ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 04.01.2019 й. 3114-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 04.01.2019 й. 3-мҳ-сон буйруғига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 4 январда 3114-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2019 йил 4 январдаги

3-мҳ-сон буйруғига

1-ИЛОВА



Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига

тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият

билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака

имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов (бундан буён матнда танлов деб юритилади) ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини (бундан буён матнда малака имтиҳони деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Танлов ва малака имтиҳони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.

Танлов ва малака имтиҳони ўтказишни ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш мақсадида комиссиянинг ишчи органи фаолият юритади. Ишчи органнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ресурслари бошқармаси ҳамда Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармасининг соҳа бўйича масъул ходимлари орасидан шакллантирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Ишчи орган ўз фаолиятини комиссия раисининг раҳбарлигида амалга оширади.

2. Танлов нотариус лавозими бўш бўлган тақдирда ёки қўшимча (янги) нотариус лавозими таъсис этилганда ўтказилади.

Нотариуснинг болани парваришлаш таътилига чиқиши муносабати билан нотариус лавозими вақтинча бўшаган ҳолларда танлов ўтказиш мазкур Низомнинг 34-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Малака имтиҳони Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 369-сон қарори билан Хусусий нотариал фаолият бўйича малака имтиҳонини ташкил этиш юзасидан давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига (бундан буён матнда Регламент деб юритилади) мувофиқ, жисмоний шахснинг малака имтиҳонида иштирок этиш бўйича мурожаатини ўрганиш натижалари юзасидан талабгорнинг малака имтиҳонида иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилган хулоса тасдиқлангандан сўнг, ушбу Регламентда белгиланган муддатда ўтказилади.

3. Танлов ёки малака имтиҳони жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилинади.


2-БОБ. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

4. Давлат нотариал идораси нотариуси лавозими бўшагандан (вақтинча бўшагандан) кейин тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) бу ҳақда буйруқ чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини (буйруқни илова қилган ҳолда) хабардор қилади.

Хабарнома олинган ёки қўшимча (янги) давлат нотариал идораси нотариуси лавозими таъсис этилган кундан бошлаб етти иш куни ичида ишчи орган томонидан "Инсон ва қонун" газетасида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида танлов ўтказиш тўғрисида эълон берилади, мазкур Низом 2-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи;

танловда иштирок этувчиларга қўйиладиган талаблар;

танловда иштирок этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларни тақдим этишнинг охирги санаси. Бунда ҳужжатларни тақдим этиш муддати камида 15 кун этиб белгиланади;

боғланиш учун телефон рақами ва электрон почта манзили;

танлов ўтказиладиган жой.

Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон қўшимча равишда бошқа оммавий ахборот воситаларида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва тегишли ҳудудий адлия органининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари орқали берилиши мумкин.


5. Битта давлат нотариал идорасининг икки ёки ундан ортиқ нотариус лавозимларига танловлар комиссиянинг алоҳида мажлисларида ўтказилади.

6. Танловда йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган ва олтмиш беш ёшдан катта бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган, шу жумладан нотариал идорада камида бир йил стажировка ўтаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин. Бунда, судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида уч йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш талаб қилинмайди.

Суриштирувчи, терговчи, прокурор, адлия органларининг иши нотариат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқарув ходими ёки адвокат сифатида камида уч йил ишлаган шахслар, агар уларнинг ваколатлари тугатилган пайтдан эътиборан беш йил ўтмаган бўлса, олти ой муддат стажировка ўтайди.

Қуйидагилар танловда иштирок этиши мумкин эмас:

муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;

қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;

нотариус, адвокат, терговчи, суриштирувчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколатлари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун тугатилган шахс - уч йил мобайнида.

7. Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахс Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этади:

комиссия номига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тўлдирилган сўровнома;

малака имтиҳонини топширганлиги (қайта топширганлиги) ҳақида ҳудудий адлия органи ҳузуридаги малака комиссиясининг қароридан кўчирма ёки белгиланган тартибда стажировка ўтаганлиги ҳақида маълумотнома.

7-2. Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахсдан (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) мазкур Низомда ёки Регламентда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

8. Талабгор муқаддам нотариус, адвокат, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатида ишлаган бўлса, унинг ушбу лавозимларда ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этмаганлигини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотлардан маълумотлар олиниши мумкин.


9. Танлов бўйича талабгорлар мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига электрон шаклда, улар қабул қилиб олинганлиги тўғрисида маълум қилган ҳолда тақдим этади.

Электрон шаклда тақдим этилган ариза ва унга илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида бўлиши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги лозим.

Ҳужжатлар "PDF" (portable document format) форматида сканер қилинган ҳолда жўнатилади.


10. Мазкур Низомнинг 7 ва 9-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, масъул котиб ҳужжатларни кирим қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги девонхонасига беради ва танлов бўйича талабгорга билдиришнома юборади.

11. Қуйидаги ҳолларда ишчи орган танлов бўйича талабгорга ҳужжатларини қайтариб юборади:

тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 7 ва 9-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаганда;

ҳужжатлар танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилганда.

Талабгорнинг ҳужжатларини бошқа асосларга кўра қайтариб юборишга йўл қўйилмайди.


12. Мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатиб ўтилган асослардан бири мавжуд бўлганда масъул котиб томонидан икки иш куни ичида танлов бўйича талабгорнинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили бўйича мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда хабарнома юборилади.

13. Ҳужжатлари қайтариб юборилган танлов бўйича талабгор ҳужжатларни қайтариб юборишга асос бўлган камчиликларни бартараф этгандан кейин, мазкур эълон бўйича ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси ўтгунига қадар ҳужжатларини қайта топшириши мумкин.

Ҳужжатларни қайта топширмаган шахслар ҳужжат топширмаган деб ҳисобланади.


14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига танловда иштирок этиш бўйича келиб тушган ҳар бир талабгорнинг ҳужжатлари ишчи орган томонидан алоҳида ўрганиб чиқилади. Талабгорни танловда иштирок этишини рад этишга асослар мавжуд бўлса, ишчи орган томонидан бу ҳақда хулоса тузилади. Мазкур хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

15. Қуйидаги асосларга кўра талабгорнинг танловда иштирок этиши рад этилади:

талабгор мазкур Низомнинг 6-банди талабларига жавоб бермаганда;

мазкур Низом 28-бандининг олтинчи хатбошисида, 45-банднинг биринчи хатбошисида ва 47-бандида назарда тутилган ҳолларда;

ҳужжатларда ёлғон ёки нотўғри маълумотлар аниқланганда.

Талабгорнинг бошқа асосларга кўра танловда иштирок этишини рад этишга йўл қўйилмайди.

16. Талабгорларнинг ҳужжатларини ўрганиш натижаларига кўра, ишчи орган томонидан тегишли равишда танлов ўтказиш тўғрисида ёки танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тузилади ва у комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Танлов ўтказиш тўғрисидаги хулосада танлов ўтказиладиган сана кўрсатилади.

17. Қуйидаги ҳолларда ишчи орган томонидан танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тузилади:

танловда иштирок этиш учун бирорта ҳам талабгор бўлмаса;

танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра барча талабгорларга танловда иштирок этиш рад этилган бўлса.

Танлов ўтказишга қайта эълон тегишли хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқланган кундан бошлаб етти иш куни мобайнида берилиши лозим. Мазкур Низом 32-бандининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда танлов ўтказишга қайта эълон бериш комиссия қарорида кўрсатилган муддатда амалга оширилади.


18. Танловда иштирок этиши рад этилган ҳар бир талабгорга комиссия раисининг тегишли хулосаси тасдиқланганидан кейин бир иш куни ичида комиссия масъул котиби томонидан аризада кўрсатилган электрон почта манзили бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда хабарнома юборилади.

19. Танлов уларни ўтказиш бўйича тегишли хулоса тасдиқланган кундан бошлаб беш кундан сўнг, лекин ўн беш кундан кечиктирмай ўтказилади.

Танлов ўтказиладиган кун, вақт ва жой ҳақида у ўтказиладиган кундан камида беш кун олдин танлов бўйича талабгорга унинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили орқали мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарнома юборилади.

20. Танлов ўтказиладиган кун, вақт ва жой ҳақида у ўтказилишидан беш кун олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


3-БОБ. ТАНЛОВ ЁКИ МАЛАКА ИМТИҲОНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

21. Танлов ёки малака имтиҳони талабгорнинг назарий ва амалий билимларини аниқлаш мақсадида суҳбат тарзида ўтказилади.

22. Комиссиянинг битта мажлисида бир нечта танловлар ёки бир нечта талабгорлар учун малака имтиҳони ўтказилганда талабгорлар танловларга ёки малака имтиҳонига, қоида тариқасида, 5 тагача талабгордан иборат гуруҳ шакллантирилиб, навбат бўйича киритилади.

Талабгорлар танловга ёки малака имтиҳонига шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда қўйилади.

24. Суҳбат саволлари қуйидаги соҳалар бўйича тузилади:

давлат ва жамият қурилиши ҳамда коррупцияга қарши курашиш;

фуқаролик ҳуқуқи;

нотариат;

ворислик ҳуқуқи.

Саволлар комиссия раиси томонидан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ҳамда қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда даврий равишда қайта кўриб чиқилади.

25. Комиссия мажлиси масъул котиби комиссия аъзоларига танловда ёки малака имтиҳонида иштирок этаётган, шунингдек танлов ёки малака имтиҳонига келмаган ва унга қўйилмаган талабгорлар рўйхатини ўқиб эшиттиради.

26. Танлов бўйича талабгор комиссиянинг битта мажлиси давомида фақат битта танловда иштирок этиши мумкин.

26-1. Саволлар талабгор томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда махсус электрон дастур орқали тасодифий равишда танланади.

Талабгор томонидан тасодифий равишда танланган саволлар комиссия масъул котиби томонидан принтерда чоп этилади ва талабгорга тақдим қилинади.

27. Талабгорларга саволларга жавоб беришга тайёргарлик кўришлари учун 20 дақиқагача вақт ажратилади.

28. Танлов ёки малака имтиҳонини ўтказиш жараёнида талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:

алоқа ва телекоммуникация воситалари (телефон, компъютер, планшет ва бошқалар), китоб ҳамда шпаргалкалардан фойдаланиш;

бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;

танлов ёки малака имтиҳони тугамасдан хонадан ташқарига чиқиш.

Талабгорнинг мазкур қоидаларга амал қилмаслиги уни танловда ёки малака имтиҳонида қатнашишдан четлаштириш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатда масъул котиб томонидан мазкур Низомнинг тегишлилигига кўра 6 ёки 6-1-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатнома расмийлаштирилади ва комиссия аъзоларининг камида уч нафари томонидан имзоланади.

Танловда ёки малака имтиҳонида қатнашишдан четлаштирилган талабгор олти ой давомида кейинги танловлар ёки малака имтиҳонларига қўйилмайди.

29. Тайёргарлик кўриш учун берилган вақт тугагандан сўнг талабгор комиссияга жавоб беради. Комиссия аъзолари айрим жавобларни аниқлаштириш мақсадида қўшимча саволлар бериши мумкин.

Талабгор саволларга жавоб бериб бўлганидан сўнг хонадан чиқишига рухсат берилади.


30. Танлов ёки малака имтиҳони натижаларини аниқлаш учун комиссиянинг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил ҳолда мазкур Низомнинг тегишлилигига кўра 7 ёки 7-1-иловасига мувофиқ шаклда баҳолаш бюллетенида талабгорнинг саволларга берган жавобини 5 баллик тизимда баҳолайди.

Бунда комиссиянинг ҳар бир аъзоси талабгорни қуйидаги мезонларга асосан баҳолайди:

берилган саволларга тўлиқ ва аниқ жавоб бериши, фаолият соҳаси билан боғлиқ тизимли билимларга эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида мустақил фойдаланишни билиши, ижтимоий муаммолар ва жараёнларни мустақил таҳлил қила олиши - 5 балл;

берилган саволларга аниқ, бироқ тўлиқ жавоб беролмаслиги, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида фойдаланишни билиши, ижтимоий муаммолар ва жараёнларни таҳлил қила олиши - 4 балл;

берилган саволларга тўлиқ жавоб беролмаслиги, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга етарли даражада эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида фойдаланишни билиши - 3 балл;

берилган саволларга ноаниқ жавоб бериши, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида фойдаланишни билмаслиги - 2 балл;

берилган саволларга ноаниқ жавоб бериши, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга етарли даражада эга эмаслиги - 1 балл;

берилган саволларга умуман жавоб бера олмаслиги - 0 балл.

31. Баҳолаш бюллетенида балларни ҳисоблаб чиқиш учун комиссия аъзолари орасидан 3 кишидан иборат ҳисоблаш гуруҳи тузилади.

Ҳисоблаш гуруҳи томонидан баҳолаш бюллетенларидаги баллар ҳисоблаб чиқилади. Ҳисоблаш натижалари мазкур Низомнинг тегишлилигига кўра 8 ёки 8-1-иловасига мувофиқ шаклдаги йиғма баҳолаш бюллетенига киритилади ва комиссия аъзоларига эълон қилинади.

32. Танлов натижасига кўра энг кўп балл олган талабгор танловда ғолиб деб топилади.

Ғолиб деб топилган талабгорнинг умумий тўплаган балли танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизидан юқори бўлиши лозим.

Танловда иштирок этган талабгорнинг тўплаган балли танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизи ёки ундан кам бўлса, комиссия танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

33. Танлов натижасига кўра баллар тенг бўлиб қолган ҳолларда, танлов ғолиби энг кўп бир хил балл олган талабгорлар орасидан комиссия аъзолари томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади.

Энг кўп овоз олган талабгор танловда ғолиб деб топилади. Овозлар такроран тенг бўлиб қолса, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи бўлиб ҳисобланади.


34. Танловда ғолиб деб топилмаган ва олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизидан кўп балл тўплаган талабгорларга уларнинг розилиги билан комиссиянинг ушбу мажлиси давомида танлов ўтказилган, бироқ унда ғолиб аниқланмаган, шунингдек мазкур Низомда белгиланган тартибда икки марта эълон берилган, лекин ушбу бўш ўринга бирорта ҳам талабгор танловда иштирок этмаган бошқа бўш нотариус ўрнида ишлаш таклиф этилиши мумкин.

Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган талабгорларга нотариуснинг болани парваришлаш таътилига чиқиш даврида унинг ўрнида вақтинча нотариус лавозимида ишлаш таклиф этилиши мумкин.


34-1. Малака имтиҳонида талабгорнинг умумий тўплаган балли имтиҳонда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизидан кўп бўлганда, у малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб топилади.

Малака имтиҳонида иштирок этган талабгорнинг тўплаган балли имтиҳонда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизи ёки ундан кам бўлса, талабгор малака имтиҳонидан ўта олмаган деб топилади.

35. Танловда ёки малака имтиҳонида иштирок этиб, унда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизи ёки ундан кам балл тўплаган талабгор ушбу танлов ёки малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб олти ой давомида танловларга ёки малака имтиҳонларига қўйилмайди.

36. Танлов ёки малака имтиҳони якунлари бўйича комиссия қарор қабул қилади.

Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:

рақами ва қабул қилинган санаси;

иштирок этган комиссия аъзолари рўйхати;

танлов ёки малака имтиҳони натижалари;

танловда ғолиб деб топилган ёки малака имтиҳонини муваффақиятли топширган, шунингдек танлов ёки малака имтиҳонидан ўта олмаган талабгорлар рўйхати;

танловда ғолиб деб топилган ёки малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорлар томонидан қасамёд қабул қилинганлиги;

комиссия қарори устидан шикоят қилиш тартиби.

Баҳолаш бюллетенлари ҳамда йиғма баҳолаш бюллетени комиссия қарорига илова қилинади.

Комиссия қарори раис томонидан тасдиқланади.

37. Талабгорлар томонидан тўпланган баллар, овоз бериш натижалари ҳамда комиссия қарори танлов ёки малака имтиҳони ўтказилган куннинг ўзида талабгорларга ўқиб эшиттирилади.

38. Комиссия қарори бир нусхада тузилади. Танловдан сўнг бир иш куни ичида қарордан кўчирма танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқ қабул қилиш учун ҳудудий адлия органига юборилади.

Малака имтиҳонидан сўнг қарордан кўчирма бир иш куни ичида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юборилади.

Қарор танлов ёки малака имтиҳони бўйича йиғмажилдга тикиб қўйилади.


4-БОБ. ТАЛАБГОРДАН НОТАРИУС

ҚАСАМЁДИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


39. Танловда ғолиб деб топилган ёки малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор комиссия мажлисида Ўзбекистон Республикаси "Нотариат тўғрисида"ги Қонунининг 3-моддасига асосан қуйидаги мазмунда қасамёд қабул қилади:

"Нотариус вазифасини ҳалол ва виждонан бажаришга, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга тантанали қасамёд қиламан".


40. Талабгор нотариус қасамёди матнини овоз чиқариб ўқийди ва талабгор тўғрисидаги маълумотлар, қасамёд қабул қилинган сана ва жой баён этилган тегишли ҳужжатни имзолайди.

Мазкур ҳужжат ҳам комиссия қарорига илова қилинади.


41. Танловда ғолиб деб топилган талабгорнинг нотариус қасамёдини қабул қилишдан бош тортиши унинг нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечиши деб ҳисобланади.

Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорнинг нотариус қасамёдини қабул қилишдан бош тортиши унинг хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) олишдан воз кечиши деб ҳисобланади.


5-БОБ. ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ НОТАРИУСИ

ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ

42. Комиссиянинг танлов якунлари бўйича қабул қилган қарори танловда ғолиб деб топилган талабгор билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлашга асос бўлади.

Комиссиянинг малака имтиҳони якунлари бўйича қабул қилган қарори малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорга лицензия беришга асос бўлади.

43. Танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига тайинлаш тегишли ҳудудий адлия органининг буйруғи билан амалга оширилади.

Агар талабгор давлат нотариал идораси нотариусининг болани парваришлаш таътили даврига унинг ўрнида вақтинча ушбу лавозимда ишлаш учун тайинланган бўлса, у билан муддатли меҳнат шартномаси тузилади ва тегишли буйруқ чиқарилади.

Танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига тайинлаш ҳақидаги буйруқ комиссия қароридан кўчирма олинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай чиқарилади.

Лицензия малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорга Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 369-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида низомда белгиланган тартибда берилади.

44. Давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига тайинланган ёки лицензия олган, бироқ охирги уч йилда нотариус, нотариус ёрдамчиси, нотариус стажёри ёки нотариус котиби лавозимида ишламаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган дастур бўйича бир ойлик амалиётни ўтайдилар.

Амалиёт ўташ давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқда ёки лицензия бериш тўғрисидаги қарорда назарда тутилади.

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси ҳамда тегишли ҳудудий адлия органининг келишувига асосан соҳа бўйича етарли тажриба ва кўникмаларга эга бўлган ҳамда нотариус лавозимида камида уч йил ишлаётган нотариус амалиёт мураббийи этиб белгиланади.


6-БОБ. ТАНЛОВДА ЁКИ МАЛАКА ИМТИҲОНИДА

ИШТИРОК ЭТИШДАН ЁҲУД ДАВЛАТ НОТАРИАЛ

ИДОРАСИ НОТАРИУСИ ЛАВОЗИМИГА

ТАЙИНЛАНИШДАН ВОЗ КЕЧИШ

45. Талабгор танловнинг ҳар қандай босқичида, шунингдек давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингунга қадар танловда иштирок этишдан ёки давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига тайинланишдан воз кечишга ҳақли. Бунинг учун талабгор бевосита Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки тегишли ҳудудий адлия органига ариза билан мурожаат этиши лозим. Бундай талабгорлар олти ой давомида кейинги танловларга қўйилмайди.

Агар танловда ғолиб деб топилган талабгор танлов ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ичида тегишли ҳудудий адлия органига меҳнат шартномасини тузиш ва давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига тайинланиш учун мурожаат қилмаса, бу ҳолат давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига тайинланишдан воз кечиш деб ҳисобланади, келмаганлик сабаби узрли деб топилган ҳоллар бундан мустасно.

46. Агар танловда ғолиб деб топилган талабгор нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингунга қадар нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечса, танловда мазкур талабгордан сўнг энг юқори балл олган талабгор комиссия қарори асосида нотариус лавозимига тайинланади. Бунда ушбу талабгор танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизидан кўп балл тўплаган ҳамда мазкур Низомнинг 34-бандига ҳамда 43-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ бошқа бўш (вақтинча бўш) нотариус ўрнига тайинланмаган бўлиши лозим.


47. Агар талабгор танловга ёки малака имтиҳонига келмаса олти ой давомида кейинги танловларга ёки малака имтиҳонига қўйилмайди, келмаганлик сабаби узрли деб топилган ҳоллар бундан мустасно.


7-БОБ. ТАНЛОВ ЁКИ МАЛАКА ИМТИҲОНИ

БЎЙИЧА ҲУЖЖАТЛАРНИ ЮРИТИШ

48. Ўтказилган ҳар бир танлов ёки малака имтиҳони бўйича материаллар, шу жумладан танлов ёки малака имтиҳони ўтказиш жараёни қайд этилган аудио ва видеоёзувлар ёзилган сақлаш қурилмалари ишчи органнинг алоҳида йиғма жилдида тикилади.

49. Танлов ёки малака имтиҳони ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар ҳар бир танлов ёки малака имтиҳони бўйича йиғма жилдларга тикилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида доимий сақланади.


8-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


50. Комиссия қарорлари устидан судга шикоят қилиниши мумкин.


51. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

ҳузуридаги Олий малака комиссиясига

_____________________________________

_____________________________________

(талабгорнинг яшаш манзили ва Ф.И.О.)

АРИЗА


Менга "Инсон ва қонун" газетасининг 20__ йил "_____" _________ даги ______-сонида берилган эълонга мувофиқ


нотариуси лавозимига тайинлаш бўйича

(давлат нотариал идорасининг номи)


танловда иштирок этишга рухсат беришингизни сўрайман.


Аввал нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танловда 20__ йил "____" ____________ да иштирок _____________________________.

(танловда иштирок этганда кўрсатилади) (этмаганман ёки этганман)


Телефон рақамим: ______________________.


Электрон почта манзилим: _______________________.


Паспорт (идентификация ID-карта) маълумотларим:


________ ___________, ______________________________.

(серияси)         (рақами)                                (ЖШШИР)




(сана)


(имзо)






Низомга

2-ИЛОВА



Сўровнома

1. Фамилияси:



расм


Исми:




Отасининг исми:





2. Туғилган санаси: _____ йил "___" _____________.


3. Маълумоти:


Тамомлаган:





(сана)

            

(олий ўқув юрти номи)

Диплом бўйича мутахассислиги:


Илмий даражаси, илмий унвони (агар мавжуд бўлса):


4. Меҳнат дафтарчасидан иш стажи ҳақида маълумотлар:

Т/р

Ишга кириш санаси


Ишдан кетиш санаси


Иш жойи ва лавозими


1.





2.





...





5. Ўзига нисбатан муомала лаёқатини чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида суднинг қарори мавжудлиги:

                  

6. Судланганлик ҳолати:


7. Сўровномадаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилигини тасдиқлайман.


Сўровнома тўлдирилган сана: 20____йил "_____" ______________.


Шахсий имзо _________________________






Низомга

3-ИЛОВА

20___ йил "____" _____ _____-сон

Талабгор _________________________га

(Ф.И.О.)




___________________________________

___________________________________




(яшаш жойи)

ХАБАРНОМА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан



нотариус

(нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи)


лавозимига ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун тақдим этган ҳужжатларингиз кўриб чиқилди.

             

(ҳужжатларни қайтариб юбориш асослари бузилганлигини кўрсатган ҳолда санаб ўтилади)

         

сабабли Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига мувофиқ Сизнинг ҳужжатларингиз қайтариб юборилмоқда.

Мазкур Низомнинг 13-бандига мувофиқ ушбу танлов учун берилган эълон бўйича ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси ўтгунига қадар ҳужжатларингизни қайта топширишингиз мумкин.

Комиссия масъул котиби





(имзо)


(Ф.И.О.)

     





Низомга

4-ИЛОВА


20___ йил "____" _____ _____-сон

Талабгор _________________________га

(Ф.И.О.)




___________________________________

___________________________________




(яшаш жойи)

ХАБАРНОМА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан



нотариус

(нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи)


лавозимига ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун тақдим этган ҳужжатларингиз кўриб чиқилди.

            

(танловда иштирок этишни рад этиш сабаблари)

сабабли Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига мувофиқ Сизга танловда иштирок этиш рад этилди.

Комиссия масъул котиби





(имзо)


(Ф.И.О.)

      





Низомга

5-ИЛОВА


20___ йил "____" _____ _____-сон

Талабгор _________________________га

(Ф.И.О.)




___________________________________

___________________________________




(яшаш жойи)

ХАБАРНОМА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан



нотариус

(нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи)


лавозимига ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун тақдим этган ҳужжатларингиз кўриб чиқилди ва Сиз танловда иштирок этишингиз мумкин.

Танлов 20____ йил "_____" ________ куни соат ___:___ да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги биносида ўтказилади.

Танлов куни келмасангиз Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 47-бандига мувофиқ кейинги танловларга олти ой давомида қўйилмаслигингиз тўғрисида огоҳлантириласиз.

Комиссия масъул котиби





(имзо)


(Ф.И.О.)

       





Низомга

6-ИЛОВА



Давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига

тайинлаш бўйича танловдан четлаштириш ҳақида

ДАЛОЛАТНОМА

Тошкент шаҳри

20__ йил "_____" ____________

Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-банди талабларига асосан талабгор ___________________________________


қуйидаги сабабларга кўра танловдан

(Ф.И.О)


соат _____:_____ да четлатилди:



уяли телефон, бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб ҳамда шпаргалкалардан фойдаланди;



бошқа талабгорлар билан суҳбатлашди;



танлов тугамасидан хонадан ташқарига чиқди.

Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)

         





Низомга

6-1-ИЛОВА



Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини

бериш бўйича малака имтиҳонидан четлаштириш ҳақида

ДАЛОЛАТНОМА

Тошкент шаҳри

20__ йил "_____" ____________

Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-банди талабларига асосан талабгор __________________________________


қуйидаги сабабларга кўра малака имтиҳонидан

(Ф.И.О)


соат _____:_____ да четлатилди:



уяли телефон, бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб ҳамда шпаргалкалардан фойдаланди;



бошқа талабгорлар билан суҳбатлашди;



малака имтиҳони тугамасидан хонадан ташқарига чиқди.

Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)

       





Низомга

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Олий малака комиссияси аъзосининг

БАҲОЛАШ БЮЛЛЕТЕНИ

Т/р

Танлов ўтказилаётган давлат

нотариал идорасининг номи


Талабгорларнинг Ф.И.О.


Қўйилган балл


1.





2.





3.





...





Комиссия аъзоси






(имзо)


(Ф.И.О.)


   





Низомга

7-1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Олий малака комиссияси аъзосининг

БАҲОЛАШ БЮЛЛЕТЕНИ

Т/р

Малака имтиҳони бўйича талабгорларнинг Ф.И.О.


Қўйилган балл


1.




2.




3.




4.




5.




...




Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)

        





Низомга

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Олий малака комиссиясининг _______ -сон мажлиси

ЙИҒМА БАҲОЛАШ БЮЛЛЕТЕНИ

Т/р

Танлов

ўтказилаётган

давлат нотариал

идорасининг номи


Талабгор-

ларнинг

Ф.И.О.


Комиссия аъзоларининг Ф.И.О. ва улар томонидан қўйилган баллар


Жами

балл


Ф.И.О.


Ф.И.О.


Ф.И.О.


Ф.И.О.


Ф.И.О.


Ф.И.О.


Ф.И.О.


Ф.И.О.


Ф.И.О.


Ф.И.О.


Ф.И.О.


1.
















2.
















3.
















...
















Комиссия аъзоси






(имзо)


(Ф.И.О.)


Комиссия аъзоси






(имзо)


(Ф.И.О.)


Комиссия аъзоси






(имзо)


(Ф.И.О.)





Низомга

8-1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Олий малака комиссиясининг ____-сон мажлиси

ЙИҒМА БАҲОЛАШ БЮЛЛЕТЕНИ

Т/р

Малака

имтиҳони

бўйича

талабгорнинг

Ф.И.О.


Комиссия аъзоларининг Ф.И.О.

ва улар томонидан қўйилган баллар


Ф.И.О.

(балл)


Ф.И.О.

(балл)


Ф.И.О.

(балл)


Ф.И.О.

(балл)


Ф.И.О.

(балл)


Ф.И.О.

(балл)


Ф.И.О.

(балл)


Ф.И.О.

(балл)


Ф.И.О.

(балл)


Ф.И.О.

(балл)


Ф.И.О.

(балл)


1.


-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

2.














3.














...














Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 январь, 1-2-сон, 19-модда

































Время: 0.0370
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск