барча ҳужжатлар билан бирга масъул котибга топширилади. Масъул котиб уларни қабул қилиб олган куннинг эртасидан кечиктирмай адвокатни бу ҳақида хабардор қилади.".


25. 40-банддаги "ўн" деган сўз "етти" деган сўз билан алмаштирилсин;


26. 41 ва 42-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


27. 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Адвокат малака комиссияси мажлисининг ўтказиладиган санаси, вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан малака комиссиясининг мажлисига келмаган тақдирда, малака комиссиясининг қарори билан мурожаатни кўриб чиқиш кейинги мажлисга қолдирилиши ёки унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.

Адвокатнинг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича малака комиссияси интизомий иш юритишни қўзғатиш ёки интизомий иш юритишни қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилади.

Малака комиссияси интизомий иш юритишни қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда интизомий иш юритиш комиссиянинг мазкур мажлисида кўриб чиқади.

Агар интизомий иш юритишни кўриб чиқишда малака комиссияси интизомий иш юритиш билан боғлиқ айрим масалаларни ўрганиш талаб қилинади деган хулосага келса, комиссия қарори билан интизомий иш юритиш қўзғатилиб, ўрганишни ўтказиш ҳудудий бошқармага юклатилади.

Малака комиссия томонидан қўзғатилган интизомий иш юритиш бўйича ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бошқаруви томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар маъсул ходим томонидан имзоланган ва ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланган хулоса билан малака комиссиясига тақдим этилади.

Хулосада мурожаатда келтирилган важларни ўрганишда аниқланган ҳолатлар ва адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, Адвокатларнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва қасамёди бузилиши ҳолатлари батафсил ёритилиши лозим. Бунда адвокатнинг жавобгарлиги ва интизомий таъсир чоралари қўлланилишига оид таклиф ва изоҳлар баён этилишига йўл қўйилмайди.".


28. Қуйидаги мазмундаги 43-1 - 43-4-бандлар билан тўлдирилсин:

"43-1. Масъул котиб қайси адвокатга нисбатан интизомий иш юритиш қўзғатилган бўлса, ўша адвокатни иш материаллари билан таништириши керак.

Адвокатга нисбатан интизомий иш қўзғатилишига асос бўлган мурожаат муаллифини интизомий иш юритиш материаллари билан таништириш ва ундан нусха бериш адвокатлик сирига қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

43-2. Ўзига нисбатан интизомий иш юритиш қўзғатилган адвокат:

интизомий иш юритиш қўзғатилишига асос бўлган барча материаллар билан танишиб чиқишга ва ўз ҳисобидан нусха олишга;

интизомий иш юритиш ҳолатлари бўйича ёзма шаклда тушунтиришлар беришга, қўшимча маълумотлар тақдим этишга;

малака комиссиясига ҳолат юзасидан аниқлик киритиш учун зарур бўлган маълумотга эга бўлган шахсларни комиссия йиғилишига таклиф қилиш ва тушунтиришларини эшитиш тўғрисида илтимоснома киритишга;

малака комиссияси ёки Олий малака комиссияси қарор қабул қилгунига қадар (агар бу унинг кўриб чиқиш предмети бўлса), интизомий иш қўзғатилишига сабаб бўлган шикоятни берган шахс билан ярашув чораларини кўришга;

интизомий иш юритиш жараёнида адвокат хизматидан фойдаланишга ҳақли.

Адвокатга нисбатан интизомий иш юритиш қўзғатиш учун асос бўлган мурожаат муаллифи:

ушбу Низомнинг 43-1-бандида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда интизомий иш юритиш қўзғатилишига асос бўлган барча материаллар билан танишиб чиқишга ва ўз ҳисобидан нусха олишга;

интизомий иш юритиш ҳолатлари бўйича ёзма шаклда тушунтиришлар беришга, қўшимча маълумотлар тақдим этишга, малака комиссиясига ҳолат юзасидан аниқлик киритиш учун зарур бўлган маълумотга эга бўлган шахсларни комиссия йиғилишига таклиф қилиш ва тушунтиришларини эшитиш тўғрисида илтимоснома киритишга;

интизомий иш юритиш жараёнида адвокат хизматидан фойдаланишга ҳақли.

43-3. Малака комиссияси томонидан адвокат адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, Адвокатнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузган, адвокатнинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда адвокатуранинг обрўсини туширадиган қилмиш содир этган деб топилган тақдирда, ярашув қабул қилинмасдан, интизомий иш юритиш мазмунан кўриб чиқилади.

43-4. Адвокатнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаатларни кўриб чиқишда, шунингдек интизомий иш юритиш жараёнида қуйидаги ҳолатлар аниқланган тақдирда, интизомий иш юритишни қўзғатиш рад этилади, қўзғатилган интизомий иш юритиш тугатилади:

кўриб чиқилаётган ёки интизомий иш юритишни қўзғатиш учун асос бўлган мурожаат аноним эканлиги ёки унда кўрсатилган муаллиф ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги;

кўриб чиқилаётган ҳолат юзасидан адвокатни интизомий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги;

айнан шу адвокатга нисбатан айнан шу ҳолатлар бўйича муқаддам тегишли қарор қабул қилинганлиги;

кўриб чиқилаётган ҳолат адвокатлик фаолиятига тааллуқли эмаслиги;

мурожаатда кўрсатилган адвокат адвокатлар ва адвокатлик тузилмалари реестрида мавжуд эмаслиги.".


29. 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"44. Интизомий иш юритишни қўзғатиш масаласини кўриб чиқиш ёки интизомий иш юритиш жараёнида кўриб чиқилаётган мурожаатда жиноят тўғрисидаги хабар мавжудлиги аниқланса, малака комиссия қарори билан интизомий иш юритишни тўхтатади ва материалларни тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборади, натижаси бўйича маълумот олиш чораларини кўради.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатиш рад этилган тақдирда интизомий иш юритиш тикланади ва умумий тартибда кўриб чиқилади.".


30. 46-бандда:

учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лицензиянинг амал қилишини олти ойгача муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида маъмурий судга мурожаат қилиш ҳақида;

лицензиянинг амал қилишини тугатиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида Олий малака комиссиясига мурожаат қилиш ҳақида;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"қўшимча ўрганишни ҳудудий бошқармага юклаш ҳақида;";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


31. Қуйидаги мазмундаги 46-1-банд билан тўлдирилсин:

"46-1. Адвокатга нисбатан интизомий жазо ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш натижалари бўйича эса, адвокат томонидан ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан эътиборан икки йил ўтганидан кейин қўлланилиши мумкин эмас.".


32. 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Малака комиссиясининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида маъмурий судга мурожаат қилиш ҳақидаги қарори, у қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай ҳудудий бошқарма томонидан тегишли адлия органига ёзма шаклда юборилади.

Адлия органи мазкур қарор келиб тушган кундан етти кун ичида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида тегишли маъмурий судга мурожаат қилади.

Малака комиссиясининг лицензиянинг амал қилишини тугатиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида Олий малака комиссиясига мурожаат қилиш ҳақидаги қарори, у қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай қарор билан боғлиқ барча ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда Олий малака комиссиясига юборилади ва бу ҳақида манфаатдор шахслар ёзма тартибда хабардор қилинади.".


33. 48-банд "шунингдек" деган сўздан кейин "қилмишнинг кам аҳамиятлилиги ва" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


34. 51-банддаги "ўн" деган сўз "етти" деган сўз билан алмаштирилсин.


35. 55-банднинг биринчи хатбошиси "Олий малака комиссиясига шикоят берилиши мумкин" деган сўзлардан кейин "лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш билан боғлиқ малака комиссияси қарорлари бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


36. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 - 4-иловаларига мувофиқ таҳрирда 1 - 4-иловалар билан тўлдирилсин.


37. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси

Адвокатлар палатасининг ҳудудий

бошқармалари ҳузуридаги малака

комиссиялари тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



М.Ў.



Малака имтиҳони бўйича

ИМТИҲОН ВАРАҚАСИ

Талабгорнинг (Ф.И.О.)


1-савол:


2-савол:


3-савол:


4-савол:


5-савол:


Жавоблар:


Комиссия аъзоси:



Комиссия аъзоси:



(имзо)



(имзо)

Комиссия аъзоси:



Комиссия аъзоси:



(имзо)



(имзо)

Комиссия аъзоси:



Комиссия аъзоси:



(имзо)



(имзо)

Комиссия аъзоси:



Комиссия аъзоси:



(имзо)



(имзо)




Талабгор:






(имзо)

(Имтиҳон варақасининг ҳар бир варағида комиссия аъзоларининг ва талабгорнинг имзолари бўлиши шарт)".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси

Адвокатлар палатасининг ҳудудий

бошқармалари ҳузуридаги малака

комиссиялари тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



М.Ў.



Адвокатлар палатасининг ________________________ ҳудудий

бошқармаси ҳузуридаги малака комиссияси аъзосининг

БАҲОЛАШ БЮЛЛЕТЕНИ


Т/р

Талабгорларнинг Ф.И.О.


1-савол


2-савол


3-савол


4-савол


5-савол


Қўйилган баллар


1.









2.









3.









...









Комиссия аъзоси:


/


/".


(Ф.И.О.)


(имзо)


      





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси

Адвокатлар палатасининг ҳудудий

бошқармалари ҳузуридаги малака

комиссиялари тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

           

    


(Малака комиссияси раисининг Ф.И.О., имзоси, сана)


М.Ў.

Адвокатлар палатасининг ________________________ ҳудудий

бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг ____ -сон

мажлисида иштирок этган комиссия аъзолари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ф.И.О.


Лавозими


Олий малака комиссияси

мажлисига келганлиги

ҳақида имзо


Баҳолаш

бюллетенини

олганлиги ҳақида

имзо


1.






2.






3.






4.






5.






6.






7.






8.






9.






10.






11.






".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

4-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси

Адвокатлар палатасининг ҳудудий

бошқармалари ҳузуридаги малака

комиссиялари тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА


    


(Малака комиссияси раисининг Ф.И.О., имзоси, сана)


М.Ў.

Адвокатлар палатасининг _________________________ ҳудудий

бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг _____ -сон мажлиси

ЙИҒМА БАҲОЛАШ БЮЛЛЕТЕНИ

Т/р


Талабгорларнинг

Ф.И.О.


Комиссия аъзоларининг Ф.И.О.

ва улар томонидан қўйилган баллар


Жами



Ф.И.О.


Ф.И.О.


Ф.И.О.


Ф.И.О.


Ф.И.О.


Ф.И.О.


Ф.И.О.


Ф.И.О.


Ф.И.О.



1.














2.














3.














...













".

    


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 январь, 1-2-сон, 27-модда

































Время: 0.1844
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск