ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2018 й. 1052-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2018 й.

N 1052




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ МАЛАКА

ОШИРИШ ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 23 августдаги ПҚ-3919-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг малака ошириш факультети, академик лицейлар билан ишлаш бўлими, моделлаштириш ва симуляция маркази ҳамда педагогик кадрлар тайёрлаш курси негизида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти (кейинги ўринларда Малака ошириш институти деб аталади) ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг ўқув моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

Малака ошириш институти ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолияти учун сержантлар таркиби ходимларини махсус касбий тайёрлаш, сафдор ва офицерлар таркибидаги лавозимларга биринчи марта тайинланган ходимларни бошланғич касбий тайёрлаш, шунингдек, "Ўқув-карьера жараёни" тизими асосида ходимларни узлуксиз қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс мақомига эга бўлган таълим муассасаси ҳисобланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтини Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Ҳ. Бойқаро кўчаси, 27 А-уй манзилидаги бино ва иншоотлар корпусларига жойлаштирсин.

5. Малака ошириш институти Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг юридик соҳадаги илмий тадқиқот ишларининг натижалари бўйича тайёрланган авторефератларни бир нусхадан бепул олувчи ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Малака ошириш институтининг Ички ишлар вазирлиги барча академик лицейларидаги филиалларини (аудиторияларини) ўқув жараёни талабларини ҳисобга олган ҳолда, замон талаблари асосида таъмирланиши ва энг замонавий ўқув-техника воситалари билан жиҳозланишини, шунингдек, 2019 йил 1 сентябрга қадар Малака ошириш институтининг масофадан (электрон) ўқитиш таълим тизимига уланишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтини автотранспорт воситалари, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, алоқа ва махсус техника воситалари, шунингдек ўқув жараёни учун зарур бўлган бошқа жиҳозлар билан таъминлаш меъёрларини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Белгилансинки, ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида амалга оширилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Малака ошириш институти объектларида амалга ошириладиган лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказсин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати бўйича давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 27 декабрдаги

1052-сон қарорига

ИЛОВА



2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг

ўқув моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда

бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Тадбир номи


Молиялаштириш

манбалари*


Ижро муддати


Масъул ижрочилар


I. ТИНГЛОВЧИЛАР УЧУН МАИШИЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

МАҚСАДИДА БИНОЛАРНИ КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАШ

ВА ЖИҲОЗЛАШ ТАДБИРЛАРИ

1

1. Малака ошириш институти биносининг ўқув аудиториялари, хизмат хоналари, маърифат ва маънавият маркази, конференц зали, ахборот-ресурс маркази, масофадан ўқитиш маркази, инновацион-педагогик технологиялар маркази, компьютер хоналари, ташқи ва ички фасадлари, том ҳамда бошқа ёрдамчи хоналарини капитал таъмирлаш.


2. Эшик, ром, иситиш, совуқ-иссиқ сув, канализация тизимини, электр симлар ва кабелларини янгилаш, қўриқлаш-ёнғин сигнализациясини ўрнатиш.


3. Ҳар бир қаватда ҳожатхона қуриш ва мавжудларини меъёр талаблари асосида санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган ҳолатга келтириш.


4. Ўт ўчириш ва бошқа воситалар билан жиҳозлаш.


Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар

2019 йил

1 май

Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги

2

Малака ошириш институтини энг замонавий интерактив доска, видеопроектор, аудио-видео аппаратлар, мебеллар, совутгич (кондиционер)лар, электр ёритиш воситалари, пардалар, замонавий ва катталар учун мос ўқув парталари ва бошқалар билан жиҳозлаш.


Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар


2019 йил

1 май

Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги


3

Малака ошириш институти ҳудудининг бутун периметри бўйлаб видеокузатув ускуналарини ўрнатиш.


Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари


2019 йил январь

Ички ишлар вазирлиги

4

"Е" маъмурий бино ўрнида икки қаватли бино қуриш. Унинг биринчи қаватида автомобиль паркини, иккинчи қаватида эса замонавий маърифат ва маънавият марказини ташкил этиш. Шунингдек, "Г" маъмурий бинонинг тергов хибсхонаси жойлашган биринчи қаватини таъмирлаш.


Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар


2020 йил

1 сентябрь

Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги


5

Малака ошириш институтини транспорт воситалари билан таъминлаш (енгил автотранспорт, автобус, юк автомобиллари).


Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар


2019 йил

январь - май


Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги


II. АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ТАТБИҚ ЭТИШ, АУДИТОРИЯ ФОНДИНИ ЗАМОНАВИЙ

ТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

6

Ҳар бир ўқув, хизмат ва бошқа хоналарни ўқитишнинг замонавий ўқув-техник воситалари, шунингдек, энг замонавий компьютерлар билан жиҳозлаш (компьютерлар, принтерлар, сканерлар, рақамли проекторлар ва фото-видео-аппаратлар, интерфаол доскалар, планшетлар, телевизорлар, электрон табло, овоз кучайтиргичлар, шунингдек, WiFi-router ва SDSL модемлар, сервер ва бошқалар).


Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар

2019 йил

1 май

Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


7

Масофадан (электрон) ўқитиш, видеоконференцалоқа, локал тармоқ ва бошқаларнинг сифатли ишлаши учун Интернетга оптик толали кабель орқали уланиш.


Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар


2019 йил

1 сентябрь

Ички ишлар вазирлиги


8

Электрон ҳужжатларнинг айланишини таъминлаш ва Интернет тармоғидан унумли фойдаланиш учун Малака ошириш институтининг барча компьютер техникасини ягона локал тармоққа улаш.


Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар


2019 йил

1 сентябрь

Ички ишлар вазирлиги

9

Масофадан (электрон) ўқитишни йўлга қўйиш учун энг замонавий (MOODLE каби) тизимни ўрнатиш ва унга ИИВнинг академик лицейларидаги филиалларни ҳам улаш.


Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган ва маҳаллий бюджет маблағлари


2019 йил

1 декабрь

Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


10

Видеоконференцалоқа тизими билан жиҳозланган локал ва ҳудудлараро (ИИВнинг жойлардаги академик лицейлари) аудиториялар тармоғини яратиш.


Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари


2019 йил

1 декабрь

Ички ишлар вазирлиги

11

Ахборот-ресурс марказининг умумий, махсус ва электрон кутубхона секцияларини яратиш, уларни ўқув адабиётлари, ўқув-техника воситалари (инфокиоск, компьютерлар ва бошқалар) ва мебеллар (китоб жавонлари, қулай стол-стуллар ва бошқалар) билан жиҳозлаш.


Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар


2019 йил

1 май


Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


12

Барча ўқув аудиторияларини ўқув жараёни сифатини назорат қилиш учун ягона видеокузатув тизимига улаш.


Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари


2019 йил

1 сентябрь


Ички ишлар вазирлиги


13

Ахборот-коммуникация технологиялари кафедраси қошида компьютерлаштирилган интерактив ўқув-методик хона ва билимларни назорат қилиш марказини ташкил этиш ва жиҳозлаш.


Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар


2019 йил

1 сентябрь


Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


14

Автоматлаштирилган телефон станциясини ташкил этиш ва барча биноларни, шунингдек, хизмат хоналарини алоқа воситалари билан жиҳозлаш.


Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар


2019 йил

1 май


Ички ишлар вазирлиги


                

*) Молиялаштириш манбалари бюджет прогнозлари ва бюджетдан ташқари манбалар тушумларидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 декабрь








































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск